Кадровый Консультант

Кадрлар бўйича маслаҳатчи / Иш вақти / Амалиётдан вазиятлар /

Иш вақтини белгилаш тўғрисидаги вазиятларнинг маълумотлар базаси

Ходим олий таълим муассасасида (ОТМ) таҳсил олаётганлиги муносабати билан 4 соатлик тўлиқсиз иш кунида ишлайди. Иш ҳақини ошириш мақсадида у тўлиқ 8 соатлик иш кунида 14.00 дан 22.00 гача ишламоқчи. Уни тўлиқ иш кунига ўтказиш мумкинми? (4.5 KB)
Ташкилотда олий таълим муассасасининг бир неча кундузги бўлим талабалари ишлайди. Уларнинг машғулотларга қатнашиш вақти турлича, бунда улар бир хил ишни бажаради. Мазкур ҳолатда иш вақти режими қандай расмийлаштирилади? Уларга шахсий ишлаб бериш жадвалини ўрнатиш мумкинми? (5.1 KB)
Корхона енгил саноат соҳасида фаолият юритади, устки кийимларни тикиш билан шуғулланади. Тикувчи-моторист бўлиб ишловчи ходимлардан бири бўлган аёл ҳомиладор, лекин ҳали меҳнат вазифаларини бажаришни давом эттирмоқда. Ҳомиладорлик ва туғиш таътилигача бир неча ой бор. Цехдаги иш жадвали сменали, тунги сменалар ҳам бор. Ҳомиладор аёлга нисбатан қандай йўл тутилади? Иш берувчи уни тунги сменада ишлашга тайинлаши мумкинми? (5.5 KB)
Ходимлар 6 кунлик иш ҳафтаси режимида ишлайди. Директор вақти-вақти билан ходимларни якшанба куни одатий миқдорда ҳақ тўлаган ҳолда, лекин ҳафтанинг бошқа кунида дам берган ҳолда қўшимча ишга жалб қилади. Айрим ходимлар бундай режимда ишлашга рози эмас ва якшанба куни ишлашни рад этмоқда. Шунда директор меҳнат шартномаларига ходимларнинг мазкур режимга розилигини назарда тутувчи ўзгартириш киритишга қарор қилди. Иш берувчи ходимларни шундай ўзгартириш киритувчи келишувларни имзолашга мажбур қилиши мумкинми? (6.9 KB)
Корхонада стандарт саккиз соатлик иш кунидан иборат бўлган беш кунлик иш ҳафтаси белгиланган. Фирма мижозларидан келиб тушган буюртмалар ҳажмининг ортиши ва белгиланган режани бажаришнинг зарурлиги сабабли раҳбарият ички фойдаланиш учун мўлжалланган корпоратив ахборот порталига ходимларга бир ой давомида мазкур давр тугагандан сўнг отгул бериш шарти билан дам олиш кунлари ишга чиқиш мажбуриятини юкловчи ахборотни жойлаштирди. Бу ҳақда ёзма шаклда буйруқ қабул қилинмади. Ходимлар мазкур топшириқни бажариши керакми? Иш берувчи дам олиш кунида ишлашдан бош тортган ходимларни жаримага тортиши ёки бошқача тарзда жазолаши мумкинми? (8.5 KB)
Иш берувчининг буйруғи билан ходим якшанба куни ишга чақириб олинди. Ходим билан келишувга кўра унга мазкур кун учун стандарт миқдорда ҳақ тўланди ва бошқа куни отгул берилди. Ходим дам оладиган кун корхонадаги меҳнат тартибига мувофиқ иш куни эканлигини ҳисобга олган ҳолда иш вақтини ҳисобга олиш табелида ушбу кун қандай қайд этилади? (3.7 KB)
Меҳнат шартномасига мувофиқ ходим сурункасига иккита 12 соатлик сменада 3 сутка танаффус билан ишларни бажармоқда. Бу тўғрими? (3.1 KB)
Ташкилотда иш куни 9.00 дан 18.00 гача белгиланган. Ходимлардан бирининг оилавий шароитга кўра мунтазам равишда иш вақти расман тугашидан бир соат олдин кетиши талаб қилинмоқда. Бунинг иложи борми? Агар иложи бўлса, у ҳолда бу қандай расмийлаштирилади? (4.3 KB)
Корхона бўлинмаларидан бирининг раҳбари ходимларга кетма-кет бир неча кун иш вақти тугагандан сўнг қолиб, ишни тугаллаш тўғрисида оғзаки фармойиш берди. Бу иш вақтидан ташқари иш ҳисобланадими ва унга оширилган миқдорда ҳақ тўланиши керакми? (6.6 KB)
Фирма бухгалтери молия институтининг магистратурасига ўқишга кирди. Шу муносабат билан кадрлар бўлими бухгалтерни ўриндошлик асосида ишга ўтказиш тўғрисида буйруқ тайёрлади. Директор билан суҳбатда шундай фармойишни у берганлиги маълум бўлди, чунки талабалар учун ўқиш асосий бўлиши керак ва улар ўз вазифаларини тўлиқ ҳажмда бажара олмайди. Бунда меҳнат дафтарчаси ўқиш жойида эмас, балки иш жойида қолади. Мазкур ёндашув қанчалик қонун ҳужжатларига мувофиқ? (6.2 KB)
Ташкилотда 7 соатлик иш куни билан 6 кунлик иш ҳафтасидан иборат иш вақти режими белгиланган. Шанба кунидаги иш вақти муддати – 5 соат. Байрам куни якшанбага тўғри келмоқда. Шанба кунидаги иш вақти шундоқ ҳам душанба-жумадаги иш вақтидан камлигини ҳисобга олган ҳолда шанба куни ходимларга иш вақтини қисқартириш шартми? (4 KB)
Корхонада 5 кунлик иш ҳафтаси белгиланган. Байрам куни якшанбага тўғри келмоқда. Бу ҳолда корхона жума кунидаги иш вақтини қисқартиришга мажбурми? (4.3 KB)
Навбатчи ҳамширага бир ойда 7-8 суткалик навбатчилик тўғри келади. У эрталаб сменани қабул қилиб олиб, кейинги куни эрталаб топширади. Бу меҳнат қонун ҳужжатларининг бузилиши ҳисобланадими? (9.5 KB)
Ишлаб чиқариш ҳажмининг пасайиши сабабли корхонада ҳақ тўланмайдиган қўшимча дам олиш куни (душанба) билан тўрт кунлик иш ҳафтасига ўтишга қарор қилинди. Ходим ва иш берувчи ўртасидаги келишувга кўра жамоа шартномасига биноан тўлиқсиз иш ҳафтаси белгиланди. Бунда меҳнатга ҳақ тўлаш ишланган вақтга мутаносиб равишда амалга оширилади. Қўшимча дам олиш кунига (душанба) ҳақ тўланмайди. Ҳар ойда тегишли буйруқ чиқарилади. Мазкур ҳолатда иш берувчининг ҳаракатлари қонунийми? (13.1 KB)
Корхонада олти кунлик иш ҳафтасида ўн икки соатлик сменали иш назарда тутилган. Ходим ўзининг сменасини ишлаб берди, сменачи эса соғлиғининг ҳолатига кўра келмади. Мазкур ҳолатда қандай йўл тутилади: ходимни иккинчи сменани ишлашга мажбур қилиш керакми ёки унинг ўрнига бошқа ходимни қўйиш керакми? (5.3 KB)
Ходима бола икки ёшга тўлгунга қадар парваришлаш таътилида (бюджет ташкилоти эмас). Жамоа шартномасига биноан унга болани парваришлаш нафақаси тўланади. Иш берувчи учун унинг ишга чиқиши зарур. Унга тўлиқсиз иш вақтини белгилаш мумкинми? Агар мумкин бўлса, унга иш вақтининг қандай муддати белгиланади? (3.5 KB)

Наши газеты

по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск