Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ҳисоб-китоблар /

Ўзбекистон Республикасида банклар томонидан пул муомаласига доир ишларни ташкил этиш тўғрисидаги Йўриқнома (Янги таҳрири) (АВ томонидан 10.10.2005 й. 1518-сон билан рўйхатга олинган МБ Бошқарувининг 20.08.2005 й. 18/1-сон Қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2005 йил 26 октябрда 1518-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Марказий банки Бошқарувининг

2005 йил 20 августдаги

18/1-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Мазкур Йўриқнома рус тилида тасдиқланган.

Ҳужжатнинг матни Норма газетаси  ва  ахборот-қидирув

тизими   экспертлари  томонидан  ўзбек  тилига  таржима

қилинган  ва ахборот  тусига  эга.   Ноаниқликлар   келиб

чиққанида  меъёрий-ҳуқуқий  ҳужжатнинг  рус   тилидаги

матнига қаранг.



Ўзбекистон Республикасида

банклар томонидан пул муомаласига

доир ишларни ташкил этиш тўғрисидаги

ЙЎРИҚНОМА

(Янги таҳрирда)


Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида", "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги қонунлари ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 5 августдаги “Банклардаги депозит ҳисобварақлардан нақд пул тўловларини узлуксиз таъминлаш кафолатлари тўғрисида”ги ПҚ-147-сон қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган бўлиб, Ўзбекистон Республикасида банклар томонидан пул муомаласига доир ишларни ташкил этиш тартибини белгилаб беради.



I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Марказий банк пул белгиларини муомалага банкнот ва тангалар кўринишида чиқариш борасида мутлақ ҳуқуққа эга.


2. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки муомалага чиқарилмаган пул белгиларини сақлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг ҳудудий Бош бошқармаларида (кейинги матнда МБ ҲББ) захира жамғармаларини ташкил этади.


3. Тижорат банкларининг барча филиалларида ҳамда филиалга эга бўлмаган тижорат банкларида мижозларнинг нақд пулларга бўлган талабини ўз вақтида қондириш учун мажбурий тартибда оборот кассалар, шунингдек нақд пул захираси ташкил этилади.

Марказий банкнинг Ҳудудий бош бошқармаси (МБ ҲББ) тижорат банкининг ҳар бир филиали бўйича, шунингдек филиалга эга бўлмаган ҳар бир тижорат банки бўйича оборот кассадаги нақд пулларнинг энг кўп қолдиғи лимитини, нақд пул захираси бўйича эса тижорат банклари билан биргаликда нақд пул маблағларининг энг кам қолдиғи лимитини белгилайди.



II. НАҚД ПУЛ АЙЛАНМАСИНИ

ХОМЧЎТ (ПРОГНОЗ) ҚИЛИШ


4. Ўзбекистон Республикасида нақд пул айланмасини хомчўт қилиш Ўзбекистон Республикасидаги банклар касса оборотлари хомчўтини тузиш йўли билан амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва МБ ҲББ, шунингдек тижорат банклари тегишли ҳудуд бўйича касса оборотлари хомчўтини амалга оширади ва пул муомаласи ҳолатини таҳлил қилади.


5. Республикадаги банклар касса оборотларининг хомчўти республика иқтисодий ва ижтимоий ривожланишининг тахмин қилинаётган ҳисоб-китоби ҳамда республика бюджети кўрсаткичлари асосида тузилади.


6. Касса оборотлари хомчўти қуйидаги тушум манбалари ва нақд пул бериш йўналишлари бўйича тузилади:

     

Кирим

Рамзлар рақами

   

Истеъмол товарларини сотилишидан савдо тушими,

уларни сотилиш каналларидан қатъи назар


02

Темирйўл ва ҳаво транспорти тушумлари

  

05

Маҳаллий транспорт тушумлари


06

Тураржой ҳақи ва коммунал хизматлар учун тўловлардан тушумлар

  

08

Томошагоҳлардан тушган тушумлар

  

09

Маиший хизмат кўрсатиш корхоналари тушумлари

  

11

Солиқлар, йиғимлар, бож ва бошқа мажбурий тўловлардан тушган тушумлар

  

12

Қишлоқ хўжалиги фаолияти субъектларидан тушган тушумлар

  

13

Омонатларга тушган тушумлар

        

16

Почта алоқаси корхоналаридан тушган нақд пуллар

      

17

Банк карталарига тушган тушумлар

         

18

Микрокредитларнинг қайтарилиши

          

29

Бошқа тушумлар

     

32

Кирим бўйича жами

    

0

Чиқимнинг киримдан ошиб кетиши



              

       

Чиқим



Иш ҳақига (шу жумладан, стипендиялар, хизмат сафари харажатларига) берилган нақд пуллар

       

40

Нефт маҳсулотлари сотиб олиш учун берилган нақд пуллар

           

43

Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сотиб олиш учун берилган нақд пуллар

    

46

Қишлоқ хўжалиги фаолияти субъектларига берилган нақд пуллар

          

47

Пенсия, нафақа, ва суғурта тўловлари учун берилган нақд пуллар

        

50

Банк карталари бўйича берилган нақд пуллар

        

52

Бошқа мақсадларга берилган нақд пуллар

          

53

Микрокредитларга берилган нақд пуллар

         

54

Омонатларни қайтариш учун берилган нақд пуллар

             

55

Почта алоқаси корхоналарига берилган мадад пуллар

           

59

Чиқим бўйича жами


0

Киримнинг чиқимдан ортиқ бўлиши

       


  

7. Банклар касса оборотларининг чораклик хомчўтини тузиш учун банкда асосий талаб қилиб олунгунча депозит ҳисобварағига эга бўлган юридик шахслардан касса буюртманомаларини оладилар.


8. Тижорат банкларининг филиаллари ва филиалга эга бўлмаган тижорат банклари хомчўт қилинаётган чоракнинг бошланишидан 30 кун олдин асосий талаб қилиб олгунча депозит ҳисобварағига хизмат кўрсатилаётган юридик шахслардан 1-иловадаги шакл бўйича касса буюртманомаларини оладилар.

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати, Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ҳарбий қисмлари ва ташкилотлари (савдо ва томоша ташкилотлари бундан мустасно) банкларга хомчўт қилинаётган чоракда тушадиган ҳамда бериладиган нақд пулларнинг умумий суммаларига доир маълумотларни маълум қиладилар. Банклар бу суммаларни касса оборотлари хомчўтига "Бошқа тушумлар" ва "Иш ҳақига берилган нақд пуллар" моддалари бўйича киритадилар.

Касса оборотлари тушум манбалари ва чиқимлар таркиби бўйича 2-иловадаги шаклга мувофиқ қайдномада жамланади.

Касса буюртманомаларида кўрсатилган тўловлар суммаси юридик шахсларга фақат ушбу буюртманомалар чегарасида нақд пуллар берилишини англатмайди.


9. Тижорат банкларининг филиаллари ва филиалга эга бўлмаган тижорат банклари юридик шахслар фаолиятининг хомчўт (прогноз) ҳисоб-китоблари ҳамда пул тушумларини кўпайтириш имкониятларидан келиб чиққан ҳолда уларнинг кассаларига тушадиган пулларнинг тўлиқ ҳисобга олинишига алоҳида эътибор берган ҳолда, юридик шахслардан олинган касса буюртманомаларини кўриб чиқадилар.

Банклар юридик шахслардан олинган касса буюртманомаларини кўриб чиқиш натижалари бўйича зарур бўлса ва мижозлар билан келишган ҳолда уларга аниқликлар киритадилар.


10. Тижорат банкларининг филиаллари ва филиалга эга бўлмаган тижорат банклари касса оборотларининг чораклик хомчўтини ойма-ой тақсимлаб чиқадилар. Бунда қуйидагилар ҳисобга олинади:

- ҳар бир ойнинг иш кунлари сони ва бошқа хусусиятлари;

- чакана товар айланмаси, иш ҳақи фондлари ҳажмининг ойлар бўйича ўзгариб туриши мумкинлиги (саноат, қишлоқ хўжалиги, қурилишнинг айрим тармоқларида ишларнинг мавсумий бўлиши, байрамларнинг таъсири, ишчи ва хизматчиларнинг оммавий равишда меҳнат таътилига чиқадиган вақти ва шунга ўхшаш

...
Время: 0.2099
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск