Кадровый Консультант

Кадрлар бўйича маслаҳатчи / Қонунчиликда янги / Апрель, 2024 й. /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 02.04.2024 й. ПҚ-149-сон "Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида аҳолининг бизнес ташаббусларини молиялаштиришни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

02.04.2024 й.

N ПҚ-149



ОИЛАВИЙ ТАДБИРКОРЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

ДАСТУРЛАРИ ДОИРАСИДА АҲОЛИНИНГ БИЗНЕС

ТАШАББУСЛАРИНИ МОЛИЯЛАШТИРИШНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШГА ДОИР ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Аҳолининг бандлигини таъминлаш ва даромад топишга қаратилган фаолиятини молиявий қўллаб-қувватлаш борасидаги тадбирларни тизимли равишда давом эттириш мақсадида:


1. Қуйидагилар:

2024 йилда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари (кейинги ўринларда - дастурлар) доирасидаги лойиҳалар аввалги йилларда ажратилган кредитларнинг сўндирилиши ва қўшимча маблағлар йўналтирилиши ҳисобидан молиялаштирилиши;

дастурлар доирасида сўндирилган кредитлар ҳисобидан шаклланган ресурслар биринчи навбатда мазкур ҳудуддаги лойиҳаларни молиялаштиришга йўналтирилиши;

лойиҳаларни молиялаштириш учун мақсадли жамғармалар ҳамда Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг ресурслари тижорат банкларига Марказий банкнинг асосий ставкасида жойлаштирилиши;

Марказий банкнинг асосий ставкаси пасайтирилган тақдирда, ресурс маблағлари ва кредит бўйича фоиз ставкаси мутаносиб равишда пасайтирилиши, оширилган тақдирда эса ўзгаришсиз қолиши маълумот учун қабул қилинсин.


2. Белгилансинки, 2024 йил 1 апрелдан бошлаб дастурлар доирасида кредитлар ўзини ўзи банд қилган жисмоний шахсларга (асосий иш жойига эга шахслар бундан мустасно):

а) 33 миллион сўмгача, бир йилдан сўнг ушбу қарз олувчининг тадбиркорлик фаолияти самарадорлиги, қарзнинг мақсадли ишлатилганлиги ҳамда заруратга қараб гуруҳ кафиллиги (камида 3 нафар фуқаро) билан қўшимча 50 млн сўмгача револьвер асосида;

б) ушбу кредитлардан томорқани ривожлантиришнинг бир нечта йўналишларида (паррандачилик, қуёнчилик, чорвачилик, асаларичилик, балиқчилик ва ихчам иссиқхона) фойдаланиши учун;

в) ер майдони 10 сотихдан ортиқ бўлган томорқа ер эгаларига ва ижарачиларга 50 млн сўмгача гаровсиз;

г) 10 сотихли ихчам иссиқхоналарни барпо этиш ва балиқчилик фаолиятини ташкил этиш учун 100 млн сўмгача гаровсиз ажратилади.

Бунда:

чорвачиликни

...
Время: 0.0288
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск