ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Базада янги / Апрель, 2024 й. / Давлат органлари фаолиятининг қонуний асослари / Алоҳида соҳалар фаолиятини ташкил этиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 17.04.2024 й. 207-сон "Маъмурий ислоҳотлар доирасида маданият соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари белгиланганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

17.04.2024 й.

N 207




МАЪМУРИЙ ИСЛОҲОТЛАР ДОИРАСИДА

МАДАНИЯТ СОҲАСИДА ДАВЛАТ БОШҚАРУВИНИ

САМАРАЛИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

БЕЛГИЛАНГАНЛИГИ МУНОСАБАТИ БИЛАН

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАДАНИЯТ

ВАЗИРЛИГИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Республика ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини самарали йўлга қўйишга доир биринчи навбатдаги ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида" 2023 йил 25 январдаги ПФ-14-сон Фармони билан Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси ҳамда Кинематография агентлиги Маданият вазирлиги тизимига ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Маъмурий ислоҳотлар доирасида маданият ва туризм соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2023 йил 27 июлдаги ПФ-114-сон Фармонига асосан маданият соҳасида давлат бошқаруви тизими такомиллаштирилиб, Маданият вазирлиги фаолиятининг асосий йўналишлари белгиланди ҳамда унинг ташкилий тузилмаси тасдиқланди.

Шунга кўра, Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг юқорида қайд этилган ҳужжатларига мувофиқлаштириш зарурати юзага келмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Республика ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини самарали йўлга қўйишга доир биринчи навбатдаги ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида" 2023 йил 25 январдаги ПФ-14-сон ҳамда "Маъмурий ислоҳотлар доирасида маданият ва туризм соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2023 йил 27 июлдаги ПФ-114-сон фармонлари ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 7 сентябрдаги 558-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси маданият вазири О.А. Назарбеков зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                 А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2024 йил 17 апрелдаги

207-сон қарорига

ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 7 сентябрдаги 558-сон қарори

билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси

Маданият вазирлиги тўғрисидаги низомга

киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 2-банддаги "давлат бошқаруви органи" сўзлари "республика ижро этувчи ҳокимият органи" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. 5-банддаги "давлат бошқаруви органлари" сўзлари "республика ижро этувчи ҳокимият органлари" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. 6-банддаги "давлат бошқаруви органлари" сўзлари "республика ижро этувчи ҳокимият органлари" сўзлари билан алмаштирилсин.


4. 7-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"7. Вазирлик, Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маданият бошқармалари, туман (шаҳар) маданият бўлимлари (кейинги ўринларда - ҳудудий маданият органлари), Вазирлик тизимига кирадиган идоравий мансуб ташкилотлар юридик шахслар ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳр ва бланкаларга, мустақил балансга, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасида шахсий ғазна ҳисобварақларига ҳамда хорижий валютадаги шахсий ғазна ҳисобварақларига эга бўлади".


5. 9-банддаги "100029, Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Тарас Шевченко кўчаси, 1-уй" сўзлари "100084, Тошкент шаҳри, Амир Темур шоҳ кўчаси, 107 б-уй" сўзлари билан алмаштирилсин.


6. 10-12-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"10. Вазирлик тизимига қуйидагилар киради:

Вазирликнинг марказий аппарати;

Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси;

Кинематография агентлиги;

"Ўзбекцирк" давлат муассасаси;

"Ўзбектеатр" давлат муассасаси, давлат театрлари, театр студиялари;

Юнус Ражабий номидаги Ўзбекистон миллий мусиқа санъати академияси;

Ўзбек миллий мақом санъати маркази, Бахшичилик санъатига ихтисослаштирилган республика мактаб-интернати, Бухоро, Фарғона ва Урганч мақом санъатига ихтисослаштирилган мактаб-интернатлари;

Маданиятшунослик ва номоддий маданий мерос илмий-тадқиқот институти;

Республика марказий кўзи ожизлар кутубхонаси, кўзи ожизлар кутубхоналари;

"Ўзбекконцерт" давлат муассасаси;

"Мукаррама Турғунбоева номидаги "Баҳор" давлат рақс ансамбли" давлат муассасаси;

"Халқаро фестиваллар дирекцияси" давлат муассасаси;

"Ўзбекистон давлат филармонияси" давлат муассасаси;

"Халқлар дўстлиги" санъат саройи, Ислом Каримов номидаги Фарғона вилояти театр ва концерт саройи, "Сурхондарё санъат саройи" давлат муассасаси;

"Маданият таълими маркази" давлат муассасаси, Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти, Ўзбекистон давлат консерваторияси, Ўзбекистон давлат консерваторияси ҳузуридаги Ботир Зокиров номидаги Миллий эстрада санъати институти, Ўзбекистон давлат хореография академияси ва уларнинг филиаллари, қайта тайёрлаш ва малака ошириш марказлари, Карим Зарипов номидаги республика эстрада ва цирк коллежи, Республика мусиқа ва санъат коллежи, Р. Глиэр номидаги республика ихтисослаштирилган мусиқа мактаби, В. Успенский номидаги республика ихтисослаштирилган мусиқа мактаби, Республика хореографияга ихтисослаштирилган мактаб-интернати, профессионал таълим муассасалари, болалар мусиқа ва санъат мактаблари;

маданият ва истироҳат боғлари, маданий-маърифий муассасалар;

"Ўзбекистон давлат симфоник оркестри" давлат муассасаси;

"Республика бахшичилик санъати маркази", "Юсуфжон қизиқ Шакаржонов номидаги республика аския ва қизиқчилик санъати маркази", "Иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш маркази" давлат муассасалари;

"Бинолардан фойдаланиш ва уларни эксплуатация қилиш дирекцияси" давлат муассасаси;

"Гулистон" ва "Театр" журналлари бирлашган таҳририяти" давлат муассасаси, "Ўзбекистон" журнали таҳририяти" давлат унитар корхонаси;

"Маданий ҳаёт медиа маркетинг маркази" масъулияти чекланган жамияти;

Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маданият бошқармалари ва уларнинг тизимидаги туман (шаҳар) маданият бўлимлари ва маданият марказлари.

11. Қуйидагилар Вазирликнинг асосий устувор вазифалари ҳисобланади:

маданият ва санъат соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш, унда иштирок этувчи давлат органларининг ушбу йўналишдаги фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда мазкур соҳаларда қонунчиликка риоя этилишини назорат қилиш;

миллий маданий ва маънавий меросни асраб-авайлаш ҳамда кўпайтириш, санъат ва бадиий ижодни ҳар томонлама ривожлантириш, халқимизнинг маънавий-ахлоқий ва маданий даражасини янада юксалтиришни рағбатлантириш, уни миллий ва жаҳон маданиятининг энг яхши намуналаридан баҳраманд этиш борасида тизимли чора-тадбирларни амалга ошириш;

аҳолининг кенг қатламлари, айниқса, ёшлар қалби ва онгига мустақиллик, юксак маънавият, инсонпарварлик анъаналарига садоқат, миллий ўзликни англаш ғояларини янада чуқур сингдириш, радикализм ва экстремизмдек ёт ғояларга қарши иммунитетни мустаҳкамлаш, жамиятнинг муттасил ортиб бораётган интеллектуал, эстетик ва маданий эҳтиёжларини қондиришга йўналтирилган оммавий-маданий тадбирларни ўтказишга қаратилган маърифий ишларни амалга ошириш;

бадиий ижод, шу жумладан, театр, мусиқа, хореография, эстрада, цирк ва халқ амалий санъатини янада ривожлантиришни рағбатлантириш, халқимиз тарихи ва бугунги ҳаётининг энг ёрқин саҳифаларини, мамлакатимизнинг эркин демократик тараққиётини акс эттирувчи асарлар яратишда ижодий жамоаларга, айниқса, ижодкор ёшларга ҳар томонлама кўмаклашиш;

маданият муассасалари, жумладан, театрлар, маданият марказлари, маданият ва истироҳат боғлари ҳамда бошқа маданий-маърифий муассасаларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, уларнинг фаолияти самарадорлигини ошириш, маънавий етук, интеллектуал баркамол ва юксак маданиятли шахсларни тарбиялаш ишида ушбу муассасалар имкониятларидан янада тўлиқ фойдаланиш;

давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, жумладан, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, жамоат ташкилотлари, таълим муассасалари, ижодий уюшмалар ва бошқа ташкилотлар билан фаолиятнинг асосий вазифалари ҳамда йўналишларини, маданий-маърифий тадбирларни амалга оширишда, маданият ва ижодий муассасалар ишининг самарадорлигини таъминлашда мустаҳкам ҳамкорликни йўлга қўйиш;

маданият соҳасида кадрлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш жараёнини миллий ва умуминсоний қадриятлар, инсонпарварлик ва юксак маънавият руҳида такомиллаштириш, моддий рағбатлантириш, бунда замонавий педагогик ва ахборот технологияларидан, илғор халқаро тажрибадан фойдаланиш, маданий-маърифий муассасалар ва таълим муассасаларини юқори малакали кадрлар билан таъминлаш;

давлатлараро ва халқаро маданий алоқаларни кенгайтириш ҳамда мустаҳкамлаш, мамлакатимизнинг маданий меросини, ижодий жамоалари ва муаллифлари асарларини, жумладан, конференциялар ва кўргазмалар, маданий тадбирлар ва анжуманлар ўтказиш йўли билан чет элларда кенг тарғиб қилиш, маданият соҳасига хорижий инвестициялар ва грантлар жалб этиш, шунингдек, маданият соҳасига оид оммавий адабиётларни чоп этиш, видео ва кино материаллар тайёрлаш;

жамиятда миллатлараро ҳамжиҳатлик ва бағрикенгликни таъминлашга қаратилган давлат сиёсатини изчил амалга ошириш, дўстлик ва кўпмиллатли ягона оила туйғуси муҳитини мустаҳкамлаш, ёшларни миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш;

миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқаларини янада ривожлантириш ва уйғунлаштиришга бағишланган илмий-тадқиқот ишларини ташкил қилишда кўмаклашиш.

12. Вазирлик ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:

а) маданият ва санъат соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш, унда иштирок этувчи давлат органларининг ушбу йўналишдаги фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда мазкур соҳаларда қонунчиликка риоя этилишини назорат қилиш соҳасида:

маданият тизими фаолиятини ташкил этиш ва яхшилаш масалаларида давлат бошқарувини амалга оширади;

ягона давлат сиёсатининг асосий йўналишларига, шу жумладан, маданият тизимини янада ривожлантиришни назарда тутувчи давлат дастурларини ва бошқа дастурларни, шунингдек, уларни амалга ошириш механизмларини ишлаб чиқишга доир таклифларни кўриб чиқиш учун Вазирлар Маҳкамасига киритади;

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини, шунингдек, Вазирликка юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш билан боғлиқ бошқа ҳужжатларни белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритади ва ҳимоя қилади;

вазирликлар, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотларнинг маданият ва санъат соҳасидаги ишларини мувофиқлаштиради;

Вазирлик ваколатига тааллуқли масалалар бўйича қонунчилик ҳужжатларига риоя қилиш мониторингини юритади, уни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади ва уларни кўриб чиқиш учун белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига тақдим этади;

норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ўз вақтида ижро этилишига қаратилган зарур тадбирларни ишлаб чиқади ва (ёки) чоралар кўради;

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар матнларининг тарқатилишини таъминлайди, шунингдек, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ижрочиларга етказилиши ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишига доир ишларни бошқа давлат органлари ҳамда ташкилотлар билан биргаликда ташкил этади;

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғри ва бир хилда қўлланилишини таъминлаш учун ўз ходимларини тайёрлашни, қайта тайёрлашни ҳамда уларнинг малакасини оширишни ташкил этади;

норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг тизимлаштирилган ҳисобини белгиланган тартибда юритади;

Вазирлик тизимига кирадиган идоравий мансуб ташкилотларни ривожлантириш истиқболларини прогнозлаштиради, давлат дастурларини ва ҳудудий дастурларни ишлаб чиқади;

ҳудудий маданият органлари ва идоравий мансуб ташкилотларнинг фаолиятини мувофиқлаштиради;

Вазирлик тизими мутахассисларига қўйиладиган малака талаблари бажарилиши устидан идоравий назоратни ташкил этади;

Вазирлик тизимидаги таълим муассасалари фаолиятига методик раҳбарлик қилади;

ахборот технологияларини ва молиявий назоратнинг эътироф этилган халқаро стандартларини жорий этиш йўли билан ҳудудий маданият органлари ва идоравий мансуб ташкилотларда бюджет қонунчилиги бузилиши профилактикаси ва унинг олдини олишга қаратилган молиявий назоратни амалга оширади;

ривожланиш тенденциялари ва истиқболларини белгилайди, маданият соҳасининг ҳолатини қиёсий таҳлил қилади;

Вазирлик тизимидаги таълим муассасалари тармоғи фаолият кўрсатишининг таълим билан боғлиқ ва ижтимоий самарадорлигини таҳлил қилади, уни мақбуллаштиришга доир таклифларни ишлаб чиқади;

драматик, мусиқали, мусиқали-драматик асарлар, тасвирий ва амалий санъат ва ҳайкалтарошлик асарлари яратишга давлат буюртмаларини амалга оширади;

маданият ва санъатни ривожлантириш бўйича мақсадли дастурларни, маданият ва санъат соҳасига тааллуқли дастурий-методик ҳужжатларни ишлаб чиқади ҳамда белгиланган тартибда тасдиқлайди, уларнинг тўғри бажарилишини таъминлайди;

б) миллий маданий ва маънавий меросни асраб-авайлаш ва кўпайтириш, санъат ва бадиий ижодни ҳар томонлама ривожлантириш, халқимизнинг маънавий-ахлоқий ва маданий даражасини янада юксалтиришни рағбатлантириш, уни миллий ва жаҳон маданиятининг энг яхши намуналаридан баҳраманд этиш борасида тизимли чора-тадбирларни амалга ошириш соҳасида:

республика ижро этувчи ҳокимиятнинг бошқа органлари билан биргаликда маданият ва санъат арбобларини ижтимоий муҳофаза қилиш масалаларини ҳал этади;

аҳолининг кенг қатламлари орасида маданий ва концерт-томоша тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишда мамлакатнинг давлат ва нодавлат нотижорат ташкилотларига кўмаклашади;

миллий маданий ва маънавий меросни асраб-авайлаш ва кўпайтириш, санъат ва бадиий ижодни ҳар томонлама ривожлантириш чораларини кўради;

аҳолининг маънавий-ахлоқий ва маданий даражасини янада юксалтиришни рағбатлантиради;

аҳолини миллий ва жаҳон маданиятининг энг яхши намуналаридан баҳраманд этиш борасида тизимли чора-тадбирларни амалга оширади;

барча мавжуд давлат маданият ташкилотларини хатловдан ўтказади;

соҳада давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш чораларини кўради;

давлат органлари томонидан давлат тадбирлари ва бошқа тадбирларга ижодкорлар ва ижрочилар жамоатчилик асосида жалб қилинишига йўл қўйилмаслиги чораларини кўради;

ноталар тўпламлари ва махсус мусиқий адабиётлар Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан чоп этилишини ва уларнинг таълим муассасаларига тўлиқ етказилишини таъминлайди;

маданият ва санъат соҳасидаги улкан ютуқлар учун мукофотлар таъсис этиш ва Ўзбекистон Республикаси фахрий унвонларини бериш тўғрисидаги таклифларни ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда киритади;

соҳага ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш бўйича чора-тадбирларни амалга оширади;

журналлар, бланкалар, ўқув-методик комплекслар, бюллетенлар нашр этилишини ва Вазирлик тизими фаолиятига тааллуқли бўлган ўқув қўлланмалари эълон қилинишини, шунингдек, Вазирликнинг веб-сайти ишини ташкил этади;

в) аҳолининг кенг қатламлари, айниқса, ёшлар қалби ва онгига мустақиллик, юксак маънавият, инсонпарварлик анъаналарига садоқат, миллий ўзликни англаш ғояларини янада чуқур сингдириш, радикализм ва экстремизмдек ёт ғояларга қарши иммунитетни мустаҳкамлаш, жамиятнинг муттасил ортиб бораётган интеллектуал, эстетик ва маданий эҳтиёжларини қондиришга йўналтирилган оммавий-маданий тадбирларни ўтказишга қаратилган маърифий ишларни амалга ошириш соҳасида:

халқимиз, айниқса, ёшлар қалбида миллий истиқлол ғояларига садоқат, миллий ва умумбашарий қадриятларга ҳурмат, она Ватанга муҳаббат, бузғунчи ғояларга қарши иммунитетни янада кучайтиришда театр санъатининг ролини ошириш чораларини кўради;

композитор, бастакор ва созандалар фаолиятини қўллаб-қувватлаш, ҳаваскорлар орасидан истеъдодли ижрочиларни аниқлаш мақсадида турли даражадаги кўрик-танловларни ўтказади;

анъанавий мусиқа жанрларини янги шарт-шароитларда такомиллаштириш мақсадида "устоз-шогирд" анъанасини янада ривожлантиради;

миллий ва жаҳон композиторлари ижодиётини инсоният интеллектуал хазинаси сифатида халқ орасида кенг тарғиб қилиш, замонавий руҳда юксак бадиий асарлар яратишни рағбатлантиради, катта мусиқий асарлар, жумладан, опера, симфония, концерт ва оратория каби мумтоз жанрларни ривожлантиради;

"устоз ва шогирд" анъанаси асосида миллий рақс соҳасидаги етук рақс усталари, истеъдодли ва юқори малакали ижрочиларнинг рақс мактабларини яратиш, уларнинг услубларини тиклаш ва ривожлантириш чораларини кўради;

миллий ва умуминсоний қадриятлар билан уйғунликда миллий рақс ва хореография санъатини бадиий жиҳатдан ривожлантиради;

авлоддан авлодга ноёб мерос сифатида ўтиб келаётган жозибали рақс намуналарини тўплаш ва бойитишни амалга оширади, халқимиз, айниқса, ёш авлод онгига бу бебаҳо бойликларга чуқур ҳурмат ва ҳавас туйғуларини сингдиради;

халқ усталарининг ўзига хос услуби ва мактабини давом эттиришда, атоқли маданият ва санъат арбоблари билан тажриба алмашишда "устоз-шогирд" анъанасидан самарали фойдаланишни таъминлайди, шунингдек, ижодий устахоналар фаолиятини кучайтиради;

халқ амалий санъати анъаналарини сақлаш ва ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратади, халқ ҳунармандчилигини қўллаб-қувватлайди;

юртимиз ва хорижда кенг кўламдаги кўргазмалар ташкил этиш орқали миллий санъатимиз ютуқларини дунё жамоатчилигига танитиш чораларини кўради;

буюк рассомлар, халқ усталари ва рассомлари, санъат арбоблари ва истеъдодли ёш ижодкорларнинг сара асарларини оммалаштиради;

маданият марказларида халқ бадиий ҳаваскорлик ва ижрочилик санъатини ривожлантиришга, уларнинг шакл ва усулларини такомиллаштиришга кўмаклашади;

жойларда маданий-маърифий фаолиятнинг самарали усулларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга, илғор тажрибаларни умумлаштиришга ва тарғиб қилишга кўмаклашади;

г) бадиий ижод, шу жумладан, театр, мусиқа, хореография, эстрада, цирк ва халқ амалий санъатини янада ривожлантиришни рағбатлантириш, халқимиз тарихи ва бугунги ҳаётининг энг ёрқин саҳифаларини, мамлакатимизнинг эркин демократик тараққиётини акс эттирувчи асарлар яратишда ижодий жамоаларга, айниқса, ижодкор ёшларга ҳар томонлама кўмаклашиш соҳасида:

маданиятшунослик, театршунослик, санъатшунослик, мусиқашуносликни ва ушбу соҳадаги бошқа илмий йўналишларни ривожлантиради;

театр, мусиқа, хореография, эстрада, цирк ва халқ амалий санъатини ривожлантиришни таъминлайди;

халқимиз тарихининг энг ёрқин саҳифаларини, унинг ҳозирги ҳаётини, мустақил ривожланиш тажрибасини акс эттирувчи асарлар яратишда ижодий жамоаларга ҳар томонлама ёрдам беради;

тарихий шахслар, замонамиз қаҳрамонлари образларини яратиш, театр асарларининг ғоявий-бадиий даражасини кўтариш, халқаро майдондаги рақобатбардошлигини ошириш, театр танқидчилигини кучайтириш чораларини кўради;

ёш композиторлар, бастакорлар, мусиқашунослар ва ижрочиларнинг ижод билан самарали шуғулланишлари учун барча имконият ва шароитларни кенгайтиради;

миллий рақс санъатининг ноёб меросини, шу жумладан, миллий қадриятларни акс эттирувчи саҳна либосларини сақлаб қолиш, тиклаш ва янгиларини яратиш ишларини олиб боради;

мамлакатимизнинг барча ҳудудларидаги рақс йўналишларини асраш ва авайлаш чораларини кўради, халқимизга эстетик завқ бағишловчи замонавий ўзбек рақс мактабини яратади;

истеъдодли эстрада хонандаларини аниқлаш ва уларнинг ижодий фаолиятини қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштиради;

миллий рақс санъатининг ривожланиш босқичларини илмий жиҳатдан чуқур ўрганади;

тасвирий ва амалий санъат, дизайн ва халқ ҳунармандчилиги соҳаларида истеъдодли ижодкорларни барвақт аниқлаш, уларни қўллаб-қувватлаш, ижодкорларнинг бадиий салоҳиятини ошириш тизимини такомиллаштиради;

Миллий эстрада санъатини ривожлантириш ва мувофиқлаштириш кенгаши билан биргаликда республика концерт саройлари, концерт заллари ва стадионларида ўтказиладиган маданий-маърифий ҳамда концерт тадбирларининг тематик, репертуар режалари ва дастурларини такомиллаштиришга доир ишларнинг мувофиқлаштирилишини таъминлайди;

чет элларда ўқиётган ва самарали ижодий фаолият кўрсатаётган ижодкор ёшларнинг республикада ўтказиладиган кўриклар, танловлар ҳамда фестивалларда қатнашишини таъминлайди;

иқтидорли ёшлар ва санъат арбобларининг ижодий сафарларини ташкил қилишни ҳамда уларнинг халқаро кўламда ва республика миқёсида маданият ва санъат соҳасида ўтказиладиган кўриклар, танловлар, фестивалларда ва бошқа анжуманларда иштирок этишини таъминлайди;

Вазирлик тизимига кирувчи маданият ташкилотларининг жамоалари ва яккахон ижрочиларининг гастроль-концерт фаолиятини, шу жумладан, чет эллардаги гастроль-концерт фаолиятини ташкил қилади;

д) маданият муассасалари, жумладан, театрлар, маданият марказлари, маданият ва истироҳат боғлари ҳамда бошқа маданий-маърифий муассасаларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, уларнинг фаолияти самарадорлигини ошириш, маънавий етук, интеллектуал баркамол ва юксак маданиятли шахсларни тарбиялаш ишида ушбу муассасалар имкониятларидан янада тўлиқ фойдаланиш соҳасида:

Вазирлик, ҳудудий маданият органлари ва идоравий мансуб ташкилотларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш масалаларига умумий раҳбарлик қилади;

Вазирлик, ҳудудий маданият органлари ва идоравий мансуб ташкилотларда бинолар ва иншоотлардан фойдаланиш масалаларини мувофиқлаштиради;

таъмирлаш-тиклаш, қурилиш ишларини, шунингдек, Вазирлик, ҳудудий маданият органлари ва идоравий мансуб ташкилотларни куз-қиш мавсумига тайёрлаш бўйича ишларни, Вазирлик, ҳудудий маданият органлари ва идоравий мансуб ташкилотлар бинолари ва иншоотларининг жорий иш ҳолатини сақлашни ташкил этади ва мувофиқлаштиради;

Вазирлик, ҳудудий маданият органлари ва идоравий мансуб ташкилотларнинг эҳтиёжларини аниқлайди ва ҳар йили уларни жиҳозлаш (қайта жиҳозлаш) дастурларини ишлаб чиқади;

манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда замонавий ҳудудий маданият органлари ва идоравий мансуб ташкилотларни қуриш бўйича лойиҳаларни ишлаб чиқишда иштирок этади;

Ўзбекистон Республикасининг инвестиция дастурларига киритилган маданият объектларида ҳар йили олиб бориладиган қурилиш-таъмирлаш ишларининг тизимли мониторингини олиб боради;

маданият ва санъат муассасалари томонидан кўрсатиладиган хизматлар сифатини замон талаблари ва халқаро стандартларга мувофиқлаштиради;

замон талаблари ва халқаро стандартларга мос янги кўнгилочар марказлар, маданият ва истироҳат боғларини барпо этади;

маҳаллий маданият ва санъат муассасаларини жаҳон маданий маконига пухта интеграция қилади;

мамлакатимизнинг ижобий қиёфасини шакллантиришда бой тарихий-маданий меросдан ҳамда маданият ва санъатнинг замонавий йўналишларидан самарали ва тўлиқ фойдаланиш чораларини кўради;

маданият соҳасидаги муаммоларни аниқлаш бўйича жамоатчилик фикри ўрганилишини ташкил этади;

е) давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, жумладан, маҳаллий ҳокимият идоралари, жамоат ташкилотлари, таълим муассасалари, ижодий уюшмалар ва бошқа ташкилотлар билан фаолиятнинг асосий вазифалари ҳамда йўналишларини, маданий-маърифий тадбирларни амалга оширишда, маданият ва ижодий муассасалар ишининг самарадорлигини таъминлашда мустаҳкам ҳамкорликни йўлга қўйиш соҳасида:

замонавий пьесалар, миллий мумтоз, жаҳон классик асарлари асосида театрларнинг узоқ муддатли репертуарини шакллантиради, театрларнинг маҳаллий ва хорижий давлатлардаги гастроль фаолиятини тизимли амалга оширади;

авлоддан авлодга ўтиб келаётган миллий мусиқа меросимизни асраб-авайлаш, янги шароитларда ривожлантириш ва улардан халқимизни баҳраманд қилиш учун кенг имкониятлар яратиш ишларини олиб боради;

миллий қадриятлар асосида эстрада қўшиқчилик санъатини янада ривожлантиради ва тарғиботини кучайтиради;

аҳолининг маданий эҳтиёжларини қаноатлантиришга, ёшларни юқори савиядаги миллий эстрада қўшиқлари намуналари асосида тарбиялашга йўналтирилган оммавий-маданий тадбирлар, концертлар ва гастролларни тизимли ташкил этади;

мусиқа ва санъат мактабларида "устоз-шогирд" анъаналарини ривожлантиради ҳамда таниқли санъаткорлар иштирокида ижодий учрашувлар ташкил этади;

ижодий бирлашмалар, жамоалар ва яккахон ижрочиларнинг фаолияти, репертуарлари ва сценарийларининг ғоявий ва бадиий савиясини ошириш ишларини олиб боради;

номоддий маданий меросни ҳар томонлама муҳофаза қилиш, кенг жамоатчиликни жалб этган ҳолда унинг намуналарини аниқлаш, рўйхатларга киритиш, рақамлаштириш, тарғиб қилиш ва сақлашни ташкил этади;

маданият ва истироҳат боғлари ҳамда маданият марказларининг моддий-техник базасини, шу жумладан, давлат-хусусий шериклик асосида мустаҳкамлаш ва уларнинг фаолиятини янада такомиллаштириш чораларини кўради;

маданият ва истироҳат боғларининг қиёфасини тубдан қайта кўриб чиқиш, уларда халқ сайилларини доимий ўтказиш тизимини яратиш, аттракцион ва ўйин қурилмаларнинг маданият ва истироҳат боғларининг табиий ва ландшафт хусусиятларига мослигини кўриб чиқади;

маданиятнинг турли йўналишлари бўйича туризмнинг имкониятларини кенгайтиради;

республика ҳудудларининг ўзига хос жиҳатларини инобатга олиб туризмни ривожлантириш борасидаги лойиҳалар доирасида муҳим ўрин тутадиган янги маданий сайёҳлик йўналишларини яратиш ва ривожлантириш чораларини кўради;

маданият ва санъат соҳасида миллий брендларни яратишга ва уларнинг халқаро туризм бозорларига кириб боришига комплекс ёндашади, шунингдек, маданият соҳасида халқаро танлов ва фестиваллар ўтказишни қўллаб-қувватлаш ишларини олиб боради;

таълим муассасалари ва илмий-тадқиқот муассасаларида илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш чора-тадбирларини кўради;

жаҳон илмий-техника тараққиёти ютуқларини, хорижий мамлакатларда маданият ва санъатни ривожлантиришнинг илғор тажрибасини умумлаштиради ва ушбу ютуқларнинг соҳада жорий этилишини таъминлайди;

кўзи ожиз ва кўришда нуқсони бўлган шахслар учун махсус ахборот-кутубхона хизматини кўрсатиш, уларнинг муқобил шаклдаги ўқув материалларидан фойдаланиш имкониятини кенгайтириш орқали билим савиясини оширишни ташкил этади;

манфаатдор вазирликлар, идоралар, ташкилотлар билан биргаликда маданият ва санъат соҳасида илмий тадқиқотлар ривожланишига кўмаклашади;

илмий тадқиқотлар натижаларини амалиётга жорий этади ва ушбу ишлар олиб борилишини мувофиқлаштиради;

ж) маданият соҳасида кадрлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш жараёнини миллий ва умуминсоний қадриятлар, инсонпарварлик ва юксак маънавият руҳида такомиллаштириш, моддий рағбатлантириш, бунда замонавий педагогик ва ахборот технологияларидан, илғор халқаро тажрибадан фойдаланиш, маданий-маърифий муассасалар ва таълим муассасаларини юқори малакали кадрлар билан таъминлаш соҳасида:

Вазирлик марказий аппарати, ҳудудий маданият органлари ва идоравий мансуб ташкилотларни малакали кадрлар билан таъминлайди;

ҳар йили олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш борасида маданият ва санъат соҳасида таклифларни шакллантиради;

ўқув-методик материалларни ишлаб чиқишга, педагогик технологияларни Вазирлик тизимидаги таълим муассасаларининг ўқув-тарбиявий жараёнига истиқболли жорий этишга таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларини, педагогик жамоатчиликни жалб этиш бўйича фаолиятни амалга оширади;

маданият соҳасида мутахассисларни маънавий ва моддий рағбатлантириш бўйича касб маҳорати танловлари ўтказади, тегишли чора-тадбирларни белгилайди;

таълим, илмий-тадқиқот, хорижий ва халқаро ташкилотлар иштирокида узоқ муддатли дастурлар, лойиҳалар, режаларни ишлаб чиқади, уларни бажариш бўйича асосий талабларни белгилайди;

кадрларни миллий ва умуминсоний қадриятлар, инсонпарварлик ва юксак маънавият руҳида тайёрлаш жараёнини ташкил қилади;

аҳолининг маданий савиясини оширишга интилишини рағбатлантиради;

аҳолини миллий, жаҳон маданияти ва санъатининг энг яхши намуналаридан баҳраманд этиш ишларини амалга оширади;

Вазирлик тизими кадрлари малакасини оширишни, уларни қайта тайёрлашни, тажриба орттиришларини ва аттестациядан ўтказишни таъминлайди;

мамлакатимиз таълим муассасаларида дарс бериш ва маҳорат дарсларини ўтиш учун республика ва хорижий мамлакатларнинг таниқли ижрочиларини ҳамда маданият ва санъат арбобларини, етук педагог-мутахассисларини таклиф қилади;

маданият ва санъат бўйича ўқув дастурлари, қўлланмалар ва бошқа илмий-методик адабиётларни ишлаб чиқишда иштирок этади, шунингдек, уларни тасдиқлайди;

соҳада профессионал малакали кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, шу жумладан, педагог кадрларнинг салоҳиятини ошириш тизимини такомиллаштиради;

мактабгача таълим муассасаларида бошланғич мусиқа тушунчаларини шакллантирувчи (фольклор мусиқа, академик мумтоз мусиқа, эстрада мусиқаси) махсус адабиётлар яратилишини таъминлайди ва болалар ижро репертуарини шакллантиради;

соҳадаги бошланғич, ўрта махсус ва олий таълим муассасаларида таълимнинг узвийлиги ва давомийлигини таъминлаш ҳамда таълим сифатини ошириш чораларини кўради, унинг пировардида истеъдодли ижодкорларни етиштиради;

соҳада илмий тадқиқот ишларини қўллаб-қувватлаш, илмий натижаларни амалиётга жорий этиш ҳамда санъат аҳлининг меҳнат ва ижод шароитини яхшилаш чораларини кўради;

жаҳоннинг машҳур маданият ва санъат муассасалари билан тажриба алмашиш ва малака ошириш тизимини кенгайтиради;

хорижий ва миллий анъанавий таълим тизимининг энг яхши ютуқларидан, шунингдек, соҳада таълимни ривожлантиришга асосланган технологиялардан кенг фойдаланиш чораларини кўради;

Вазирлик марказий аппарати, ҳудудий маданият органлари ва идоравий мансуб ташкилотлар ходимларини моддий рағбатлантириш тизимини янада такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқади;

идоравий мансуб ташкилотларнинг моддий-техника базасини ривожлантиришда ва уларни ахборот билан таъминлашда, маслаҳат бериш, кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлашда ҳамда бошқа ёрдам турларини кўрсатишда уларга кўмаклашади;

з) давлатлараро ва халқаро маданий алоқаларни кенгайтириш ҳамда мустаҳкамлаш, мамлакатимизнинг маданий меросини, мамлакатимиз ижодий жамоалари ва муаллифлари асарларини, жумладан, конференциялар ва кўргазмалар, маданий тадбирлар ва анжуманлар ўтказиш йўли билан чет элларда кенг тарғиб қилиш, маданият соҳасига хорижий инвестициялар ва грантлар жалб этиш, шунингдек, маданият соҳасига оид оммавий адабиётларни чоп этиш, видео ва кино материаллар тайёрлаш соҳасида:

маданият тизимида халқаро алоқаларни кенгайтириш ва унинг самарадорлигини оширишга кўмаклашади, маданият масалалари бўйича хорижий ва халқаро ташкилотлар билан алоқалар ва ҳамкорлик ўрнатади;

маданият ва санъат соҳасида ҳамкорлик бўйича халқаро лойиҳаларни ишлаб чиқади, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари бажарилишини таъминлайди;

республикада ва хорижий мамлакатларда профессионал санъат ва ҳаваскорлик санъати фестиваллари, кўрик-танловлар, шунингдек, кўргазмалар ўтказилишини ташкил қилади;

ижодий жамоалар, маданият ва санъат мутахассисларини, арбобларини уларнинг идоравий мансублигидан қатъи назар, халқаро танловлар, фестивалларда ва чет эллардаги бошқа тадбирларда қатнашишини таъминлайди;

миллий кино маҳсулотларини кенг тарғиб қилишга ва уларнинг халқаро кинофестивалларда муносиб ўрин эгаллашларига кўмаклашади;

тарихий ҳақиқат ва реал воқеликни ёрқин акс эттирувчи ҳужжатли ва илмий-оммабоп фильмлар яратиш тизимини такомиллаштиришда иштирок этади;

кино муассасаларининг моддий-техника базасини замон талаблари асосида мустаҳкамлаш ва жиҳозлашга кўмаклашади;

халқаро маданий алоқаларини йўлга қўяди ва ривожлантиради;

и) жамиятда миллатлараро ҳамжиҳатлик ва бағрикенгликни таъминлашга қаратилган давлат сиёсатини изчил амалга ошириш, дўстлик ва кўпмиллатли ягона оила туйғуси муҳитини мустаҳкамлаш, ёшларни миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш соҳасида:

миллатлараро тотувликнинг олийжаноб анъаналарини, жамиятда дўстлик ва ҳамжиҳатлик муҳитини асраб-авайлашни, миллати, ирқи ва диний эътиқодидан қатъи назар ҳар бир фуқаро онгида кўпмиллатли ягона оила туйғусини мустаҳкамлашга кўмаклашади;

ёшларни миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялаш, уларни авлоддан авлодга ўтиб келаётган умуммиллий қадриятлар, анъана ва урф-одатларни сақлаш ва ривожлантиришга ундаш, миллатчилик ва экстремистик ғояларга нисбатан мафкуравий иммунитетга эга бўлган истиқлол ғояларига садоқатли, баркамол, маънавий бой, мукаммал авлодни шакллантиришда кўмаклашади;

жаҳон ҳамжамиятида мамлакатимизнинг ўтмиш бой тарихи ҳамда мамлакатимиз ривожининг бугунги босқичидаги ижобий ютуқлар ҳақида ҳаққоний тасаввур ҳосил бўлишига кўмаклашади;

к) миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқаларини янада ривожлантириш ва уйғунлаштиришга бағишланган илмий-тадқиқот ишларини ташкил қилишда кўмаклашиш соҳасида:

хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқаларини ривожлантириш бўйича дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда бевосита иштирок этади;

мутасадди вазирлик ва идоралар билан биргаликда миллатлараро муносабатлар соҳасидаги илмий изланиш лойиҳалари учун грантлар ажратади;

миллатлараро муносабатлар йўналишидаги халқаро илмий конференцияларда иштирок этади ва ҳамкорлар билан ўзаро тажриба алмашади;

Вазирлик ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бевосита, шунингдек, ўзининг ҳудудий маданият органлари, ўзига идоравий мансуб бошқа ташкилотлар орқали амалга оширади.

Вазирлик қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам бажариши мумкин.".


7. 15-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"15. Қуйидагилар Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маданият бошқармаларининг асосий вазифалари ҳисобланади:".


8. 16-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"16. Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маданият бошқармалари уларга юкланган асосий вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:

Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маданият бошқармалари ва уларнинг раҳбарияти фаолиятини ташкилий ва ахборот-таҳлилий жиҳатдан таъминлайди;".


9. 19-бандда:

ўн саккизинчи хатбошидаги "давлат бошқаруви органлари" сўзлари "республика ижро этувчи ҳокимият органлари" сўзлари билан алмаштирилсин;

ўн тўққизинчи хатбошидаги "давлат бошқаруви бошқа органлари" сўзлари "республика ижро этувчи ҳокимият органлари" сўзлари билан алмаштирилсин.


10. 21-бандда:

қуйидаги мазмундаги саккизинчи ва тўққизинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

"турли тадбирларни ташкил этиш бўйича тизимидаги ташкилотларни буюртмачи этиб белгилаш;

тизимидаги ташкилотлар ҳамда уларнинг ҳудудий бўлинмалари ва филиалларини сақлаш, моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, қуриш ва таъмирлаш, ходимларни моддий рағбатлантириб бориш ҳамда турли тадбирлар ва фаолияти билан боғлиқ бошқа харажатларни молиялаштириш";

саккизинчи ва тўққизинчи хатбошилар тегишлича ўнинчи ва ўн биринчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


11. 4-бобнинг 3-параграфи номидаги "маданият бошқармалари, Тошкент шаҳар маданият бош бошқармасининг" сўзлари "ва Тошкент шаҳар маданият бошқармаларининг" сўзлари билан алмаштирилсин.


12. 23-бандда:

биринчи хатбошидаги "маданият бошқармалари, Тошкент шаҳар маданият бош бошқармаси" сўзлари "ва Тошкент шаҳар маданият бошқармаларига" сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи ва олтинчи хатбошилардаги "давлат бошқаруви органлари" сўзлари "республика ижро этувчи ҳокимият органлари" сўзлари билан алмаштирилсин;

еттинчи хатбошидаги "маданият бошқармалари, Тошкент шаҳар маданият бош бошқармаси" сўзлари "ва Тошкент шаҳар маданият бошқармалари" сўзлари билан алмаштирилсин.


13. 24-банднинг биринчи хатбошисидаги "маданият бошқармалари, Тошкент шаҳар маданият бош бошқармаси" сўзлари "ва Тошкент шаҳар маданият бошқармалари" сўзлари билан алмаштирилсин.


14. 25-бандда:

иккинчи хатбошидаги "давлат бошқаруви органлари" сўзлари "республика ижро этувчи ҳокимият органлари" сўзлари билан алмаштирилсин;

бешинчи хатбошидаги "маданият бошқармалари, Тошкент шаҳар маданият бош бошқармаси" сўзлари "ва Тошкент шаҳар маданият бошқармалари" сўзлари билан алмаштирилсин.


15. 26-банднинг учинчи хатбошисидаги "маданият бошқармалари, Тошкент шаҳар маданият бош бошқармасига" сўзлари "ва Тошкент шаҳар маданият бошқармаларига" сўзлари билан алмаштирилсин.


16. 27-бандда:

20-кичик банддаги "Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 2 мартдаги 62-сон қарори билан тасдиқланган Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимларининг одоб-ахлоқ намунавий қоидалари" сўзлари "Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 октябрдаги 595-сон қарори билан тасдиқланган Давлат фуқаролик хизматчилари одоб-ахлоқининг намунавий қоидалари" сўзлари билан алмаштирилсин;

29-кичик банд "штатлар жадвалига" сўзларидан кейин "ажратилган маблағлар доирасида ҳамда белгиланган вазифалардан келиб чиққан ҳолда" сўзлари билан тўлдирилсин.


17. 30-банднинг биринчи хатбошиси ҳамда 2-кичик бандидаги "маданият бошқармалари ва Тошкент шаҳар маданият бош бошқармаси" сўзлари "ва Тошкент шаҳар маданият бошқармалари" сўзлари билан алмаштирилсин.


18. 31-банднинг 6 ва 8-кичик бандларидаги "маданият бошқармалари ва Тошкент шаҳар маданият бош бошқармаси" сўзлари "ва Тошкент шаҳар маданият бошқармалари" сўзлари билан алмаштирилсин.


19. 35-бандда:

биринчи хатбошидаги "маданият бошқармалари ва Тошкент шаҳар маданият бош бошқармаси" сўзлари "ва Тошкент шаҳар маданият бошқармалари" сўзлари билан алмаштирилсин;

2-кичик банддаги "маданият бошқармалари ва Тошкент шаҳар маданият бош бошқармасининг" сўзлари "ва Тошкент шаҳар маданият бошқармаларининг" сўзлари билан алмаштирилсин.


20. 37-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"37. Вазирликка Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимига кўра Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси маъқуллаганидан кейин Президент томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган Вазир бошчилик қилади.".


21. 39-банддаги "уч" ва "бир нафар" сўзлари тегишлича "тўрт" ва "икки нафар" сўзлари билан алмаштирилсин.


22. 40-банддаги "ўринбосари" сўзи "ўринбосарлари" сўзи билан алмаштирилсин.


23. 42-банднинг 3-кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3) туманлар (шаҳарлар) маданият бўлимлари раҳбарларини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод этиш Маданият вазирлиги билан келишган ҳолда, тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси маданият вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маданият бошқармаси бошлиқлари томонидан амалга оширилади".


24. 43-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"43. Вазир Вазирлик тизимига кирадиган идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарларини лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод этади, шунингдек, идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарларини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод этиш тартибини белгилайди.".


25. 48-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларидаги "давлат бошқарувининг бошқа органлари" сўзлари "республика ижро этувчи ҳокимият органлари" сўзлари билан алмаштирилсин.


26. 50-банддаги "Туризм, спорт, маданият ва оммавий коммуникациялар масалалари котибияти" сўзлари "Рақамлаштириш ва ижтимоий ривожланиш масалалари бўлими" сўзлари билан алмаштирилсин.


27. 53-банддаги "давлат бошқаруви органлари" сўзлари "республика ижро этувчи ҳокимият органлари" сўзлари билан алмаштирилсин.


28. 59-банддаги "Бош вазирининг ўринбосари - туризм ва спорт вазири" сўзлари "Вазирлар Маҳкамаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


29. 61-банддаги "Вазирлик ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ва" сўзлари чиқариб ташлансин.


30. 64-банддаги "ўринбосари - туризм ва спорт вазири" сўзлари "масъул ўринбосари" сўзлари билан алмаштирилсин.

      

         

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 17 апрель












































































Время: 0.2155
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск