Расчеты с персоналом

Нормативно-правовые акты / Законодательные основы деятельности государственных органов / Регулирование деятельности министерств, ведомств и др. / в сфере экономики и промышленности /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 28.02.2024 й. ПҚ-91-сон "Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

28.02.2024 й.

N ПҚ-91



ЎЗБЕКИСТОН ТЕХНИК ЖИҲАТДАН

ТАРТИБГА СОЛИШ АГЕНТЛИГИНИНГ

ФАОЛИЯТИНИ   ТАШКИЛ   ЭТИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 27 февралдаги "Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги давлат бошқарувини янада такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-41-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида:


1. Қуйидагилар:

Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасини янада такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар дастури 1-иловага мувофиқ;

Техник регламентларни қайта кўриб чиқиш ва янгилаш дастури 2- ва 2а-иловаларга мувофиқ;

Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан "Ўзбекистон миллий метрология институти" давлат муассасаси учун харид қилинадиган эталонлар ва юқори аниқликдаги ўлчаш воситалари рўйхати 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Аҳолини сифатли ва хавфсиз маҳсулотлар билан таъминлашда давлат назорати тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг (кейинги ўринларда - Агентлик) қуйидаги таклифларига розилик берилсин:

а) 2024 йил 1 октябрдан бошлаб техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун:

техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига номувофиқ маҳсулотни муомаладан чиқариш ёки маҳсулотнинг камида 60 фоизини чақириб олиш тўғрисидаги кўрсатмаларни бажармаганлик учун - юридик шахсларга реализация қилинган маҳсулот қийматининг 100 фоизи миқдорида молиявий жарима қўллаш;

техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига номувофиқ маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва реализация қилиш ҳолатлари тасдиқланганда, ушбу маҳсулотларга расмийлаштирилган мувофиқлик сертификатини Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекцияси (кейинги ўринларда - Инспекция) томонидан тўхтатиб туриш;

сертификатлаштириш органининг қоидаларга риоя этмаганлиги (шу жумладан, маҳсулот барча мажбурий кўрсаткичларга мувофиқлиги баҳоланмаганлиги) натижасида сифатсиз маҳсулотлар реализация қилинганлиги ҳолатлари аниқлаганда, мазкур органнинг сертификатлаш фаолиятини Инспекция томонидан тўхтатиб туриш;

б) "хавфни таҳлил этиш" тизими натижаларига асосан ўтказиладиган текширувларнинг бошланиши ҳақида тадбиркорлик субъектини хабардор қилиш тартиби Инспекция томонидан амалга ошириладиган назорат тадбирларига татбиқ этилмаслиги.


3. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ 2025 йил 1 январдан бошлаб:

"Ўзбекистон аккредитация маркази" давлат муассасаси томонидан мувофиқликни баҳолаш органларида ўтказилган баҳолаш жараёнида олдин аниқланган камчиликлар такроран аниқланганда, камчиликлар такрор йўл қўйилган соҳа аккредитация доирасидан чиқарилади;

мувофиқликни баҳолаш органлари фаолиятида халқаро стандартларга риоя этилишини тизимли баҳолаб боришни назарда тутувчи халқаро даражада тавсия қилинган услублар жорий қилинади ва аккредитация жараёнларида қўлланади;

белгиланган тартибда малака оширмаган ва аттестациядан ўтмаган мутахассисларнинг мувофиқликни баҳолаш органлари ва синов лабораторияларида фаолият олиб бориши тақиқланади.


4. Агентлик ва Рақамли технологиялар вазирлиги Адлия вазирлиги билан биргаликда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида шаффофликни таъминлаш ва коррупциядан ҳоли тизимни яратиш мақсадида 2025 йил 1 январга қадар 4-иловада кўрсатилган асосий имкониятларни назарда тутувчи "Техник тартибга солиш" миллий ахборот тизимини ишга туширсин.

"Техник тартибга солиш" миллий ахборот тизимини яратиш, ишга тушириш ҳамда вазирлик ва идораларнинг идоралараро ахборот тизимларига интеграция қилиш билан боғлиқ барча харажатлар Рақамли технологияларни ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштирилиши белгилаб қўйилсин.

Рақамли технологиялар вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Статистика агентлиги, Солиқ қўмитаси ҳамда Агентлик 2025 йил 1 мартга қадар "Техник тартибга солиш" миллий ахборот тизимини солиқ, божхона ва статистика органлари ахборот тизимларига интеграция қилиш ишларини якунига етказсин.


5. Белгилансинки, 2025 йил 1 январдан бошлаб:

мувофиқликни баҳолаш органларини аккредитациядан ўтказиш, маҳсулотларни давлат рўйхатига олиш, мувофиқликни баҳолаш органлари ва синов лабораториялари томонидан синов баённомалари, мувофиқлик сертификати ва декларацияни расмийлаштириш жараёнлари фақат "Техник тартибга солиш" миллий ахборот тизими орқали амалга оширилади;

маҳсулотларнинг мувофиқлигини баҳолаш учун талаб этиладиган вақт меъёрлари "Техник тартибга солиш" миллий ахборот тизимига киритилади ва уларга риоя этилиши "хавфни таҳлил қилиш" тизими орқали баҳоланади.


6. Агентлик марказий аппарати тузилмасига Агентлик директорининг рақамлаштириш масалалари бўйича ўринбосари лавозими киритилсин.


7. Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг ташкилий тузилмаси 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Агентликка юкланган вазифалар ўз вақтида, сифатли ва тўлақонли амалга оширилишини таъминлаш мақсадида Агентликка ва Инспекцияга маъмурий ислоҳотлар доирасида вазирлик ва идоралардан мақбуллаштирилган штат бирликлари ҳисобидан 54 та штат бирлиги ажратилсин.

Агентлик ва Инспекция бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони 153 нафар этиб белгилансин.

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги қўшимча ажратилаётган 54 та штат бирлигини сақлаш билан боғлиқ харажатларни жорий йилда - 2024 йил учун Давлат бюджетида кўзда тутилган маблағлар доирасида, 2025 йилдан бошлаб эса - Давлат бюджети параметрларини шакллантиришда назарда тутсин.


8. Белгилансинки:

Агентлик директорининг ўринбосарлари ҳамда Инспекция бошлиғи Ўзбекистон Республикаси Президенти билан келишилган ҳолда Вазирлар Маҳкамаси томонидан, Агентликнинг бошқа тизим ташкилотларининг раҳбарлари Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда Агентлик директори томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод қилинади;

Агентлик директорига меҳнат бозорининг конъюнктурасини ҳисобга олган ҳолда, тор доирадаги мутахассисларни, шу жумладан хорижий мутахассисларни шартнома асосида ишга жалб этиш ҳуқуқи берилади.


9. Белгилансинки:

Агентлик ва Инспекция ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш разрядлари 6-иловага мувофиқ белгиланади;

Агентлик директорига Агентлик ходимларига Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг махсус жамғармаси маблағлари ҳисобидан меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг икки баравари миқдоригача устама ва қўшимча ҳақ тўлаш, мукофотлаш ва бошқа рағбатлантириш тусидаги ҳамда компенсация тўловларини белгилаш ҳуқуқи берилади.


10. Агентлик директори ва адлия вазири А. Ташкулов Агентлик ва унинг тизим ташкилотлари ходимларини уч ой муддатда аттестациядан ўтказиб, ўзига юкланган вазифалар самарали бажарилишини профессионал даражада таъминлашга қодир бўлган ҳалол кадрлар билан тўлдириш учун масъул ва шахсан жавобгар эканликлари белгилаб қўйилсин.


11. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 2024 йилда ушбу қарорга 3-иловада кўрсатилган эталонларни харид қилиш учун Давлат бюджетидан Агентликка маблағлар ажратилишини, 2025 йилдан бошлаб Давлат бюджети параметрларини шакллантиришда эталонлар харид қилиш билан боғлиқ харажатлар учун зарур маблағлар назарда тутилишини таъминласин.


12. Агентликнинг "Ўзбекистон илмий синов ва сифат назорати маркази" ва "Ўзбекистон миллий метрология институти" давлат муассасаларига зарур бўлган стандарт намуналар, газ қоришмалар, кимёвий реактив ва реагентларни харид қилиш ҳамда ўлчаш воситаларини хорижий метрология ташкилотларида калибрлаш учун тўғридан-тўғри шартномалар тузишга рухсат этилсин.


13. Агентлик бир ой муддатда:

соҳалар ва тармоқлар кесимида халқаро стандартларни қабул қилиш бўйича мақсадли кўрсаткичларни;

"Ўзбекистон илмий синов ва сифат назорати маркази" ва "Ўзбекистон миллий метрология институти" давлат муассасалари томонидан тўғридан-тўғри шартномалар асосида харид қилинадиган стандарт намуналар, газ қоришмалар, кимёвий реактив ва реагентлар рўйхатини;

"Ўзбекистон миллий метрология институти" давлат муассасаси томонидан янги калибрлаш ва қиёслаш ишларини ташкил этиш учун харид қилинадиган намунавий ўлчаш воситалари рўйхатини;

Халқаро қонунлаштирувчи метрология ташкилоти (OIML) ҳужжатлари асосида метрологик меъёр ва қоидаларни қабул қилиш режа-жадвалини тасдиқлаш учун Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасини ривожлантириш бўйича идоралараро республика кенгашига киритсин.

Бунда, халқаро ва Европа стандартларини харид қилиш, давлат тилига таржима қилиш ва экспертизадан ўтказиш билан боғлиқ харажатларни соҳалар ва тармоқларга масъул бўлган идоралар, хўжалик бирлашмалари ва ташкилотлар, шунингдек, Экспортни рағбатлантириш агентлиги маблағлари ҳисобидан молиялаштириш назарда тутилсин.


14. Энергетика вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, "Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси, "Ўзчармсаноат" уюшмаси, "Ўзавтосаноат" АЖ, "Ўзэлтехсаноат" уюшмаси, "Ўзсаноатқурилишматериаллари" уюшмаси, "Ўзбекнефтгаз" АЖ Агентлик билан биргаликда бир ой муддатда маҳаллий экспортбоп маҳсулотларга тегишли халқаро стандартларни аниқлаб, уларни амалиётга жорий этишнинг ойма-ой тармоқ жадвалини Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасини ривожлантириш бўйича идоралараро республика кенгашига киритсин.


15. Агентлик ва Адлия вазирлиги (А.Ташкулов) Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ва Савдо-саноат палатаси билан биргаликда мазкур қарорнинг мақсади, вазифалари ва ундан кутилаётган натижаларни оммавий ахборот воситалари, Интернет ва ижтимоий тармоқларда кенг ёритсин.


16. Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Фаробий кўчаси, 333а-уйда жойлашган бино-иншоотлар Агентлик тасарруфида қолдирилсин.


17. Агентлик манфаатдор идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


18. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Агентлик директори белгилансин.

Қарорнинг ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2024 йил 28 февралдаги

ПҚ-91-сон қарорига

1-ИЛОВА



Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасини

янада такомиллаштириш бўйича

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ДАСТУРИ


Т/р

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Амалга ошириш

шакли

        

Ижро муддати

Масъул ижрочилар

        

I. ТЕХНИК ЖИҲАТДАН ТАРТИБГА СОЛИШ

ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

       

1.

Техник регламентларни ишлаб чиқиш, қабул қилиш қайта кўриб чиқиш, бекор қилиш тартибини такомиллаштириш.


1. Техник регламент лойиҳаларини ишлаб чиқиш, келишиш, муҳокама ва экспертизадан ўтказиш, қабул қилиш тартибини белгиловчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш.


Норматив-

ҳуқуқий ҳужжат

лойиҳаси

2024 йил

май


Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги, Адлия вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар


2. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишиш.


2024 йил

июнь


3. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Ҳукуматга киритиш.


2024 йил

июль


2.

Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ва тизим ташкилотларининг ахборот тизимларини интеграция қилиш орқали "Техник тартибга солиш" миллий ахборот тизимини ишга тушириш.


1. "Техник тартибга солиш" миллий ахборот тизимининг лойиҳа техник ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. Бунда:

техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг 6 та ахборот тизими ("E-standart", "E-metrologiya", "E-laboratoriya", "E-sertifikat", "E-akkreditatsiya", "E-hajm") ва 2 та портал ("Hududstandart", "TBTINFO")ни ўзаро интеграция қилиш орқали "Техник тартибга солиш" миллий ахборот тизимига бирлаштириш;

техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлиги тасдиқланиши мажбурий бўлган товарлар ва озиқ-овқат маҳсулотлари импорти ва сифатсиз деб топилган маҳсулотлар тўғрисида ўзаро маълумот алмашиш тизимини йўлга қўйиш;

мувофиқлик сертификатларини ўзбек, рус ва инглиз тилларида расмийлаштириш назарда тутилади.


Ташкилий чора-

тадбирлар

2024 йил

июнь


Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги


2. "Техник тартибга солиш" миллий ахборот тизимини ишга тушириш.


2025 йил

1 январь


3.

"Техник тартибга солиш" миллий ахборот тизимини бошқа ахборот тизимлари билан ўзаро интеграция қилиш.


"Техник тартибга солиш" миллий ахборот тизимини солиқ, божхона ва статистика органларининг ахборот тизимларига интеграция қилиш


Ташкилий чора-

тадбирлар

2024 йил

декабрь

Рақамли технологиялар вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Статистика агентлиги, Солиқ қўмитаси, Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги


4.

Бюджетдан ташқари жамғарма ва грант маблағлари ҳисобидан халқаро тажриба ва стандартларни ўрганиш орқали Ўзбекистон Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги фаолиятини ва соҳага оид қонунчиликни такомиллаштириш.


1. Хорижий мамлакатлар ва халқаро ташкилотлар билан музокаралар ўтказиш орқали соҳага халқаро экспертларни жалб қилиш.


2. Халқаро экспертлар билан узоқ муддатли ҳамкорликни йўлга қўйиш.


3. Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида тажриба алмашиш мақсадида ривожланган давлатларга хизмат сафарларини ташкил этиш.


4. Ўрганиш натижалари асосида соҳани такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


Ташкилий чора-

тадбирлар


2024 йил

давомида

Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Адлия вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Савдо-саноат палатаси


5.

Халқаро стандартлар ва талабларни қабул қилиш орқали барқарор ривожланиш мақсадларини амалга ошириш.


1. Энергия самарадорлигини ошириш ва энергия тежамкорлигини таъминлаш бўйича таҳлиллар ўтказиш.


2. Халқаро стандарт ва талаблардан келиб чиқиб, энергия самарадорлиги бўйича стандартлар ва қоидаларни қайта кўриб чиқиш ва янгиларини ишлаб чиқиш, шу жумладан, халқаро (минтақавий) стандартларни қабул қилиш.


Ташкилий чора-

тадбирлар

2024 йил

май

Энергетика вазирлиги, "Ўзэлтехсаноат" уюшмаси, Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги, Экология вазирлиги, Қурилиш ва коммунал хўжалиги вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар


        

II. АККРЕДИТАЦИЯ ВА МЕТРОЛОГИЯ

ЙЎНАЛИШЛАРИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

         

6.

Халқаро тажрибадан келиб чиққан холда ўлчашларни бажариш услубиётларини ишлаб чиқиш ва метрологик аттестациядан ўтказиш тартибини белгилаш.


1. Ўлчашларни бажариш услубиётларини ишлаб чиқиш ва метрологик аттестациядан ўтказиш тартибини тасдиқлаш. Бунда қуйидагилар белгиланади:

ўлчашларни бажариш услубиётини ишлаб чиқишдаги дастлабки маълумотлар тавсифи;

ўлчашларни бажариш услубиётининг таркибий қисмлари;

ўлчашларни бажариш услубиётини регламентловчи ҳужжатнинг мазмуни.


Норматив-

ҳуқуқий ҳужжат

лойиҳаси

2024 йил

май


Адлия вазирлиги, Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги, Савдо-саноат палатаси


2. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишиш.


2024 йил

июнь


3. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Ҳукуматга киритиш.


2024 йил

июль


7.

Халқаро ўлчов ва тарозилар бюроси базасида Ўзбекистон Республикасининг калибрлаш ва ўлчаш имкониятлари ҳақидаги маълумотларни киритиш чораларини кўриш.


1. Халқаро ўлчов ва тарозилар бюроси базасига киритиладиган Ўзбекистон Республикасининг калибрлаш ва ўлчаш имкониятлари ҳақидаги маълумотларни тайёрлаш.


2. Ўзбекистон Республикасининг калибрлаш ва ўлчаш имкониятлари ҳақидаги маълумотларни Халқаро ўлчов ва тарозилар бюросига тақдим этиш.


Ташкилий чора-

тадбирлар

2024 йил

давомида

Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги, Ташқи ишлар вазирлиги


8.

Ўзбекистон Республикасида вақт ва частота хизмати фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича чора-тадбирларни белгилаш.


1. Ўзбекистон Республикасида вақт ва частота хизмати фаолиятини самарали ташкил этиш ҳамда ўлчаш натижалари давлат аҳамиятига эга бўлган ўлчаш воситалари туркумлари рўйхатини тасдиқлашни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш.


Норматив-

ҳуқуқий ҳужжат

лойиҳаси


2024 йил

март


Адлия вазирлиги, Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги


2. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишиш.


2024 йил

апрель


3. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Ҳукуматга киритиш.


2024 йил

май


        

III. МУВОФИҚЛИКНИ БАҲОЛАШ

ЙЎНАЛИШИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

         

9.

Хорижий давлатларда маҳсулотларга қўйилган мажбурий ва қўшимча талабларни ўрганиш ва таҳлил қилиш механизмларини жорий қилиш.


...
Время: 0.0054
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск