Расчеты с персоналом

Нормативно-правовые акты / Законодательные основы деятельности государственных органов / Оказание государственных услуг /

Жисмоний ва юридик шахсларга хулосалар бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг Ягона маъмурий регламенти (ЎзР ВМ 29.03.2024 й. 169-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2024 йил 29 мартдаги

169-сон қарорига

1-ИЛОВА



Жисмоний ва юридик шахсларга хулосалар бериш

бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг

ЯГОНА МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур маъмурий регламент (кейинги ўринларда - Регламент) жисмоний ва юридик шахсларга (кейинги ўринларда - ариза берувчилар) айрим турдаги хулосалар бериш бўйича давлат хизматини (кейинги ўринларда - давлат хизмати) кўрсатиш тартибини белгилайди.

Давлат хизмати Давлат хизматлари марказлари ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда - ЯИДХП) орқали мазкур Регламентга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ кўрсатилади.

Ушбу Регламент қоидалари 2 - 17-иловаларда келтирилган давлат хизматларини кўрсатиш паспортларида (кейинги ўринларда - Паспорт) назарда тутилган хулоса турларига нисбатан татбиқ этилади, мазкур банднинг тўртинчи хатбошисида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.

Лицензия ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни бериш жараёнида мазкур Регламентга 2 - 6-иловаларда назарда тутилган хулосаларни расмийлаштириш Паспортларнинг 9-бандида белгиланган мезонлар асосида Вазирлар Маҳкамасининг "Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги ягона низомни тасдиқлаш ҳақида" 2022 йил 21 февралдаги 80-сон ва "Махсус электрон тизим орқали рухсат этиш хусусиятига эга айрим ҳужжатларни бериш тартиб-таомиллари тўғрисидаги ягона низомни тасдиқлаш ҳақида" 2022 йил 22 февралдаги 86-сон қарорлари билан тартибга солинади.


2. Ушбу Регламентда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


хулоса бериш тартиб-таомили - хулоса бериш тўғрисидаги аризани бериш, кўриб чиқиш, хулосани расмийлаштириш (қайта расмийлаштириш) ва бекор қилиш жараёни билан боғлиқ тадбирлар мажмуи;


хулоса бериш соҳасидаги ваколатли органлар (кейинги ўринларда - ваколатли орган) - хулоса бериш тартиб-таомилини амалга оширадиган давлат органи (унинг ҳудудий бўлинмаси) ёки бошқа ташкилот;


хулоса - ваколатли органлар томонидан хулоса объектининг қонунчилик ҳужжатларида белгиланган мезон ёки талабларга мувофиқлигини тасдиқловчи ҳужжат;


хулоса объекти - қонунчилик ҳужжатларига асосан ваколатли органлар томонидан тегишли мезон ёки талабларга мувофиқлиги ўрганиладиган объект (бино, ер участкаси, фаолият, товар ва бошқалар);


хулоса реестри - берилган ва қайта расмийлаштирилган ёки бекор қилинган хулосалар тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган маълумотлар базаси.


3. Давлат хизмати Давлат хизматлари марказлари ва ЯИДХП орқали хулосалар беришга масъул бўлган ваколатли органлар томонидан кўрсатилади.


4. Давлат хизматлари марказлари ва ваколатли орган ўртасидаги ахборот алмашинуви электрон рақамли имзони (кейинги ўринларда - ЭРИ) мажбурий тартибда қўллаш орқали фақат идоралараро электрон ўзаро боғланиш ёрдамида амалга оширилади.



2-БОБ. ДАВЛАТ ХИЗМАТИНИ КЎРСАТИШ ТАРТИБИ


5. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этади ёки давлат хизматларидан электрон шаклда фойдаланиш учун ЯИДХПда рўйхатдан ўтади.

Аризалар ЯИДХП орқали дам олиш ва байрам кунларидан қатъи назар, ҳар куни 24 соат давомида юборилиши мумкин.

Аризалар иш вақтидан кейин ёки дам олиш ва байрам кунлари тушганда, навбатдаги иш куни аризаларнинг ваколатли органга тушган ва ваколатли орган томонидан қабул қилинган кун ҳисобланади.


6. Ариза берувчи ёки унинг номидан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга бўлган шахс ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, Давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда эса, мустақил равишда аризани электрон равишда тўлдиради.

Ариза берувчи ишончнома асосида ҳаракат қилаётганда, белгиланган тартибда тасдиқланган ишончнома (юридик шахс томонидан берилган ишончнома бундан мустасно) аризага илова қилинади.


7. Паспортда аризага айрим ҳужжатлар илова қилиниши лозимлиги кўрсатилиши мумкин. Илова қилинадиган ҳужжатлар PDF, PNG ёки JPEG форматда бўлиши керак.


8. Ариза берувчидан хулоса тури бўйича Паспортнинг 5-бандида кўрсатилмаган маълумотлар ва ҳужжатларни талаб қилиш тақиқланади.


9. Ариза тўлдирилганидан сўнг ариза берувчи маълумотларнинг тўғрилигини текширади ва имзоларни идентификация қилишнинг тегишли воситалари (дактилоскопия, электрон имзо, мобил-ID ва бошқалар) билан тасдиқлайди.

Ариза берувчи ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда, аризани ЭРИ билан тасдиқлаш талаб этилмайди.


10. Ариза кўриб чиқилганлиги учун Паспортнинг 6-бандида белгиланган миқдорда йиғим ундирилади.

Давлат хизмати кўрсатилиши учун ЯИДХП орқали мурожаат этилганда, паспортларда белгиланган йиғим суммасининг 90 фоизи ундирилади.

Давлати хизмати кўрсатилгани учун йиғим тўланганлиги Ягона биллинг тизими орқали тасдиқланади.

Йиғимлар суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:

а) Давлат хизматлари марказига келиб мурожаат этганда:

18 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига;

0,5 фоизи - "Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази" давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги шахсий ҳисобварағига;

қолган маблағлар - давлат бюджетига;

б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:

10 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига;

11,75 фоизи - "Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази" давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги шахсий ҳисобварағига (шу жумладан, 0,5 фоизи йиғим тўланганлиги Ягона биллинг тизими орқали тасдиқланганлиги учун);

қолган маблағлар - давлат бюджетига ўтказилади.


11. Ариза берувчилар давлат хизматларидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга. Ариза берувчи давлат хизматларидан фойдаланишдан бош тортганда, унинг аризаси кўрмасдан қолдирилади. Бунда тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди.


12. Ариза берувчи Давлат хизматлари марказига келиб мурожаат этганда, унинг аризаси марказ ходими томонидан тўлдирилиб, ариза берувчи томонидан тасдиқлангандан сўнг барча ҳужжатлар 10 дақиқа мобайнида ваколатли органга электрон шаклда юборилади. ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса ариза автоматик тарзда ваколатли органга юборилади.


13. Ваколатли орган Паспортнинг 8-бандида белгиланган муддат мобайнида аризани кўриб чиқади. Ваколатли орган аризани кўриб чиқиш муддати давомида ҳужжатларни текшириши, объектларни жойига чиқиб ўрганиши, ушбу ҳаракатларни амалга ошириш учун ўз ходимлари таркибидан ёки бошқа шахсларни жалб қилган ҳолда эксперт ва ишчи гуруҳлар ташкил этиши, шунингдек, ариза берувчининг хулоса талаблари ва шартларига мувофиқлигини белгилайдиган қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа ҳаракатларни амалга ошириши мумкин.

Ариза берувчи томонидан Паспортда назарда тутилган ҳужжатлар ёки маълумотлар тўлиқ тақдим этилмаганда, ариза ва унга илова қилинадиган ҳужжатларда нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотлар мавжуд бўлганда ваколатли орган икки иш куни ичида ариза берувчига камчиликларни тўлиқ кўрсатган ҳолда хатоларни бартараф этиш ва етишмаётган ҳужжатларни тақдим этиш учун камида беш иш кунидан кам бўлмаган ва ўттиз кундан кўп бўлмаган муддат (имконият) беради.

Давлат хизматини кўрсатиш муддати хатоларни бартараф этиш ва етишмаётган ҳужжатларни тақдим этиш вақти мобайнида тўхтатиб турилади.


14. Давлат хизматини кўрсатишни рад этиш учун қуйидагилар асос бўлади:

ариза берувчи Паспортнинг 9-банди талабларига жавоб бермаганда;

ҳужжатларда ёлғон ёки қалбаки маълумотлар кўрсатилганлиги аниқланганда;

талабгор томонидан мазкур Регламентнинг 13-бандида белгиланган муддатда ҳужжатлар қайта тақдим этилмаганда.

Давлат хизматини кўрсатишни бошқа асосларга кўра, шу жумладан, мақсадга мувофиқ эмаслик важи билан рад этишга йўл қўйилмайди.


15. Давлат хизматини кўрсатиш рад этилганда, ариза берувчи бир ой муддатда давлат хизматини кўрсатишни рад этиш асосларини бартараф қилган ҳолда йиғим тўламасдан қайта мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.

Мазкур бандда белгиланган муддат ўтгандан кейин берилган аризалар янги берилган ҳисобланади ва умумий тартибда кўриб чиқилади.


16. Хулоса объекти мазкур Регламент ва тегишли паспортлар талабларига мувофиқ бўлганда, ваколатли орган томонидан QR-код (матрик штрихли код) қўйилган хулоса автоматик равишда шакллантирилади ва тегишли Давлат хизматлари марказига ёки ариза берувчининг ЯИДХПдаги шахсий кабинетига электрон шаклда юборилади.

Паспортда хулоса берганлик учун йиғим ундирилиши мумкин. Бунда ваколатли орган томонидан хулоса бериш тўғрисида қарор қабул қилинганда Паспортнинг 7-бандида белгиланган йиғим бўйича инвойс Давлат хизматлари марказига ёки ариза берувчининг ЯИДХПдаги шахсий кабинетига электрон шаклда юборилади.

Ариза берувчи инвойсда юборилган кундан бошлаб ўттиз кундан ортиқ бўлмаган муддатда хулоса берганлик учун йиғимни тўлайди.

Ариза берувчи томонидан инвойсда кўрсатилган йиғим тўлиқ тўланганидан сўнг реал вақт режимида хулосани юклаб олиш имкони пайдо бўлади.

Давлат хизмати кўрсатилиши учун ЯИДХП орқали мурожаат этилганда, Паспортда белгиланган йиғим суммасининг 90 фоизи ундирилади.

Хулоса берганлик учун йиғим тўланганлиги ахборот-коммуникация тизимлари орқали тасдиқланади.

Хулоса берганлик учун йиғим мазкур Регламентнинг 10-бандида белгиланган тартибда тақсимланади.


17. Давлат хизматлари маркази хулоса келиб тушгандан сўнг 10 дақиқа мобайнида уни ариза берувчининг электрон манзилига (мавжуд бўлса) юборади ва ариза берувчини бу ҳақда ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади. Давлат хизматлари маркази ариза берувчи ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда, ариза берувчининг сўровига кўра унга хулосани электрон шаклда ёки қоғоз шаклда бериши шарт.


18. Ваколатли орган томонидан расмийлаштирилган хулосада нотўғри маълумотлар мавжудлиги аниқланган тақдирда, ариза берувчи бир ой ичида йиғим тўламасдан белгиланган тартибда қайта мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.


19. Хулоса объекти ўзгартирилганда ариза берувчи қайтадан хулоса олиш учун мазкур бобда белгиланган тартибда мурожаат қилади.



3-БОБ. ХУЛОСАНИ ҚАЙТА РАСМИЙЛАШТИРИШ


20. Юридик шахснинг ташкилий-ҳуқуқий шакли, номи ёки жойлашган жойи (почта манзили), жисмоний шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми, якка тартибдаги тадбиркорлик субъектининг унга давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ҳақида берилган гувоҳномада кўрсатилган маълумотлар ўзгарган тақдирда, ариза берувчи хулосани қайта расмийлаштириш учун ваколатли органга ўн иш куни ичида Давлат хизматлари марказига бевосита ўзи келиб мурожаат этади ёки ЯИДХПда кўрсатиб ўтилган маълумотларни тасдиқловчи тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда электрон шаклда ариза тўлдиради.


21. Хулосани қайта расмийлаштирганлик учун йиғим ундирилмайди.


22. Ваколатли орган ариза берувчининг аризаси келиб тушган кундан бошлаб икки иш кунидан кўп бўлмаган муддатда хулосани қайта расмийлаштиради ва ариза берувчига юборади.


23. Ваколатли орган хулосани қайта расмийлаштиришда хулоса реестрига тегишли ўзгартиришлар киритади.

Амал қилиш муддати чекланган хулосани қайта расмийлаштиришда илгари берилган хулосанинг амал қилиш муддати ўзгармайди.



4-БОБ. ХУЛОСАНИНГ БЕКОР ҚИЛИШ ТАРТИБИ


24. Хулосанинг амал қилиши қуйидаги ҳолларда бекор бўлади:

ариза берувчи хулосанинг амал қилишини бекор қилиш бўйича мурожаат қилганда;

хулосанинг амал қилиш муддати тамом бўлганда;

хулоса объекти тугатилганда, ўзгартирилганда ва йўқ қилинганда.


25. Ваколатли орган хулосанинг амал қилишини бекор қилганда бу ҳақда бир иш куни ичида талабгорни хабардор қилади ва хулосанинг амал қилиши бекор қилинганлиги ҳақида хулосалар реестрига ёзув киритилади.



5-БОБ. ХУЛОСАЛАР РЕЕСТРИНИ ЮРИТИШ ТАРТИБИ


26. Ваколатли орган томонидан берилган хулосалар реестри юритилади ва унда қуйидаги маълумотлар қайд этилади:

юридик шахс учун - номи, жойлашган жойи (почта манзили), солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР);

жисмоний шахс учун - фамилияси, исми, отасининг исми, жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР);

хулоса берилган сана ва тартиб рақами;

хулосанинг амал қилиш муддати (агар аниқ муддатга берилиши назарда тутилганда);

фаолият олиб бориш манзили;

хулоса талаб қилинадиган объект (ҳаракатлар) тури;

хулосанинг қайта расмийлаштирилганлиги ва бекор қилинганлиги тўғрисида маълумотлар.

Реестр электрон шаклда юритилади.



6-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


27. Давлат хизматлари марказлари ва ваколатли орган ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган маълумотларнинг сир сақланишини

...
Время: 0.0089
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск