ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Базада янги / Апрель, 2024 й. / Таълим тўғрисида /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 17.04.2024 й. 213-сон "Ёшларни касбга (мутахассисликка) ва чет тилларига ўқитиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

17.04.2024 й.

N 213




ЁШЛАРНИ КАСБГА (МУТАХАССИСЛИККА)

ВА ЧЕТ ТИЛЛАРИГА ЎҚИТИШ ТИЗИМИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Меҳнат миграцияси жараёнларини такомиллаштириш ҳамда хорижда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган шахсларни қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2024 йил 4 апрелдаги ПФ-59-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, ёшларнинг чет тилларини ўрганиш ва касб эгаллашга бўлган қизиқишларини қўллаб-қувватлаш, уларни ички ва ташқи меҳнат бозорида рақобатбардош кадрлар сифатида тайёрлаш тизимини такомиллаштириш ҳамда хорижий давлатларда ишлаш имкониятларини кенгайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Транспорт вазирлиги ҳамда Ёшлар ишлари агентлигининг:

а) Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги (кейинги ўринларда - Агентлик) тузилмасида 16 штат бирлигидан иборат Фуқароларни (ёшларни) чет тилларига ўқитиш ва хорижий давлатларда ишлашга мақсадли тайёрлаш марказини (кейинги ўринларида - Марказ) ташкил этиш;

б) профессионал таълим муассасаларида таълим олувчиларни касб (мутахассислик) ва чет тилларига ўқитиш бўйича ўқув курсларини (кейинги ўринларда - ўқув курслари) ташкил этиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.


2. Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

ўқув курслари ташкил этиладиган профессионал таълим муассасаларида кадрлар тайёрлаш жараёнларини мувофиқлаштириш;

хорижий иш берувчиларнинг меҳнат миграцияси соҳасидаги эҳтиёжларини аниқлаш ва кенг омма учун очиқ эълон қилиш;

хорижий иш берувчиларнинг кадрларга бўлган эҳтиёжларига асосан профессионал таълим муассасаларида ўқитиладиган касблар (мутахассисликлар) ҳамда чет тилларини билиш даражасига қўйилган талаблар бўйича буюртмаларни шакллантириш;

хорижда ишлаш истаги бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини иш берувчилар томонидан танлаб олиш жараёнларини ташкил этиш;

ўқув курслари ташкил этиладиган профессионал таълим муассасаларини хорижий мамлакатларнинг қонунчилиги, маданияти ва урф-одатларига оид маълумотлар билан таъминлаш;

профессионал таълим муассасалари ва хорижий иш берувчилар ўртасидаги ҳамкорликни таъминлаш ҳамда хорижий мутахассисларни таълим жараёнига жалб қилиш;

касбий кўникмалар бўйича тренинглар ва семинарлар ўтказиш ҳамда ёшларнинг хорижий компания ёки ташкилотларда амалиёт ва стажировкалар ўташини ташкил этиш.


3. Қуйидагилар:

Касб (мутахассислик) ва чет тилларига ўқитиш бўйича ўқув курслари ташкил этиладиган профессионал таълим муассасалари (кейинги ўринларда - профессионал таълим муассасалари) рўйхати 1-иловага мувофиқ;

Профессионал таълим муассасаларида касб (мутахассислик) ва чет тилларига ўқитиш бўйича ўқув курсларини ташкил этиш схемаси 2-иловага мувофиқ;

Профессионал таълим муассасаларида касб (мутахассислик) ва чет тилларига ўқитиш бўйича ўқув курсларини ташкил этиш чора-тадбирлари дастури 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. Белгилансинки:

Марказ ўз фаолиятини юридик шахс ташкил этмасдан бевосита Агентлик раҳбарлигида амалга оширади;

Марказнинг 16 штат бирлигини сақлаш билан боғлиқ харажатлар Агентлик томонидан кўрсатилган пулли хизматлардан тушган маблағлар ҳисобидан амалга оширилади;

Марказ ушбу қарорга 1-иловага мувофиқ ташкил этиладиган ўқув курслари фаолиятини мувофиқлаштиради.


5. Белгилаб қўйилсинки:

а) ўқув курсларини муваффақиятли тугатган битирувчиларга давлат томонидан тасдиқланган намунадаги ҳужжат берилади;

б) ўқув курсларида кадрларни тайёрлаш бир йилгача бўлган таълим дастурларига мувофиқ тўлов-контракт асосида амалга оширилади.

Бунда ўқув курсларининг таълим дастурлари ва ўқув жараёни муддатлари хорижий иш берувчилар таклифлари асосида касблар (мутахассисликлар) мураккаблигидан келиб чиқиб, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан белгиланади;

профессионал таълим муассасаларида таълим олаётган ўқувчиларни ҳам ўқув курсларига тўлов-контракт асосида қабул қилишга рухсат берилади;

в) чет тилларини ўрганиш ва хорижда ишлаш истагида бўлган таълим олувчиларни, хусусан, ёшларни ўқув курсларига қабул қилиш Марказ томонидан белгиланган тартибда шакллантириладиган буюртмалар асосида ташкил этилади;

г) ўқув курслари доирасида таълим олувчилар инглиз, немис, япон, корейс, араб ва бошқа талаб юқори бўлган чет тилларига ўқитилади.

Бунда профессионал таълим муассасаларини чет тилларига ўқитиш бўйича юқори малакали кадрлар билан таъминлаш учун Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, Тошкент давлат шарқшунослик университети, Самарқанд давлат чет тиллар институти ҳамда ҳудудлардаги давлат педагогика олий таълим муассасалари ректорлари масъул ва шахсан жавобгар ҳисобланади ва ушбу вазифани амалга ошириш улар фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг асосий мезонларидан бири этиб белгиланади;

д) профессионал таълим муассасаларига хорижий давлатлар таълим ташкилотлари билан биргаликда қўшма таълим дастурларини жорий қилиш ҳамда таълим дастурининг тегишли қисмларини, шу жумладан, ўқувчиларнинг амалиётини хорижий ҳамкор томонидан тавсия этилган муассаса ва ташкилотларда ташкил этишга рухсат этилади.


6. Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Марказ, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Транспорт вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда:

бир ой муддатда мазкур қарорга 1-иловада белгиланган йўналишлар бўйича хорижий давлатларнинг талаблари ва таълим дастурлари асосида ўқув дастурларини ишлаб чиқсин;

хорижий иш берувчиларнинг талаб ва буюртмалари асосида тегишли касблар (мутахассисликлар) бўйича малакали кадрларни тайёрлашни йўлга қўйсин;

ўқув курсларида машғулотларни ўтказиш учун маҳаллий ва хорижий давлатлардан малакали мутахассисларни жалб этиш чораларини кўрсин.


7. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:

Агентлик ҳар чорак якунида хорижий иш берувчиларнинг кадрларга бўлган эҳтиёжини касблар (мутахассисликлар) бўйича шакллантиради ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига буюртма юборади;

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Агентлик томонидан тақдим этилган буюртмалар асосида Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишган ҳолда, профессионал таълим муассасаларига буюртмани тасдиқлайди.


8. Белгилансинки:

а) профессионал таълим муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, уларни ўқув-лаборатория жиҳозлари билан таъминлаш, ўқув адабиётлари ва ўқитиш материаллари тўпламларини чоп этиш ҳамда хорижий мутахассисларни жалб қилиш билан боғлиқ харажатлар:

тиббиёт йўналишлари бўйича - Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва профессионал таълим муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан;

қурилиш, транспорт, меҳмонхона хўжалиги ва ошпазлик йўналишлари бўйича - Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Транспорт вазирлиги ҳамда профессионал таълим муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади;

б) профессионал таълим муассасаларига жалб қилинадиган педагог ходимларнинг иш ҳақи, шу жумладан, уларга устама тўлаш харажатлари ҳамда ўқитиш билан боғлиқ бошқа харажатлар - таълим олувчиларнинг тўлов-контрактидан тушадиган маблағлар ҳисобидан амалга оширилади;

в) профессионал таълим муассасаларида касб (мутахассислик) ва чет тилларига ўқитиш бўйича ўқув курсларига машғулот ўтказиш учун бошқа ҳудудлардан келган юқори малакали педагог кадрларнинг турар жой билан боғлиқ харажатлари (меҳмонхона ёки турар жой ижараси) Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг қўшимча манбалари ҳисобидан қоплаб берилади;

г) профессионал таълим муассасаларига жалб этилган таълим олувчилар чет тилини мустақил равишда ўрганиб, халқаро ёки унга тенглаштирилган сертификатни тақдим этган тақдирда, таълим олувчи томонидан чет тилини ўқиш учун сарфланган харажатларнинг 50 фоизи, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараваридан ошмаган қисми Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади.

Бунда хорижий давлатга ишга жалб қилинадиган фуқаролар учун чет тили бўйича камида B2 даражадаги, "Ausbildung" (дуал таълим шакли) асосида хорижга кетадиган фуқаролар учун немис тили бўйича камида B1 даражадаги халқаро тан олинган сертификатни олиш талаб этилади;

д) профессионал таълим муассасаларига хорижий иш берувчиларнинг маблағлари ҳисобидан таълим олувчиларни қўшимча (асосий бўлмаган) чет тилларига ўқитиш бўйича машғулотлар ўтказишга рухсат этилади;

е) ўқув курсларига жалб қилинган педагог кадрларга фаолият самарадорлигидан келиб чиқиб, ҳар ой ойлик маошининг 100 фоизигача миқдорда устама тўланади. Бунда педагог кадрларнинг самарадорлик кўрсаткичлари хорижга ишлаш учун кетган ҳар бир таълим олувчи сонидан келиб чиқиб белгиланади.

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда чет тилини ўзлари мустақил равишда ўрганиб, халқаро тан олинган сертификатни тақдим этган таълим олувчиларнинг харажатларини қоплаб бериш ҳамда педагог кадрларга ҳар ойлик устама тўлаш тартибини тасдиқласин.


9. Агентлик:

бир ой муддатда хорижий иш берувчиларнинг таклифлари асосида кадрларга ва уларнинг чет тилларини билиш даражасига қўйиладиган талабларни аниқласин ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлигига тақдим этсин;

профессионал таълим муассасаларига хорижий иш берувчиларни бириктирсин ва улар ўртасида ҳамкорликни ташкил этсин;

ўқув курслари битирувчиларини касб (мутахассислик) бўйича белгиланган тартибда хорижий давлатларга юбориш ва ишга жойлаштириш чораларини кўрсин;

профессионал таълим муассасаларида малакали кадрларни тайёрлаш жараёнини доимий мониторинг қилиб борсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Агентлик, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:

умумий ўрта таълим муассасалари битирувчилари, ҳудудлардаги ёшлар ва профессионал таълим муассасалари ўқувчиларининг касб (мутахассислик) эгаллашга ҳамда чет тилларини ўрганишга бўлган қизиқишларини ошириш мақсадида тарғибот ишларини амалга оширсин;

ёшларни ўқув курслари ташкил этиладиган профессионал таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишни ташкил этсин ҳамда қабул қилинган таълим олувчилар учун ўқув жараёни графигини йўналишлар, шунингдек, хорижий ҳамкорлар таклиф ва талаблари асосида ишлаб чиқсин;

ўқув курслари битирувчиларининг якуний давлат имтиҳонларини ўтказиш жараёнига хорижий иш берувчиларни ҳам таклиф этсин;

ўқув курсларида таҳсил олаётган таълим олувчиларнинг чет тиллари бўйича билим даражасини Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан баҳолашни йўлга қўйсин.

Бунда таълим олувчиларнинг чет тилини билиш даражасини аниқлаш билан боғлиқ харажатлар Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан Ёшлар ишлари агентлигига тақдим этган ҳисоб-китоблар асосида Ёшларга оид давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланади.


11. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:

манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда профессионал таълим муассасаларига таълим олувчиларнинг амалиётини ташкил этиш учун мос бўлган ҳудудлардаги иш берувчи ташкилотларни амалиёт базаси сифатида бириктирсин;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳамда туман (шаҳар) ҳокимларининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари маҳаллалардаги ёшлар етакчилари билан биргаликда хорижда ишлаш истаги бўлган фуқароларнинг (ёшларнинг) манзилли рўйхатини шакллантирсин ҳамда уларни ўқув курсларига жалб этиш чораларини кўрсин.


12. Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги профессионал таълим муассасаларининг иш билан банд бўлмаган битирувчиларини "Бандлик хизмати" ахборот тизимига киритишни таъминласин ҳамда уларни ишга жойлаштириш чораларини кўрсин.


13. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ҳамда Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясига манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ушбу қарорнинг мазмун-моҳиятини оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқлар ва расмий веб-сайтларда кенг ёритиш тавсия этилсин.


14. Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


15. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                            А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2024 йил 17 апрелдаги

213-сон қарорига

1-ИЛОВА



Касб (мутахассислик) ва чет тилларига ўқитиш

бўйича ўқув курслари ташкил этиладиган

профессионал таълим муассасалари

РЎЙХАТИ

Т/р

Ҳудудлар ва таълим муассасалари


Йўналишлар*


Қорақалпоғистон Республикаси

1.

Нукус Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникуми


Тиббиёт, тиббий ижтимоий ёрдам


2.

Нукус транспорт техникуми


Қурилиш, транспорт, меҳмонхона хўжалиги, ошпазлик


Андижон вилояти

3.

Андижон Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникуми


Тиббиёт, тиббий ижтимоий ёрдам


4.

Андижон архитектура ва қурилиш техникуми


Қурилиш, транспорт, меҳмонхона хўжалиги, ошпазлик


Бухоро вилояти

5.

Афшона Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникуми


Тиббиёт, тиббий ижтимоий ёрдам


6.

Бухоро архитектура ва қурилиш техникуми


Қурилиш, транспорт, меҳмонхона хўжалиги, ошпазлик


Жиззах вилояти

7.

Жиззах Абу Али ибн Сино номли Жамоат саломатлиги техникуми


Тиббиёт, тиббий ижтимоий ёрдам


8.

Жиззах архитектура ва қурилиш техникуми


Қурилиш, транспорт, меҳмонхона хўжалиги, ошпазлик


Қашқадарё вилояти

9.

Қарши Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникуми


Тиббиёт, тиббий ижтимоий ёрдам


10.

Шаҳрисабз шаҳар 1-сон касб-ҳунар мактаби


Қурилиш, транспорт, меҳмонхона хўжалиги, ошпазлик


Навоий вилояти

11.

Навоий Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникуми


Тиббиёт, тиббий ижтимоий ёрдам


12.

Навоий архитектура ва қурилиш техникуми


Қурилиш, транспорт, меҳмонхона хўжалиги, ошпазлик


Наманган вилояти

13.

2-сон Наманган Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникуми


Тиббиёт, тиббий ижтимоий ёрдам


14.

Чуст туман 1-сон касб-ҳунар мактаби


Қурилиш, транспорт, меҳмонхона хўжалиги, ошпазлик


Самарқанд вилояти

15.

Самарқанд Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникуми


Тиббиёт, тиббий ижтимоий ёрдам


16.

Самарқанд қурилиш коллежи


Қурилиш, транспорт, меҳмонхона хўжалиги, ошпазлик


Сирдарё вилояти

17.

Гулистон Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникуми


Тиббиёт, тиббий ижтимоий ёрдам

18.

Сирдарё архитектура ва қурилиш техникуми


Қурилиш, транспорт, меҳмонхона хўжалиги, ошпазлик


Сурхондарё вилояти

19.

Термиз Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникуми


Тиббиёт, тиббий ижтимоий ёрдам


20.

Сурхондарё архитектура ва қурилиш техникуми


Қурилиш, транспорт, меҳмонхона хўжалиги, ошпазлик


Тошкент вилояти

21.

Янгийўл Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникуми


Тиббиёт, тиббий ижтимоий ёрдам

22.

Ангрен шаҳар 2-сон касб-ҳунар мактаби


Қурилиш, транспорт, меҳмонхона хўжалиги, ошпазлик


Фарғона вилояти

23.

Марғилон Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникуми


Тиббиёт, тиббий ижтимоий ёрдам


24.

Марғилон архитектура ва қурилиш техникуми


Қурилиш, транспорт, меҳмонхона хўжалиги, ошпазлик


Хоразм вилояти

25.

Урганч Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникуми


Тиббиёт, тиббий ижтимоий ёрдам


26.

Хоразм архитектура ва қурилиш техникуми


Қурилиш, транспорт, меҳмонхона хўжалиги, ошпазлик


Тошкент шаҳри

27.

2-Республика Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникуми


Тиббиёт, тиббий ижтимоий ёрдам


           

*) Йўналишлар рўйхатига Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги таклифлари асосида ўзгартиришлар киритилиши мумкин.

Қурилиш, транспорт, меҳмонхона хўжалиги ва ошпазлик йўналишлари бўйича кадрларни тайёрлаш профессионал таълим муассасаларининг Қурилиш соҳасида малакали кадрларни тайёрлаш марказларида амалга оширилади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2024 йил 17 апрелдаги

213-сон қарорига

2-ИЛОВА



Профессионал таълим муассасаларида касб

(мутахассислик) ва чет тилларига ўқитиш

бўйича ўқув курсларини ташкил этиш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Масъуллар


Тадбирлар


Муддатлар



1-босқич

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар


1. Хорижий иш берувчиларнинг кадрларга бўлган эҳтиёжини касблар ва мутахассисликлар бўйича шакллантириш ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига буюртмаларни тақдим этиш.


2. Профессионал таълим муассасаларига хорижий иш берувчиларни бириктириш.


Буюртмалар асосида









2-босқич

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар


1. Хорижий давлатларга кадрларни мақсадли тайёрлаш бўйича таълимни ташкил этиш ва мувофиқлаштириш билан боғлиқ чоралар кўриш.


2. Хорижий давлатларга кадрларни мақсадли тайёрлаш бўйича таълимни ташкил этиш юзасидан мониторинг олиб бориш.


Ҳар йили

1 февралдан бошлаб



Ўқув йили мобайнида









3-босқич

Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги


Ўқув курсларидаги таълим олувчиларнинг чет тиллари бўйича билим даражасини баҳолаш.


Ҳар 4 ойда









4-босқич

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар


1. Ўқитиш курслари битирувчиларининг якуний имтиҳонларини амалий-кўргазмали имтиҳон шаклида ташкил этиш.


2. Якуний имтиҳонларга иш берувчилар вакилларини таклиф этиш.


Ўқув курси якунида









5-босқич

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар


Хорижий иш берувчилар билан ўрнатилган ҳамкорлик алоқалари асосида ўқув курслари битирувчиларини мутахассисликлари бўйича белгиланган тартибда хорижий давлатларда ишга жойлашишини ташкил этиш.


Ўқув курси якунлангандан сўнг белгиланган муддатларда



6-босқич

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги


Ишга жойлашмай қолган ўқитиш курслари битирувчиларини "Бандлик хизмати" ахборот тизимига киритишни таъминлаш ва уларни ишга жойлаштириш чораларини кўриш.


Доимий







Вазирлар Маҳкамасининг

2024 йил 17 апрелдаги

213-сон қарорига

3-ИЛОВА



Профессионал таълим муассасаларида касб

(мутахассислик) ва чет тилларига ўқитиш бўйича

ўқув курсларини ташкил этиш чора-тадбирлари

ДАСТУРИ

Т/р

Чора-тадбирларнинг номи


Амалга ошириш

шакли


Амалга ошириш

муддатлари


Масъул ижрочилар


I. ТАШКИЛИЙ ЧОРА-ТАДБИРЛАР

1.

Умумий ўрта таълим муассасалари битирувчилари ва ҳудудлардаги ёшлар ўртасида чет тили ва касб-ҳунар ўрганиш юзасидан тарғибот ва тушунтириш ишларини ташкил этиш.


Тарғибот дастури

Ўқув йили

давомида

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


2.

Хорижий иш берувчиларнинг кадрларга бўлган эҳтиёжини касблар ва мутахассисликлар бўйича шакллантириш ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига буюртмаларни тақдим этиш.


Буюртмалар портфели

2024 йил

июнь


Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги, Ташқи ишлар вазирлиги

3.

Хорижий таълим дастурлари ва иш берувчилар таклифлари асосида касблар ва мутахассисликларнинг таълим дастурларини ишлаб чиқиш.


Ўқув-меъёрий ҳужжатлар


2024 йил

июнь


Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар


4.

Касб (мутахассислик) ва чет тилларига ўқитиш курслари (кейинги ўринларда - ўқув курслари) ташкил этиладиган профессионал таълим муассасаларининг (кейинги ўринларда - профессионал таълим муассасалари) касб ва мутахассисликлар бўйича буюртмаларини шакллантириш ва тасдиқлаш.


Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилган ҳолда олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг тегишли буйруғи асосида


2024 йил

июнь

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги


II. ТАЪЛИМ ЖАРАЁНИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА НАЗОРАТ ҚИЛИШ

5.

Профессионал таълим муассасаларининг ўқув жараёнини ташкил этиш.


Ўқув жараёни графиги


2024 йил

июнь


Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги


6.

Профессионал таълим муассасалари ўқитувчилари учун ўқитиш методикалари, таълим дастуридаги янгиликлар ва илғор педагогик технологиялар бўйича тренинг машғулотларини ташкил этиш.


Семинар-тренинглар

Ўқув йили

давомида


Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар


7.

Профессионал таълим муассасаларида машғулотлар ўтказиш учун хорижий мутахассисларни жалб этиш.


Ҳамкорлик келишувлари


Ўқув йили

давомида


Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги, Ташқи ишлар вазирлиги


8.

Профессионал таълим муассасалари таълим олувчиларининг чет тиллари бўйича билимларини мониторинг қилиш.


Оралиқ имтиҳонлар


Ҳар 4 ойда

Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги


9.

Профессионал таълим муассасаларига "Al-Habib", "Globogate Concept AG", "NoVo Agency" каби хорижий иш берувчиларни бириктириш ва улар ўртасида ҳамкорликни ташкил этиш.


Ташкилий чора-тадбирлар


2024 йил

сентябрь


Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги


10.

Профессионал таълим муассасаларининг ўқувчиларини ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларнинг маънавий-ахлоқий тарбияси ҳамда бўш вақтини мазмунли ташкил этишга қаратилган чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш.


Чора-тадбирлар дастури


2024 йил

июнь


Ёшлар ишлари агентлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар


11.

Ўқувчиларда ишга бўлган масъулият, жамоада ишлаш, бошқа миллат ва элатларнинг қадриятларини ҳурмат қилиш, ўз фикрини равон баён этиш каби кўникмалар (Soft skills) ва шахсий фазилатларни ривожлантириш.


Машғулотлар

Ўқув йили

давомида


Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар


12.

Профессионал таълим муассасаларида чет тилларини ўқитишни ташкил этиш учун уларга тегишли олий таълим муассасаларини бириктириш.


Режа-график

Ўқув йили

давомида


Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги


13.

Ўқувчиларда амалий кўникмаларни шакллантириш учун профессионал таълим муассасалари ва мос йўналишдаги корхона ва ташкилотлар ўртасида амалиёт ўтказиш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйиш.


Шартномалар

2024 йил

июнь


Тизимида профессионал таълим муассасалари мавжуд бўлган вазирлик ва идоралар, Савдо-саноат палатаси


14.

Профессионал таълим муассасалари битирувчиларининг якуний имтиҳонларини ташкил этиш ва давлат намунасидаги ҳужжатларни расмийлаштириш.


Меъёрий ҳужжатлар


Таълим дастури якунида


Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар


15.

Профессионал таълим муассасалари битирувчиларини мутахассисликлари бўйича белгиланган тартибда хорижий давлатларда ишга жойлашишини ташкил этиш.


Ташкилий чора-тадбирлар


Ўқишни тамомлагандан сўнг

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги


16.

Хорижий давлатларга ишга жойлашмай қолган битирувчилар рўйхатини шакллантириш ва уларни ишга жойлаштиришга кўмаклашиш.


Амалий чора-тадбирлар

Доимий

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


             


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 18 апрель













































Время: 0.2301
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск