ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Маданият /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.03.2006 й. 45-сон "Ўзбекистон ёшларининг "Келажак овози" республика танловини ҳар йили ўтказиш тўғрисида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
14.03.2006 й.
N 45
ЎЗБЕКИСТОН ЁШЛАРИНИНГ "КЕЛАЖАК
ОВОЗИ" РЕСПУБЛИКА ТАНЛОВИНИ
ҲАР ЙИЛИ ЎТКАЗИШ ТЎҒРИСИДА
"Ўзбекистон маданияти ва санъати форуми" фонди ҳамда "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати марказий кенгаши томонидан 2005 йилда ташкил этилган "Келажак овози" танлови мамлакатимизнинг барча минтақаларида яшайдиган талантли ва иқтидорли ёшларни аниқлашга, улар учун илм-фан, санъат, замонавий технологиялар соҳасидаги салоҳиятни намоён қилишда янги имкониятлар яратишга йўналтирилган эди.
Ўтказиладиган "Келажак овози" танловини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. "Ўзбекистон маданияти ва санъати анжумани" жамғармаси ҳамда "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракатининг "Келажак овози" танловини ҳар йили ўтказиш ҳамда унга республика мақомини бериш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
2. Танлов ташкилотчилари томонидан Ўзбекистон ёшларининг "Келажак овози" республика танловини тайёрлаш ва ўтказиш бўйича 1-иловага мувофиқ таркибда жамоатчилик кенгаши ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, ўқув юртларига эга бўлган вазирликлар ва идоралар ёшларнинг кенг иштирок этиши учун тегишли шарт-шароитларни, номзодларни сифатли ва холисона танлашга кўмаклашишни таъминласинлар, шунингдек Ўзбекистон ёшларининг "Келажак овози" республика танловини ўтказиш билан боғлиқ ташкилий масалаларни ҳал этишда аниқ ёрдам кўрсатсинлар.
4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари жойларда танловни ўтказишда, қатнашчиларни танлашда, финалистларнинг финал босқичига боришини ташкил этишда, шунингдек танлов бўйича саралаб олишни ҳамда мукофотлаш тадбирларини ўтказиш билан боғлиқ бошқа ташкилий масалаларни ҳал этишда ҳар томонлама кўмаклашсинлар.
5. Жамоатчилик бирлашмалари, вазирликлар ва идораларнинг танлов қатнашчиларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, танлов ғолиблари лойиҳаларини жорий этиш бўйича келгусидаги ишлар учун 2-иловага мувофиқ оталиқ ташкилотлари рўйхати юзасидан таклифи қўллаб-қувватлансин.
6. "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати марказий кенгашининг танловни ташкилий-молиявий қўллаб-қувватлаш ҳамда "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати маблағлари ҳисобига штатлари сони беш нафардан иборат бўлган танлов ижро этувчи дирекциясини шакллантириш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
7. Қуйидагиларга:
мулкчилик шаклларидан қатъи назар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар раҳбарларига - танловни ўтказишда ҳомийлик ёрдами кўрсатиш;
Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Миллий ахборот агентлиги ва бошқа оммавий ахборот воситаларига - Ўзбекистон ёшларининг "Келажак овози" республика танловини ўтказишни кенг ёритиш тавсия қилинсин.
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Қосимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. Мирзиёев
2006 йил 14 мартдаги
45-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ўзбекистон ёшларининг "Келажак овози"
республика танловини тайёрлаш ва ўтказиш
бўйича жамоатчилик кенгаши
ТАРКИБИ
Г.И.Каримова |
- |
"Ўзбекистон маданияти ва санъати форуми" фонди ҳомийлик кенгаши раиси, Жамоатчилик кенгаши раиси |
Н.Абдуллаева |
- |
Ўзбекистон халқ артисти |
Акмал Нур |
- |
Ўзбекистон халқ рассоми, академик |
Р.Ахлиддинов |
- |
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари |
Ш.Ғуломов |
- |
Ўзбекистон Журналистлар ижодий уюшмаси раиси |
Ў.Жўраев |
- |
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги бош директорининг биринчи ўринбосари |
Р.С.Қосимов |
- |
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазири |
С.Қосимов |
- |
Тошкент ахборот технологиялари университети ректори |
Т.Қўзиев |
- |
Ўзбекистон Бадиий академияси раиси |
К.Қуронбоев |
- |
"Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати марказий кенгаши раисининг биринчи ўринбосари |
М.Қуронов |
- |
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг ўринбосари |
М.Мирзо |
- |
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раисининг ўринбосари |
Д.Муродова |
- |
Ўзбекистон давлат консерваторияси ректори |
Ф.Рўзиев |
- |
Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси раисининг ўринбосари |
Б.Убайдуллаев |
- |
"Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати марказий кенгаши раиси |
М.Фозилов |
- |
Ўзбекистон Архитекторлар уюшмаси аъзоси, Халқаро дизайнерлар уюшмаси раиси |
Б.Шарофов |
- |
"Ўзбекистон маданияти ва санъати форуми" фонди ижро этувчи директори |
2006 йил 14 мартдаги
45-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ўзбекистон ёшларининг "Келажак овози"
республика танлови номинациялари бўйича
биркитилган оталиқ ташкилотлар
РЎЙХАТИ
1. Бадиий ва амалий санъат
(ҳайкалтарошлик, дизайн, халқ амалий санъати, ҳунармандчилик, тасвирий санъат, кулолчилик санъати)
- Ўзбекистон Бадиий академияси
- К. Беҳзод номидаги рассомчилик ва дизайн миллий институти
- Ўзбекистон Рассомлар ижодий бирлашмаси
- Республика бадиий коллежи
- Халқаро маданият карвонсаройи
2. Ахборот ва коммуникация технологиялари
(янги компьютер дастурлари яратиш, веб-дизайн, телекоммуникациялар)
- Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги
- Тошкент ахборот технологиялари университети
- Ўзбекистон Миллий университети
- Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги
3. Рационализаторлик таклифлар, техник лойиҳалар ва ишланмалар
(техник дастурларни такомиллаштириш бўйича таклифлар, рационализаторлик таклифлар, талабаларнинг илмий ишлари)
- Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги
- Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
- Республика болалар ижодиёти уйи
- Тошкент давлат техника университети
4. Ижтимоий лойиҳалар ва бизнес-режалар
(ижтимоий аҳамиятга эга бўлган лойиҳалар, бизнес-режалар, ижтимоий муаммоларни ҳал этиш бўйича лойиҳалар, ёшларни бирлаштиришга йўналтирилган лойиҳалар)
- Фуқаролик жамиятини ўрганиш институти
- "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати марказий кенгаши
- Ўзбекистон либерал-демократик партияси - тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати
- Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси
- Ўзбекистон ишбилармон аёллар уюшмаси
5. Бадиий ижод
(проза, публицистика, поэзия, драматургия, мусиқа, телевизион ва радиожурналистика, матбуот)
- Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси
- Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси
- Ўзбекистон Журналистлар ижодий уюшмаси
- Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий уюшмаси
- Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети
6. Архитектура ва дизайн
(архитектура иншоотларини лойиҳалаш, шаҳарсозлик, меъморий безаш, кийимлар ва бинолар дизайни, интерьер дизайни, ободонлаштириш)
- Ўзбекистон Архитекторлар уюшмаси
- Тошкент архитектура-қурилиш институти
- Ўзбекистон Дизайнерлар уюшмаси
- "Давархитектқурилиш" қўмитаси
- Ўзбекистон Бадиий академиясининг Республика дизайн коллежи
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 11-сон, 86-модда.
"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2006 й., N 3, 21-модда.