Кадровый Консультант

Кадрлар бўйича маслаҳатчи / Ишга қабул қилиш / Амалиётдан вазиятлар /

Ишга жойлашиш ва меҳнат шартномаларини тузиш тўғрисидаги вазиятларнинг маълумотлар базаси

2010 йил 28 июлдаги ПФ-4232-сон "Таълим муассасаларининг битирувчиларини тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш борасидаги қўшимча чора тадбирлар тўғрисида"ги Президент Фармонига мувофиқ микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан республиканинг касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлари ва олий таълим муассасалари битирувчилари билан меҳнат шартномалари тузилганда банд ходимларнинг ўртача йиллик сони қонун ҳужжатларида белгиланган чекланган нормативдан кўпи билан 50 фоиз оширилган ҳолларда микрофирмалар ва кичик корхоналар учун назарда тутилган имтиёзлар, кафолатлар ва ҳуқуқлар уларда сақланиб қолади. Бунда ходимлар сонининг оширилишига Ўзбекистон Республикаси касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлари ва олий таълим муассасалари битирувчиларининг ўқишни якунлаган кунидан бошлаб уч йилдан ортиқ вақт ўтмаган тақдирдагина йўл қўйилади. Мазкур қоида битирувчи илк бор ишга қабул қилинаётган, аввал ҳеч қаерда ишламаган бўлса ва тегишинча меҳнат дафтарчасига эга бўлмаса қўлланиладими ёки аввалги иш жойларининг сонидан қатъи назар қўлланиладими? (14.2 KB)
Ташкилотда (МЧЖ) таъсисчилар таркиби ўзгарди, шу муносабат билан устав қайта рўйхатдан ўтказилди. Амалдаги директор лавозимга киришиш тўғрисида қайтадан буйруқ расмийлаштириши зарурми? (3.1 KB)
Ташкилотга ходим - етарли стажга эга бўлмаган ёш мутахассис уч ойлик синов муддати билан ишга қабул қилинди. Директор мазкур ходимнинг меҳнатига белгиланган лавозим маошининг 50 фоизи миқдорида, синовдан муваффақиятли ўтган тақдирда кейинчалик "тўлиқ ставкага" ўтказиш шарти билан ҳақ тўламоқчи. Шундай қилса бўладими? (4.1 KB)
Ташкилот "жамоатчилик асосида" (кўнгиллиларни) ишга қабул қилиш амалиётини қўллайди. Мазкур фаолият иш ҳақи ёки бошқача ҳақ тўлашни назарда тутмайди. Кўнгиллилар-ходимлар сифатида, қоида тариқасида, зарур билим ва иш тажрибасига эга бўлмаган ёшлар танлаб олинади. Ўз фаолияти жараёнида улар кейинчалик ҳақ тўланадиган ишга эга бўлиш учун етарлича малака ҳосил қиладилар. Мазкур ҳолатда тарафлар ўртасидаги меҳнат муносабатларини қандай қилиб тўғри расмийлаштириш мумкин? (5.7 KB)
Нодавлат нотижорат ташкилотида (жамоат бирлашмаси) раис ва унинг ўринбосари лавозимлари уставга кўра сайланади, бироқ устав ушбу шахслар билан меҳнат шартномаларини тузиш масалаларини тартибга солмайди. Ташкилотнинг олий бошқарув органи конференция ҳисобланиб, унда юқорида кўрсатилган лавозимларни эгаллаш учун шахслар сайланади. Ўтказилган конференция натижалари тасдиқлангандан сўнг мазкур лавозимларга сайланган шахслар билан меҳнат шартномаларини тузиш зарурми ёки уларнинг ваколатларини тасдиқлаш учун конференция баённомасининг ўзи етарлими? (7.4 KB)
Фирма ходимларидан бири ўқиш учун 8 ой муддатга хорижга жўнатилмоқда. Қайтиб келгандан сўнг у корхонада камида 3 йил ишлаб бериши керак. Ходимнинг ушбу мажбуриятини қандай расмийлаштириш лозим? (5 KB)
Давлат корхонасининг филиаллари ва шўъба корхоналари мавжуд. Уларнинг ҳар бирида юрисконсульт лавозимлари кўрсатилган ҳолда штат жадвали тасдиқланган. Корхонанинг юридик бўлими мавжуд ва раҳбарият штатдаги юристлар филиаллар ва шўъба корхоналарининг ишларини олиб боришидан манфаатдор. Филиаллар ва шўъба корхоналари "бош" корхонанинг юридик хизмати билан 0,5 ставка шарти асосида юридик хизмат кўрсатиш тўғрисида фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар тузишга ҳақлими? (9.1 KB)
Юридик шахс чакана савдо билан шуғулланади, шаҳар бўйича дўконлар тармоғига эга. Сотувчиларни ишга қабул қилишда у ишлайдиган муайян дўкон рақами ва манзилини меҳнат шартномасида ва ишга қабул қилиш тўғрисидаги буйруқда кўрсатиш зарурми? (8.5 KB)
Ходим биринчи марта ишга кирди. Ишга жойлаштириш тўғрисидаги ҳужжатларни расмийлаштиришда кадрлар бўлимида унга директор томонидан имзоланган, лекин ташкилот муҳри босилмаган меҳнат шартномасининг нусхаси берилди. Бу қанчалик қонуний? Меҳнат шартномаси унда ташкилотнинг муҳрисиз, фақат тарафларнинг имзолари бўлган тақдирда тузилган ҳисобланадими? (10.5 KB)
Ташкилот хорижлик мутахассис билан Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги томонидан берилган меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига тасдиқнома амалда бўлган даврга (6 ойга) муддатли меҳнат шартномасини тузди. Хорижлик мутахассис тасдиқноманинг амал қилиш даврини узайтириш учун Агентликка ҳужжатларни топширди. Унга яна ярим йилга янги тасдиқнома берилди, бироқ аввалги тасдиқноманинг тугаш санаси ва янгисининг амал қилишининг бошланиши ўртасида 5 кунлик тафовут вужудга келди. Мазкур вазиятда қандай йўл тутилади? Аввал тузилган меҳнат шартномасини бекор қилмасдан ходимга "отгуллар" ёки таътил расмийлаштириш, янги тасдиқнома кучга кирган санадан бошлаб эса унинг муддатини тасдиқноманинг амал қилиш даврига узайтириш мумкинми? Агар хорижлик ходим аввал берилган тасдиқнома муддатининг тугаши билан янгисининг амал қилиши бошланиши оралиғидаги даврда ўзининг меҳнат вазифаларини бажаришда давом этса, бу қоидабузилиши ҳисобланадими? (12.9 KB)
ОТМ, талаба ва юридик шахс ўртасида тузилган, талабанинг ўқиши учун тўловнинг ташкилот маблағлари ҳисобидан тўланишини назарда тутувчи уч томонлама шартномада 1 йил мажбурий ишлаб бериш шарти акс этган. Агар у ўриндошлик асосида ишга қабул қилинса, ушбу йилни ОТМдаги ўқиш тугагунга қадар ишлаб бериши мумкинми? (3.9 KB)
Шахс бюджет ташкилотида тўлиқ ставкада бухгалтер бўлиб ишлайди. Бошқа ташкилотда меҳнат келишувига асосан муайян ҳажмдаги ишларни бажаради. Иккинчи бажариладиган иш бўйича келишувда шартлашилган тўлов миқдори бухгалтернинг бир ставка иш ҳақига тенг. Меҳнат келишуви бўйича ишларни бажариш ўриндошлик ҳисобланадими? Иккинчи ҳолатда тўлов қандай амалга оширилади: амалда бажарилган иш учунми ёки ишланган вақтга мутаносиб равишдами? (6.1 KB)
Ўзбекистон фуқароси Россиянинг давлат университетини тамомлади. Диплом тасдиқланмаган. Ходим хусусий ташкилотда (давлат улуши йўқ) юрисконсульт ёрдамчиси бўлиб ишлайди. Раҳбарият мазкур ходимни юрисконсульт лавозимига ўтказмоқчи. Мутахассиснинг Россия дипломи билан нострификация тартиботидан ўтмаган ҳолда хусусий ташкилотда лавозимни эгаллаши қонунийми? (5.5 KB)
Меҳнат бўйича орган белгиланган минимал иш жойлари ҳисобидан II гуруҳ ногиронини ишга жойлаштириш учун ташкилотга юборди. У билан тузиладиган меҳнат шартномасида иш вақтининг қисқартирилган муддати тўғрисидаги шартни ва унинг қонун ҳужжатларида белгиланган меҳнат шартларининг бошқа хусусиятларини акс эттириш зарурми? (6.5 KB)
Масъулияти чекланган жамият (МЧЖ) жисмоний шахслар билан топшириқ шартномаларини тузди. Ишончли вакиллар ходим саналадими ёки топшириқ шартномаси ишга жойлаштириш тўғрисидаги ҳужжат ҳисобланмайдими? (5.1 KB)
Меҳнат қонун ҳужжатларини қўллаш масалалари бўйича семинарда иш берувчи-ташкилотнинг вакилига ишга қабул қилишда 1 ойлик синов муддати белгиланиши ҳақида маълумот берилди. Бунгача бир неча кун олдин ташкилотга 3 ойлик синов муддати билан ходим ишга олинган эди. Мазкур ҳолатда иш берувчи қонунни буздими? Ушбу масала бўйича қонун ҳужжатларига бирон-бир ўзгартиришлар киритилдими? (5.3 KB)
Ташкилотга ҳайдовчи сифатида янги ходим қабул қилинди. Унга 1 ойлик синов муддати белгиланди. Мазкур касб талабларига номувофиқлиги сабабли янги ходим тахминан 2 ҳафта ишлади. Ташкилот ушбу ходимга иш ҳақи ҳисоблаши ҳамда уни ишга қабул қилиш ва ишдан бўшатиш тўғрисида буйруқ чиқариши керакми? (6.4 KB)
Ташкилот – ягона солиқ тўлови тўловчиси. Кичик корхона мақомини сақлаб қолиш учун ходимлар сони 25 кишидан ортиқ бўлмаслиги керак. Ҳозирги вақтда штат бутунлай тўлган: 24 киши ишламоқда, битта ходима эса ҳомиладорлик ва туғиш таътилида. Ташкилот ходима мазкур таътилда бўлган вақтга мўлжаллаб бошқа ходимни қабул қилиши мумкинми? Агар мумкин бўлса, у ҳолда бу лавозимни эгаллаб турган бир киши ҳисобга олинадими ёки асосий ходимнинг ўрнини вақтинча эгаллаб турган шахсни ҳисобга олиб икки кишими? (8.2 KB)
Ишга қабул қилинганда ходимга бир ойлик синов муддати белгиланди. Кейинчалик кадрлар бўлимида директор бу муддатни узайтирмоқчи эканлигини маълум қилишди. Аввал шартлашилган синов муддатини бир тарафлама тартибда узайтириш мумкинми? (5.1 KB)
Корхона ходими институтга ўқишга кирди, лекин ўқиш билан бир вақтнинг ўзида меҳнат фаолиятини давом эттиришни хоҳламоқда. Корхона махсус тасдиқланган жадвалга асосан ходимга ОТМда таҳсил олиши учун ва қуйидаги чизма бўйича ишлаши учун шароит яратиш ҳуқуқига эгами: ОТМдаги машғулотларнинг тугаши 15.35, иш жадвали: душанбадан шанбагача - 17.00 дан 22.00 гача, якшанба - 8.00 дан 19.00 гача? (14.4 KB)
Ташкилотда 300 дан ортиқ киши ишлайди. Директор кадрлар бўлими бошлиғига иш берувчи номидан кадрлар бўйича буйруқларни, меҳнат шартномаларини ва бошқа кадрларга оид ҳужжатларни имзолаш ваколатини бермоқчи. Бу қонунийми? Агар қонуний бўлса, у ҳолда мазкур ваколатларни беришни қандай қилиб тўғри расмийлаштириш мумкин? (10.8 KB)
Тошкент шаҳрида жойлашган ташкилотда вақтинча прописка қилинган ходимлар ишлайди, лекин улар билан номуайян муддатга меҳнат шартномалари тузилган. Бу тўғрими? Агар вақтинча прописка муддати тугаса ва у ходимга узайтириб берилмаса, қандай йўл тутилади? Уни ишдан бўшатиш мумкинми? (5.4 KB)
Ташкилот Тошкент шаҳрида рўйхатдан ўтказилган ва жойлашган. Директор доимий прописка қилинмаган, лекин вақтинча рўйхатга қўйилган фуқарони ишга қабул қилиши мумкинми? Агар мумкин бўлса, у ҳолда у билан номуайян муддатга меҳнат шартномаси тузиш мумкинми? (5.9 KB)
Ходим 4 ойдан бери моддий бухгалтер вазифасини бажарувчи сифатида фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома бўйича ишламоқда. Ташкилот штатида шундай бирлик назарда тутилган ва у 8 ой давомида бўш. Шахс ташкилот штатига меҳнат шартномаси бўйича расмийлаштирилмаяпти. Мазкур ҳолатда кўпи билан қанча муддатга ва қандай шартларда фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномани тузиш мумкин? Кейинчалик муаммолар келиб чиқмайдими? (9.4 KB)
Хусусий фирма янги ходимани ишга қабул қилди, аввалги иш берувчи унинг меҳнат дафтарчасига ишдан бўшатиш тўғрисидаги ёзувни расмийлаштирмаган. Унинг сўзларига қараганда аввалги иш берувчи аллақачон мавжуд эмас: корхона тугатилган. Мазкур вазиятда қандай қилиб шахсни ишга тўғри расмийлаштириш ва меҳнат дафтарчасига ёзувни киритиш мумкин? (7.9 KB)
Корхона 3 кишини бир хил лавозимга, бир хил мутахассислик бўйича, бир хил вазифалар билан ишга қабул қилмоқда. Улар билан битта меҳнат шартномасини (битта рақам билан) тузиш мумкинми? (5.4 KB)
Биринчи марта ишга қабул қилинганда ходим билан тузилган меҳнат шартномасида 3 ойлик синов муддати белгиланди. Кадрлар бўйича инспектор ходимга меҳнат дафтарчасини расмийлаштирмади, ишга қабул қилиш масаласи узил-кесил ҳал бўлмагунча синов муддати даврида буни амалга оширмаслигини сабаб қилиб кўрсатди. Бу тўғрими? Бу қоидабузарлик ҳисобланмайдими? (7.6 KB)
Бўш лавозимга номзод билан ташкилот директори эмас, балки ходимлар бўйича менежер суҳбат ўтказди. Суҳбат тагагач, шахсни ишга жойлаштириш сабаблари тушунтирилмаган ҳолда оғзаки шаклда рад этилди. Бу қонунийми? Суҳбат ўтказиш ва ишга қабул қилиш ёки қабул қилишни рад этиш тўғрисида корхона раҳбари қарор қабул қилиши керакми ёки буни бошқа ҳар қандай, шу жумладан раҳбарлик лавозимини эгалламаган шахс ҳам амалга ошириши мумкинми? (19.8 KB)
Ёзги таътил вақтида 14 ёшли мактаб ўқувчиси почта бўлимига ишга жойлашмоқчи. Бу ёшда ишга жойлашиш мумкинми? (3.8 KB)
Корхона директорининг ўринбосари МЧЖ ташкил этиб, унинг ягона таъсисчиси бўлмоқчи ва унда директор лавозимини эгалламоқчи. Қандай қилиб у билан меҳнат шартномасини бекор қилишни ва бошқа ташкилотга директор лавозимига қабул қилишни тўғри амалга ошириш мумкин? У биринчи корхонада ўриндошлик асосида директор ўринбосари лавозимида қолиши мумкинми? Қандай қилиб меҳнат дафтарчасига ёзувларни тўғри киритиш мумкин? (15.2 KB)
Синов муддати тугагач, ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилинди, унинг белгиланганлиги тўғрисида ходим хабардор қилинмаган эди. Синов муддатини белгилашнинг умумий тартиби қандай? Ходим 18 ёшга тўлмаганлиги аҳамиятга эгами? (14.8 KB)
Ташкилотга ишлаб чиқариш амалиётини ўташ учун касб-ҳунар коллежининг ўқувчилари юборилди. Иш берувчи коллеж билан ўқувчиларни амалиётга юбориш тўғрисида шартнома расмийлаштириши керакми? Иш берувчи ҳар бир ўқувчи билан меҳнат шартномасини тузиши зарурми ёки коллеж билан шартноманинг ўзи етарлими? (8.5 KB)
Компания ходималаридан бири ҳомиладор ҳамда уч ойдан сўнг ҳомиладорлик ва туғиш таътилига чиқади. Компания ходиманинг ўрнига у бўлмаган вақтда унинг ишини бажариш учун бошқа мутахассисни танлаб олди. Мазкур шахс билан меҳнат шартномасини олдиндан, аёл амалда таътилга чиқишини кутмасдан тузиш мумкинми? (5.3 KB)
Иш берувчи томонидан жойлаштирилган, ишга қабул қилиш тўғрисидаги эълон бўйича бир нечта резюме келиб тушди, улардан фақат биттаси танлаб олинди. Номзод суҳбатга таклиф қилинди, лекин у келмади ва бу ҳақида иш берувчини огоҳлантирмади. Кейинроқ қўнғироқ қилди ва ишнинг шартлари билан қизиқди. Бундай вазиятда мутахассис жуда зарур эканлиги ва тўғри келадиган номзодлар бошқа йўқлигини ҳисобга олиб, иш берувчи қандай йўл тутади? Уни ишга қабул қилиш керакми? (6.2 KB)
Суднинг қарори билан қурилиш ташкилотининг прорабларига Жиноят кодексининг 45-моддаси – 2 йил давомида молиявий ҳужжатларни имзолаш ҳуқуқидан маҳрум қилиш қўлланилди. Туман ижро органлари лавозимни ўзгартириш тўғрисидаги буйруқдан нусха ва янги лавозим уларга тақиқланмаганлиги тўғрисида хат талаб қилмоқда. Прораб лавозими моддий жавобгар ҳисобланадими? Моддий жавобгарлик қайси қонун ҳужжати билан белгиланади? (8.2 KB)
Директорнинг жияни бош бухгалтерликка ишга олиниши мумкинми? (14.8 KB)
Директор ходимни штат жадвалида йўқ лавозимга ишга қабул қилди. Бу бир йилдан кейин маълум бўлди. Вазиятни қандай тузатиш мумкин? (9.6 KB)
Ёзги таътил вақтида юқори синф ўқувчилари ишга кирмоқчи. Вояга етмаган ходимларни ишга расмийлаштириш ва уларнинг моддий жавобгарлиги нуқтаи назаридан ёзда ишлашнинг ўзига хос хусусиятлари қандай? (60.2 KB)

Bizning gazetalar

AVda ro`yxatga olingan raqami bo`yicha qat`iy muvofiqlik
  • Barchasi
  • amaldagi
  • kuchini yo`qotgan
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • istalgan sana
  • aniq sana
  • davr
  • -

Qidiruvni pastga tushirish