Юрист Предприятия

Корхона юристи / Корхона юристининг асосий ҳужжатлари базаси / Юридик шахсни тугатиш /

Амалиётдан вазиятларнинг маълумотлар базаси. ("Юридик шахсни тугатиш" бўлими)

Масъулияти чекланган жамият ихтиёрий тугатиш жараёнида. Тугатиш балансига мувофиқ таъсисчилар корхонанинг мол-мулкини (енгил автомобилларни) ўзаро тақсимлашга қарор қилишди. Улар ушбу автомобилларни ўз мулкига олишлари мумкинми? Агар мумкин бўлса, буни қандай қилиб расмийлаштириш керак? Автомобилларни топширишни нотариал тасдиқлаш зарурми? Агар зарур бўлса, нотариал идорага қандай ҳужжатларни тақдим этиш керак? ("Юридик шахсни тугатиш" бўлими) (15.9 KB)
Масъулияти чекланган жамият таъсисчиларнинг қарори асосида тугатиш таомилидан ўтмоқда. Кредиторлар билан ҳисоб-китоблар натижаларига кўра бир неча компанияларга тузилган шартномалар бўйича сўндирилмаган қарздорлик қолган. Тугатилаётган МЧЖ балансида бир неча автомобиль ва кўчмас мулк мажмуаси (маъмурий бинолар) мавжуд. Кредиторлардан бири ушбу мол-мулкни МЧЖнинг қарздорлиги суммасидан ортиқ нарх бўйича сотиб олишга тайёр. МЧЖ таъсисчилари рози. Тугатувчи таъсисчилар баённомаси асосида кўрсатилган шахс (кредитор) билан олди-сотди шартномасини тузиши мумкинми? ("Юридик шахсни тугатиш" бўлими) (9.4 KB)
Хусусий корхона мулкдори тугатиш тўғрисида қарор қабул қилди. ХК балансида мулкий мажмуа (кўчмас мулк) мавжуд. Тугатиш жараёнида ушбу мол-мулкка харидор топилди. Тугатувчининг таъкидлашича, сотиш мумкин эмас, чунки тугатиш таомили ҳали тугалланмаган. Бироқ мулкдор кутишни хоҳламаяпти ва мажмуани ҳозир сотиш ниятида. Корхонанинг барча қарзлари сўндирилган. Мол-мулкдан фақат ушбу мажмуа қолган. Мазкур ҳолда қандай қилиб битимни тўғри расмийлаштириш мумкин? Мулкдор ўз номидан кейинчалик нотариал тасдиқлатган ҳолда олди-сотди шартномасини тузиши мумкинми? ("Юридик шахсни тугатиш" бўлими) (9.9 KB)
Юридик шахснинг таъсисчилари уни тугатиш тўғрисида қарор қабул қилдилар. Тайинланган тугатувчи бу ҳақда "ягона дарча" маркази ва банкни хабардор қилди. Тугатиш муддати давомида у архивдан маълумотнома олди, шунингдек газетага тугатиш тўғрисида эълон берди. Бироқ бошқа субъектлар олдида ва бюджетга мажбурий тўловлар бўйича қарз мавжудлиги сабабли банкдаги ҳисоб рақамини ёпмади. 9 ой ўтгач тугатувчи рўйхатдан ўтказувчи органга ҳужжатларнинг тўлиқ пакетини тақдим этмади, шу муносабат билан у туман ДСИ ва статистика органини ихтиёрий тугатиш тўхтатилганлиги тўғрисида хабардор қилди. Шундан сўнг юридик шахсда мавжуд қарзни сўндириш, шу жумладан бюджетга солиқлар ва пеня тўлаш, банкдаги ҳисоб рақамини ёпиш ва рўйхатдан ўтказувчи органга талаб қилинадиган ҳужжатларнинг тўлиқ пакетини тақдим этиш имконияти пайдо бўлди. Юридик шахс илгари топширилган хабарнома асосида ихтиёрий тугатилиши лозимми ёки тартиботни янгидан бошлаш зарурми? ("Юридик шахсни тугатиш" бўлими) (10.8 KB)
Хусусий корхона ихтиёрий тугатиш жараёнидан ўтмоқда. Оралиқ тугатиш баланси тузилди ва мулкдорнинг қарори билан тасдиқланди. Уни нима қилиш керак? Уни солиқ инспекциясига бериш зарурми? ("Юридик шахсни тугатиш" бўлими) (9.2 KB)
Юридик шахс ихтиёрий тугатиш босқичида. Солиқ текшируви ўтказилди, оралиқ тугатиш баланси тузилди. Корхонанинг активлари ҳажми кредиторлар билан тўлиқ ҳисоб-китоб қилиш ва кредиторлик қарзини сўндириш учун етарли. Балансда кўчмас мулк (бино) мавжуд. Учинчи шахс таъсисчилар билан келишган ҳолда ушбу объектни сотиб олишни хоҳламоқда. Тугатувчи таъсисчиларнинг розилигини олиб, ушбу шахс билан нотариусда тасдиқлатган ҳолда тўғридан-тўғри олди-сотди шартномасини расмийлаштириши мумкинми? ("Юридик шахсни тугатиш" бўлими) (12 KB)
Юридик шахс ихтиёрий тугатиш босқичида. Балансда фабрика (бинолар, иншоотлар, асбоб-ускунани ўз ичига олувчи мулкий мажмуа) мавжуд. Таъсисчилар ушбу объектни тугатиш массаси таркибига киритмасдан, сотиб олувчи билан тўғридан-тўғри шартнома бўйича алоҳида сотишни хоҳламоқдалар. Буни амалга ошириш мумкинми? Агар мумкин бўлмаса, у ҳолда корхонани қисмларга бўлиб сотмасдан, уни аниқ сотиб олувчига яхлит ҳолда бериш учун нима қилиш лозим? ("Юридик шахсни тугатиш" бўлими) (6.6 KB)

Наши газеты

по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск