Кадровый Консультант

Кадрлар бўйича маслаҳатчи / Меҳнатни муҳофаза қилиш / Амалиётдан вазиятлар /

Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича чораларни қўллаш тўғрисидаги вазиятларнинг маълумотлар базаси

Макарон маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича цехга ишга қабул қилишда ходим тиббий кўрикдан ўтди. Иш ҳақини олишда директорнинг буйруғига кўра ходимдан тиббий кўрик харажатлари ушлаб қолинганлиги маълум бўлди. Маъмуриятнинг ҳаракатлари қонунийми? (4.9 KB)
Меҳнат шароитлари соғлиғи ҳолатига салбий таъсир кўрсатган деб ҳисоблаганлиги сабабли ходим иш берувчидан навбатдан ташқари тиббий кўрикдан ўтказишни талаб қилди. Иш берувчи унинг илтимосини бажарди ва ўзининг ҳисобидан ушбу кўрикни ўтказди. Иш берувчи кейинчалик ходимнинг иш ҳақидан қилинган харажатларни ушлаб қолиши мумкинми? (5.5 KB)
Ташкилотга янги шахс директор этиб тайинланди. Янги раҳбар корхонада тузилган меҳнатни муҳофаза қилиш хизматини фойдасиз деб ҳисоблаб, уни хўжалик юритувчи субъектнинг тузилмасидан чиқариб ташлади. Унинг ҳаракатлари қонунийми? Бу қандай оқибатларни келтириб чиқариши мумкин? (7.8 KB)
Ташкилот таркибий бўлинмалардан бирининг ходимларини аттестациядан ўтказишни мўлжалламоқда. Бу қандай амалга оширилади? Аттестациядан ўта олмаган ходимларга нисбатан қандай йўл тутиш лозим? Малакаси етарли эмаслиги оқибатида эгаллаб турган лавозимига ёки бажараётган ишига номувофиқлиги сабабли ходимлар билан меҳнат шартномаларини бекор қилиш мумкинми? (33.1 KB)
Корхонадаги ходимлар сони 20 кишини ташкил этади. Штат жадвалида меҳнатни муҳофаза қилиш ва иш жойларида хавфсизлик техникасига риоя этилиши бўйича алоҳида мутахассис лавозими йўқ. Директор ходимлардан бирига у аввалги иш жойи бўйича шунга ўхшаш масалалар билан шуғулланганлиги ва мазкур жараённи қандай ташкил қилишни билиши сабабли бу мажбуриятларни юкламоқчи. Бу мажбуриятларни алоҳида лавозим жорий қилмасдан ходимга юклаш мумкинми? (6.8 KB)

Наши газеты

по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск