Юрист Предприятия

Корхона юристи / Қонунчиликда янги / Апрель, 2024 й. /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28.03.2024 й. 165-сон "Тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларини кўрсатиш сифатини янада такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

28.03.2024 й.

N 165



ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИГА ДАВЛАТ

ХИЗМАТЛАРИНИ КЎРСАТИШ СИФАТИНИ ЯНАДА

ТАКОМИЛЛАШТИРИШНИНГ ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Аҳолига давлат хизматлари кўрсатишда ортиқча талаблар ва тартиб-таомилларни қисқартириш ҳамда соддалаштириш, давлат хизматларини кўрсатиш сифатини яхшилаш борасида тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Шу билан бирга, тадбиркорлардан келиб тушаётган мурожаатлардан келиб чиқиб, уларга давлат хизматларидан фойдаланишда маълумотларни олиш имкониятларини кенгайтириш зарурати юзага келмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан 2023 йилдаги очиқ мулоқотида белгиланган вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2023 йил 4 сентябрдаги ПҚ-292-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига иловага мувофиқ қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:

тадбиркорлик субъектларининг ягона давлат реестрини кредиторлар учун зарур бўладиган қўшимча маълумотлар билан тўлдириш, реестрдан кўчирма олиш йиғими миқдорини камайтириш;

юридик шахсларнинг ваколатхона ва филиалларини ташкил этиш (тугатиш) ҳақида давлат рўйхатидан ўтказувчи органни хабардор қилиш тартибини жорий этиш;

илгари берилган реклама жойининг паспортини янги шаклдаги реклама жойининг паспортига алмаштириш учун ариза топшириш муддатини Тошкент шаҳрида 2024 йил 1 июнга қадар, қолган ҳудудларда 2024 йил 1 июлга қадар узайтириш;

ташқи реклама бўйича тегишли тўлов ва йиғимлардан охирги беш йил муддат учун қарздорликни тадбиркор томонидан 9 ой муддатга тенг миқдорда бўлиб тўлаш шарти билан илгари берилган реклама жойининг паспортини янгисига алмаштириш.


2. Белгилансинки, Тадбиркорлик субъектлари ягона давлат реестри тадбиркорлик субъектлари (юридик шахслар тузилганлиги, қайта ташкил этилганлиги, фаолияти тўхтатилганлиги, тугатилганлиги, якка тартибдаги тадбиркор тузилганлиги, фаолияти тўхтатилганлиги ёки тугатилганлиги ва уларга оид бошқа маълумотлар) тўғрисидаги маълумотларни юритувчи бирламчи маълумотлар базаси ҳисобланади, банклар ва кредит бюроларига тегишли маълумотлар бундан мустасно.


3. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бир ой муддатда:

тадбиркорлик субъектлари бўлган юридик шахсларнинг ваколатхона ва филиалларини ташкил этиш (тугатиш) ҳақида давлат рўйхатидан ўтказувчи органни хабардор этиш Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизимида (кейинги ўринларда - автоматлаштирилган тизим) жорий этилишини таъминласин;

автоматлаштирилган тизимда тадбиркорлик субъектлари ҳақида маълумотлар олиш (қидириш) жараёнларини соддалаштирсин;

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси билан биргаликда автоматлаштирилган тизимда ҳисобга олинган (чиқарилган) тадбиркорлик субъектлари бўлган юридик шахсларнинг ваколатхона ва филиаллари ҳақидаги маълумотлар Юридик шахслар, фаолиятини ваколатхона, филиал ёки доимий муассаса орқали амалга ошираётган чет эл юридик шахслари ва тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахсларнинг марказий маълумотлар базасига доимий тақдим этиб борилишини таъминласин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда адлия вазири А.Ж. Ташкулов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                 А. Арипов

      

       




Вазирлар Маҳкамасининг

2024 йил 28 мартдаги

165-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида" 2016 йил 28 октябрдаги ПҚ-2646-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 9 февралдаги 66-сон қарорида:


а) 1-бандда:

қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Тадбиркорлик субъектлари бўлган юридик шахсларнинг ваколатхона ва филиалларини ҳисобга олиш (чиқариш) бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти 1-1-иловага мувофиқ";

учинчи ва тўртинчи хатбошилар тегишлича тўртинчи ва бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


б) 1-иловада:


қуйидаги мазмундаги 17-1-банд билан тўлдирилсин:

"17-1. Якка тартибдаги тадбиркор исталган вақтда фаолиятини вақтинча тўхтатиб туриш ва тиклаш бўйича рўйхатдан ўтказувчи органга мурожаат қилиши мумкин. Бунда якка тартибдаги тадбиркор фаолиятини вақтинча тўхтатиб туриш бўйича мазкур Низомга 13-иловага мувофиқ шаклдаги аризани тўлдиради";


48-банд қуйидаги мазмундаги учинчи ва тўртинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

"Таъсис ҳужжатларига устав фонди миқдорининг оширилиши (камайтирилиши), улушнинг (ҳиссанинг) бошқа шахсга ўтиши билан боғли

...
Время: 0.0070
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск