Юрист Предприятия

Корхона юристи / Корхона юристининг асосий ҳужжатлари базаси / Маъмурий тартиботлар / Лицензиялаш. ("Маъмурий тартиботлар" бўлими) /

Лицензиялаш амалиётидан вазиятларнинг маълумотлар базаси. ("Маъмурий тартиботлар" бўлими)

Юридик шахс (масъулияти чекланган жамият) таркибидан иккита таъсисчи чиқмоқда. Жамият уларга улушларини бозор қийматида беряпти ва устав фондини камайтиряпти. Улгуржи савдога лицензия олинган пайтда устав фонди энг кам ойлик иш ҳақининг 3500 бараваридан ортиқ суммага шакллантирилган. Ушбу шахслар МЧЖ таркибидан чиққанларидан сўнг устав фонди миқдори 3500 ЭКИҲга тенг қийматдан камроқ бўлиб қолди. Жамият улгуржи савдони амалга оширишни давом эттириш учун устав фондини кўпайтириши керакми? ("Маъмурий тартиботлар" бўлими)
Янги рўйхатдан ўтказилган масъулияти чекланган жамият таъсисчисидан устав фондига ҳақ тўлаш ҳисобига товар-моддий бойликларни (хом ашё, материалларни) олди. Устав фонди тўлиқ шакллантирилган. МЧЖ ишлаб чиқариш билан шуғулланмоқчи. У айланма маблағларини тўлдириш ва асосий фаолиятини амалга оширишни бошлаш учун улгуржи савдога лицензиясиз устав фондига киритилган товар-моддий бойликларни пул ўтказиш йўли билан сотишга ҳақлими? Бу қонун ҳужжатларини бузиш ҳисобланмайдими? ("Маъмурий тартиботлар" бўлими) (5.3 KB)
Масъулияти чекланган жамият асосий фаолият тури сифатида ишлаб чиқариш билан шуғулланади. МЧЖ лицензия олмасдан бир марталик шартномаларга кўра бошқа ташкилотлар учун қурилиш бўйича ҳужжатларни ишлаб чиқиш ҳуқуқига эгами? ("Маъмурий тартиботлар" бўлими) (4.3 KB)
Юридик шахс Тошкент шаҳрида рўйхатдан ўтказилган ва ўз фаолиятини амалга оширмоқда. Раҳбарият республика вилоятларининг марказларида юридик шахс мақомига эга бўлмаган филиалларни очиш тўғрисида қарор қабул қилди. "Бош" ташкилотда фаолиятни амалга оширишга лицензия мавжуд. Ҳар бир филиал алоҳида ушбу лицензияни олиши зарурми? ("Маъмурий тартиботлар" бўлими) (5.3 KB)
Юридик шахс CD, DVD дискларга ёзиш ва уларни сотишга лицензия олиш учун ҳужжатларни топширди. Лицензия 1 йил муддатга берилди. Эксперт комиссиясининг вакиллари лицензиянинг муддати бир йил ўтганидан сўнг узайтирилади, деб айтишди. Ушбу турдаги лицензиянинг қонун ҳужжатларида белгиланган амал қилиш муддати 5 йилни ташкил этишини инобатга олган ҳолда бу қай даражада қонуний? ("Маъмурий тартиботлар" бўлими) (6.2 KB)
Юридик шахс улгуржи савдо билан шуғулланмоқчи. Устав фонди 600 млн. сўм миқдорида шакллантирилган. Таъсисчилар ташкилот улгуржи савдо фаолиятини юритиши учун устав фондини қўшимча равишда шакллантиришлари ва белгиланган тартибда қайта рўйхатдан ўтказишлари шартми? ("Маъмурий тартиботлар" бўлими) (3.9 KB)
Қўшма корхона балансида корхона мулки ҳисобланган юк ташувчи транспорт воситалари мавжуд. Ўзи ишлаб чиқарган тайёр маҳсулот ва ярим тайёр маҳсулотларни, шунингдек ишлаб чиқариш жараёнининг узлуксизлигини таъминлаш учун зарур бўлган хом ашё, ускуналар ва эҳтиёт қисмларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишларда ташиш учун лицензия олиши зарурми? ("Маъмурий тартиботлар" бўлими) (6.5 KB)
Ташкилот (аутсорсинг компанияси) юридик шахсларга пул ўтказиш йўли билан ҳақ тўланган ҳолда компьютер дастурларини (антивирус дастурлари, бухгалтерия ҳисоби ва бошқарувни автоматлаштириш бўйича дастурлар, бошқа профессионал дастурлар) улгуржи сотиш билан шуғулланади. Компьютер дастурларини реализация қилишга лицензия мавжуд. Ушбу лицензия фақат дўконлар орқали чакана сотиш ҳуқуқини назарда тутадими ёки бошқача шаклда, мисол учун, Интернет орқали юклаб олиш, флэш карталар, флэш драйвлар ва бошқа ахборот ташувчиларга ёзиб олиш орқали сотиш ҳуқуқини ҳам назарда тутадими? Компания бунга қўшимча равишда алоҳида улгуржи савдога лицензия олиши зарурми? ("Маъмурий тартиботлар" бўлими) (6.6 KB)
Янги рўйхатдан ўтказилган хусусий корхона компьютерлар, ноутбуклар, шунингдек нусха кўчирувчи ва бошқа ташкилий техникани таъмирлаш фаолиятини амалга оширмоқчи. Ушбу фаолият турига лицензия олиш зарурми? ("Маъмурий тартиботлар" бўлими) (3.3 KB)
Юридик шахснинг устав фонди тўлиқ мол-мулк (бинолар, омборлар, ишлаб чиқариш корпуси ва технологик ускуналар) билан шакллантирилган. Ҳозирги кунда у энг кам иш ҳақиниинг 3500 бараваридан кўпроқни ташкил этади. 10 йилдан ошиқроқ вақт юридик шахс фақат ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланган ва хоналарни ижарага берган. Ҳозирда раҳбарият улгуржи савдо билан ҳам шуғулланишга қарор қилди. Таъсисчилар устав фондини оширмоқчи эмас, чунки ҳисобварақдаги айланма маблағлар улгуржи савдони амалга ошириш ва ишлаб чиқариш билан шуғулланиш учун етарли. Ташкилот устав фондига пул маблағларини киритмасдан улгуржи савдога лицензия олиши мумкинми? ("Маъмурий тартиботлар" бўлими) (5.5 KB)
Иккита юридик шахс (МЧЖ) таъсисчилари капиталларни бирлаштириш ва компанияларни қўшиб юборишга қарор қилдилар. Ҳар бир ташкилотда турли фаолият турларини амалга оширишга лицензиялар мавжуд. Лицензиялар қўшиб юборишдан кейин амал қиладими ёки янгисини расмийлаштириш керакми? ("Маъмурий тартиботлар" бўлими) (6.2 KB)
Компания металл конструкцияларни ишлаб чиқаришга шартнома тузмоқчи, улар буюртмачи томонидан унинг ўз телекоммуникация объектларини қуриш учун ишлатилади. Ҳар бир конструкциянинг оғирлиги 2,5 тонна атрофида. Ушбу буюртма бир марталик тусга эга, шартнома фақат битта буюртмачи билан тузилади, чунки лойиҳа унинг эҳтиёжи учун ишлаб чиқилган. Ишлаб чиқаришга лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва юқорида кўрсатилган буюмларни бўяшни пудратчи компания амалга оширади. Металл конструкцияларни тайёрлаш бўйича ишларни бажариш алоҳида шартнома бўйича учинчи шахсларга берилади. Бунда бажарилган ишлар барча мажмуининг якуний натижаси учун буюртмачи олдида пудратчи компания жавобгар ҳисобланади. Мазкур ҳолатда пудратчи компания улгуржи савдога лицензия олиши зарурми? ("Маъмурий тартиботлар" бўлими) (6.4 KB)
Ташкилот махсус ускуна ёрдамида массаж қилиш ва психологик хизматлари бўйича пуллик хизматлар кўрсатишни режалаштирмоқда. Оммавий ахборот воситаларида реклама жойлаштиришда муаммо вужудга келди: реклама агентликлари ҳамда ОАВ таҳририяти ходимлари юқорида кўрсатилган хизматларни кўрсатишга лицензия (рухсатнома) ёки шу турдаги хизматлар лицензияланиши лозим эмаслиги тўғрисида ҳужжат тақдим этишни талаб қилмоқда. Ташкилот массаж қилиш ва психологик хизматларига лицензия олиши зарурми? Агар зарур бўлмаса, у ҳолда қаердан лицензия талаб этилмаслиги тўғрисида хат ёки маълумотнома олиш мумкин? ("Маъмурий тартиботлар" бўлими) (6.2 KB)
Корхона балансида енгил автомобиллар бор, уларни бошқа корхонага ҳақ эвазига ижарага бермоқчи. Ижарага олувчи автомобиллардан ўз эҳтиёжлари (раҳбарнинг, бош бухгалтернинг хизмат автомобили ва шу кабилар) учун фойдаланади. Агар ижарага берувчи автомобилларни ҳайдовчиси билан ижарага бераётган бўлса, у йўловчи ташиш ҳуқуқига лицензия олиши зарурми? Ижарага берувчи автомобилларни ҳайдовчисиз (автомобилларни ижарага олувчининг ходимлари бошқаради) ижарага берадиган вазият учун ҳам ўша савол? ("Маъмурий тартиботлар" бўлими) (13.7 KB)
Корхонанинг асосий фаолияти – тиббиёт буюмларини ишлаб чиқариш. Бошқа корхона томонидан ишлаб чиқарилган бешбармоқли ип қўлқопларни ички бозорда миллий валютага сотиб олиш ва кейинчалик чет элга хорижий валютага экспорт қилиш режалаштирилмоқда. Экспортчи корхона улгуржи савдога лицензия расмийлаштириши керакми? Экспортдан олинган тушум мажбурий сотиладими? ("Маъмурий тартиботлар" бўлими) (6.1 KB)
Ташкилот балансида автотранспорт бор, унда ўзи ишлаб чиқарган маҳсулот савдо шохобчаларига, тўғридан-тўғри харидорларга етказиб берилади, шунингдек ундан корхонанинг бошқа ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун фойдаланилади. Харидорларга маҳсулот етказиб берганлик учун ҳисоблар берилмайди, олди-сотди шартномасига кўра етказиб бериш сотувчининг мажбуриятига киради. Автотранспорт воситасини сақлаш билан боғлиқ барча харажатлар ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг таннархига ёки давр харажатларига киритилади. Корхона транспорт хизматларини кўрсатишга лицензия олиши зарурми? ("Маъмурий тартиботлар" бўлими) (7.8 KB)
Юридик шахс унинг ходими бўлмаган, енгил автомашинага эга бўлган жисмоний шахс билан ходимларни ташиш бўйича хизматлар кўрсатиш шартномасини тузмоқчи. Жисмоний шахсда мазкур фаолият турини амалга ошириш учун лицензия бўлиши керакми? ("Маъмурий тартиботлар" бўлими) (6.1 KB)
Корхона улгуржи савдо билан шуғулланади. Тузиладиган шартномаларнинг шартларидан бири товарларни харидорларга (мижозларга) етказиб беришдан иборат. Корхона ўз балансида ташиш учун 2 та автомашинага эга. Корхона транспортда ташиш сингари хизмат турига лицензия олиши керакми? ("Маъмурий тартиботлар" бўлими) (5.3 KB)
Компаниянинг асосий фаолияти - пивони улгуржи реализация қилиш. Бироқ уни чакана сотиш бўйича операциялар ҳам бажарилади. Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 29 майдаги "Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги 148-сон Қарорига биноан пиво алкоголли маҳсулот ҳисобланади. Пивони улгуржи ва чакана реализация қилиш учун компанияга лицензия керакми? Харидорлардан лицензия талаб қилинадими? ("Маъмурий тартиботлар" бўлими) (6.8 KB)
Масъулияти чекланган жамиятнинг асосий фаолияти корхоналар ва ташкилотлар билан шартномавий асосда бухгалтерия ҳисобини юритиш ҳисобланади. Мазкур асосий фаолиятни амалга оширишдан ташқари, МЧЖ мижозларда ўрнатилган "1С" туридаги дастурлар версияларида фойдаланиш учун, дастурий қисмни ўзгартирмасдан, шаклларни (ҳужжатлардаги ҳисоб-китоблар формулаларини), ҳужжатлар модулларини (бухгалтерия ўтказмалари чизмаларини) ва жадвалларни (ҳужжатларнинг чиқиш шаклларини) ишлаб чиқиш хизматларини кўрсатади. Яъни, аслини олганда, ушбу мақсадлар учун назарда тутилган дастурларнинг дарчаларига ҳисоб-китоблар шакллари, ўтказмалар чизмалари ва жадваллар шунчаки киритилади, мижоз эса кейинчалик ўз рақамларини қўйиб, якуний натижани олади. Мазкур хизматларни кўрсатишга Аудиовизуал асарларни, фонограммалар ва ЭҲМ учун яратилган дастурларни такрорлаш, сотиш, прокатга бериш, шунингдек фонограммаларни тайёрлаш бўйича фаолият турларини лицензиялаш тўғрисидаги Низомга асосан лицензия олиш керакми? ("Маъмурий тартиботлар" бўлими) (6.4 KB)
Масъулияти чекланган жамиятнинг таъсисчиси (жисмоний шахс) МЧЖ эҳтиёжлари учун ўзи хизмат сафарларига бориши учун МЧЖ билан ўз енгил автомобили ижараси шартномасини тузди. Ҳозирча корхона даромад олмаяпти, тегишлича, МЧЖ таъсисчига ижара ҳақини тўламаяпти ва ҳисобламаяпти. Бензин, техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш харажатлари корхона ҳисобидан қопланаяпти. Таъсисчи енгил транспорт ижараси шартномаси асосида ўзи ташкил этган МЧЖ манфаатлари йўлида ташишларни амалга ошириш учун лицензияга эга бўлиши зарурми? ("Маъмурий тартиботлар" бўлими) (5.6 KB)
Юридик шахс хориждан товар сотиб олиб, ўз дўкони орқали чакана асосда қайта сотган тақдирда улгуржи савдога лицензия олиши зарурми? ("Маъмурий тартиботлар" бўлими) (7 KB)
"Бўш" лазер дискларини реализация қилиш учун лицензия керакми? ("Маъмурий тартиботлар" бўлими) (4.7 KB)
Корхона озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш билан шуғулланади. Унинг балансида ўз юк автотранспорти, шунингдек ижарага олинган автомобиллар бор. Ушбу автотранспорт воситаларида корхона экспедиторлари ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун сотиб олинган хом ашё ва материалларни корхонага олиб келади, шунингдек ишлаб чиқарилган маҳсулотни буюртмачиларда маҳсулотни олиб кетиш имконияти бўлмаганда уларнинг савдо шохобчаларига олиб боради. Маҳсулотни етказиб берганлик учун корхона ҳақ олмайди. ДЙҲХХ ходимлари автомашиналарни тўхтатганда юкларни ташишга лицензия тақдим этишни талаб қилади. Текинга етказиб бериш тижорат асосида ташиш ҳисобланадими? Корхона юкларни ташишга Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлигидан лицензия олиши керакми? ("Маъмурий тартиботлар" бўлими) (8.3 KB)
Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 7 январдаги 6-сон Қарори билан тасдиқланган Хусусий тадбиркорлар юридик шахс ташкил этмасдан шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхатининг 37-бандида ўлчов воситалари тайёрлаш ва уларни прокатга бериш кўрсатилган. Якка тартибдаги тадбиркор ўлчов воситаларини сотиш билан шуғулланиши мумкинми? ("Маъмурий тартиботлар" бўлими) (6.3 KB)
Икки хусусий корхона эр-хотиннинг ҳар бири томонидан таъсис этилган. Вақти-вақти билан хотин корхонасига тегишли бўлган товарлар эр корхонасига қарашли бўлган юк автомашиналарида ташилади. Назорат қилувчи органларнинг ходимлари автомашиналар ва юк ҳужжатларини текшириш чоғида ҳайдовчилардан лицензия талаб қиладилар, чунки ташилаётган юкнинг бир қисми расман бошқа корхонага тегишлидир. Эр-хотиндан бирининг корхонаси бошқасининг корхонасига тегишли автомашиналарда юкни ташишга лицензиясиз юк ташиш ҳуқуқига эгами? ("Маъмурий тартиботлар" бўлими) (8 KB)
Ташкилот жойлашган кўчанинг номи ўзгартирилди. Бу лицензияни қайта расмийлаштириш учун асос ҳисобланадими? ("Маъмурий тартиботлар" бўлими) (6.4 KB)
Ишлаб чиқариш корхонаси ўзининг эҳтиёжлари учун юк автомобили харид қилмоқчи. Юк ташишга лицензия олиш керакми? ("Маъмурий тартиботлар" бўлими) (4.4 KB)
Хусусий корхонанинг асосий фаолият тури автомобилларни таъмирлаш ҳисобланади. Бундан ташқари, корхона автомобиль эҳтиёт қисмлари ва алкоголсиз ичимликлар чакана савдоси билан ҳам шуғулланади. Чакана савдони олиб бориш учун лицензия ёки рухсат гувоҳномаси керакми? ("Маъмурий тартиботлар" бўлими) (4.7 KB)
Ташкилот маҳсулот ишлаб чиқаради. Келгусида уни шаҳар бўйлаб корхона омборидан харидорнинг омборига корхонанинг балансида мавжуд бўлган юк автотранспортида етказиб беришни мўлжаллаяпти. Мазкур ҳолда корхона шаҳарда юк автомобиль транспортида юк ташишга лицензия олиши керакми? ("Маъмурий тартиботлар" бўлими) (6 KB)

Наши газеты

по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск