ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Базада янги / Апрель, 2024 й. / Давлат органлари фаолиятининг қонуний асослари / Алоҳида соҳалар фаолиятини ташкил этиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 13.04.2024 й. 198-сон "Тошкент-2025" ёзги Осиё ва Параосиё ўйинларини юқори савияда ташкил этиш ва ўтказиш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг "2025 йилда Ўзбекистонда ёшлар ўртасидаги IV ёзги Осиё ўйинларини ўтказишга тайёргарлик кўриш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 7 августдаги 468-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

13.04.2024 й.

N 198




"ТОШКЕНТ-2025" ЁЗГИ ОСИЁ ВА ПАРАОСИЁ

ЎЙИНЛАРИНИ ЮҚОРИ САВИЯДА ТАШКИЛ ЭТИШ ВА

ЎТКАЗИШ МАҚСАДИДА ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

"2025 ЙИЛДА ЎЗБЕКИСТОНДА ЁШЛАР ЎРТАСИДАГИ IV

ЁЗГИ ОСИЁ ЎЙИНЛАРИНИ ЎТКАЗИШГА ТАЙЁРГАРЛИК

КЎРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА" 2020 ЙИЛ

7 АВГУСТДАГИ 468-СОН ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИРИШ

ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА



"Тошкент-2025" ёзги Осиё ва Параосиё ўйинларини ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ вазифаларни ягона орган орқали тизимли амалга ошириш, Халқаро олимпия қўмитаси, Осиё Олимпия кенгаши, Осиё паралимпия қўмитаси ҳамда халқаро ва Осиё федерациялари вакиллари, спорт делегацияларининг Ўзбекистонга ташрифларини юқори савияда ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг "2025 йилда Ўзбекистонда ёшлар ўртасидаги IV ёзги Осиё ўйинларини ўтказишга тайёргарлик кўриш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 7 августдаги 468-сон қарорига иловага мувофиқ қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:

2025 йилда Тошкент шаҳрида IV ёзги Осиё ўйинлари доирасида V Параосиё ўйинларини ўтказиш;

Ёшлар ўртасида Осиё ва Параосиё ўйинларини юқори савияда ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ вазифаларни ягона орган орқали тизимли амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ҳузурида "Тошкент-2025" IV ёзги Осиё ўйинлари ҳамда V Параосиё ўйинларини ўтказиш дирекциясини ташкил этиш;

"Тошкент-2025" IV ёзги Осиё ўйинлари ҳамда V Параосиё ўйинларини ўтказиш дирекциясининг Бошқарув кенгаши таркибини тасдиқлаш;

"Тошкент-2025" IV ёзги Осиё ўйинлари ҳамда V Параосиё ўйинларини ўтказиш дирекцияси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартибини белгилаш;

Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга оширишда 2025 йилда Тошкент шаҳрида ёшлар ўртасида IV ёзги Осиё ўйинлари ҳамда V Параосиё ўйинларини ўтказишни ташкил этиш бўйича янгиланган Ташкилий қўмита таркибини тасдиқлаш.


2. Қуйидагилар:

IV ёзги Осиё ўйинларини Тошкент шаҳрида ўтказиш бўйича Осиё Олимпия кенгаши, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ҳамда Спорт вазирлиги ўртасида;

V Параосиё ўйинларини Тошкент шаҳрида ўтказиш бўйича Осиё Паралимпия қўмитаси, Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси ҳамда Спорт вазирлиги ўртасида тегишли шартномалар имзоланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


3. Мазкур шартномалар доирасида юкланган молиявий мажбуриятларни бажариш билан боғлиқ харажатлар тегишли молия йили учун Спорт вазирлиги, Ўзбекистон Миллий олимпия ва Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмиталарига ажратилган бюджет ҳамда бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси спорт вазири А.И. Икрамов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                              А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2024 йил 13 апрелдаги

198-сон қарорига

ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг "2025 йилда

Ўзбекистонда ёшлар ўртасидаги IV ёзги Осиё

ўйинларини ўтказишга тайёргарлик кўриш чора-

тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 7 августдаги

468-сон қарорига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Қарор номидаги "IV ёзги Осиё ўйинларини" сўзлари "IV ёзги Осиё ўйинлари ҳамда V Параосиё ўйинларини" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. 2, 3 ва 4-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2. Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг илғор давлатлар тажрибасидан келиб чиқиб, Осиё ва Параосиё ўйинларини юқори савияда ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ вазифаларни ягона орган орқали тизимли амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ҳузурида муассаса шаклидаги "Тошкент-2025" IV ёзги Осиё ўйинлари ҳамда V Параосиё ўйинларини ўтказиш дирекцияси нодавлат нотижорат ташкилотини (кейинги ўринларда - Дирекция) ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.

3. Қуйидагилар:

2025 йилда Тошкент шаҳрида ёшлар ўртасидаги IV ёзги Осиё ўйинлари ҳамда V Параосиё ўйинларини ўтказишни ташкил этиш бўйича ташкилий қўмитанинг (кейинги ўринларда - Ташкилий қўмита) таркиби 1-иловага;

"Тошкент-2025" IV ёзги Осиё ўйинлари ҳамда V Параосиё ўйинларини юқори савияда ўтказишга тайёргарлик кўриш бўйича чора-тадбирлар дастури 2-иловага;

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ҳузуридаги "Тошкент-2025" IV ёзги Осиё ўйинлари ҳамда V Параосиё ўйинларини ўтказиш дирекцияси Бошқарув кенгашининг таркиби 3-иловага;

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ҳузуридаги "Тошкент-2025" IV ёзги Осиё ўйинлари ҳамда V Параосиё ўйинларини ўтказиш дирекцияси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

4. Қуйидагилар Дирекциянинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

Ўзбекистонда Осиё ва Параосиё ўйинларини ўтказиш бўйича ООК ва Осиё Паралимпия қўмитаси (кейинги ўринларда - ОПҚ) билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ўртасида шартномалар, келишувлар, меморандумлар ва кафолат хатларини имзолаш тадбирларини ташкил этиш;

ООК, ОПҚ ва спорт турлари бўйича Осиё спорт федерациялари (уюшмалари) билан ўзаро ҳамкорлик қилиш, ООК ва ОПҚ томонидан тасдиқланган Осиё ва Параосиё ўйинларига тайёргарликнинг бош режасини тузиш, Осиё ва Параосиё ўйинларининг дастурини ҳамда миллий қадриятларимиздан келиб чиқиб, "Тошкент-2025" IV ёзги Осиё ўйинлари ҳамда V Параосиё ўйинларининг логотипини ишлаб чиқиш;

"Тошкент-2025" IV ёзги Осиё ўйинлари ҳамда V Параосиё ўйинларини юқори савияда ташкил этиш ва ўтказиш бўйича халқаро ва республика миқёсидаги тадбирлар ҳамда уларнинг доирасида кўргазмалар, конференциялар, илмий-амалий анжуманлар ва бошқа тадбирларни ўтказиш;

мавжуд инфратузилмалар қувватини таҳлил қилиш асосида "Тошкент-2025" IV ёзги Осиё ўйинлари ҳамда V Параосиё ўйинлари ўтказиладиган спорт иншоотлари ва бошқа объектларни ООК, ОПҚ ва халқаро спорт федерациялари талабларига мувофиқ тайёрлаш, уларни зарур бўладиган спорт, тиббий, техник ва бошқа жиҳозлар билан таъминлаш;

"Тошкент-2025" IV ёзги Осиё ўйинлари ҳамда V Параосиё ўйинларини ўтказиш билан боғлиқ бўлган барча масалаларни мувофиқлаштириш ва зарур ҳолларда Ташкилий қўмита ҳамда манфаатдор вазирлик ва идораларга таклифлар киритиш;

телевизион кўрсатувларни эфирга узатиш ва техник тайёргарлик, эфирга узатиш ҳуқуқлари ҳимояси, ўйинлар, унинг тантанали очилиш ҳамда ёпилиш маросимларига тайёргарлик кўриш;

Осиё ва Параосиё ўйинлари ғоялари ва қадриятларини тарғиб этишга қаратилган реклама тадбирларини ўтказиш, ахборот билан таъминлаш, маркетинг дастурларини амалга ошириш, Осиё ва Параосиё ўйинларига ҳомийларни жалб қилиш;

"Тошкент-2025" IV ёзги Осиё ўйинлари ҳамда V Параосиё ўйинларига тайёргарлик ишларининг оммавий ахборот воситалари орқали, шу жумладан, Интернет жаҳон ахборот тармоғида кенг ёритилишини ташкил этиш;

"Тошкент-2025" IV ёзги Осиё ўйинлари ҳамда V Параосиё ўйинларини ўтказиш билан боғлиқ бўлган барча сарф-харажатлар рўйхатини шакллантириш;

"Тошкент-2025" IV ёзги Осиё ўйинлари ҳамда V Параосиё ўйинларига тайёргарликнинг бориши ва амалга оширилаётган ишлар тўғрисида Ташкилий қўмитага мунтазам равишда ҳисобот тақдим этиб бориш".


3. Қуйидаги мазмундаги 4-1-банд билан тўлдирилсин:

"4-1. Қуйидагилар Дирекция фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:

"Тошкент-2025" IV ёзги Осиё ўйинлари ҳамда V Параосиё ўйинларини юқори савияда ташкил этиш ва ўтказиш учун Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси ҳамда Спорт вазирлиги томонидан ажратиладиган маблағлар;

спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг йиллик календарь режасида ажратилган маблағлар;

жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;

ООК, ОПҚ ва бошқа халқаро спорт федерациялари томонидан ажратиладиган маблағлар;

халқаро ташкилотларнинг грантлари ва техник кўмак маблағлари;

қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар".


4. 5-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Дирекцияни "Олимпия шаҳарчаси" қурилиши якунига етгунга қадар Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур тумани Олмазор кўчасидаги 6-уй манзилида жойлашган Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси биносига текин фойдаланиш ҳуқуқи билан вақтинча жойлаштирсин".


5. 7-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"7. Белгилансинки, Халқаро олимпия қўмитаси, ООК, ОПҚ, халқаро ва Осиё федерациялари вакилларининг ташрифи ҳамда Ташкилий қўмита аъзоларининг хизмат сафари билан боғлиқ барча харажатлар, шу жумладан, авиачипталар, ички транспорт, яшаш ва овқатланиш харажатлари Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг календарь режасига мувофиқ ҳар йили ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида Спорт вазирлиги ва Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ва Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси маблағлари ҳамда юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари маблағлари ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан қопланади".


6. 8-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси спорт вазири А.И. Икрамов, Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси раиси М.М. Ташходжаев ҳамда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Бош котиби О.О. Касимов зиммасига юклансин".


7. 1-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"2025 йилда Тошкент шаҳрида ёшлар

ўртасидаги IV ёзги Осиё ўйинлари ҳамда

V Параосиё ўйинларини ўтказишни ташкил

этиш бўйича ташкилий қўмитанинг

ТАРКИБИ

         

1. А.Н. Арипов

-

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Ташкилий қўмита раиси


2. А.И. Икрамов

-

Ўзбекистон Республикаси спорт вазири, Ташкилий қўмита раиси ўринбосари


3. Ш.Б. Умурзоқов

-

Тошкент шаҳар ҳокими, Ташкилий қўмита раиси ўринбосари


4. Л.Ш. Кудратов

-

Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазири


5. Б.О. Саидов

-

Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири


6. И.И. Норқулов

-

Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг биринчи ўринбосари


7. А.Д. Ташкулов

-

Ўзбекистон Республикаси адлия вазири


8. П.Р. Бобожонов

-

Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири


9. Б.Н. Қурбонов

-

Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири


10. А.Х. Қулдашев

-

Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазири


11. А.А. Худаяров

-

Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири в.б.


12. Б.И. Закиров

-

Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири


13. Ш.Х. Шерматов

-

Ўзбекистон Республикаси рақамли технологиялар вазири


14. И.Р. Маҳкамов

-

Ўзбекистон Республикаси транспорт вазири


15. К.А. Шарипов

-

Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазири


16. О.А. Назарбеков

-

Ўзбекистон Республикаси маданият вазири


17. Ж.Т. Мирзамахмудов

-

Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири


18. Р.М. Джураев

-

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони


19. С.Э. Хусанов

-

Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раиси ўринбосари - Чегара қўшинлари қўмондони


20. А.Ю. Мавлонов

-

Иқтисодиёт ва молия ҳузуридаги Божхона қўмитаси раиси


21. Ш.Д. Кудбиев

-

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси раиси


22. Б.Қ. Юсупалиев

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси раиси


23. Лавозимига кўра

-

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси раиси


24. М.М. Ташходжаев

-

Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси раиси, Осиё паралимпия қўмитаси вице-президенти


25. Ш.Ш. Худайкулов

-

"Uzbekistan Airways" АЖ бошқаруви раиси


26. Ж.О. Умарходжаев

-

"Uzbekistan Airports" АЖ бошқаруви раиси в.б.


27. А.А. Джурабаев

-

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раиси


28. А.К. Кўчимов

-

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош директори


29. Р.А. Талипов

-

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ҳудудларда амалга оширилаётган ислоҳотлар натижаларини таҳлил қилиш хизмати бош мутахассиси


30. Лавозимига кўра

-

Спорт турлари бўйича федерация ва ассоциациялар раислари (раис ўринбосарлари, бош котиблари)


31. О.О. Касимов

-

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Бош котиби, Ташкилий қўмита котиби

        

Изоҳ. Ташкилий қўмита аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимга янги тайинланган ёки зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади".


8. 2-иловада:


а) номи "Осиё" сўзидан кейин "ва Параосиё" сўзлари билан тўлдирилсин;


б) 3 ва 4-позициялар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

      

"

Т/р

     

Тадбирлар номи

    

Амалга ошириш механизми

    

Бажариш муддати

     

Масъул ижрочилар

   



3.

Халқаро олимпия қўмитаси, ООК ОПҚ ҳамда халқаро ва Осиё федерациялари вакилларининг Ўзбекистонга ташрифларини ташкил этиш.


1. Халқаро олимпия қўмитаси, ООК ОПҚ, ҳамда халқаро ва Осиё федерациялари вакилларининг Ўзбекистонга ташрифи бўйича музокаралар олиб бориш.


2. Халқаро олимпия қўмитаси, ООК, ОПҚ ҳамда халқаро ва Осиё федерациялари вакилларининг Ўзбекистонга ташрифи бўйича кутиб олиш дастурини тайёрлаш.


3. Халқаро олимпия қўмитаси, ООК, ОПҚ ҳамда халқаро ва Осиё федерациялари вакилларининг ташрифи билан боғлиқ барча харажатларни, шу жумладан, авиачипталар, ички транспорт, яшаш ва овқатланиш харажатларини қоплаш.


2024-2025 йиллар

келишувга

мувофиқ

Ташкилий қўмита, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси, Спорт вазирлиги, спорт турлари бўйича федерациялар (уюшмалар)




4.

Халқаро олимпия қўмитаси, ООК, ОПҚ ҳамда халқаро ва Осиё федерациялари вакилларига Осиё ва Параосиё ўйинлари ўтказиладиган объектларни кўрсатиш.


1. Тошкент шаҳридаги объектларни тайёрлаш.


2. Қўшимча тарзда кўриладиган объектлар захирасини тайёрлаш.


ООК ва ОПҚ

ташрифи

давомида

Ташкилий қўмита, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси, Спорт вазирлиги, спорт турлари бўйича федерациялар (уюшмалар)


".

         

9. Қуйидаги мазмундаги 3-илова билан тўлдирилсин:


"Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 7 августдаги

468-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси

ҳузуридаги "Тошкент-2025" IV ёзги Осиё ўйинлари

ҳамда V Параосиё ўйинларини ўтказиш

дирекцияси Бошқарув кенгашининг

ТАРКИБИ

        

1. А.И. Икрамов

-

спорт вазири, Бошқарув кенгаши раиси


2. О.М. Умаров

-

Осиё Олимпия Кенгаши вице-президенти, Бошқарув кенгаши ҳамраиси


3. Ш.Б. Умурзоқов

-

Тошкент шаҳар ҳокими


4. Лавозимига кўра

-

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси раиси


5. М.М. Ташходжаев

-

Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси раиси, Осиё паралимпия қўмитаси вице-президенти


6. О.О. Касимов

-

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Бош котиби, Дирекция директори


7. Х.С. Мухритдинов

-

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси девони бошлиғи, Бошқарув кенгаши котиби

       

Изоҳ. Бошқарув кенгаши аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимга янги тайинланган ёки зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.

Бошқарув кенгаши таркиби муассис томонидан келишилган. Заруратдан келиб чиққан ҳолда, муассис қарори билан Бошқарув кенгаши таркибига ўзгартириш киритилиши мумкин".


10. Қуйидаги мазмундаги 4-илова билан тўлдирилсин:


"Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 7 августдаги

468-сон қарорига

4-ИЛОВА



Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси

ҳузуридаги "Тошкент-2025" IV ёзги Осиё ўйинлари

ҳамда V Параосиё ўйинларини ўтказиш дирекцияси

маблағларини шакллантириш ва улардан

фойдаланиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

      

1. Ушбу Низом Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ҳузуридаги "Тошкент-2025" IV ёзги Осиё ўйинлари ҳамда V Параосиё ўйинларини ўтказиш дирекцияси (кейинги ўринларда - Дирекция) маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартибини белгилайди.

2. Дирекция юридик шахс ҳисобланади ва унинг маблағлари тижорат банкларида очилган миллий ва хорижий валютадаги ҳисобварақларда жамланади.



2-БОБ. ДИРЕКЦИЯ МАБЛАҒЛАРИНИ

ШАКЛЛАНТИРИШ МАНБАЛАРИ


3. Қуйидагилар Дирекция маблағларини шакллантириш манбалари ҳисобланади:

"Тошкент-2025" IV ёзги Осиё ўйинлари ҳамда V Параосиё ўйинларини юқори савияда ташкил этиш ва ўтказиш учун Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси ҳамда Спорт вазирлиги томонидан ажратиладиган маблағлар;

спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг йиллик календарь режасида ажратилган маблағлар;

юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;

Осиё Олимпия Кенгаши (кейинги ўринларда - ООК), Осиё Паралимпия қўмитаси (кейинги ўринларда - ОПҚ) ва бошқа халқаро спорт федерациялари томонидан ажратиладиган маблағлар;

халқаро ташкилотларнинг грантлари ва техник кўмак маблағлари;

вақтинча бўш маблағларни банк депозитига қўйиш ҳисобига олинадиган фоиз кўринишидаги тушумлар;

қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.



3-БОБ. ДИРЕКЦИЯ МАБЛАҒЛАРИДАН

ФОЙДАЛАНИШ МАҚСАДЛАРИ


4. Дирекция маблағларидан қуйидаги мақсадларда фойдаланилади:

"Тошкент-2025" IV ёзги Осиё ўйинлари ҳамда V Параосиё ўйинларини юқори савияда ташкил этишга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш билан боғлиқ барча харажатлар, шу жумладан, халқаро ва республика миқёсидаги тадбирлар ҳамда уларнинг доирасида кўргазмалар, илмий-амалий анжуманлар ва бошқа тадбирларни ўтказиш;

"Тошкент-2025" IV ёзги Осиё ўйинлари ҳамда V Параосиё ўйинлари ўтказиладиган спорт иншоотлари ва бошқа объектларни ООК, ОПҚ ва халқаро спорт федерациялари талабларига мувофиқ тайёрлаш, уларни зарур бўладиган спорт, тиббий, техник ва бошқа жиҳозлар билан таъминлаш;

"Тошкент-2025" IV ёзги Осиё ўйинлари ҳамда V Параосиё ўйинлари логотипи, шиори, пиктограммаси, машъали, мусиқаси, ўйинлар рамзлари, "Тошкент-2025" IV ёзги Осиё ўйинлари ҳамда V Параосиё ўйинларини ўтказишни ташкил этиш бўйича ташкилий қўмита ва волонтёрлар экипировкаси, логотип туширилган эсдалик нишонлари ва совғаларининг дизайнини яратиш, уларни ишлаб чиқариш ва харид қилиш билан боғлиқ харажатларни амалга ошириш;

"Тошкент-2025" IV ёзги Осиё ўйинлари ҳамда V Параосиё ўйинларини юқори савияда ташкил этишга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш жараёнларини оммавий ахборот воситалари, шу жумладан, Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали ёритиш билан боғлиқ бўлган барча тадбирларни амалга ошириш;

Дирекция ходимлари, шу жумладан, фуқаролик-ҳуқуқий шартнома асосида жалб қилинган мутахассисларга иш ҳақи, устамалар, мукофотлар ва бошқа рағбатлантирувчи тўловлар, уларнинг хизмат сафарлари, шу жумладан, хорижий хизмат сафарлари харажатларини тўлаш;

Дирекция фаолияти учун биноларни ижарага олиш, зарур жиҳозлар, мебель, алоқа, компьютер ва бошқа зарур воситалар билан таъминлаш;

Дирекция эҳтиёжлари учун хизмат автомобиллари ва махсус автотранспорт воситалари, шунингдек, бошқа техник воситалар харид қилиш, уларни сервис хизмати, эҳтиёт қисмлар ва ёнилғи-мойлаш материаллари билан таъминлаш;

Дирекция ходимлари, фуқаролик-ҳуқуқий шартнома асосида жалб қилинган мутахассислар, волонтёрларнинг ўқишини, малака оширишини ва стажировкасини, шу жумладан, хорижий давлатлар илмий-тадқиқот, таълим ва бошқа муассасаларида ташкил этиш;

"Тошкент-2025" IV ёзги Осиё ўйинлари ҳамда V Параосиё ўйинлари масалалари бўйича Ўзбекистон Республикасига хорижий давлатлар, халқаро спорт ташкилотлари, федерациялари, компаниялар делегацияларининг ташрифларини ташкил этиш;

"Тошкент-2025" IV ёзги Осиё ўйинлари ҳамда V Параосиё ўйинларини ўтказиш учун илмий-тадқиқот институтлари, хорижий компаниялар, нуфузли тадбирларни ўтказиш бўйича промоутерлик компанияларининг маҳаллий ва хорижий мутахассисларини шартнома асосида жалб этиш;

Дирекция Бошқарув кенгаши томонидан белгиланадиган бошқа мақсадлар.



4-БОБ. ДИРЕКЦИЯ МАБЛАҒЛАРИНИ

БОШҚАРИШ ТАРТИБИ


5. Бошқарув кенгаши Дирекция маблағларидан фойдаланиш йўналишлари ва уларнинг миқдорларини белгилайди ҳамда маблағлардан самарали фойдаланишни ташкил этади.

6. Қуйидагилар Бошқарув кенгашининг асосий вазифалари ҳисобланади:

Дирекциянинг тузилмасини, штатлар жадвалини ва ходимларнинг лавозим маошлари миқдорини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш;

Дирекциянинг даромадлар ва харажатлар сметасини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш;

чорак якуни бўйича Дирекция маблағларининг тушуми ва харажатлари тўғрисидаги ҳисоботларни кўриб чиқиш ва тасдиқлаш;

Дирекциядан маблағ ажратилиши юзасидан қарорлар қабул қилиш;

Дирекция маблағларини шакллантириш ва тасарруф этиш билан боғлиқ бошқа ваколатларни амалга ошириш.



5-БОБ. ДИРЕКЦИЯ ФАОЛИЯТИНИ

НАЗОРАТ ҚИЛИШ


7. Дирекциянинг молия-хўжалик фаолияти Бошқарув кенгаши қарорига биноан Дирекциянинг йиллик фаолияти якунлари бўйича текширилади. Бошқарув кенгашининг қарорига биноан навбатдан ташқари текширувдан ҳам ўтказилиши мумкин.

8. Дирекциянинг молиявий фаолиятини текшириш натижалари бўйича Бошқарув кенгаши:

ҳисоботлар ва бошқа молиявий ҳужжатлардаги маълумотларнинг ишончли эканлигига баҳо беради;

бухгалтерия ҳисоби юритилиши ва молиявий ҳисобот тақдим этиш тартиби бузилган ҳолатлар тўғрисидаги маълумотни;

аниқланган ҳуқуқбузарликларни бартараф этиш юзасидан тавсиялар, шунингдек, Дирекциянинг молиявий фаолияти самарадорлигини оширишга оид таклифларни ўз ичига олган қарор қабул қилади.



6-БОБ. ҲИСОБГА ОЛИШ ВА ҲИСОБОТ


9. Дирекция фаолияти натижалари бўйича ҳар чорак якунида Бошқарув кенгашига ҳисобот тақдим этади.

10. Дирекция бухгалтерия ва статистика ҳисоби ҳамда ҳисоботини юритади, қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ солиқлар ва бошқа тўловларни тўлайди.

11. Дирекциянинг молия-хўжалик фаолияти ҳар йили белгиланган тартибда аудитдан ўтказилади.



7-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


12. Ушбу Низомнинг талабларига риоя этилиши қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ назорат қилинади.

13. Ушбу Низом талабларини бузган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради".

         

          

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 15 апрель
































































Время: 0.2820
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск