ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Статистика. Ҳисобот / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 15.06.2005 й. ПҚ-100-сон "Тадбиркорлик субъектлари томонидан тақдим этиладиган ҳисобот тизимини такомиллаштириш ва уни ноқонуний талаб этганлик учун жавобгарликни кучайтириш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

15.06.2005 й.

N ПҚ-100



ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИ ТОМОНИДАН

ТАҚДИМ ЭТИЛАДИГАН ҲИСОБОТ ТИЗИМИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ВА УНИ НОҚОНУНИЙ

ТАЛАБ ЭТГАНЛИК УЧУН ЖАВОБГАРЛИКНИ

КУЧАЙТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Тадбиркорлик субъектлари фаолияти учун янада қулай шарт-шароитлар яратиш, халқаро амалиётга мувофиқ ҳисобот тизими ва уни тақдим этиш тартибини такомиллаштириш, шунингдек қўшимча ҳисоботни ноқонуний талаб этиш ҳолларига йўл қўймаслик мақсадида:

4. Ўзбекистан Республикаси Давлат статистика қўмитаси ва Давлат солиқ қўмитаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда 2006 йилги Давлат статистика ишлари дастурини тайёрлаш доирасида икки ой муддатда:

тадбиркорлик субъектлари учун давлат статистик ҳисоботини янада соддалаштиришга қаратилган ҳисобот шаклини;

йиллик статистик ва молиявий ҳисоботни ўзаро мувофиқлаштиришни назарда тутган ҳолда уни тақдим этиш муддатларини қайта кўриб чиқсинлар.


5. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси бир ой муддатда давлат солиқ хизмати органлари тадбиркорлик субъектларидан оладиган, шу жумладан почта ва электрон алоқа воситасида оладиган молиявий ҳисобот, солиқлар ва даромадлар тўғрисидаги декларациялар бўйича ҳисоб-китоблар, ёзма аризалар ва билдиришномаларни қабул қилиб олиш ва рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги низомни белгиланган тартибда тасдиқласин, бунда қабул қилиб олиш тартиб-таомилини соддалаштириш, унификациялаштирилган иш жадвали ва тадбиркорлик субъектлари учун қулай шарт-шароитлар яратиш назарда тутилсин.

6. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Давлат статистика қўмитаси тадбиркорлик субъектлари томонидан молиявий ва статистик ҳисоботларни тақдим этишнинг белгиланган тартиби ҳамда муддатларига қатъий риоя этилишини таъминласин, бунда микрофирма ва кичик корхоналар:

бухгалтерлик балансидан иборат молиявий ҳисобот - 1-шаклни ва молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот - 2-шаклни - ҳар йили;

статистик ҳисоботни - ҳисобот турларига қараб ҳар чоракда ёки ҳар йили тақдим этадилар.


7. Тадбиркорлик субъектларидан:

давлат статистика органлари белгиланган молиявий ва статистик ҳисоботларга қўшимча равишда ҳар қандай маълумотлар, маълумотнома ва ҳужжатларни талаб қилишга (қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда текширувларни ўтказиш вақтида қилинган талаблар бундан мустасно);

бошқа давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда бошқа ташкилотлар томонидан белгиланган тартибда тасдиқланган қонунларда назарда тутилмаган ҳар қандай ахборотни, шу жумладан ҳисобот, маълумотлар, маълумотнома ва ҳужжатларни талаб қилишларига йўл қўйилмайдиган тартиб ўрнатилсин.

Давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда бошқа ташкилотларнинг мансабдор шахслари қарорнинг ушбу бандини бузганлик учун шахсан жавобгар бўлишлари тўғрисида қаттиқ огоҳлантирилсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Бош прокуратура билан биргаликда молиявий, статистик ҳисоботлар ва ҳисоб-китобларни қабул қилишнинг белгиланган тартибига риоя этилиши устидан қаттиқ назорат ўрнатсин, тадбиркорлик субъектларидан молиявий, статистик ҳисоботлар ва ҳисоб-китобларни, шунингдек бошқа маълумотлар ва ҳужжатларни ноқонуний талаб қилишда айбдор бўлган шахсларнинг жазоланиши муқаррарлигини таъминласин.

Белгилансинки, мазкур хатти-ҳаракатларни содир этганлик учун мансабдор шахслар Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексида ва Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексида назарда тутилган жавобгарликка тортиладилар, тадбиркорлик субъектларига етказилган маънавий ва моддий зарарнинг ўрни суд қарорига биноан айбдор мансабдор шахслар ҳисобидан қопланади.

9. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Давлат статистика қўмитаси ва Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги ва Савдо-саноат палатаси халқаро тажрибани ҳисобга олган ҳолда:

ҳисобот ва ҳисоб-китоблар тизимини, шунингдек ҳисобот ва ҳисоб-китобларни ноқонуний талаб қилганлик учун мансабдор шахсларнинг жавобгарлигини тушунтириш бўйича оммавий ахборот воситаларида мунтазам мақолалар чоп этиб борилишини, телекўрсатув туркумлари ташкил этилишини;

минтақаларда тадбиркорларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича семинарлар, шунингдек давлат солиқ хизмати органлари ва давлат статистика органлари ходимлари учун молиявий, статистик ҳисоботлар ва ҳисоб-китобларни қабул қилиш борасида ўрнатилган тартиб бузилишига йўл қўймасликка қаратилган ҳафталик семинарлар ўтказиб турилишини таъминласин.


10. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.

Вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда ўзларининг норматив ҳужжатларини мазкур қарорга мувофиқлаштирсин.


11. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                        И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2005 йил, 23-24-сон, 168-модда













































Время: 0.2039
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск