ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Саноат / Қурилиш материаллари саноати /

O`z DSt 827.2023. Бетон ва темир-бетон қувурлар. Турлари ва асосий параметрлари (АВ томонидан 25.09.2023 й. 214-сон билан рўйхатга олинган қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 24.08.2023 й. 221-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Адлия вазирлигида

2023 йил 25 сентябрда 214-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

қурилиш ва уй-жой коммунал

хўжалиги вазирининг

2023 йил 24 августдаги

221-сон буйруғига

ИЛОВА



O`z DSt 827.2023



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ДАВЛАТ СТАНДАРТИ

   

Бетон ва темир-бетон қувурлар.

Турлари ва асосий параметрлари


Мазкур давлат стандарти центрифугалаш, титратиш, титратиб пресслаш, радиал пресслаш ҳамда титратиб гидропресслаш усулларда ишлаб чиқарилган ва суюқликларни ташувчи ер ости босимсиз ва босимли қувурларини ётқизиш учун мўлжалланган йиғма бетон ва темир-бетон қувурларнинг (бундан буён матнда қувурлар деб юритилади) турлари ва асосий параметрларига нисбатан талабларни белгилайди.

Ушбу давлат стандарти автомобиль ва темир йўлларининг қирғоқлари остига ётқизиладиган сув қувурларга, шунингдек дренаж қувурларга нисбатан татбиқ этилмайди.



1-БОБ. ТЕХНИК ЖИҲАТДАН ТАРТИБГА

СОЛИШ СОҲАСИДАГИ НОРМАТИВ

ҲУЖЖАТЛАРГА ҲАВОЛАЛАР


1. Мазкур давлат стандартида қуйидаги техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга ҳаволалар қўлланилган:


EN 639:1994

Бирикмалар ва фитингларни ҳисобга олган ҳолда бетон босимли қувурларга умумий талаблар (расмий манба: EN 639:1994 Common requirements for concrete pressure pipes including joints and fittings);


EN 641:1994

Бирикмалар ва фитингларни ҳисобга олган ҳолда цилиндир турдаги темир-бетон босимли қувурлар (расмий манба: EN 641:1994 Reinforced concrete pressure pipes, cylinder type, including joints and fittings);


EN 642:1994

Бирикмалар, фитинглар ва қувурлар учун олдиндан зўриқтирилган пўлатга талабларни ҳисобга олган ҳолда цилиндрсимон ва цилиндрсимон бўлмаганолдиндан зўриқтирилган бетондан босимли қувурлар (расмий манба: EN 642:1994 Prestressed concrete pressure pipes, cylinder and non-cylinder, including joints, fittings and specific requirements for prestressing steel for pipes);


ГОСТ 23009-2016

Бетон ва темир-бетондан тайёрланган йиғма конструкциялар ва буюмлар. Шартли белгилар (маркалар) (расмий манба: ГОСТ 23009-2016 Конструкции и изделия бетонные и железобетонные сборные. Условные обозначения (марки));


ҚМҚ 2.03.11-96

Қурилиш конструкцияларини коррозиядан ҳимоя қилиш.

       

       

2-БОБ. АТАМАЛАР ВА ТАРИФЛАР

     

2. Мазкур давлат стандартида куйидаги атамалар ва уларнинг таърифлари қўлланилган:

босимсиз қувурлар - суюқликлар ўз оқими билан тўлиқ бўлмаган кесимда (қувур ички диаметрининг 0,95 гача) ташиладиган қувур ўтказгичларни қуриш учун мўлжалланган қувурлар;

босимли қувурлар - суюқликлар босим остида ташиладиган қувур ўтказгичларни қуриш учун мўлжалланган қувурлар;

оғзи кенгайтирилган қувурлар - бир учида катта оғиз, иккинчи учида қувур ўтказгични монтаж қилишда катта оғизга киритиладиган втулкали қисмга эга бўлган қувурлар;

фальцли (тирқишли) қувурлар - олд томонларида қувур девори қалинлиги чегарасида ўзаро туташувчи юзаларга эга бўлган қувурлар;

тагликли қувурлар - ишчи ҳолатида ост томонида текис ёки ярим айлана кўринишидаги тагликка эга бўлган қувурлар;

ўзак (сердечник)ли қувурлар - деворида юпқа металлдан, керамик металлдан ёки керамикадан сув ўтказмайдиган ўзаги (сердечниги) мавжуд бўлган қувурлар;

қувурнинг шартли ўтиш диаметри - қувур ўтказгичнинг гидравлик ҳисоб-китоблари амалга ошириладиган шартли думалоқ ўтишнинг диаметрига тенг бўлган (йўл қўйилган оғишларни ҳисобга олмаган ҳолда) қувур кўндаланг кесимининг геометрик параметри;

қувурнинг фойдали узунлиги - қувур ўтказгичларни монтаж қилишда ҳисобга олинадиган қувурнинг узунлиги;

туташган юзалар - қувур ўтказгичларни монтаж қилишда ўзаро бирикадиган қувурларнинг учидаги қисмлари юзалари;

ҳисобланган ички босим - фойдаланиш шартлари бўйича қувур ўтказгичлардаги эҳтимолий энг катта босим, гидравлик зарбда унинг кўтарилиши ёки гидравлик зарбда босимнинг тушишини ҳисобга олинмаганда бўладиган энг катта фойдаланиш босими. Агар унинг босими горизонтал ва вертикал юклар билан биргаликда ошса қувурлар линиясига катта таъсир кўрсатади.



3-БОБ. ҚУВУРЛАРНИНГ ТУРЛАРИ

ВА БЕЛГИЛАНИШЛАРИ


3. Қувурлар ташилаётган суюқликнинг қувур ўтказгичлардаги ҳисобланган иш режимидан келиб чиқиб босимсиз ва босимли турларга бўлинади.


4. Босимсиз қувурлар қуйидаги турларга бўлинади:

T - герметиклар (зичлагичлар) ёки бошқа материаллар (битум мастика, эпоксид елим, ўзи ёпишувчи лента) билан зич қилиб уланадиган думалоқ тешик ва туташтириш бирикмали цилиндрик кенгайган оғизли;

TП - герметиклар (зичлагичлар) ёки бошқа материаллар (битум мастика, эпоксид елим, ўзи ёпишувчи лента) билан зич қилиб уланадиган думалоқ тешик ва туташтириш бирикмали цилиндрик кенгайган оғизли тагликка эга бўлган;

ТС - резина ҳалқа ёрдамида зич қилиб уланадиган, қувурнинг втулкали учининг туташган юзасида зинали туташма ва туташ бирикмалар билан думалоқ тешикли цилиндрик кенгайган оғизли;

ТСП - резина ҳалқа ёрдамида зич қилиб уланадиган, қувурнинг втулкали учининг туташган юзасида зинали туташма ва туташ бирикмалар билан думалоқ тешикли цилиндрик кенгайган оғизли тагликка эга бўлган;

ТБ - резина ҳалқалар ёрдамида зич қилиб уланадиган қувурнинг втулкали учининг туташган юзасида тиркалувчи буртик ва туташ бирикмалар билан думалоқ тешикли цилиндрик кенгайган оғизли;

ТБП - резина ҳалқалар ёрдамида зич қилиб уланадиган қувурнинг втулкали учининг туташган юзасида тиркалувчи буртик ва туташ бирикмалар билан думалоқ тешикли цилиндрик кенгайган оғизли тагликка эга бўлган;

ТФП - герметиклар (зичлагичлар) ёки бошқа материаллар (битум мастика, эпоксид елим, ўзи ёпишувчи лента) билан зич қилиб уланадиган тагликли, фальцли, думалоқ тешикли ва туташ бирикмали;

ТО - герметиклар (зичлагичлар) ёки бошқа материаллар (битум мастика, эпоксид елим, ўзи ёпишувчи лента) билан зич қилиб уланадиган тагликли, фальцли, овалсимон тешикли ва туташ бирикмали;

ТЭ - герметиклар (зичлагичлар) ёки бошқа материаллар (битум мастика, эпоксид елим, ўзи ёпишувчи лента) билан зич қилиб уланадиган тагликли, фальцли, эллипссимон тешикли ва туташ бирикмали.


5. Босимли қувурлар қуйидаги турларга бўлинади:

ТН - резина ҳалқалар ёрдамида зич қилиб уланадиган думалоқ тешикли ва туташ бирикмали цилиндрик кенгайган оғизли;

ТНП - резина ҳалқалар ёрдамида зич қилиб уланадиган думалоқ тешикли ва туташ бирикмали цилиндрик кенгайган оғизли полимер ўзакли (сердечникли);

ТНС - резина ҳалқалар ёрдамида зич қилиб уланадиган думалоқ тешикли ва туташ бирикмали цилиндрик кенгайган оғизли пўлат ўзакли (сердечникли).


6. Бетон қувурлар турларининг шартли белгилари темир-бетон қувурларнинг шартли белгиларидан фарқли равишда «Т» харфи олдидан «Б» бош ҳарфини қўшган ҳолда белгиланади.



4-БОБ. ҚУВУРЛАРНИНГ ЎЛЧАМЛАРИ


7. Думалоқ тешикли қувурларнинг шартли ўтиш диаметри ва фойдали узунлиги қуйидаги 1-жадвалда келтирилган қийматларга мувофиқ бўлиши лозим



1-ЖАДВАЛ


Қувурларнинг турлари


Қувурлар турларининг

ўлчамлари

         

Қувурларнинг шартли

ўтиш диаметри,

mm

          

Қувурнинг фойдали

узунлиги,

mm

         

Босимсиз бетон қувурлар

       

БТ

БТ10.10

БТ15.10


100

150

1000

БТ20.15

БТ25.15


200

250

1500

БТ30.20

БТ40.20


300

400

2000

БТ50.25

БТ60.25

БТ80.25

БТ10. 25


500

600

800

1000

2500

БТС ва БТСП

БТС30.20

БТС40.20


300

400

2000

БТС50.25

БТС60.25

БТСП60.25


500

600

2500

БТС80.25

БТСП80.25


800

БТС100.25

БТСП100.25


1000

Босимсиз темир-бетон қувурлар

        

Т ва ТБ

Т40.50, ТБ40.50

Т50.50, ТБ50.50

Т60.50, ТБ60.50

Т80.50, ТБ80.50

Т100.50, ТБ100.50

Т120.50, ТБ120.50

Т140.50, ТБ140.50

Т160.50, ТБ160.50


400

500

600

800

1000

1200

1400

1600

5000

ТП ва ТБП

ТП100.50, ТБП 100.50

ТП120.50, ТБП 120.50

ТП140.50, ТБП 140.50

ТП160.50, ТБП 160.50


1000

1200

1400

1600

5000

ТП250.45


2000

4500

ТП240.30


2100

3000

ТС ва ТСП

ТС10.25

ТС40.50


100

2000

3000

ТС50.25

ТС50.50


500

2500

5000

ТС60.25

ТС60.50


600

2500

5000

ТС80.35

ТС80.50


800

3500

5000

ТС ва ТСП

ТС100.35, ТСП100.35

ТС100.50, ТСП100.50


1000

3500

5000

ТС120.35, ТСП120.35

ТС120.50, ТСП120.50


1200

3500

5000

ТС140.35, ТСП140.35

ТС140.50, ТСП140.50


1400

3500

5000

ТС160.35, ТСП160.35

ТС160.50, ТСП160.50


1600

3500

5000

ТФП

ТФП100.50

ТФП120.50

ТФП140.50

ТФП160.50


1000

1200

1400

1600

5000

ТФП200.45


2000

4500

ТФП240.30


2400

3000

Босимли бетон қувурлар

       

БТН

БТН10.10


100

1000

БТН20.20

БТН25 20

БТН30.20

БТН40.20


200

250

300

400

2000

БТН50.25


500

2500

Босимли темир-бетон қувурлар

       

ТН

ТН30.25

ТН40.25


300

400

2500

ТН50.25

ТН50.50


500

2500

5000

ТН60.25

ТН60.50


600

2500

5000

ТН80.35

ТН80.50


800

3500

5000

ТН100.35

ТН100.50


1000

3500

5000

TН120.35

TН120.50


1200

3500

5000

TН140.50

TН160.50

TН200.50

TН240.50


1400

1600

2000

2400

5000

Полимер ўзакли (сердечникли)

босимли темир-бетон қувурлар

           

ТНП

ТНП40.50

ТНП50.50

ТНП60.50

ТНП80.50

ТНП100.50

ТНП120.50


400

500

600

800

1000

1200

5000

Пўлат ўзакли (сердечникли)

босимли темир-бетон қувурлар

       

ТНС

ТНС25.50


250

5000

ТНС30.50

ТНС30.100


300

5000

10000

ТНС40.50

ТНС40.100


400

5000

10000

ТНС50.50

ТНС50.100


500

5000

10000

ТНС60.50

ТНС60.100


600

5000

10000

        

8. Мазкур давлат стандартининг 1-жадвалида кўрсатилганларга қараганда барча турдаги қувурларни фойдали узунлигини каттароқ қилиб қабул қилишга йўл қўйилади. Бунда қувурлар шартли ўтиш диаметри 1600 mm гача бўлган қувурлар учун узунлик 500 mm, 1600 mm дан юқори бўлганда 250 mm узунроқ қилиб белгиланади.


9. Илмий асосланган ҳолларда қувурларни қуйидагича қабул қилишга йўл қўйилади:

қувурларни ишлаб чиқаришнинг аниқ тури учун шартли ўтиш диаметри 1800 ва 2200 mm, шунингдек 2400 mm дан катта ўлчамда;

давлат стандартининг 1-жадвалида кўрсатилган қувурларнинг шартли ўтиш диаметридан фарқли равишда қувурларнинг ички диаметрини 600 mm гача бўлган қувурлар учун плюс 6 фоизгача, диаметри 600 mm дан ортиқ бўлган қувурлар учун плюс 3 фоизгача ўлчамда.


10. ТС ва ТСП турлардаги босимсиз темир-бетон қувурларни зудлик билан қолипдан тўлиқ ажратувчи технология бўйича тайёрлашга мўлжалланган қувурлар учун уларнинг фойдали узунлигини 2500 - 3500 mm га тенг қилиб қабул килиш лозим.


11. ТН турдаги босимли темир-бетон қувурлар зўриқтирилмаган ва зўриқтирилган арматурали қилиб бажарилади. Олдиндан зўриқтирилган қувурларнинг фойдали узунлиги 5000 mm дан кам бўлмаслиги керак.


12. Думалоқ кесимли резина ҳалқаларда бириктириладиган қувурларни туташиш юзаларининг ўлчамлари қуйидагиларни таъминлаши лозим:

1) туташишнинг ишчи қисми диаметрларини йўл қўйилган оғишини ҳисобга олган ҳолда ҳалқали тирқишнинг қиймати қўйидаги чегарада бўлишини (резинали ҳалқа кесими диаметрига нисбатан фоизларда):

60 - 75 - босимсиз қувурлар учун,

50 - 70 - паст босимли қувурлар учун,

40 - 65 - ўртача ва юқори босимли қувурлар учун;

2) қувурларнинг туташ бирикмаларидаги бурилиш бурчаги 1°30' дан кам бўлмаслигини;

3) резинали ҳалқа тортилганда 8 - 15 фоизга чўзилишини;

4) тебратиш усулида резинали ҳалқа билан зич қилиб уланадиган туташишнинг ишчи қисми узунлиги ҳалқа кесими диаметридан 3,5 баробарга кам бўлмаслигини.


13. Чўзилмаган ҳолатдаги думалоқ кесимли резинали ҳалқанинг ўлчамлари мазкур давлат стандартининг 2-жадвалига мувофиқ бўлиши керак.



2-ЖАДВАЛ

(mm)


Қувурнинг шартли

ўтиш диаметри

       

Зич қилиб улаш усули бўйича қувурларнинг туташган

жойлари учун резинали ҳалқаларнинг ўлчамлари

         

Тебратиш усулида улаш

      

Сирпантириш усулида улаш

      

Ҳалқанинг ички диаметри

    

Ҳалқа кесимининг диаметри

      

Ҳалқанинг ички диаметри

    

Ҳалқа кесимининг диаметри

     

100

200

250

110

212

264


14

14

17

-

-


-

-

240


16

300

400

500

600

800

1000

1200

1400

340

450

545

660

835

1035

1230

1440


24

280

380

480

570


740

920

1140


16, 24

1330


24

1600

2000

2400

1650

2070

2480


30

1520

1900

2280

       

30

       

       

5-БОБ. ТЕХНИК ТАЛАБЛАР

          

14. Босимсиз қувурлар тутиб туриш қобилиятига кўра уч гуруҳга бўлинади:

биринчи - тўкма (тўкилган тупроқ)нинг ҳисобланган баландлиги 2 m;

иккинчи - тўкма (тўкилган тупроқ)нинг ҳисобланган баландлиги 4 m;

учинчи - тўкма (тўкилган тупроқ)нинг ҳисобланган баландлиги 6 m.


15. Қувур ўтказгичларни қуришнинг аниқ шароитлари учун тутиб туриш қобилияти катта бўлган босимсиз темир-бетон қувурларни қўллашга йўл қўйилади.


16. Босимсиз қувурларнинг мустаҳкамлик хусусиятлари тўкманинг мазкур давлат стандартининг 14-бандида белгиланган ҳисобланган баландлигида қуйидаги ўрта ҳисобдаги шароитларда улардан фойдаланишни таъминлаши керак:

қувур остидаги асоси - шартли ўтиш диаметри 500 mm гача бўлган цилиндрик қувурлар ва барча диаметрлардаги тагликли қувурлар учун текис тупроқли ёки шартли ўтиш диаметри 500 mm дан кўп бўлган қамраб олиш бурчаги 90° ли цилиндр қувурлар учун профилланган тупроқли;

тўкмаси (засыпкаси) - шартли ўтиш диаметри 800 mm гача бўлган цилиндрик қувурлар ва барча диаметрлардаги тагликли қувурлар учун 1,8 t/m3 зичликдаги тупроқ билан нормал зичланган ёки шартли ўтиш диаметри 800 mm дан кўп бўлган цилиндр қувурлар учун орттирилган зичланишдаги тупроқли;

ер юзасига вақтинчалик тушадиган юкламаси А8 ва Н-60 бўлганда.


17. Қувурдаги ҳисобланган ички босим қийматига кўра босимли қувурлар қуйидаги 3-жадвалда кўрсатилган гуруҳлар ва синфларга бўлинади.



3-ЖАДВАЛ


Қувурлар гуруҳи


Паст босимли

      

Ўртача босимли

     

Юқори босимли

      

Қувурлар синфи

       

Н1

Н3

Н5

Н10

Н15

Н20

Ҳисобланган ички босим, МРа

        

0,1

0,3

0,5

1,0

1,5

2,0


18. Конструкциясига кўра босимли қувурлар қуйидаги синфларга ажратилиши лозим:

Н1 ва Н3 - БТН тури ва зўриқтирилмаган арматура билан ТН тури;

Н3 ва Н5 - ТНП тури;

Н5 - Н20 - зўриқтирилган арматура билан ТН тури;

Т10 - Н20 - ТНС тури.


19. Босимли қувурларнинг мустаҳкамлик хусусиятлари тўкманинг қувур устидаги баландлиги 2 m бўлганда тегишли синфдаги қувур учун ҳисобланган ички босим билан ётқизишнинг қуйидаги ўрта ҳисобдаги шароитларида улардан фойдаланишни таъминлаши лозим:

қувур остидаги асоси - қамраб олиш бурчаги 90° ли профилланган тупроқли;

тўкмаси (засыпкаси) - 1,8 t/m3 зичликдаги тупроқ билан нормал зичланган;

ер юзасига вақтинчалик тушадиган юкламаси Н-60 бўлганда.


20. Қувур ўтказгичларга ташқи юкланиш қийматларини пасайтиришини таъминловчи босимли қувурларни ётқизиш шароитларида қувурларнинг ҳар бир синфи учун ҳисобланган қийматдан 0,1 МРа га катта бўлган ички босимда Н1 ва Н3 синфли қувурларни, ва қувурларнинг ҳар бир синфи учун ҳисобланган қийматдан 0,3 МРа га катта бўлган ички босимда Н5, Н10, Н15 ва Н20 синфли қувурларни қўллашга йўл қўйилади.


21. Агрессив муҳитда фойдаланиш учун мўлжалланган қувурларнинг коррозияга бардошлилигини таъминлаш коррозияга чидамли материаллар қўллаш, конструктив талаблар ва технологик усулларни (бирламчи ҳимоя) қўллаш, шунингдек ҚМҚ 2.03.11-96 талабларига мувофиқ қувурларнинг юзаларини ҳимоя қилиш йўли билан амалга оширилади.


22. Қувурларни дайди токлар таъсири орқали вужудга келувчи электр коррозиядан ҳимоялаш учун мўлжалланган ўрнатиладиган пўлат буюмлар қувурларнинг қўлланиш доирасидан қатъи назар барча олдиндан зўриқтирилган босимли темир-бетон қувурларда кўзда тутилган бўлиши лозим.


23. Бетон ва темир-бетон босимли қувурларнинг девори қалинлиги ҳамда ички босимларига талаблар EN 639:1994, EN 641:1994, EN 642:1994 да белгиланган.


24. Қувурлар ГОСТ 23009-2016 талабларига мувофиқ маркалар билан белгиланиши лозим.

        

          

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz).
































































Время: 0.0287
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск