Юрист Предприятия

Корхона юристи / Қонунчиликда янги / Апрель, 2024 й. /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 16.04.2024 й. 204-сон "Ёқилғи-энергетика соҳасида бозор механизмларини жорий этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

16.04.2024 й.

N 204



ЁҚИЛҒИ-ЭНЕРГЕТИКА СОҲАСИДА БОЗОР

МЕХАНИЗМЛАРИНИ ЖОРИЙ ЭТИШНИНГ

ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Истеъмолчиларни ёқилғи-энергетика ресурслари билан ишончли тарзда таъминлаш, аҳоли хонадонларида қайта тикланувчи энергия манбалари ўрнатилишини ва энергия тежовчи технологиялар кенг жорий этилишини рағбатлантириш, ёқилғи-энергетика ресурслари нархларининг шаклланишини босқичма-босқич бозор тамойилларига ўтказишни давом эттириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

2024-2025 йилларда ёқилғи-энергетика ресурслари нархларининг босқичма-босқич ўзгариш графиги 1-иловага мувофиқ;

2024 йил 1 майдан аҳоли учун электр энергияси ва табиий газ бир ойлик истеъмолининг "базавий меъёрлари" 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Идоралараро тариф комиссияси 2024 йил 1 майга қадар:

табиий газ ва электр энергиясини ишлаб чиқариш, узатиш, тақсимлаш, сотиш ва иссиқлик энергиясини ишлаб чиқариш тарифларини;

электр ва иссиқлик энергияси, шунингдек, табиий газ истеъмолчилари ва улгуржи қайта сотувчилардан тушадиган маблағларни тақсимлаш тартибини қайта кўриб чиқсин ва тасдиқласин.


3. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Статистика агентлиги, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг ёқилғи-энергетика ресурслари нархлари ўзгариши муносабати билан айрим тоифадаги истеъмолчиларга таъсирни юмшатишга қаратилган қуйидаги таклифларига розилик берилсин:

а) Статистика агентлиги томонидан 2024 йил 1 майга қадар ёқилғи-энергетика ресурслари нархлари ошишини ҳисобга олган ҳолда минимал истеъмол харажатлари қийматини қайта кўриб чиқиш ва эълон қилиш;

б) қуйидаги тоифадаги истеъмолчилар (кейинги ўринларда - эҳтиёжманд оилалар) учун юзага келиши мумкин бўлган қўшимча харажатларни қоплаш бўйича вақтинча компенсация (кейинги ўринларда - компенсация) жорий этиш:

"Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизими орқали кам таъминланган оилалар, болалар нафақаси ва моддий ёрдам олувчи оилалар (кейинги ўринларда - Ягона реестрга киритилган оилалар);

Ягона реестрга киритилмаган, "маҳалла еттилиги" хулосаси асосида аниқланадиган қўшимча эҳтиёжманд оилалар. Бунда:

"маҳалла еттилиги" томонидан шакллантирилган қўшимча рўйхатдаги эҳтиёжманд оилалар сони тегишли маҳалладаги Ягона реестрга киритилган оилалар сонининг 15 фоизидан ошмаслиги керак;

туман (шаҳар) ҳокимликлари тегишли туман (шаҳар) бўйича Ягона реестрга киритилган оилалар сонининг 15 фоизидан ошмаган ҳолда, маҳаллалар кесимидаги эҳтиёжманд оилалар қўшимча рўйхатига ўзгартириш киритиши мумкин.


4. Белгилансинки, иситиш мавсумида (ноябрь - февраль ойларида) эҳтиёжманд оилаларга қуйидаги компенсация турлари тақдим этилади:

а) Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги АТ "Халқ банки" билан бирга ноябрь ойида 270 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам ўтказиб берилади;

б) электр энергияси ва табиий газ бўйича қуйидаги миқдорлардаги истеъмол учун базавий меъёр доирасидаги ҳамда базавий меъёрдан ошган нархлар ўртасидаги фарқ компенсация қилиб берилади:

табиий газ учун - ойига базавий меъёрдан ортиқ фойдаланилган 250 куб метргача;

электр энергияси учун - ойига базавий меъёрдан ортиқ фойдаланилган 150 кВт соатгача.

Бунда:

ушбу бандда назарда тутилган компенсация тўловлари Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги орқали тўлаб берилади;

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятларидаги эҳтиёжманд оилалар учун тўловлар октябрь ойидан бошлаб амалга оширилади.


5. Эҳтиёжманд оилалар рўйхатини шакллантириш ва уларга табиий газ ҳамда электр энергияси харажатларининг базавий меъёрдан ортиқ истеъмол қилган қисмига компенсация 3-иловадаги схемага мувофиқ тўлаб берилади.


6. Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси туман (шаҳар)

...
Время: 0.0698
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск