Юрист Предприятия

Корхона юристи / Корхона юристининг асосий ҳужжатлари базаси / Ишончномаларни расмийлаштириш /

Амалиётдан вазиятларнинг маълумотлар базаси. ("Ишончномаларни расмийлаштириш" бўлими)

Корхона ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланади, товарларни ҳам улгуржи, ҳам чакана сотади. Товарлар омборхонадан сотиб олувчига юклаб жўнатилганда сотиб олувчининг вакили бир вараққа босиб чиқарилган ишончномани тақдим этди. Бунда барча реквизитлар ва бандлар Товар-моддий бойликларни олишга ишончномалар бериш ва уларни ишончномалар бўйича бериш тартиби тўғрисидаги Низом билан тасдиқланган намунавий шаклга мувофиқ эди, тасдиқланган шаклнинг орқа томони бўлиб, унда олинаётган моддий бойликларнинг рўйхати кўрсатилиши бундан мустасно. Тақдим этилган ишончномада эса рўйхат ҳам олд томонига босиб чиқарилган эди. Ишончномани шундай кўринишда расмийлаштириш белгиланган шаклни бузиш ҳисобланадими? У ҳақиқий ҳисобланадими? ("Ишончномаларни расмийлаштириш" бўлими) (8.7 KB)
Ишлаб чиқариш корхонаси 2012 йил 26 мартдаги ПҚ-1731-сон Президент Қарорига кўра хорижлик ҳамкор-норезидент билан чет эл валютасида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фойдаланиш учун мўлжалланган, ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотни етказиб бериш шартномасини тузди. Товар божхона ҳудудидан ташқарига олиб чиқилмайди, тегишлича, божхона расмийлаштирувидан ўтмайди ва божхона юк декларацияси бўлмайди. Товарларни топширишда хорижликлардан ишончнома олиш зарурми? Агар зарур бўлса, у ҳолда ишончнома қандай шаклда расмийлаштирилиши лозим? ("Ишончномаларни расмийлаштириш" бўлими) (6 KB)
Ташкилотда моддий-техник таъминот билан шуғулланадиган алоҳида ходим йўқ. Ташкилот катта эмас, штат кичик. Бош бухгалтер номига шартнома бўйича сотиб олинган товар-моддий бойликларни олишга ишончнома расмийлаштириш зарур. Шундай қилиш мумкинми? Ушбу масала қайси меъёрий ҳужжатлар билан тартибга солинган? ("Ишончномаларни расмийлаштириш" бўлими) (13.1 KB)
Ташкилот харидорга товар сотди. Бир неча ойдан кейин у товарни қайтариб беришга қарор қилди. Сотувчи корхона бухгалтерияси қўшимча ҳисобварақ-фактурани расмийлаштирди. Харидор сотувчининг вакилидан қайтарилган товарни олишга ишончнома талаб қиляпти. Солиқ кодексининг 222-моддасида, қўшимча ҳисобварақ-фактурадан ташқари, илгари сотилган товарни олишга ишончнома ёзиш лозимлиги назарда тутилмаган. Товар-моддий бойликларни олишга ишончномалар бериш ва уларни ишончномалар бўйича бериш тартиби тўғрисидаги Низомда ҳам қайтарилган товарни олишга ишончнома берилиши зарурлиги кўрсатилмаган. Харидорнинг талаби қонунийми? ("Ишончномаларни расмийлаштириш" бўлими) (6 KB)
МЧЖ иштирокчиси (юридик шахс) вакилининг ишончномасида кўрсатилишича, у ушбу юридик шахснинг раҳбари касал бўлган ёки хизмат сафарига жўнаб кетган тақдирдагина ваколатга эга бўлади. Бундай шартга эга ишончнома ҳақиқий ҳисобланадими? ("Ишончномаларни расмийлаштириш" бўлими) (9.1 KB)
Юридик шахс-етказиб берувчи товар-моддий бойликларни якка тартибдаги тадбиркор-харидорнинг вакилига ишончнома асосида бериш ҳуқуқига эгами? Якка тартибдаги тадбиркор ўз номидан товар-моддий бойликларни олишга бошқа жисмоний шахсга ишончнома беришга ҳақлими? Агар ҳақли бўлса, у ҳолда у АВ томонидан 2003 йил 27 майда 1245-сон билан рўйхатга олинган Товар-моддий бойликларни олишга ишончномалар бериш ва уларни ишончномалар бўйича бериш тартиби тўғрисидаги Низом билан белгиланган шаклдан фойдаланиши мумкинми? ("Ишончномаларни расмийлаштириш" бўлими) (8 KB)
Якка тартибдаги тадбиркор етказиб берувчидан олди-сотди шартномаси бўйича харид қилинган товарларни олишда товар-моддий бойликларни олишга ишончнома ёзиши шартми? ("Ишончномаларни расмийлаштириш" бўлими) (3.6 KB)
Қўшма корхона лок-бўёқ маҳсулоти ишлаб чиқариш ва уни реализация қилиш билан шуғулланади. Хусусий тадбиркорлардан вакиллар келиб, харид қилинган маҳсулотга ҳақ тўлаган мазкур тадбиркорлар билан тузилган шартномалар бўйича улар номидан омбордан лок-бўёқ маҳсулоти олишга нотариал тасдиқланган ишончномаларни тақдим эта бошладилар. Корхона мазкур ишончномаларни қабул қилиши ва маҳсулот бериши мумкинми ёки уни беришни рад этиши керакми? ("Ишончномаларни расмийлаштириш" бўлими) (12.1 KB)
Ташкилот ҳар ойда масъулияти чекланган жамиятдан пул ўтказиш йўли билан интернет-карталар харид қилади. Интернет-карталарни олишда ишончнома ва паспорт тақдим этилган. МЧЖ ходимаси паспортни олиб, ўзи унинг нусхасини олди ва уни ишончномага қўшиб қўйди. Сўнгра у олувчидан ҳар ойда интернет-карталар олаётганда паспорт нусхасини олиб, уни ишончнома билан бирга МЧЖга келтиришни талаб қилди. Яъни ҳар ойда интернет-карталар олинса, уларга бир йилда паспортдан 12 нусха келтириш керак. Акс ҳолда МЧЖ ходимлари интернет-карталар беришдан бош тортишади. Кўрсатилган талаблар қонунийми? ("Ишончномаларни расмийлаштириш" бўлими) (9.9 KB)
Ташкилот ўзининг ходимига бошқа корхонадан ТМБ олишга ишончнома ёзиб берди. Товарлар турли сабабларга кўра ишончнома ёзилган пайтдан бошлаб 10 кундан кўп вақт берилмади. Ниҳоят масала ҳал бўлганида корхона бухгалтерияси ТМБ беришдан бош тортиб, буни ишончнома кўпи билан 10 кунга ёзилиши мумкинлигини важ қилиб кўрсатди, сотиб олувчи ташкилот эса уни бир ойга расмийлаштирган ва ТМБни олиш пайтида ҳали унинг муддати тугамаган эди. Ушбу талаб тўғрими? Товар-моддий бойликларни олишга ишончнома қонун бўйича қанча муддатга ёзилиши мумкин? ("Ишончномаларни расмийлаштириш" бўлими) (6.5 KB)
Ташкилот техник хизмат кўрсатиш станцияси (ТХС) билан автомобилни техник кўрикдан ўтказишга шартнома тузди. Кўрик давомида яроқсиз ҳолга келган айрим қисмлар алмаштирилди. Автомобилни қайтариб олишда таъмирлаш давомида ишлатилган ТМБ (эҳтиёт қисмлар)ни олишга ишончнома ёзиш зарурми? ТХСда уни тақдим қилишни талаб қилишди. Бу қанчалик тўғри? Ахир барча эҳтиёт қисмлар автомобилда жойлашган ва ташкилот омборига ҳеч нарса кирим қилинмайди. ("Ишончномаларни расмийлаштириш" бўлими) (5.1 KB)
Тузилган шартномага кўра етказиб берувчи товарни омбордан ўзининг экспедитор ходимига бошқа шаҳардаги харидорга етказиб бериш учун топширди. Бунда товарни ўз транспортида жўнатиш кунида етказиб берувчи томонидан жўнатиш куни санаси қўйилган ҳисобварақ-фактура ёзиб берилди. Товар йўлда бир неча кун бўлди ва харидор омборига товар олинган кунда ёзилган, товарни олишга доир ишончномага кўра етказиб берилди. 1. Товар харидор омборида олинганда ишончномани расмийлаштириш шартми? 2. Қайси пайтдан бошлаб товар харидорга берилган деб ҳисобланади: уни омбордан ўз экспедиторига топширган пайтданми ёки харидор омборида унинг вакилига топширилган пайтданми? 3. Харидорнинг вакилига ишончнома қайси сана билан расмийлаштирилиши керак? Харидорнинг вакили товарни ҳисобварақ-фактурага қараганда бир неча кун кейин ёзилган ишончнома бўйича, ҳисобварақ-фактурани товар олинганлиги тўғрисида ишончноманинг тартиб рақами ва санасини кўрсатган ҳолда имзолаб, олиши тўғрими? ("Ишончномаларни расмийлаштириш" бўлими) (13.7 KB)
Юридик шахс музлатиш камераларини ўрнатувчи фирма билан ишга тушириш-созлаш хизматларини кўрсатиш тўғрисида шартнома тузди. Фирма музлатиш камерасининг ишлашини созлади. Бажарилган ишлар далолатномаси тузилган ва имзоланган, барча ҳисоб-китоблар амалга оширилган. Эндиликда фирма у музлатиш камерасини ишга тушириш-созлаш ишларини бажаришда ишлатган эҳтиёт қисмларга ишончнома талаб қилмоқда. Ушбу талаб қонунийми? ("Ишончномаларни расмийлаштириш" бўлими) (6.3 KB)

Наши газеты

по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск