Юрист Предприятия

Корхона юристи / Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси кодекслари / Фуқаролик кодекси /

Фуқаролик кодекси. (35-37 боблар. 600-702 моддалар)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ФУҚАРОЛИК КОДЕКСИ



35-37-Боблар


35-БОБ. УЙ-ЖОЙ ИЖАРАСИ


600-модда. Уй-жойни ижарага бериш шартномаси

Уй-жойни ижарага бериш шартномасига биноан бир тараф-уй-жойнинг мулкдори ёки у ваколат берган шахс (ижарага берувчи)-бошқа тараф (ижарага олувчи)га уй-жойда яшаш учун уни ҳақ эвазига эгалик қилиш ва фойдаланишга топшириш мажбуриятини олади.

Уй-жой юридик шахсларга ижара шартномаси ёки бошқа шартнома асосида эгалик қилиш ва (ёки) фойдаланиш учун топширилиши мумкин. Юридик шахс уй-жойдан фақат фуқароларнинг яшаши учун фойдаланиши мумкин.


601-модда. Аниқ мақсадга қаратилган коммунал уй-жой

фондидаги уй-жойни ижарага бериш шартномаси

Аниқ мақсадга қаратилган коммунал уй-жой фондидаги уй-жойлар фуқароларга уй-жойни ижарага бериш шартномасига биноан берилади. Уй-жойни ижарага беришнинг бундай шартномаси бўйича ижарага олувчи билан бирга яшайдиган унинг оила аъзолари уй-жойни ижарага бериш шартномаси бўйича барча ҳуқуқлардан ижарага олувчи билан тенг фойдаланадилар ва барча мажбуриятларни бажарадилар.

Ижарага олувчи ва унинг оила аъзоларининг талабига биноан шартнома оила аъзоларининг биттаси билан тузилиши мумкин. Ижарага олувчи вафот этган ёки уй-жойдан чиқиб кетган тақдирда, шартнома уй-жойда яшаб турган оила аъзоларининг бири билан тузилади.

Аниқ мақсадга қаратилган коммунал уй-жой фондидаги уй-жойни ижарага бериш шартномаси уй-жой тўғрисидаги қонунчиликда назарда тутилган асослар, шартлар ва тартибда тузилади. Бундай шартномага нисбатан ушбу Кодекс 603, 604, 607, 609, 610-моддаларининг, шунингдек 613-модда биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларининг қоидалари қўлланади. Ушбу Кодекснинг бошқа қоидалари, агар уй-жой тўғрисидаги қонунчиликда бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, аниқ мақсадга қаратилган коммунал уй-жой фондидаги уй-жойни ижарага бериш шартномасига нисбатан қўлланади.


602-модда. Уй-жойни ижарага бериш шартномасининг объекти

Доимий яшаш учун яроқли бўлган алоҳида уй-жой (квартира, уй, квартиранинг ёки уйнинг бир қисми) уй-жойни ижарага бериш шартномасининг объекти бўлиши мумкин.

Уй-жойнинг яшаш учун яроқлилиги уй-жой тўғрисидаги қонунчиликда белгиланган тартибда аниқланади.

Кўп квартирали уйдаги уй-жойни ижарага олган шахс ундан фойдаланиш билан бир қаторда ушбу Кодекснинг 211-моддасида кўрсатилган мол-мулкдан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлади.


603-модда. Уй-жойни ижарага бериш шартномасининг шакли

Уй-жойни ижарага бериш шартномаси ёзма шаклда тузилади.

Фуқаролар ўртасида тузилган уй-жойни ижарага бериш шартномаси давлат солиқ органларида ҳисобга қўйилиши лозим.


604-модда. Уй-жойга бўлган мулк ҳуқуқи бошқа шахсга ўтганида

уй-жойни ижарага бериш шартномасининг сақланиши

Ижара шартномаси бўйича эгаллаб турилган уй-жойга бўлган мулк ҳуқуқининг бошқа шахсга ўтиши шартноманинг ўзгартирилиши ёки бекор қилинишига олиб бормайди. Бунда янги мулкдор илгари тузилган ижара шартномаси шартлари асосида ижарага берувчига айланади.


605-модда. Уй-жойни ижарага берувчининг мажбуриятлари

Ижарага берувчи ижарага олувчига доимий яшаш учун яроқли бўш уй-жойни бериши лозим.

Ижарага берувчи ижарага берилган турар жой жойлашган уйдан тегишли даражада фойдаланишни амалга ошириши, ижарага олувчига ҳақ эвазига зарур коммунал хизмат кўрсатиши ёки хизмат кўрсатилишини таъминлаши, кўп квартирали уйнинг умумий фойдаланиладиган мол-мулки ва турар жой биносида жойлашган коммунал хизмат кўрсатиш қурилмалари таъмирланишини таъминлаши, шунингдек уй-жойдан фақат ижара шартномасида кўрсатилган мақсадларда фойдаланишни таъминлаш чораларини кўриши лозим.


606-модда. Ижарага олувчи ва у билан

бирга доимий яшайдиган фуқаролар

Уй-жойни ижарага олиш шартномасига биноан фақатгина фуқаро ижарага олувчи бўлиши мумкин.

Шартномада уй-жойда ижарага олувчи билан бирга доимий яшайдиган фуқаролар кўрсатилиши лозим. Шартномада бундай кўрсатмалар бўлмаса, мазкур фуқароларни уй-жойга қўйиш ушбу Кодекс 608-моддасининг қоидаларига мувофиқ амалга оширилади.

Ижарага олувчи билан бирга доимий яшайдиган фуқаролар уй-жойдан фойдаланиш бўйича у билан тенг ҳуқуқларга эгадирлар. Ижарага олувчи билан бундай фуқаролар ўртасидаги муносабатлар қонунда белгиланади.

Ижарага олувчи ўзи билан бирга доимий яшаб, уй-жойни ижарага бериш шартномасининг шартларини бузаётган фуқароларнинг хатти-ҳаракатлари учун ижарага берувчи олдида жавобгар бўлади.

Ижарага олувчи билан бирга доимий яшайдиган фуқаролар ижарага берувчини хабардор қилган ҳолда уй-жойда доимий яшайдиган фуқароларнинг ҳаммаси ижарага олувчи билан бирга ижарага берувчи олдида солидар жавобгар эканликлари тўғрисида ижарага олувчи билан шартнома тузишлари мумкин. Бундай ҳолда ушбу фуқаролар биргаликда ижарага олувчи бўладилар.


607-модда. Уй-жойни ижарага олувчининг мажбуриятлари

Ижарага олувчи уй-жойдан фақат унинг вазифаси бўйича фойдаланиши, уй-жойнинг сақланишини таъминлаши ва уни яхши ҳолда тутиши шарт.

Ижарага олувчи ижарага берувчининг розилигисиз уй-жойни қайта қуришга ва тузилишини ўзгартиришга ҳақли эмас.

Ижарага олувчи уй-жой ҳақини ўз вақтида тўлаб туриши шарт. Агар шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, ижарага олувчи коммунал хизматлар ҳақини мустақил тўлаши шарт.


608-модда. Уй-жойни ижарага олиш шартномасига ижарага

олувчининг янги оила аъзоларини киритиш

Уй-жойни ижарага олувчи, шунингдек унинг оила аъзолари бошқа фуқароларни оила аъзоси сифатида уй-жойни ижарага олиш шартномасига киритишни талаб қилишга ҳақли. Бундай фуқароларни уй-жойни ижарага олиш шартномасига киритиш тартиби ва шартлари қонунчилик билан белгиланади.


609-модда. Вақтинча яшовчилар

Ижарага олувчи ва у билан бирга доимий яшайдиган фуқаролар умумий келишувга биноан ва ижарага берувчини олдиндан хабардор қилган ҳолда вақтинча яшовчиларга (фойдаланувчиларга) уй-жойда бепул яшаб туришлари учун рухсат этишга ҳақлидирлар. Башарти, қонунчиликнинг жон бошига тўғри келадиган уй-жой майдони нормаси ҳақидаги талабларига риоя этилмаса, ижарага берувчи вақтинча яшовчиларнинг яшаб туришларини тақиқлаб қўйиши мумкин. Вақтинча яшовчиларнинг яшаб туриш муддати олти ойдан ошмаслиги керак.

Вақтинча яшовчилар уй-жойдан фойдаланишда мустақил ҳуқуққа эга бўлмайдилар. Уларнинг хатти-ҳаракатлари учун ижарага берувчи олдида ижарага олувчи жавобгардир.

Вақтинча яшовчилар улар билан келишилган яшаб туриш муддати ўтганидан кейин, агарда бундай муддат келишилмаган бўлса, ижарага олувчи ёки у билан бирга доимий яшайдиган ҳар қандай фуқаро томонидан тегишли талаб қўйилган кундан эътиборан кўпи билан етти кун ичида уй-жойни бўшатишлари шарт.


610-модда. Ижарага берилган уй-жойни таъмирлаш

Ижарага берилган уй-жойни жорий таъмирлаш, агар уй-жойни ижарага бериш шартномасида бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, ижарага олувчининг зиммасидадир.

Ижарага берилган уй-жойни капитал таъмирлаш, агар уй-жойни ижарага бериш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, ижарага берувчининг зиммасидадир.

Ижарага берилган уй-жой жойлашган уйни қайта жиҳозлашга, агар бундай қайта жиҳозлаш уй-жойдан фойдаланиш шарт-шароитларини жиддий равишда ўзгартирса, ижарага олувчининг розилигисиз йўл қўйилмайди.


611-модда. Уй-жой учун тўланадиган ҳақ

Уй-жой учун тўланадиган ҳақнинг миқдори тарафларнинг ўзаро келишувига биноан уй-жойни ижарага бериш шартномасида белгилаб қўйилади. Башарти қонунга мувофиқ уй-жой учун тўланадиган ҳақнинг энг кўп миқдори белгилаб қўйилган бўлса, шартномада белгиланган ҳақ ана шу миқдордан ошиб кетмаслиги лозим.

Уй-жой учун тўланадиган ҳақнинг миқдори бир томонлама ўзгартирилишига йўл қўйилмайди, қонун ёки шартномада назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.

Уй-жой учун ҳақ ижарага олувчи томонидан уй-жойни ижарага олиш шартномасида назарда тутилган муддатларда тўлаб турилиши лозим. Агар шартномада бундай муддатлар назарда тутилган бўлмаса, ҳақ ижарага олувчи томонидан ҳар ойда қонунчиликда белгиланган тартибда тўлаб турилиши шарт.


612-модда. Уй-жойни ижарага бериш шартномасининг муддати

Уй-жойни ижарага бериш шартномаси беш йилдан ортиқ бўлмаган муддатга тузилади. Агар шартномада муддат кўрсатилган бўлмаса, у беш йилга тузилган ҳисобланади.

Бир йилгача муддатга тузилган уй-жойни ижарага бериш (қисқа муддатли ижара) шартномасига нисбатан, агар шартномада бошқа ҳол назарда тутилган бўлмаса, ушбу Кодекс 606-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмларида, 609-моддасида, ушбу модданинг учинчи қисмида, 613 ва 614-моддаларида назарда тутилган қоидалар қўлланмайди.

Ижарага олувчи янги муддатга шартнома тузишда имтиёзли ҳуқуққа эга.

Агар ижарага берувчи уй-жойни бир йилдан кам бўлмаган муддатда ижарага бермасликка қарор қилган бўлса, у янги муддатга шартнома тузишни рад қилишга ҳақли.


613-модда. Уй-жойни иккиламчи ижарага бериш

Уй-жойни иккиламчи ижарага бериш шартномасига биноан ижарага олувчи ижарага берувчининг розилиги билан ўзи ижарага олган бинонинг бир қисмини ёки ҳаммасини муайян муддатга иккиламчи ижарага олувчига беради. Иккиламчи ижарага олувчи уй-жойдан мустақил фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлмайди. Уй-жойни ижарага бериш шартномасига биноан ижарага олувчи ижарага берувчи олдида жавобгар бўлиб қолаверади.

Уй-жойни иккиламчи ижарага бериш шартномаси қонунчиликнинг жон бошига тўғри келадиган уй-жой майдони нормаси ҳақидаги талабларига риоя этилган тақдирдагина тузилиши мумкин.

Уй-жойни иккиламчи ижарага бериш шартномаси ҳақ эвазига амалга оширилади.

Уй-жойни иккиламчи ижарага бериш шартномасининг муддати уй-жойни ижарага бериш шартномасининг муддатидан кўп бўлиши мумкин эмас.

Уй-жойни ижарага бериш шартномаси муддатидан олдин бекор қилинган тақдирда бир вақтнинг ўзида уй-жойни иккиламчи ижарага бериш шартномаси ҳам бекор қилинади.

Янги муддатга шартнома тузишга бўлган имтиёзли ҳуқуқ тўғрисидаги қоида уй-жойни иккиламчи ижарага бериш шартномасига нисбатан татбиқ этилмайди.


614-модда. Уй-жойни ижарага бериш шартномасида ижарага

олувчини алмаштириш

Ижарага олувчи ва у билан бирга доимий яшайдиган бошқа фуқароларнинг талабига биноан ва ижарага берувчининг розилиги билан уй-жойни ижарага бериш шартномасидаги ижарага олувчи у билан бирга доимий яшайдиган вояга етган бошқа бир фуқаро билан алмаштирилиши мумкин.

Ижарага олувчи вафот этган ёки у уй-жойдан кетиб қолган тақдирда, шартнома аввалги шартларда амал қилаверади, аввалги ижарага олувчи билан бирга доимий яшайдиган фуқароларнинг умумий келишувига биноан улардан бири ижарага олувчи бўлади. Агар бундай келишувга эришилган бўлмаса, уй-жойда биргаликда доимий яшайдиган фуқароларнинг ҳаммаси биргаликда ижарага олувчи бўладилар.


615-модда. Ижара шартномасини бекор қилиш

Уй-жойни ижарага бериш шартномаси тарафларнинг келишуви билан бекор қилинади.

Уй-жойни ижарага олувчи ўзи билан бирга доимий яшайдиган бошқа фуқароларнинг розилиги билан ижарага берувчини уч ой аввал ёзма равишда огоҳлантириб, исталган вақтда ижара шартномасини бекор қилишга ҳақли.

Уй-жойни ижарага бериш шартномаси:

агар шартномада узоқроқ муддат белгиланган бўлмаса, ижарага олувчи томонидан уй-жой учун олти ой мобайнида, қисқа муддатли ижарада эса шартномада белгиланган ҳақ тўлаш муддати ўтганидан кейин икки мартадан кўпроқ ҳақ тўланмаган бўлса;

ижарага олувчи ёки хатти-ҳаракатлари учун ижарага олувчи жавобгар бўлган бошқа фуқаролар томонидан уй-жой вайрон қилинса ёки унга путур етказилса;

уй-жойдан ғайриҳуқуқий қилмишларни содир этиш учун фойдаланилган бўлса, ижарага берувчининг талабига биноан суд тартибида бекор қилиниши мумкин.

Уй-жойни ижарага бериш шартномаси:

агар уй-жой доимий яшаш учун яроқли бўлмай қолса, шунингдек авария ҳолатига келиб қолса;

уй-жой тўғрисидаги қонунчиликда назарда тутилган бошқа ҳолларда шартномадаги исталган тарафнинг талабига биноан суд тартибида бекор қилиниши мумкин.

Агар уй-жойни ижарага олувчи ёки хатти-ҳаракатлари учун ижарага олувчи жавобгар бўлган бошқа фуқаролар уй-жойдан унинг вазифасига биноан фойдаланмасалар ёхуд мунтазам равишда қўшниларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини бузсалар, ижарага берувчи ижарага олувчини қоидабузарликларга барҳам бериш зарурлиги тўғрисида огоҳлантириши мумкин.

Агар ижарага олувчи ёки хатти-ҳаракатлари учун ижарага олувчи жавобгар бўлган бошқа фуқаролар огоҳлантириш олганлардан кейин ҳам уй-жойдан унинг вазифасига биноан фойдаланмасликни ёки қўшниларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини бузишни давом эттирсалар, ижарага берувчи уй-жойни ижарага бериш шартномасини суд тартибида бекор қилишга ҳақли.

Уй-жойни ижарага бериш шартномасини бекор қилиш учун асос бўлган қоидабузарликларга барҳам бериш тартиби ва муддатлари қонун билан белгилаб қўйилади.


616-модда. Уй-жойни ижарага бериш шартномасини

бекор қилишнинг оқибатлари

Уй-жойни ижарага бериш шартномаси бекор қилинган тақдирда, ижарага олувчи ва шартнома бекор қилинган вақтда уй-жойда яшаб турган бошқа фуқаролар суднинг қарорига асосан уй-жойдан кўчириб чиқарилиши лозим.


36-БОБ. ТЕКИН ФОЙДАЛАНИШ


617-модда. Текин фойдаланиш шартномаси тушунчаси

Текин фойдаланиш (ссуда) шартномаси бўйича бир тараф (ссуда берувчи) иккинчи тарафга (ссуда олувчига) ашёни вақтинча текин фойдаланиш учун бериш мажбуриятини олади ёки беради, иккинчи тараф эса бу ашёни қандай олган бўлса, нормал ейилишни ҳисобга олиб худди шундай ҳолатда ёки шартномада назарда тутилган ҳолатда қайтариб бериш мажбуриятини олади.

Текин фойдаланиш шартномасига нисбатан ушбу Кодекс

537-моддасида, 540-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида, 545-моддасида, 553-моддасининг тўртинчи қисмида, 555-моддасининг биринчи ва учинчи қисмларида назарда тутилган қоидалар қўлланади.



618-модда. Ссуда берувчи

Ашёни текин фойдаланишга бериш ҳуқуқига унинг мулкдори ва қонун ёки мулкдор томонидан ваколат берилган бошқа шахслар эга

...
Время: 0.0301
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск