Внимание!

NB! Мазкур Низом расман эълон килинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Монополияга қарши сиёсат. Табиий монополиялар / Корхонани монополист деб топиш. Монополистларнинг давлат реестри /

Хўжалик юритувчи субъектларни табиий монополия субъекти сифатида эътироф этиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 01.05.2024 й. 256-сон қарорига 3-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2024 йил 1 майдаги

256-сон қарорига

3-ИЛОВА



Хўжалик юритувчи субъектларни

табиий монополия субъекти сифатида

эътироф этиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг "Рақобат тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ хўжалик юритувчи субъектларни табиий монополия субъекти сифатида эътироф этиш ва уларнинг ушбу мақомини бекор қилиш тартибини белгилайди.


2. Табиий монополия - товар бозорининг ҳолати бўлиб, унда технологик ўзига хос хусусиятлар туфайли товарларнинг муайян турига бўлган талабни қаноатлантиришнинг рақобатли шароитларини яратиш мумкин эмас ёки иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқ бўлмайди.

Табиий монополия шароитларида товарларни ишлаб чиқариш ва (ёки) реализация қилиш асосий фаолияти ҳисобланган ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ёки унинг бир қисмида тармоқ инфратузилмасига эга бўлган, шу жумладан, қуйидаги соҳаларда фаолиятни амалга оширувчи хўжалик юритувчи субъект ёки шахслар гуруҳи табиий монополия субъекти сифатида эътироф этилади:

нефть, нефть маҳсулотларини қувур орқали транспортировка қилиш;

газни қувур орқали транспортировка қилиш ва тақсимлаш;

электр ва иссиқлик энергиясини транспортировка қилиш ва тақсимлаш;

умумий фойдаланишдаги темир йўллар инфратузилмаси хизматлари;

қувурлар орқали ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати;

аэронавигациялар ва аэропортлар хизматлари.


3. Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси (кейинги ўринларда - монополияга қарши орган) ушбу Низомга мувофиқ ташкилий-ҳуқуқий ва мулкчилик шаклидан қатъи назар, хўжалик юритувчи субъектларни табиий монополия субъекти сифатида эътироф этади ва уларнинг ушбу мақомини бекор қилади.


4. Табиий монополия субъектлари деб эътироф этилган хўжалик юритувчи субъектлар рўйхати тўғрисидаги маълумотлар монополияга қарши органнинг расмий веб-сайтида ҳар чорак якуни бўйича кейинги ойнинг 15-санасига қадар эълон қилинади.


5. Табиий монополия субъектлари деб эътироф этиш ва уларнинг ушбу мақомини бекор қилиш билан боғлиқ бўлган маълумотларни (ҳужжатларни) монополияга қарши орган томонидан хўжалик юритувчи субъектлардан сўраб олиш ва таҳлил қилиш текшириш ҳисобланмайди.


6. Асосий фаолияти табиий монополия шароитида товар ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатиш бўлмаган хўжалик юритувчи субъектлар табиий монополиялар соҳасида фаолият юритганда табиий монополия субъектлари ҳисобланмайди.

Бунда ушбу хўжалик юритувчи субъектлар томонидан нархлар (тарифлар) асоссиз оширилиши ёки нотўғри қўлланилиши, тадбиркорлар ва истеъмолчилар ҳуқуқлари ҳамда манфаатларининг камситилишига нисбатан рақобат тўғрисидаги қонунчиликнинг талаблари қўлланилади.

Хўжалик юритувчи субъектларнинг асосий фаолият тури давлат статистика органларини корхоналар ва ташкилотлар ягона давлат регистрида қайд этилган Иқтисодий фаолият турларини таснифлаш (ИФУТ) коди асосида аниқланади.



2-БОБ. ТАБИИЙ МОНОПОЛИЯ СУБЪЕКТИ

СИФАТИДА ЭЪТИРОФ ЭТИШ ТАРТИБИ


7. Асосий фаолияти табиий монополия шароитида товар ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатиш бўлган хўжалик юритувчи субъектлар табиий монополиянинг турли соҳаларида фаолият кўрсатганда, ҳар бир фаолият тури бўйича табиий монополия субъекти сифатида эътироф этилади.


8. Хўжалик юритувчи субъектлар табиий монополия субъектлари сифатида республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, истеъмолчиларнинг жамоат бирлашмалари, хўжалик юритувчи субъектлар ҳамда бошқа манбалардан олинган табиий монополия шароитида товарлар ишлаб чиқарилаётганлиги (реализация қилинаётганлиги) тўғрисидаги маълумотларни таҳлил қилиш асосида эътироф этилади.


9. Табиий монополия субъектини эътироф этиш масаласини кўриб чиқишда монополияга қарши орган хўжалик юритувчи субъектга ушбу Низомга иловадаги шаклда сўровнома (анкета) юборади.


10. Хўжалик юритувчи субъект сўровномани олган пайтдан бошлаб ўн кундан кечиктирмасдан, сўровномани тўлдиради ва монополияга қарши органга тақдим этади.

Монополияга қарши орган тақдим этилган сўровнома маълумотларини мазкур Низомнинг 2 ва 6-бандларида қайд этилган талабларга мувофиқлигини ва хўжалик юритувчи субъект томонидан фаолият турлари бўйича товарлар ёки хизматлар реализация қилинаётганлигини ўрганади.

Сўровномани тўлдиришда хатоликларга йўл қўйилганлиги аниқланган тақдирда, қайта ишлаш ва тақдим этиш учун хўжалик юритувчи субъектга беш иш кунида қайтаради.

Хўжалик юритувчи субъект томонидан тақдим этилган сўровнома маълумотларидан унинг мазкур Низомнинг 2-бандида кўрсатилган талаблар ёки фаолият турларига мувофиқ эканлиги аниқланган тақдирда, мазкур хўжалик юритувчи субъект ушбу фаолият турлари бўйича табиий монополия субъекти сифатида эътироф этилишига асос бўлади.


11. Хўжалик юритувчи субъектни табиий монополия субъекти сифатида эътироф этиш монополияга қарши орган раҳбарининг буйруғи билан расмийлаштирилади.


12. Табиий монополия субъекти сифатида эътироф этиш тўғрисидаги хабарнома монополияга қарши орган томонидан табиий монополия субъекти сифатида эътироф этилган хўжалик юритувчи субъектга ва нархни (тарифни) тартибга солувчи органга буйруқ расмийлаштирилгандан кейин беш иш кунида юборилади.


13. Табиий монополия субъекти уни табиий монополия субъекти сифатида эътироф этиш тўғрисидаги хабарномани олган пайтдан эътиборан ўн иш кунида қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда табиий монополия шароитида ишлаб чиқарилаётган (реализация қилинаётган) товарлар нархлари (тарифлари) ёки уларнинг энг юқори даражаларини тасдиқлаш учун нархни (тарифни) тартибга солувчи органга мурожаат қилади.

Табиий монополия сифатида эътироф этилган хўжалик юритувчи субъектлар товарларни фақат ўз эҳтиёжлари ёки форс-мажор ҳолат юзага келган вазиятларда технологик камчиликларни бартараф этиш учун табиий ва техноген тусдаги авария ёки фавқулодда ҳолатларда ҳамда ушбу товарларни қисқа муддатларда (вақт оралиғи уч ойгача) реализация қилган тақдирда, улар бўйича нарх (тарифлари) эркин (келишилган ҳолда) белгиланади.


14. Табиий монополия субъектининг жойлашган манзили (почта манзили), ташкилий ҳуқуқий шакли, солиқ тўловчининг идентификация рақами, ИФУТ коди ўзгарган тақдирда, ўн иш кунида бу ҳақда монополияга қарши органни ёзма равишда хабардор қилиши шарт.



3-БОБ. ТАБИИЙ МОНОПОЛИЯ СУБЪЕКТИ

МАҚОМИНИ БЕКОР ҚИЛИШ ТАРТИБИ


15. Қуйидаги ҳолларда хўжалик юритувчи субъектининг табиий монополия субъекти мақоми бекор қилинади:

хўжалик юритувчи субъект қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тугатилганда;

хўжалик юритувчи субъект томонидан табиий монополия шароитида товарларни ишлаб чиқариш (реализация қилиш) тўхтатилганда, лекин табиий монополия товарларини реализация қилишни тўхтатиш вақти уч ойдан эрта бўлмаса.


16. Хўжалик юритувчи субъектларнинг табиий монополия субъекти мақомини бекор қилиш монополияга қарши орган раҳбарининг буйруғи билан расмийлаштирилади.


17. Хўжалик юритувчи субъектларнинг табиий монополия субъекти мақомини бекор қилиш тўғрисидаги хабарнома монополияга қарши орган томонидан хўжалик юритувчи субъектга ва нархни (тарифни) тартибга солувчи органга буйруқ расмийлаштирилгандан кейин беш иш кунида юборилади.



4-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


18. Мазкур Низом талабларини бузишда айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.


19. Монополияга қарши органнинг табиий монополия субъекти сифатида эътироф этиш ва ушбу мақомни бекор қилиш тўғрисидаги буйруқларидан норози бўлган хўжалик юритувчи субъектлар белгиланган тартибда бевосита судга ёки бўйсунув тартибида юқори турувчи органга ёхуд мансабдор шахсга шикоят қилишга ҳақлидир.






Низомга

ИЛОВА



Табиий монополия субъекти ҳамда ишлаб

чиқарилган  ва/ёки  реализация  қилинган

товарлар (ишлар, хизматлар)* ҳажмлари

тўғрисида сўровнома

(анкета)

        

Т/р

   

Кўрсаткичларнинг номи

   

Ахборот ва кўрсаткичлар

     

1.

Табиий монополия субъектининг тўлиқ номи



2.

Юқори ташкилотнинг номи (мавжуд бўлганда)



3.

Табиий монополия субъекти жойлашган жой (почта манзили), телефон рақами, факси, электрон почтаси



4.

Раҳбарнинг Ф.И.О.



5.

Банк реквизитлари, солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР)



6.

Устав капитали таркиби тўғрисидаги маълумотлар (устав капитали суммаси, муассислар, акциядорлар (қатнашчилар) таркиби)



7.

Фаолиятининг асосий тури



8.

Табиий монополия шароитларида амалга ошириладиган фаолият тури



Табиий монополия шароитларида амалга ошириладиган фаолият турининг кўрсатиладиган республика, вилоят, туман ва шаҳарлари номи



9.

_________да табиий монополия шароитларида ишлаб чиқарилган товарлар (ишлар, хизматлар) (давр) ҳажми


натура ифодасида



млн сўм



10.

_________да кейинчалик ташиш (бериш) учун табиий монополия шароитларида сотиб олинган товарлар (давр) ҳажми**


натура ифодасида



млн сўм



11.

_________да табиий монополия шароитларида ўз эҳтиёжлари учун фойдаланилган, ишлаб чиқарилган (сотиб олинган) товарлар (ишлар, хизматлар) (давр) ҳажми


натура ифодасида



12.

_________да, шу жумладан: (давр)


натура ифодасида



млн сўм



Абонентлар сони



-

Аҳолига


натура ифодасида



млн сўм



Абонентлар сони



-

бюджет ташкилотларига***


натура ифодасида



млн сўм



Абонентлар сони



-

бошқа истеъмолчиларга - юридик шахсларга табиий монополия шароитларида реализация қилинган товарлар (ишлар, хизматлар)нинг умумий ҳажми***


натура ифодасида



млн сўм



Абонентлар сони



      

Изоҳлар:


*) Табиий монополия соҳасида фаолиятнинг бир нечта турлари бир вақтда амалга оширилган тақдирда, фаолиятнинг ҳар бир тури бўйича алоҳида сўровнома тўлдирилади.


**) Устун табиий монополия соҳасида товарларни ташиш (субистеъмолчиларга етказиб бериш) билан шуғулланувчи табиий монополия субъектлари томонидан тўлдирилади.


***) Сўровномага вилоятлар бўйича истеъмолчилар рўйхати илова қилинади (10-20 та).

     

       

Раҳбар

___________



        (имзо)


       

         

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 2 май




































































Время: 0.0054
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск