ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари / 2005 й. /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.08.2005 й. 196-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

12.08.2005 й.

N 196



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида" 2005 йил 2 майдаги ПФ-3602-сон ҳамда "Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитасининг номини ўзгартириш тўғрисида" 2005 йил 4 майдаги ПФ-3603-сон фармонларига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 1-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                    Ш. Мирзиёев





Вазирлар Маҳкамасининг

2005 йил 12 августдаги

196-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

ўз кучини йўқотган қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2000 йил 2 августдаги 300-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 8-сон, 46-модда).


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Вазирликлар ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига маблағлар ажратиш ва улардан фойдаланишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2003 йил 19 ноябрдаги 520-сон қарорига 2-илованинг 11-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 11-сон, 123-модда).


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ҳузуридаги Иқтисодий ночор корхоналар ишлари қўмитасининг Низоми ва тузилмасини тасдиқлаш тўғрисида" 2004 йил 18 февралдаги 77-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 2-сон, 12-модда).


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2004 йил 12 мартдаги 121-сон қарорига илова 8-бандининг "б" ва "в" кичик бандлари (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 3-сон, 28-модда).





Вазирлар Маҳкамасининг

2005 йил 12 августдаги

196-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ЎЗГАРТИРИШЛАР

3. Вазирлар Маҳкамасининг "Бозор иқтисодиёти шароитларида аҳолига коммунал хизмат кўрсатишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1997 йил 25 апрелдаги 211-сон қарори 5-бандининг иккинчи хат бошидаги "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш қўмитаси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


4. Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 25 июндаги 321-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1997 й., 6-сон, 23-модда) билан тасдиқланган Монополияга қарши қонун ҳужжатларини бузганлик тўғрисида иш қўзғатиш ва уларни кўриб чиқиш Тартиби 3-бандининг биринчи хат бошидаги "Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш қўмитаси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин.

7. Вазирлар Маҳкамасининг "Қишлоқ хўжалиги корхоналарини санация қилиш бўйича меъёрий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида" 1998 йил 14 январдаги 21-сон қарорида:

2-илованинг 15-бандидаги "Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ҳузуридаги Иқтисодий ночор корхоналар ишлари қўмитаси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин;

3-илованинг 6-бандида:

бешинчи хат бошидаги "Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ҳузуридаги Иқтисодий ночор корхоналар ишлари қўмитаси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин;

еттинчи хат бошидаги "Иқтисодий ночор корхоналар ишлари қўмитаси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


8. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Хўжалик юритувчи субъектларнинг иқтисодий ночорлиги ва шартнома мажбуриятларининг бажарилиши учун мансабдор шахсларнинг жавобгарлигини кучайтириш тўғрисида" 1998 йил 4 мартдаги ПФ-1938-сон Фармонининг бажарилишини таъминлаш чора-тадбирлари ҳақида" 1998 йил 24 апрелдаги 177-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1998 й., 4-сон, 17-модда):

4-банддаги "Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Иқтисодий ночор корхоналар ишлари қўмитаси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин;

5-банддагиқтисодий ночор корхоналар ишлари қўмитаси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин.

10. Вазирлар Маҳкамасининг "Корхоналарнинг банкротлиги тўғрисидаги қонунчиликни амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлари ҳақида" 1999 йил 26 июлдаги 362-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 7-сон, 42-модда):

а) 4-банднинг биринчи хат бошидаги "Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ҳузуридаги Иқтисодий ночор корхоналар ишлари қўмитаси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 4-банднинг тўртинчи хат бошидаги "Корхоналарни санациялаш жамғармасининг" сўзлари "Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва корхоналарни таркибий жиҳатдан ўзгартириш жамғармаси" сўзлари билан алмаштирилсин;

в) 6-банд чиқариб ташлансин;

г) 2-иловада:

10-банднинг иккинчи хат боши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси томонидан Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва корхоналарни таркибий жиҳатдан ўзгартириш жамғармасидан маблағларни Корхоналар банкротлиги ва санацияси масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси ёки кичик ва хусусий тадбиркорликни ривожлвантиришни рағбатлантириш бўйича Республика мувофиқлаштириш кенгаши қарори асосида таркибий ўзгартириш дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун, тасдиқланган лимитлар ва сметалар доирасида, мақсадли ажратиш";

11-банднинг учинчи хат бошидаги "Иқтисодий ночор корхоналар ишлари қўмитаси ҳузуридаги Корхоналарни санациялаш жамғармаси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси ҳузуридаги Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва корхоналарни таркибий ўзгартириш жамғармаси" сўзлари билан алмаштирилсин;

12-банддагиқтисодий ночор корхоналар ишлари қўмитаси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин;

14-банднинг иккинчи хат бошидаги "Иқтисодий ночор корхоналар ишлари қўмитасининг" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитасининг" сўзлари билан алмаштирилсин;

16-банднинг иккинчи хат бошидаги "Иқтисодий ночор корхоналар ишлари қўмитасининг" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитасининг" сўзлари билан алмаштирилсин.


11. Вазирлар Маҳкамасининг "Иш ҳақининг ўз вақтида тўланиши учун вазирликлар, идоралар ва хўжалик юритувчи субъектлар раҳбарларининг жавобгарлигини ошириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 1999 йил 17 ноябрдаги 504-сон қарори 4-бандидаги "Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги ҳузуридаги Иқтисодий ночор корхоналар ишлари қўмитаси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


12. Вазирлар Маҳкамасининг "Пиллачиликнинг озуқа базасини мустаҳкамлаш ва ипакчилик маҳсулотлари етиштириш ҳажмларини кўпайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2000 йил 15 мартдаги 96-сон қарори 8-бандининг биринчи хат бошидаги "Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш қўмитаси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин.

15. Вазирлар Маҳкамасининг "Қишлоқ хўжалигига агрокимё хизмати кўрсатишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2001 йил 1 февралдаги 63-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 2-сон, 8-модда) 10-бандидаги "Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин.

18. Вазирлар Маҳкамасининг "Ижтимоий аҳамиятга эга бўлган истеъмол товарлари билан савдо қилишни тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2001 йил 31 октябрдаги 433-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 10-сон, 61-модда) 2-бандининг биринчи хат бошидаги "Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


19. Вазирлар Маҳкамасининг "Лицензиялашни бекор қилиш ҳамда истеъмол товарларини олиб келиш ва Ўзбекистон Республикасининг ички бозорида сотишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2002 йил 20 августдаги 295-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 8-сон, 47-модда) 9-бандидаги "Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


20. Вазирлар Маҳкамасининг "Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2002 йил 28 ноябрдаги 414-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 11-сон, 73-модда):

а) 4-банднинг иккинчи хат бошидаги "Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 6-банднинг биринчи хат бошидаги "Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин;

в) 12-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси раиси Г.К.Саидова зиммасига юклансин".

21. Вазирлар Маҳкамасининг "Дон тайёрлаш ва нон маҳсулотлари ишлаб чиқариш тизимида харажатларни қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2002 йил 4 декабрдаги 424-сон қарори 3-бандида:

биринчи хат бошидаги "Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи хат бошидаги "монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш" сўзлари "монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш" сўзлари билан алмаштирилсин.

23. Вазирлар Маҳкамасининг "Ички бозорни болалар озиқ-овқати маҳсулотлари билан тўлдиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2003 йил 9 январдаги 11-сон қарорининг 3-бандидаги "Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


25. Вазирлар Маҳкамасининг "Биржа фаолиятини лицензиялаш тўғрисида" 2003 йил 4 февралдаги 66-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 2-сон, 14-модда) 1-бандидан "ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш" сўзлари чиқариб ташлансин.


26. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 13 февралдаги 75-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 2-сон, 15-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида чакана савдо қоидалари 118-бандининг тўртинчи хат бошидаги "Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


27. Вазирлар Маҳкамасининг "Республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида" 2003 йил 17 мартдаги 140-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 3-сон, 25-модда):

а) 2-иловада:

8-банддаги "Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин;

9-банднинг иккинчи хат бошидан "ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш" сўзлари чиқариб ташлансин;

б) 3-иловада:

8-банддаги "Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин;

9-банднинг иккинчи хат бошидан "ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш" сўзлари чиқариб ташлансин;

в) 4-иловада:

8-банддаги "Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин;

9-банднинг иккинчи хат бошидан "ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш" сўзлари чиқариб ташлансин;

г) 5-иловада:

8-банддаги "Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин;

9-банднинг иккинчи хат бошидан "ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш" сўзлари чиқариб ташлансин.


28. Вазирлар Маҳкамасининг "Амалга оширилаётган иқтисодий ночор корхоналарни таркибий ўзгартириш ва молиявий соғломлаштириш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2003 йил 18 апрелдаги 188-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 4-сон, 31-модда):

а) 5-банд чиқариб ташлансин;

б) 1-иловада:

4-банднинг иккинчи хат бошидаги "Санациялаш жамғармаси" сўзлари "Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва корхоналарни таркибий жиҳатдан ўзгартириш жамғармаси" сўзлари билан алмаштирилсин;

14-банддаги "Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ҳузуридаги Иқтисодий ночор корхоналар ишлари қўмитаси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


29. Вазирлар Маҳкамасининг "Марказлаштирилган капитал қўйилмалар ҳисобига рўёбга чиқарилаётган инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда шартномавий жорий нархларга ўтиш тўғрисида" 2003 йил 11 июндаги 261-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 6-сон, 44-модда):

а) 2-банддаги "Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин;

б) Объектларни қуриш қийматини шартномавий жорий нархларда белгилаш тартиби тўғрисидаги Вақтинчалик низомнинг (1-илова) 20-бандидаги "Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин;

в) Объектлар қурилишининг иккинчи ва кейинги йилларида шартномавий жорий нархларда қурилиш шартномавий қийматини аниқлаштириш тартиби тўғрисидаги Вақтинчалик низомнинг (2-илова) 6-бандидаги "Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин.

31. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 30 июндаги 294-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 6-сон, 52-модда) билан тасдиқланган Корхоналар банкротлиги ва санацияси масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси тўғрисидаги Низомда:

4-банддаги "Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ҳузуридаги Иқтисодий ночор корхоналар ишлари қўмитаси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин;

8-банднинг ўн биринчи хат бошидаги "Санациялаш жамғармаси" сўзлари "Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва корхоналарни таркибий жиҳатдан ўзгартириш жамғармаси" сўзлари билан алмаштирилсин;

16-банддагиқтисодиёт вазирлиги ҳузуридаги Иқтисодий ночор корхоналар ишлари қўмитаси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


32. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 1 июлдаги 296-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 7-сон, 54-модда) билан тасдиқланган Нефть маҳсулотлари сотувчи корхоналарнинг чекланган устамаларини шакллантириш тўғрисидаги Низомнинг 20-бандидаги "Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин.

41. Вазирлар Маҳкамасининг "Товар-хом ашё биржалари фаолиятини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2004 йил 31 майдаги 251-сон қарори 8-бандининг тўртинчи хат бошидаги (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 5-сон, 50-модда) "Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


42. Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 8 июндаги 264-сон қарори билан тасдиқланган Республика ихтисослаштирилган марказлари даромадларини шакллантиришнинг асосий манбалари ва улар фаолиятини молиялаштириш тартиби тўғрисидаги Низомда (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 6-сон, 53-модда):

3-банднинг учинчи хат бошидаги "Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин;

5-банддаги "Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси" сўзлари "Давлат мулкини бошқариш қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин;

13-банднинг учинчи хат бошидаги "Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси" сўзлари "Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин;

17-банднинг учинчи хат бошидаги "Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси" сўзлари "Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин;

23-банддаги "Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


43. Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 6 июлдаги 318-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 7-сон, 63-модда) билан тасдиқланган Маҳсулотларни сертификатлаш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 34-бандидаги "Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


44. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2004 йил 19 октябрдаги 483-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 10-сон, 97-модда) 6-илованинг тўртинчи хат бошидан "ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш" сўзлари чиқариб ташлансин.

46. Вазирлар Маҳкамасининг "2005-2009 йилларда умумтаълим мактаблари учун дарсликлар ва ўқув-методик қўлланмалар нашр этиш дастури тўғрисида" 2004 йил 22 ноябрдаги 548-сон қарорининг 6-бандидаги "Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 11-сон, 107-модда).


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2005 йил, 32-33-сон, 251-модда.









































Время: 0.1564
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск