Юрист Предприятия

Корхона юристи / Корхона юристининг асосий ҳужжатлари базаси / Юридик шахсни қайта ташкил этиш /

Амалиётдан вазиятларнинг маълумотлар базаси. ("Юридик шахсни қайта ташкил этиш" бўлими)

Акциядорлик жамияти "ягона дарча" марказига ўзининг таркибий бўлинмасини шўъба корхонаси сифатида рўйхатдан ўтказиш (ўзгартириш) тўғрисидаги ариза билан мурожаат қилди. Ушбу бўлинма ўзининг солиқ тўловчининг идентификация рақамига, ҳисоб рақамига, КТУТ ва ИФУТ кодлари билан ҳудудий статистика бошқармасида рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳномага, муҳр ва штампга, шунингдек ушбу бўлинма юридик шахс эмаслиги кўрсатилган уставга эга. АЖ таркибий бўлинмасини жамиятнинг шўъба корхонасига ўзгартириш мумкинми? Рўйхатдан ўтказувчи орган АЖнинг юридик шахс мақомига эга бўлмаган таркибий бўлинмасини қайта ташкил этиш йўли билан ташкил этилаётган шўъба корхонасини рўйхатдан ўтказиши мумкинми? ("Юридик шахсни қайта ташкил этиш" бўлими) (11.5 KB)
Қайси ҳолларда бир масъулияти чекланган жамият бошқа МЧЖга қўшиб олиниши (бирлаштирилиши) мумкин? Бу қайси органнинг қарори асосида амалга оширилиши мумкин? Икки компаниянинг директорлари ушбу қарорни мустақил равишда қабул қилишлари ва бир ташкилотни бошқасига қўшиб олиш (бирлаштириш) тўғрисида шартнома тузишлари мумкинми? ("Юридик шахсни қайта ташкил этиш" бўлими) (9.1 KB)
Хусусий корхонанинг мулкдори ўз компаниясининг ташкилий-ҳуқуқий шаклини масъулияти чекланган жамиятга ўзгартиришга қарор қилди. Буни амалга ошириш мумкинми? Агар мумкин бўлса, қандай қилиб амалга ошириш мумкин ва қандай ҳужжатларни расмийлаштириш зарур? ("Юридик шахсни қайта ташкил этиш" бўлими) (4.4 KB)
Хусусий корхонанинг мулкдори ўз компаниясини иккита бошқа шахсга беришга қарор қилди. Хусусий корхонани масъулияти чекланган жамиятга ўзгартиришни устав фондидаги юз фоизлик улушни ташкил этилаётган МЧЖ таъсисчилари таркибига кирувчи бошқа шахслар фойдасига воз кечиш билан бир вақтда амалга ошириш мумкинми? ("Юридик шахсни қайта ташкил этиш" бўлими) (4 KB)
Юридик шахс бошқа ташкилий-ҳуқуқий шаклга қайта тузиш пайтига бир неча фаолият турларини амалга оширишга лицензияларга эга. Уставга ўзгартиришлар рўйхатдан ўтказилгандан сўнг улар ўз кучини сақлаб қоладими ёки янги лицензиялар олиш зарурми? ("Юридик шахсни қайта ташкил этиш" бўлими) (5.4 KB)

Наши газеты

по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск