Кадровый Консультант

Кадрлар бўйича маслаҳатчи / Иш берувчи ва ходимлар ўртасидаги низолар / Амалиётдан вазиятлар /

Меҳнат низоларини тартибга солиш тўғрисиадаги вазиятларнинг маълумотлар базаси

Март ойида ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилинди. Сентябрь ойида суднинг қарори қабул қилинди, унга асосан у ишга тикланиши лозим эди. Бироқ, корхонанинг штат жадвалида у аввал эгаллаб турган лавозим йўқ эди. Мазкур ҳолатда иш берувчи қандай йўл тутиши лозим? (5.4 KB)
Иш берувчи томонидан корхонада меҳнатни муҳофаза қилиш тизими таъминланмаганлиги натижасида ходимнинг соғлиғига зиён етказилди. У зарарни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси билан судга мурожаат қилди. Бироқ, ўз навбатида, иш берувчи ходим томонидан меҳнатни муҳофаза қилишнинг белгиланган қоидаларига риоя этилмаган, бунинг натижасида ишда фойдаланилаётган ускуна ишдан чиққан, деб ҳисоблади. Мазкур ҳолатда иш берувчи моддий зарарни ундириш тўғрисидаги талаб билан судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эгами? (6.7 KB)
Корхонада ишлар ҳажмининг камайиши сабабли штат қисқартирилди. Ишдан бўшатилган ходимлардан бири судга мурожаат қилишга қарор қилди. Лекин штат жадвалида у эгаллаб турган лавозим бўйича 1 та бирлик назарда тутилган, бошқалари бўйича бўш иш ўринлари йўқ. Ходим аризада унинг вазифалари бошқа ходимга юклатилганлигини кўрсатган ҳолда ишга тиклаш тўғрисидаги даъво билан судга мурожаат қилиши мумкинми? У кўрсатилган асосларга кўра ишга тикланиши мумкинми? (9 KB)
Меҳнат шартномаси бекор қилинганда ходим меҳнат вазифаларини бажариш вақтида жароҳат олганлигини маълум қилди ва иш берувчидан етказилган зарарни қоплашни талаб қилди. Иш берувчи бу талабни тўлиқ қаноатлантирди. Бироқ кейинчалик маълум бўлишича, ходимнинг жароҳати турмушда олинган экан. Иш берувчи тўланган суммаларни қайтаришни талаб қилиш ҳуқуқига эгами? (5.9 KB)
Меҳнат шартномаси бекор қилинганда ходимга иш ҳақи ва ишдан бўшатиш нафақаси тўланди. Бухгалтериянинг ҳисоб-китобдаги хатоси натижасида иш ҳақи керакли кўрсаткичдан кўп тўланган. Иш берувчи ходимдан ортиқча тўланган суммаларни қайтаришни талаб қилиш ҳуқуқига эгами? Бу суммаларни у қандай қайтариши мумкин? (4.9 KB)
Иш берувчи ходимга нисбатан интизомий жазо қўллади. Бундан норози бўлган ходим бу ҳаракатлар юзасидан меҳнат низолари комиссиясига шикоят қилди. У ходимга нисбатан қўлланилган интизомий жазони ғайриқонуний деб топиш тўғрисида қарор қабул қилди. Иш берувчи комиссиянинг қарори устидан шикоят қилиши мумкинми? (4.3 KB)

Наши газеты

по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск