ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Бухгалтерия ҳисоби. Аудит. Баҳолаш фаолияти / Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг Миллий стандартлари / 21. 21-сон БҲМС "Бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлар режаси ва уни қўллаш бўйича йўриқнома" /

1. Биринчи қисм. Узоқ муддатли активлар. Хўжалик юритувчи субъектлар молиявий-хўжалик фаолиятининг бухгалтерия ҳисоби счётлар режасини қўллаш бўйича Йўриқнома (ЎзР 21-сон БҲМСга 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Бухгалтерия ҳисобининг миллий

стандарти (21-сон БҲМС)

"Хўжалик юритувчи субъектлар

молиявий-хўжалик фаолиятининг

бухгалтерия ҳисоби счётлар

режаси ва уни қўллаш бўйича

Йўриқнома"га

2-ИЛОВА



Мазкур Йўриқнома рус тилида тасдиқланган.

Ҳужжатнинг матни Норма газетаси  ва  ахборот-қидирув

тизими   экспертлари  томонидан  ўзбек  тилига  таржима

қилинган  ва ахборот  тусига  эга.   Ноаниқликлар   келиб

чиққанида  меъёрий-ҳуқуқий  ҳужжатнинг  рус   тилидаги

матнига қаранг.



Хўжалик юритувчи субъектлар молиявий-хўжалик

фаолиятининг бухгалтерия ҳисоби счётлар

режасини қўллаш бўйича

ЙЎРИҚНОМА


БИРИНЧИ ҚИСМ. УЗОҚ МУДДАТЛИ АКТИВЛАР



I БЎЛИМ. АСОСИЙ ВОСИТАЛАР, НОМОДДИЙ

ВА БОШҚА УЗОҚ МУДДАТЛИ АКТИВЛАР


1. Ушбу бўлимнинг счётлари қуйидагилар тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш учун мўлжалланган:

а) мулкчилик ҳуқуқи корхонага тегишли бўлган ва молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларнинг мавжудлиги, ҳаракати ва эскириши;

б) мулкчилик ҳуқуқи корхонага тегишли бўлган номоддий активларнинг мавжудлиги, ҳаракати ва эскириши;

в) қимматли қоғозларга, шўъба ва қарам хўжалик жамиятларига, чет эл капитали мавжуд бўлган ва бошқаларга қилинган узоқ муддатли инвестициялар;

г) маҳаллий (республикамиз ҳудудида ишлаб чиқарилган) ва хориждан келтирилган ўрнатиладиган асбоб-ускуналарнинг мавжудлиги ва ҳаракати тўғрисида;

д) барча турдаги капитал қўйилмалар;

е) олинган векселлар бўйича ҳисоб-китобларнинг узоқ муддатли қисми, молиявий ижара бўйича олинадиган тўловлар, ходимларнинг узоқ муддатли қарзлари, бошқа узоқ муддатли дебитор қарзлар, вақтинчалик фарқлар бўйича кечиктирилган фойда солиғи, бошқа узоқ муддатли кечиктирилган харажатлар.


2. Ушбу бўлимда қуйидаги счётлар бўйича ҳисоб юритиш тартиби ёритилади:

0100 - Асосий воситаларни ҳисобга олувчи счётлар;

0200 - Асосий воситаларнинг эскиришини ҳисобга олувчи счётлар;

0300 - Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларни ҳисобга олувчи счётлар;

0400 - Номоддий активларни ҳисобга олувчи счётлар;

0500 - Номоддий активлар амортизациясини ҳисобга олувчи счётлар;

0600 - Узоқ муддатли инвестицияларни ҳисобга олувчи счётлар;

0700 - Ўрнатиладиган асбоб-ускуналарни ҳисобга олувчи счётлар;

0800 - Капитал қўйилмаларни ҳисобга олувчи счётлар;

0900 - Узоқ муддатли дебитор қарзлари ва кечиктирилган харажатларни ҳисобга олувчи счётлар.



1-§. Асосий воситаларни ҳисобга олувчи счётлар (0100)


3. Мулкчилик ҳуқуқи корхонага тегишли бўлган асосий воситаларнинг мавжудлиги ва ҳаракати, фойдаланилаётган, консервация қилинган ёки оператив ижара шартномаси бўйича берилган асосий воситалар тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш қуйидаги счётларда амалга оширилади:

0110 "Ер";

0111 "Ерни ободонлаштириш";

0112 "Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларни ободонлаштириш";

0120 "Бинолар, иншоотлар ва узатувчи мосламалар";

0130 "Машина ва асбоб-ускуналар";

0140 "Мебель ва офис жиҳозлари";

0150 "Компьютер жиҳозлари ва ҳисоблаш техникаси";

0160 "Транспорт воситалари";

0170 "Ишчи ва маҳсулдор ҳайвонлар";

0180 "Кўп йиллик ўсимликлар";

0190 "Бошқа асосий воситалар";

0199 "Консервация қилинган асосий воситалар".

Аналитик ҳисобнинг ташкил қилиниши республика ҳудуди ва хориждаги асосий воситаларнинг мавжудлиги ва уларнинг ҳаракати тўғрисидаги ахборотларни олиш имкониятини таъминлаши лозим.


4. Мол-мулкни асосий воситалар таркибига киритиш тартиби хўжалик юритувчи субъект томонидан Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2003 йил 9 октябрдаги 114-сон буйруғи билан тасдиқланган Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (5-сон БҲМС) "Асосий воситалар" (2004 йил 20 январда 1299-сон билан билан рўйхатдан ўтказилган) ("Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 3-сон, 35-модда)га мувофиқ ва ушбу мол-мулкни харид қилиш вақтида олинган паспорт ва тавсифлар, фойдаланиш бўйича йўриқнома ва бошқа техник ҳужжатлар асосида амалга оширилади.

5. Асосий воситалар асосий воситаларни ҳисобга олувчи счётларда қуйидаги объектлар учун аниқланадиган бошланғич қийматда ҳисобга олинади:

а) корхонанинг устав капиталига таъсисчилар томонидан уларнинг улуши ҳисобидан киритилган объектлар - томонларнинг келишувига асосан;

б) корхонанинг ўзида тайёрланган, шунингдек тўлов эвазига бошқа корхона ва шахслардан сотиб олинган объектлар - ушбу объектларни (иншоот, қуриш, тиклаш) барпо этишга кетган ҳақиқий харажатлардан келиб чиқиб ёки ушбу объектларни харид қилишда, тўланган ва қопланмайдиган солиқлар (бошқа мажбурий тўловлар), шунингдек етказиб бериш, йиғиш, ўрнатиш, ишга тушириш ва ушбу активни ишчи ҳолатига келтириш билан бевосита боғлиқ бошқа харажатларни ҳисобга олган ҳолда;

в) бошқа корхона ва шахслардан текинга олинган, шунингдек ҳукумат идоралари томонидан субсидия кўринишида олинганлари - қабул қилиш санасидаги бозор баҳоси ёки қабул қилиш-топшириш ҳужжатларида кўрсатилган қиймат бўйича.

Тегишли объектлар қўшимча қурилганда, қўшимча жиҳозланганда, реконструкция қилинганда, модернизацияланганда, техник жиҳатдан қайта жиҳозланганда ва қисман тугатилганда, шунингдек улар қайта баҳоланганда асосий воситаларнинг бирламчи қийматига тузатиш киритишга йўл қўйилади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 31 декабрдаги 490-сон "Ўзбекистон Республикасининг 2002 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида"ги қарори ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 25 декабрдаги ПҚ-2099-сон "Ўзбекистон Республикасининг 2014 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ мулкчилик шаклларидан қатъи назар, хўжалик юритувчи субъектлар (микрофирмалар ва кичик корхоналардан ташқари) ҳар йили 1 январдаги ҳолатига кўра асосий воситалар қийматини, уларни жорий нархларга мувофиқлаштириш учун қайта баҳолайдилар. Бунда микрофирмалар ва кичик корхоналар 1 январдаги ҳолатга кўра асосий воситалар қийматини уч йилда бир марта қайта баҳолайдилар. Асосий воситаларни қўшимча баҳолаш (арзонлаштириш) суммаси 8510-"Узоқ муддатли активларни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар" счётида асосий воситаларни ҳисобга олувчи счётнинг (0100) дебети (кредити) бўйича акс эттирилади.

6. Таъсисчилар томонидан корхонанинг устав капиталига улуш ҳисобидан киритилган асосий воситаларни кирим қилиш асосий воситаларни ҳисобга олувчи счётларнинг (0100) дебети ва 4610 "Устав капиталига таъсисчиларнинг улушлари бўйича қарзи" счётининг кредитида акс эттирилади.


7. Корхонанинг ўзи томонидан қурилган, шунингдек пудрат шартномасига асосан қурилган асосий восита объектларни тегишли асосий воситаларни ҳисобга олувчи счётларнинг (0100) дебети, 0810 "Тугалланмаган қурилиш" счётининг кредити бўйича кирим қилинади.


8. Мол етказиб берувчилар, пудратчилар ва бошқа шахслардан сотиб олинган асосий восита объектлари асосий воситаларни ҳисобга олувчи счётларнинг (0100) дебети ва 0820 "Асосий воситаларни харид қилиш" счётининг кредити бўйича кирим қилинади.


9. Бошқа корхона ва шахслардан текинга олинган асосий воситаларнинг кирим қилиниши асосий воситаларни ҳисобга олувчи счётларнинг (0100) дебетида 8530 "Текинга олинган мулклар" счёти билан боғланган ҳолда акс эттирилади. Бироқ, солиққа тортиш мақсадида, текинга олинган асосий воситаларнинг қиймати фойда солиғини ҳисоблашда солиққа тортиладиган базага қўшилади.


10. Асосий воситаларни тугатиш, сотиш, текинга бериш, устав капиталига улуш сифатида бериш, молиявий ижарага бериш, камомад ёки бузилиши натижасида ҳисобдан чиқаришда уларнинг бошланғич қиймати тегишли (0100) асосий воситаларни ҳисобга олувчи счётлардан 9210 "Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши" счётининг дебетига ҳисобдан чиқарилади.


11. 0110 "Ер" счётида қонунчиликка мувофиқ корхонага мулк сифатида берилган ер майдонлари ҳисобга олиб борилади. 0110 "Ер" счётининг дебетида, шунингдек ер майдонларини харид қилишда тўланадиган қўшимча харажатлар, кўчмас мулк агентларининг комиссион мукофоти, адвокатларнинг хизмат ҳақи, сотиб олиш билан боғлиқ солиқлар, зовурлар қиймати, ерларни тозалаш ва текислаш харажатлари ҳисобга олинади.

Ерларни фойдаланишга тайёрлаш, жумладан сув олиб келиш, оқова сувларни чиқариш иншоотлари, геодезия ишлари бўйича умумий харажатлар 0110 "Ер" счётида капитализация қилинади. Чунки ушбу харажатлар ердан келгусида фойдаланиш ва унинг қийматини ошириш учун зарур.

Ер майдони бино ва иншоотларни реконструкция қилиш ёки қуриш учун сотиб олинганда, мавжуд конструкциялар ва бошқа тўсиқларни бартараф этиш қиймати 0110 "Ер" счётининг дебетида капитализация қилинади. Бунда конструкцияни тугатишдан олинган материалларни сотишдан тушган тушум ушбу харажатларни камайтиради.

Агар ер майдони олдиндан тасарруфда бўлса ва мавжуд конструкциялар янги қурилиш объектига жой бериш учун бузиб ташланса, бузиш бўйича харажатлар 0110 "Ер" счётига капитализация қилинмайди, балки эски конструкцияларни ҳисобдан чиқариш билан боғлиқ харажат сифатида акс эттирилади.


12. 0111 "Ерни ободонлаштириш" счётида ер майдонлари тузилишини ўзгартириш, келиш йўллари, автомобиллар ва бошқа транспорт воситаларининг тўхташ майдонлари, деворлар ва бошқа иншоотларнинг ҳолатини яхшилаш харажатлари ҳисобга олинади.


13. 0112 "Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларни ободонлаштириш" счётида молиявий ижара шартномаси бўйича ижарага олинган мулкни ободонлаштириш билан боғлиқ капитал харажатлар ҳисобга олинади.

Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларни ободонлаштириш бўйича капитал харажатларга шунингдек реконструкция ва модернизация қилиш харажатлари ҳам қўшилади.


14. 0120 "Бинолар, иншоотлар ва узатувчи мосламалар" счётида қуйидагилар ҳисобга олинади:

а) бино - ишлаб чиқариш, маъмурий, ижтимоий-маиший, уй-жой (инвентарь объекти бўлиб, мустақил хўжалик аҳамиятига эга бўлган, алоҳида турган бино ёки қўшимча қурилишлар ҳисобланади). Бино ва қ

...
Время: 0.2016
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск