ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Суғурталаш. Кредитлаш. Ҳисоб-китоблар /

Марказий банк Бошқарувининг 12.10.2005 й. 22/2-сон "Ўзбекенгилсаноат" уюшмаси ва "Ўзбек қоракўли" компанияси тизимидаги ширкатлар таъсисчилари-жисмоний шахслар маблағлари ҳисобига аҳолидан сотиб олинадиган тери, қоракўл ва мўйна хом ашёси учун ҳисоб-китоб қилиш тартибини ва Тижорат банклари томонидан қайта ишловчи корхоналарга сут, тирик мол, жун, қорамол ва майда моллар териси, мева-сабзавот ва полиз маҳсулотларини харид қилиш учун нақд пул бериш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги Низомни ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Қарори

Funksiyani amalga oshirishning imkoni yo`q

Mazkur funksiyadan faqat mijozlar (foqdalanuvchilar) foydalanishlari mumkin

Hujjatning to`liq matni pullik versiyada mavjud. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

12.10.2005 й.

N 22/2


ҚАРОРИ



"Ўзбекенгилсаноат" уюшмаси

ва "Ўзбек қоракўли" компанияси тизимидаги ширкатлар

таъсисчилари-жисмоний шахслар маблағлари ҳисобига аҳолидан

сотиб олинадиган тери, қоракўл ва мўйна хом ашёси учун ҳисоб-

китоб қилиш тартибини ва Тижорат банклари томонидан қайта

ишловчи корхоналарга сут, тирик мол, жун, қорамол ва майда

моллар териси, мева-сабзавот ва полиз маҳсулотларини харид

қилиш учун нақд пул бериш ва улардан фойдаланиш тартиби

тўғрисидаги низомни ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш

тўғрисида (2005 йил 7 ноябрда 165-мҳ, 166-мҳ-сон

билан давлат реестридан чиқарилди)



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 6 октябрдаги "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш ва баъзи қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги 222-сонли қарорига мувофиқ Марказий банк Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:

Марказий банк Бошқарувининг 1998 йил 23 сентябрдаги қарори ва у билан тасдиқланган 1998 йил 22 октябрда 508-сон билан давлат рўйхатига олинган, 2000 йил 21 августдаги 508-1-сон билан рўйхатдан ўтган қўшимча ва ўзгартиришлар билан бирга "Ўзбекенгилсаноат" уюшмаси ва "Ўзбек қоракўли" компанияси тизимидаги ширкатлар таъсисчилари - жисмоний шахслар маблағлари ҳисобига аҳолидан сотиб олинадиган тери, қоракўл ва мўйна хом ашёси учун ҳисоб-китоб қилиш тартиби;

Марказий банк Бошқарувининг 2002 йил 30 ноябрдаги қарори ва у билан тасдиқланган 2003 йил 14 январда 1198-сон билан давлат рўйхатига олинган Тижорат банклари томонидан қайта ишловчи корхоналарга сут, тирик мол, жун, қорамол ва майда моллар териси, мева-сабзавот ва полиз маҳсулотларини харид қилиш учун нақд пул бериш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низоми.



Марказий банк Бошқаруви раиси                       Ф. Муллажонов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2005 йил, 45-сон, 347-модда.






























Время: 0.1837
AVda ro`yxatga olingan raqami bo`yicha qat`iy muvofiqlik
  • Barchasi
  • amaldagi
  • kuchini yo`qotgan
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • istalgan sana
  • aniq sana
  • davr
  • -

Qidiruvni pastga tushirish