Юрист Предприятия

Корхона юристи / Корхона юристининг асосий ҳужжатлари базаси / Мулкий жавобгарлик / Хўжалик юритувчи субъектлардан қарзни ундириш, неустойка тўлаш, зарарни қоплаш. ("Мулкий жавобгарлик" бўлими) /

Хўжалик юритувчи субъектлардан қарзни ундириш, неустойка тўлаш, зарарни қоплаш бўйича амалиётдан вазиятларнинг маълумотлар базаси. ("Мулкий жавобгарлик" бўлими)

Юридик шахс бошқа ташкилотга қўшилиш тартиботидан ўтди. Қўшиб олувчи ташкилотга топшириш ҳужжати асосида берилган мажбуриятлар орасида якка тартибдаги тадбиркор олдидаги 1 млн. сўмлик қарз ҳам бор эди. Қўшилган юридик шахс ушбу суммани кўрсатилган хизматлар учун тўлаши лозим эди. Қўшиб олувчи ташкилот якка тартибдаги тадбиркор билан у юридик шахснинг қарзини ҳисобдан чиқариш шаклида, маблағларни ташкилотнинг ривожланишига йўналтириш шарти билан ҳомийлик ёрдамини кўрсатиши тўғрисида шартнома тузиши мумкинми? ("Мулкий жавобгарлик" бўлими) (5.2 KB)
Корхона биржа савдоларида кондиционерларни етказиб бериш шартномасини тузди, 15 фоизлик олдиндан тўловни амалга оширди. Бироқ ижрочи шартноманинг олдиндан ҳақ олингандан кейин 5 кун мобайнида товарни етказиб бериш шартини бузган ҳолда 3 ойдан бери етказиб бермаяпти. Ижрочининг манзили брокерлар томонидан тақдим этилганлигига қарамай, барча талабномалар нотўғри кўрсатилган манзил сабабли қайтиб келмоқда. Ҳозирги вақтда суд ижрочининг манзили йўқлиги сабабли қарзни ундириш тўғрисидаги даъво аризасини қабул қилмаяпти. Юзага келган вазиятда қандай йўл тутиш керак? Ижрочи Тошкент шаҳридаги МЧЖ бўлса, буюртмачи Нукус шаҳрида жойлашган бўлса, қарзни қандай қилиб ундириш мумкин? ("Мулкий жавобгарлик" бўлими) (10.4 KB)
Давлат ижрочисининг қарори билан суднинг ҳал қилув қарори асосида қўзғатилган, МЧЖдан АЖ фойдасига етказиб берилган товар учун қарз суммасини ундириш тўғрисидаги иш бўйича ижро ишини юритиш қарздорнинг ундирув қаратилиши мумкин бўлган мол-мулки йўқлиги сабабли тугатилди. Қарздорнинг мол-мулки ёки даромадларини қидириш бўйича давлат ижрочиси томонидан кўрилган қонун билан йўл қўйилган барча чоралар натижа бермади. Қарздор-масъулияти чекланган жамият бир муассис томонидан тузилган. Устав фонди пул маблағлари билан шакллантирилган. Қарз бўйича ундирувни МЧЖ муассисининг пул маблағлари ва бошқа мол-мулкига қаратиш мумкинми? ("Мулкий жавобгарлик" бўлими) (10.6 KB)
Фаолият соҳаси ўзгарганлиги муносабати билан юридик шахс бошқа фирмага шартнома асосида ишлатилмаган асбоб-ускунани (асосий воситаларни) сотди. Контрагентдан олдиндан тўлов келиб тушди, бироқ асбоб-ускуна олиб кетилмади. Тўловни кечиктириш 90 кундан ошди, сотиб олувчи эса келмади. Сотувчи ташкилот контрагентни мавжуд телефон рақамлари ва юридик манзили бўйича қидириш чораларини кўрди, бироқ натижа бўлмади. Юридик шахс солиқларни тўлаган ҳолда кечиктирилган кредиторлик қарзини ҳисобдан чиқара олмайди, чунки ҳали 3 йил ўтмаган. Солиқ инспекцияси ушбу қарзнинг мавжудлиги юзасидан талабнома тақдим этди. Ушбу вазиятда қандай йўл тутиш лозим? Юридик шахс директорига кечиктирилган кредиторлик қарзи пайдо бўлганлиги учун жарима солиниши мумкинми? ("Мулкий жавобгарлик" бўлими) (13.1 KB)
Масъулияти чекланган жамият (ИФУТ коди 41.20.2) давлат ташкилоти билан 25 млн. сўмлик қурилиш-монтаж ишларини бажариш тўғрисида шартнома тузди. Ишлар бир ойлик муддатда тўлиқ бажарилди, 24,8 млн. сўмлик бажарилган ишлар қиймати тўғрисида маълумотнома-ҳисобварақ-фактура (Ф-3 шакл) расмийлаштирилди. Бажарилган ишларни қабул қилиш далолатномаси (Ф-2 шакл) имзоланди, МЧЖ муҳри билан тасдиқланди ва ишлар қабул қилинганлигини тасдиқлаш учун давлат ташкилотига берилди. Давлат ташкилоти раҳбарияти ишлар ҳажмини 8 ойдан кейингина ҳужжатли тасдиқлади. Буюртмачи томонидан бажарилган ишлар учун ҳақ тўланмади. Яна 8 ой ўтгач, МЧЖ судга мурожаат қилиб, унинг ҳал қилув қарори асосида давлат ташкилотининг ҳисоб рақамига қарзни ундириш тўғрисида инкассо топшириқномаси тақдим этилди, буюртмачининг ҳисоб рақамида пул маблағлари йўқлиги боис у ижро этилмади. Кейинги 2 йил мобайнида МЧЖ Солиқ кодексининг 64-моддасига асосан солиқ инспекциясига солиштирма далолатномани тақдим этди ва жорий солиқларни тўлаш учун ушбу суммаларни ундиришда ёрдам беришни илтимос қилди, бироқ солиқ инспекцияси МЧЖ қарздори бюджет ташкилоти ҳисобланиши сабабли ундан қарзни сўзсиз тартибда ундириб бўлмаслиги хусусида ёзма равишда рад жавобини берди. Суднинг ҳал қилув қарорига асосан МЧЖнинг ҳисоб рақамидан 7,6 млн. сўм ундирилди. Тўланмаган сумма қолдиғи 19,4 млн. сўмни ташкил қилди. МЧЖнинг бюджетга тўловлар бўйича боқимондаст 6 млн. сўмни ташкил қилди. Солиқ инспекцияси Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ва қонунчиликда белгиланган муддатларда ўзларининг устав жамғармаларини шакллантирмаган корхоналарни тугатиш тартиби тўғрисидаги Низомга (Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 3 июлдаги 327-сон Қарорига илова) биноан МЧЖни тугатиш тўғрисида огоҳлантирди. МЧЖ ҳужжатлар пакетини прокуратурага берди. Фақат шундан кейин солиқ инспекцияси Солиқ кодексининг 64-моддасига кўра бир тарафлама имзоланган солиштирма далолатнома билан буюртмачининг ҳисоб рақамига инкассо топшириқномасини тақдим этди. МЧЖ қарз суммасини ундириш учун яна қандай чораларни кўриши мумкин? ("Мулкий жавобгарлик" бўлими) (21.1 KB)
Ташкилот қарздорга қарзни солиштириш далолатномасини юборди, бироқ у далолатномани имзоламади. Ушбу вазиятда нима қилиш керак? Қарздор солиштирма далолатномаларни имзолашга мажбурми? Агар қарздор имзолаган солиштирма далолатнома йўқ бўлса, ундан қарз суммасини қандай қилиб ундириш мумкин? Солиштирма далолатномасиз қарздорга хизмат кўрсатувчи банкка унинг ҳисоб рақамидан пул маблағларини ҳисобдан чиқариш тўғрисида талаб тақдим этиш мумкинми? ("Мулкий жавобгарлик" бўлими) (11.7 KB)
Юридик шахсда бюджет ташкилотлари учун бажарилган ишлар ҳажми бўйича солиқ қарзи пайдо бўлди. Солиқ кодексининг 64-моддасига мувофиқ солиқ инспекциясига қарздорлардан қарз суммаларини ундириш мақсадида солиштирма далолатномалар тақдим этилганда ДСИ бюджет ташкилотларига инкассо топшириқномаларини тақдим этиш мумкин эмаслигини таъкидлаб, рад жавобини берди. Айрим қарздорларнинг тўловни кечиктириши 6 ойдан ортиқ муддатни ташкил этди. Дебиторлик қарзини ундириш учун бюджет ташкилотларига нисбатан қандай таъсир чораларини кўриш мумкин? ("Мулкий жавобгарлик" бўлими) (9 KB)
Юридик шахснинг муддати 1 йилдан ортиқ бўлган дебиторлик қарзи бор. Қарздорлар уни аста-секин, бўлиб-бўлиб сўндиришмоқда. Кредитор корхона қарзни ундириш тўғрисидаги даъво билан судга мурожаат қилмаяпти, бироқ ҳар ойнинг биринчи санасига контрагентлар билан қарз суммасини солиштирма далолатномаларни тузмоқда. Корхона ушбу далолатномаларда қарзнинг умумий суммасини кўрсатиши керакми ёки фақат унинг сўндирилмаган қисмини кўрсатиши мумкинми? Ушбу далолатномалар кредитор томонидан дебиторлик қарзини сўндириш бўйича чоралар кўрилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар ҳисобланадими? ("Мулкий жавобгарлик" бўлими) (6.4 KB)

Наши газеты

по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск