Диққат!

Ҳужжат ўз кучини йўқотган.
Батафсил маълумотлар ҳужжат бошида.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пул ва бюджет тизими. Бюджетдан ташқари фондлар / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Бюджет тизими /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.07.1997 й. 358-сон "Давлат бюджети ҳисобидан маблағ билан таъминланадиган муассасалар ва ташкилотлар фаолиятини тартибга солиш тўғрисида"ги Қарори

Функцияни амалга оширишнинг имкони йўқ

Мазкур функциядан фақат мижозлар (фойдаланувчилар) фойдаланишлари мумкин

Ҳужжатнинг тўлиқ матни пуллик версияда мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

14.07.1997 й.

N 358



ДАВЛАТ БЮДЖЕТИ ҲИСОБИДАН

МАБЛАҒ БИЛАН ТАЪМИНЛАНАДИГАН

МУАССАСАЛАР ВА ТАШКИЛОТЛАР

ФАОЛИЯТИНИ ТАРТИБГА СОЛИШ

ТЎҒРИСИДА


Давлат бюджети ҳисобидан маблағ билан таъминланадиган муассасалар ва ташкилотлар фаолиятини тартибга солиш, бюджетдан ажратилаётган маблағлардан оқилона ва самарали фойдаланишни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Молия вазирлиги, маҳаллий молия органлари, бюджет ҳисобидан маблағ билан таъминланадиган муассасалар ва ташкилотларга эга бўлган вазирликлар ва идоралар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда бюджетдан маблағ билан таъминланадиган барча муассасалар ва ташкилотларни 1997 йил 15 ноябргача ялпи рўйхатдан ўтказсинлар ҳамда улар бундан буён юридик шахс сифатида фаолият кўрсатишининг мақсадга мувофиқлигини аниқласинлар.


2. Вазирликлар ва идоралар Молия вазирлиги билан келишган ҳолда ўзларига қарашли бюджетдан маблағ билан таъминланадиган муассасалар ва ташкилотларнинг, раҳбарлар ва тоифалар бўйича мутахассислар сонининг нисбатини назарда тутган ҳолда, намунавий штатлар жадвалини икки ой муддатда ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар.


3. 1998 йилдан бошлаб, бюджетдан маблағ билан таъминланадиган муассасалар ва ташкилотларнинг штатлар жадвали ва харажатлар сметалари: республика бюджетидан маблағ билан таъминланадиганлариники - Молия вазирлигида, маҳаллий бюджетлардан маблағ билан таъминланадиганлариники - тегишли молия органларида мажбурий равишда рўйхатдан ўтказилиши белгилаб қўйилсин.

Бюджетдан маблағ билан таъминланадиган муассасалар, ташкилотлар раҳбарларига штат жадваллари молия органларида рўйхатдан ўтказилгунга қадар янги штат жадвалларини амалга киритиш, шунингдек амалдаги штат жадвалларига ўзгартиришлар киритиш тақиқлаб қўйилсин.


4. Банк муассасалари 1998 йил 1 январдан бошлаб бюджетдан маблағ билан таъминланадиган муассасалар ва ташкилотларнинг штатлар жадваллари ва харажатлар сметалари Молия вазирлигида ёки тегишли молия органларида рўйхатдан ўтказилган тақдирдагина ходимларга иш ҳақи тўлаш учун маблағлар берсинлар.


5. Молия вазирлиги ва республика молия органлари белгиланган штатларга, лавозим маошларига ва харажатлар сметасига риоя қилмаган бюджетдан маблағ билан таъминланадиган муассасалар ва ташкилотларнинг харажатларини маблағ билан таъминлашни тўхтатиб қўйсинлар.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Б.С. Ҳамидов ва А.А. Азизхўжаев зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                     И. Каримов


















































Время: 0.1577
АВда рўйхатга олинган рақами бўйича қатъий мувофиқлик
  • Барчаси
  • амалдаги
  • кучини йўқотган
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • исталган сана
  • аниқ сана
  • давр
  • -

Қидирувни пастга тушириш