Расчеты с персоналом

Нормативно-правовые акты / Основы трудового законодательства / Охрана труда и аттестация рабочих мест / Аттестация рабочих мест /

Ишлаб чиқариш муҳити омилларининг зарарлилиги ва хавфлилиги, меҳнат жараёнининг оғирлиги ва тиғизлиги кўрсаткичлари бўйича меҳнат шароитларининг гигиеник таснифи (0069-24-сон СанҚваН) (ЎзР Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг 22.02.2024 й. 8-сон)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги

Санитария-эпидемиологик осойишталик

ва жамоат саломатлиги қўмитасининг

2024 йил 22 февралдаги

8-сон қарорига

ИЛОВА



Ишлаб чиқариш муҳити омилларининг зарарлилиги

ва хавфлилиги, меҳнат жараёнининг оғирлиги ва

тиғизлиги кўрсаткичлари бўйича меҳнат

шароитларининг гигиеник таснифи

(0069-24-сон СанҚваН)


Мазкур санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари (бундан буён матнда санитария қоидалари деб юритилади) ишлаб чиқариш муҳити омилларининг зарарлилиги ва хавфлилиги, меҳнат жараёнининг оғирлиги ва тиғизлиги кўрсаткичлари бўйича меҳнат шароитларининг гигиеник таснифини белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур санитария қоидаларида қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:


зарарли ишлаб чиқариш омили - таъсири ходимнинг касб касаллигига чалинишига олиб келиши мумкин бўлган ишлаб чиқариш омили;


иш ўрни - ходимларнинг меҳнат фаолияти жараёнида доимо ёки вақтинча бўлиш жойи;


касб касаллиги - ушбу касб учун хос бўлган ҳамда ишлаб чиқариш муҳити ва меҳнат жараёнининг зарарли ва хавфли омиллари таъсири натижасида ходим чалинган касаллик;


меҳнат шароитини гигиеник нормативлари (REK, RED) - бутун меҳнат фаолияти давомида, ҳар куни (якшанба кундан ташқари) ҳафтасига 40 соатдан ошмаган ҳолда ишлаш жараёнида инсонлар ва уларнинг кейинги авлоди организмида замонавий усуллар ёрдамида аниқланадиган касалликларни ва ўзгаришларни юзага келтирмайдиган зарарли ишлаб чиқариш омиллари даражалари;


меҳнат шароитлари - ходимнинг иш лаёқати ва соғлиғига таъсир кўрсатувчи ишлаб чиқариш муҳити ва меҳнат жараёни омиллари йиғиндиси;


иш қобилияти - инсоннинг талаб этиладиган вақт оралиғида топширилган сифатида ишнинг аниқ миқдорини бажариш қобилиятини тавсифлайдиган организмнинг физиологик ва психологик функциялари имкониятлари билан белгиланадиган инсоннинг ҳолати;


оғир меҳнат шароитлари - меҳнат фаолияти даврида инсоннинг организмида касб касалликлари келиб чиқишига, енгил, ўрта оғир ва оғир даражадаги касбий иш қобилиятини йўқотишига олиб келадиган меҳнат шароити;


хавфли ишлаб чиқариш омили - таъсири ходимнинг жароҳат олишига сабаб бўлиши мумкин бўлган ишлаб чиқариш омили. Миқдорий тавсифига ва амал қилишининг давомийлигига боғлиқ равишда айрим зарарли ишлаб чиқариш омиллари хавфли бўлиши мумкин;


нам термометр бўйича ҳарорат индекси (WBGT индекси) - ҳавонинг ҳаракат тезлигига, намлигига, иссиқлик нурланишига ва атроф-муҳит билан иссиқлик алмашинувида ҳаво ҳароратини биргаликда таъсир қилишини акс эттирувчи эмпирик интеграл кўрсаткич.



2-БОБ. ЗАРАРЛИЛИК ВА ХАВФЛИЛИК ДАРАЖАСИ

БЎЙИЧА МЕҲНАТ ШАРОИТЛАРИ СИНФЛАРИ


2. Зарарлилик ва хавфлилик даражаси бўйича меҳнат шароитлари қуйидаги тўртта синфга бўлинади:

1-синф (мақбул меҳнат шароитлари) - бунда ходимларнинг саломатлиги сақланишини таъминлаш билан бирга иш қобилиятини юқори даражасини ушлаб туриш учун дастлабки шарт-шароитлар яратиб берилади. Ишлаб чиқаришдаги мақбул шароитларда ноқулай омиллар, аҳоли учун хавфсиз сифатида қабул қилинган даражалардан ошиб кетмаслиги керак;

2-синф (рухсат этилган меҳнат шароитлари) - иш ўрни учун белгиланган гигиеник нормативлардан ошиб кетмайдиган муҳит ва меҳнат жараёни омилларининг даражалари, бунда организмнинг функционал ҳолатидаги ўзгаришлар регламентланган дам олишдан кейин ёки кейинги смена бошланишига тикланади ва ходимларнинг саломатлик ҳолатига узоқ давом этадиган вақт давомида салбий таъсир кўрсатмайди. Мақбул ва рухсат этилган синфлар хавфсиз бўлган меҳнат шароитларига мос келади;

3-синф (зарарли бўлган меҳнат шароитлари) гигиеник нормативлардан ошиб кетадиган ҳамда ходимлар организмига ножўя таъсир кўрсатадиган зарарли ишлаб чиқариш омилларини мавжудлиги. Зарарли бўлган меҳнат шароитлари гигиеник нормативларни ошиш даражалари ва ходимлар организмида яққол намоён бўладиган ўзгаришлар бўйича зарарлилик қуйида кўрсатилган тўртта даражага бўлинади:

3-синфнинг 1 даражаси (3.1) - зарарли омил даражаларини гигиеник нормативларидан оғиши билан таърифланувчи зарарли меҳнат шароитлари, организмда функционал ўзгаришларни юзага келтириб, улар зарарли бўлган омиллар билан узоқ вақт давомида алоқа узилгандан кейин қайта тикланади;

3-синфнинг 2 даражаси (3.2) - кўп ҳолатларда иш қобилиятини вақтинча йўқотиш билан боғлиқ бўлган касалликларни ўсишига, умумий касалликлар сонини ортишига, узоқ давом этадиган (15 йилдан ортиқ) меҳнат шароитидан сўнг касбий касалликларни дастлабки белгиларини пайдо бўлишига, барқарор бўлган функционал бузилишларга олиб келувчи зарарли ишлаб чиқариш омилларининг маълум даражаларига эга бўлган зарарли меҳнат шароитлари;

3-синфнинг 3 даражаси (3.3) - касб касалликларини, меҳнат фаолияти даврида енгил ва ўртача даража оғирликда ривожланишига, иш қобилиятини вақтинча йўқотиш билан боғлиқ бўлган касалликларни ошиб кетишига, сурункали умумий соматик патологияларни ўсишига олиб келадиган зарарли ва хавфли бўлган ишлаб чиқариш омиллари даражаларига эга зарарли, оғир меҳнат шароитлари;

3-синфнинг 4 даражаси (3.4) - касбий касалликларни оғир шакллари (умумий иш қобилиятини йўқотиш билан кечадиган) келиб чиқиши, сурункали касалликлар сонини аҳамиятли равишда ўсиши ва иш қобилиятини вақтинча йўқотиш билан боғлиқ бўлган касалликларни юқори даражалари қайд қилиниши мумкин бўлган жуда зарарли ва оғир меҳнат шароитлари.

4-синф - смена давомида ўлимга сабаб бўлиши мумкин бўлган ишлаб чиқариш омиллари билан тавсифланадиган ўта хавфли меҳнат шароитлари.



3-БОБ. ИШ ЎРНИ ҲАВОСИДАГИ ЗАРАРЛИ КИМЁВИЙ

ВА БИОЛОГИК МОДДАЛАР ТАРКИБИГА ҲАМДА

ФИЗИК ОМИЛЛАР ТАЪСИРИГА КЎРА МЕҲНАТ

ШАРОИТЛАРИНИ БАҲОЛАШ


3. Меҳнат шароитининг зарарлилик даражаси СанҚваН "Иш ўрни ҳавосидаги зарарли моддаларнинг рухсат этилган концентрацияларининг гигиеник нормативлари" 0294-11-сон талабларига биноан зарарли моддаларни гигиеник нормативлардан ошиб кетиш даражалари бўйича белгиланади.


4. Иш ўрни ҳавосида бир вақтнинг ўзида бир хил таъсирга эга бир нечта зарарли моддалар ва биологик омиллар меъёри қуйидаги формула бўйича ҳисобланади:

      

K1


K2




Kn


---------

+

---------

+

............

+

---------

1

REK1


REK2




REKn


   

бу ерда:

К1, К2,…, Кn - иш ўрни ҳавосидаги зарарли моддаларнинг ҳақиқий миқдори;

РЕК1, РЕК2, .., РЕКn - иш ўрни ҳавосидаги зарарли моддаларнинг рухсат этилган концентрацияси.


5. Иш ўрни ҳавосида бир вақтнинг ўзида турли хил таъсир қилувчи икки ва ундан ортиқ зарарли моддалар бўлса, меҳнат шароитини баҳолаш қуйидаги тарзда ўтказилади:

зарарлиликни энг юқори синфига ва даражасига мос келадиган моддалар концентрацияси бўйича;

3.1-синфига мос келадиган даражадаги моддаларни хоҳлаган миқдорда бўлиши меҳнат шароитини зарарлилик даражасини оширмайди;

3.2-синфи даражасидаги уч ва ундан ортиқ моддалар меҳнат шароитларини 3.3-синфи даражасига ўтказади;

3.3-синфи даражасидаги икки ва ундан ортиқ зарарли бўлган моддалар меҳнат шароитларини 3.4-синфига ўтказади. Худди шу тарзда 3.4-синфдан 4-синфга ўтказиш амалга оширилади.


6. Агарда бирор модда бир ёки ундан кўп бўлган махсус самара кўрсатиш таъсирига (кансероген, мутаген, аллерген, қўзғатувчи, фиброген таъсир) эга бўлса меҳнат шароити бир поғона юқори даражага ўтказилади. Иш ўрни ҳавосида зарарли моддалар миқдорининг даражасига боғлиқ бўлган меҳнат шароитлари синфлари 1-иловада, биологик омилларнинг иш ўрни ҳавосидаги миқдорига кўра меҳнат шароитлари синфлари 2-иловада келтирилган кўрсаткичларга мувофиқ баҳоланиши лозим.


7. Иш куни (сменаси) давомида ходимга турли даврий (доимий ва доимий бўлмаган (тебранувчи, импульсли, шовқин) ва спектрал (тонал шовқин) тавсифга эга бўлган шовқин таъсир қилса, эквивалент товуш даражаси ўлчаниши ёки ҳисобланиши зарур. Импульс ва тонал шовқиннинг ҳисобланган ёки ўлчанган эквивалент товуш даражаси 5 дБА га орттирилади, шундан сўнг олинган натижани RED билан таққослаш мумкин.


8. Ходимга доимий тебраниш (умумий ва маҳаллий) таъсир қилганда, меҳнат шароитларини баҳолаш вибротезланишнинг эквивалент тузатилган даражасини ўлчаш ёки ҳисоблаш орқали амалга оширилиши керак. Ходимга доимий бўлмаган тебраниш (умумий ва маҳаллий) таъсир қилганда, меҳнат шароитларини баҳолаш тебранишнинг эквивалент (энергия бўйича) даражасини интеграл баҳолаш усули билан амалга оширилиши зарур. Ходимга иш куни (сменаси) давомида ҳам доимий, ҳам доимий бўлмаган тебраниш (умумий ва маҳаллий) таъсир қилганда, меҳнат шароитларини баҳолаш вибротезланишнинг эквивалент тузатилган даражасини ўлчаш ёки ҳисоблаш (уларнинг таъсир қилиш давомийлигинини ҳисобга олган ҳолда) орқали амалга оширилиши керак.


9. Ходимга иш куни (сменаси) давомида ҳам доимий, ҳам доимий бўлмаган инфратовуш таъсир қилганда, меҳнат шароитларини баҳолаш эквивалент умумий товуш босими даражасини (эквивалент дБЛин) ўлчаш ёки ҳисоблаш (уларнинг таъсир қилиш давомийлигини ҳисобга олган ҳолда) орқали амалга оширилиши зарур. Шовқин, инфратовуш, ультратовуш, тебраниш, ҳаво ионизацияси даражаларига боғлиқ ҳолда меҳнат шароити синфлари 3-иловада, ионланмаган электромагнит майдонлари ва нурланишлари таъсир қилганда зарарлилик ва хавфлилик синфи 4-иловада, оптик диапазонда ионланмаган электромагнит нурланишлар таъсир қилганда зарарлилик ва хавфлилик синфи 5-иловада келтирилган кўрсаткичларга мувофиқ баҳоланиши керак.



4-БОБ. МИКРОИҚЛИМ, ЁРИТИЛГАНЛИК, МЕҲНАТ

ЖАРАЁНИНИНГ ОҒИРЛИГИ ВА ТИҒИЗЛИГИ

КЎРСАТКИЧЛАРИГА КЎРА МЕҲНАТ

ШАРОИТЛАРИНИ БАҲОЛАШ


10. Микроиқлим кўрсаткичларига кўра меҳнат шароитларини баҳолашда иссиқлик ва (ёки) совуқнинг сунъий манбаи бўлган технологик ускуналарнинг ишчи ҳудудда фойдаланиши, ҳаво ҳарорати, намлиги, ҳаво тезлиги ва (ёки) иссиқлик нурланиши ҳамда микроиқлим кўрсаткичларини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади. Баҳолаш қуйидагича амалга оширилади:

биринчи босқичда меҳнат шароитлари ҳаво ҳарорати кўрсаткичи асосида баҳоланади;

иккинчи босқичда меҳнат шароитлари ҳаво намлиги, ҳаво ҳаракати тезлиги ва (ёки) иссиқлик нурланиши асосида баҳоланади.

Микроиқлим кўрсаткичлари бўйича зарарлилик ва хавфлилик синфи 6 - 10-иловаларда келтирилган кўрсаткичларга мувофиқ баҳоланиши зарур.


11. Ходим организмига ташқи иссиқлик юкламасини баҳолашда WBGT-индекс интеграл кўрсаткичидан фойдаланилади. WBGT-индексини ҳисоблаш мазкур санитария қоидаларининг 11-иловаси бўйича амалга оширилиши зарур.


12. 1000 Wt/m2 дан ортиб кетувчи иссиқлик нурланиши меҳнат шароитининг WBGT-индекс катталигидан қатъий назар зарарли ва хавфли ҳисобланади.


13. Бир хил даражадаги иккита омил таъсир қилганда (WBGT-индекси ва иссиқлик нурланиши), меҳнат шароити бир поғона юқори даражага ўтказилади.


14. Йилнинг илиқ даврида (ташқи ҳаво ҳарорати 10C дан баланд бўлганда) очиқ ҳудудда ишлаганда меҳнат шароитини баҳолаш учун 6-иловада келтирилган микроиқлим кўрсаткичларига асосланиш зарур. Смена давомида турли микроиқлим таъсирида бўладиган ходимлар учун микроиқлим кўрсаткичи бўйича меҳнат шароити 12-иловада келтирилган кўрсаткичларга мувофиқ баҳоланиши лозим.


15. Ёритилганлик кўрсаткичларига кўра меҳнат шароитларини баҳолаш иш ўрнининг ёритилганлик кўрсаткичи бўйича амалга оширилади. Ходим очиқ майдонда фақат кундузи ишлаганда, меҳнат шароитлари ёритилганлик кўрсаткичи бўйичага мақбул меҳнат шароитлари деб ҳисобланиши зарур. Кўрув майдонида кўзни қамаштирувчи, йўналишли тарқоқ ва аралаш ёруғликни акс эттирувчи иш ўрни ва фарқлаш объекти (металлар, пластмассалар, шиша, ялтироқ қоғоз) билан ишловчи ҳамда кўришда ноқулайликлардан шикоят қилувчи ходимларнинг иш ўрнида тўғридан-тўғри ва акс эттирилган порлаш кўрсаткичларини баҳолаш керак.


16. Ионланган нурланиш таъсиридаги меҳнат шароитларини баҳолаш нурланишнинг потенциал дозаси қуввати - маълум бир иш жойида стандарт шароитларда ионлаштирувчи нурланиш манбалари билан ишлашда календар йилида олиниши мумкин бўлган максимал потенциал самарали (эквивалент) нурланиш дозаси асосида ҳисобланиши зарур. Ишлаб чиқариш биноларини ёритилганлик кўрсаткичлари бўйича меҳнат шароитининг зарарлилик даражаси (доимий иш жойлари учун) 13-иловада, ионланган нурланиш таъсир қилганда меҳнат шароити (самарали дозанинг қисмларига нисбатан) 14-иловада, атмосфера босими даражасига боғлиқ ҳолда меҳнат шароити 15-иловада келтирилган кўрсаткичларга мувофиқ баҳоланиши лозим.


17. Тоғ жинслари тушиш эҳтимоли мавжудлигига қараб меҳнат шароитлари синфлари 16-иловада келтирилган кўрсаткичларига асосланиш зарур. Зарарлиликни 3-синфнинг 1, 2 ёки 3-даражаларини иккита ва ундан ортиқ кўрсаткичлари мавжуд бўлганда меҳнат шароити бир поғона юқори даражага ўтказилади. Меҳнат жараёнининг оғирлиги кўрсаткичлари бўйича меҳнат шароитлари синфларини якуний баҳолаш жадвали 17-иловада ва меҳнат жараёнининг диққат талаблиги кўрсаткичлари бўйича меҳнат шароитлари синфлари 18-иловада келтирилган кўрсаткичларга мувофиқ баҳоланиши керак.



5-БОБ. МЕҲНАТ ЖАРАЁНИНИНГ ОҒИРЛИГИ

ВА ТИҒИЗЛИГИ КЎРСАТКИЧЛАРИГА ҚАРАБ

ИШ ШАРОИТЛАРИНИ БАҲОЛАШ


18. Меҳнат жараёнининг оғирлиги кўрсаткичи бўйича меҳнат шароити энг юқори синфига (кичик синфга) эга бўлган кўрсаткич бўйича белгиланади. Агар меҳнат жараёнининг оғирлигининг 3.1 ёки 3.2 кичик синфига кирувчи икки ёки ундан ортиқ кўрсаткичлари мавжуд бўлса, меҳнат шароитлари мос равишда бир поғона юқори баҳоланади.


19. Меҳнатнинг тиғизлигини баҳолашда меҳнат фаолияти ва унинг структурасини иш куни, ҳафталар давомида хронометраж кузатувлар йўли билан ўрганиш асосида амалга оширилади. Меҳнат жараёни тиғизлиги кўрсаткичларини ҳисобга олган ҳолда меҳнат шароитлари синфлари 19-иловада келтирилган кўрсаткичларга мувофиқ баҳоланиши лозим.

Ишлаб чиқариш омилларини комбинацияланган ва уйғунлаштирилган таъсир қилишини

...
Время: 0.0296
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск