ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Базада янги / Апрель, 2024 й. / Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва ҳуқуқни қўлловчи органлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 18.04.2024 й. 217-сон "Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари таркибига кирадиган вазирлик ва идораларда ҳаммом-кирхона хизматларини аутсорсинг шартлари асосида кўрсатишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

18.04.2024 й.

N 217




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҚУРОЛЛИ КУЧЛАРИ ТАРКИБИГА КИРАДИГАН

ВАЗИРЛИК ВА ИДОРАЛАРДА ҲАММОМ-КИРХОНА

ХИЗМАТЛАРИНИ АУТСОРСИНГ ШАРТЛАРИ

АСОСИДА КЎРСАТИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари таркибига кирадиган вазирлик ва идораларда ҳаммом-кирхона хизматларини аутсорсинг шартлари асосида кўрсатишни ташкил этиш, ушбу мақсадлар учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағларни мақбуллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Белгилансинки:

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий гвардияси ва Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизматида (кейинги ўринларда - Қуролли Кучлар таркибига кирадиган вазирлик ва идоралар) ходимлар сони ва харажатларни мақбуллаштириш ҳамда ташиш ва етказиб бериш сифатини яхшилаш имконини берадиган аутсорсинг шартлари асосида ҳаммом-кирхона хизматларини кўрсатиш жорий этилади;

кўрсатилган хизматлар таннархи аутсорсернинг барча харажатларини, шу жумладан, ходимларнинг иш ҳақи, солиқлар, транспорт харажатлари, коммунал хизматлар учун тўловлар ва бошқаларни ўз ичига олган ҳолда 20 фоизгача устама қўшиб ҳисобланади. Бунда ёпиқ ҳарбий шаҳарчаларда ҳаммом-кирхона хизматларини кўрсатиш нархлари тегишли ҳудуддаги мавжуд нархлардан оширилмаслиги лозим;

дала шароитларида ва фавқулодда вазиятларда транспорт харажатлари аутсорсерларга ҳаммом-кирхона хизмати қийматининг 2 фоизи миқдорида қопланади;

ҳаммом-кирхона хизматини кўрсатиш нархлари ўзгарган тақдирда, аутсорсерларни танлаб олиш баённомасига тегишли ўзгартиришлар киритилади.


2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари таркибига кирадиган вазирлик ва идораларда ҳаммом-кирхона хизматларини аутсорсинг шартлари асосида кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:

Қуролли Кучлар таркибига кирадиган вазирлик ва идораларда фаолият кўрсатувчи аутсорсерлар ва уларнинг ходимларига қўйиладиган талаблар;

аутсорсинг тизимида нархларни шакллантириш ва шартномаларни тузиш ҳамда аутсорсинг шартларида шахсий таркибга ҳаммом-кирхона хизматларини кўрсатиш тартиби;

ҳаммом-кирхона хизматлари кўрсатилишини назорат қилиш тартиби;

аутсорсерларга вақтинча фойдаланиш учун берилган объектлар ва моддий-техника воситаларидан фойдаланиш тартиби.


3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони Р.М. Джураев, мудофаа вазири Б.Н. Курбанов, ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов, фавқулодда вазиятлар вазири А.Х. Қўлдошев ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати раиси А.А. Усманов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                     А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2024 йил 18 апрелдаги

217-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартиришлар ва қўшимча


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ягона авиация қидирув-қутқарув хизмати тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2015 йил 3 апрелдаги 80-сон қарорининг рус тилидаги матнида:


1-илованинг 9-банди биринчи хатбошисидаги "заместитель Министра обороны -" сўзлари чиқариб ташлансин;


3-илованинг биринчи хатбошисидаги "заместитель Министра обороны -" сўзлари чиқариб ташлансин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Атом энергетикасини ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2018 йил 6 октябрдаги 800-сон қарорига 1-илованинг ўнинчи хатбошиси рус тилидаги матнидаги "заместитель министра обороны -" сўзлари чиқариб ташлансин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида учувчисиз учадиган аппаратлардан фойдаланишни тартибга солиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2022 йил 15 ноябрдаги 658-сон қарорида:


а) 1-иловага 6-илованинг 8-10-бандларидаги "ҳаво ҳужумига қарши мудофаа" сўзлари "ҳаво ҳужумидан мудофаа" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 3-иловада:


3-банднинг ўнинчи хатбошисидаги "ҳаво ҳужумига қарши мудофаа" сўзлари "ҳаво ҳужумидан мудофаа" сўзлари билан алмаштирилсин;


9-банднинг биринчи хатбошисида:

биринчи жумладаги "Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирининг ўринбосари - Ҳаво ҳужумига қарши мудофаа қўшинлари ва ҳарбий-ҳаво кучлари қўмондони" сўзлари "Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва ҳарбий-ҳаво кучлари қўмондони" сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи жумладаги "Ҳаво ҳужумига қарши мудофаа" сўзлари "Ҳаво ҳужумидан мудофаа" сўзлари билан алмаштирилсин;


11-банднинг учинчи хатбошисидаги, 27-банддаги ва 29-банднинг биринчи хатбошисидаги "Ҳаво ҳужумига қарши мудофаа" сўзлари "Ҳаво ҳужумидан мудофаа" сўзлари билан алмаштирилсин.


4. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 17 ноябрдаги 660-сон қарори билан тасдиқланган Фуқаро ҳаво кемалари билан содир бўлган авиация ҳодисаларини Ўзбекистон Республикасида текшириш қоидалари 17-бандининг биринчи хатбошисидаги "Ҳаво ҳужумига қарши мудофаа" сўзлари "Ҳаво ҳужумидан мудофаа" сўзлари билан алмаштирилсин.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ҳузуридаги дипломатик академияда дипломатик лавозимларга тайинланадиган номзодларни ўқитиш, шунингдек, айрим лавозимдаги мутахассисларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2023 йил 10 январдаги 8-сон қарорининг 1-банди қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Академия юридик шахс мақомига эга бўлган давлат олий таълим муассасаси ҳисобланади".

         

           

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 19 апрель





































































Время: 0.2028
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск