Юрист Предприятия

Корхона юристи / Корхона юристининг асосий ҳужжатлари базаси / Низоли хўжалик вазиятларининг таҳлили /

Фаолият турини аниқлаш бўйича вазиятларнинг маълумотлар базаси. ("Низоли хўжалик вазиятларининг таҳлили" бўлими)

Масъулияти чекланган жамият матбаа ишларини бажаради (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг рухсатномаси мавжуд), шунингдек қуйидаги операцияларни амалга оширади: баннерлар, ёриткичли таблоларни тайёрлаш ва монтаж қилиш, фирма логотипи туширилган ручка ва буклетларни тайёрлаш, енгил металл реклама конструкцияларини (реклама ахбороти жойлаштирилган стендларни, витриналарни) тайёрлаш ҳамда монтаж қилиш ва бошқалар. Булардан қайси бирини бевосита реклама хизматларига, қайси бирини эса ишлаб чиқариш фаолиятига киритиш мумкин? Масалан, МЧЖ бутловчи материаллар ва хом ашёларни сотиб олади, уларга ишлов беради, уларни кесади, бичади, елимлайди ва шу кабиларни амалга оширади, уларни йиғади, кейин эса буюртмачи билан келишилган жойларда тайёр конструкцияларни монтаж қилади. Бир томондан, бу фаолиятни ишлаб чиқариш деб эътироф этиш (монтаж ишлари бундан мустасно) ва натижада тайёр маҳсулотни (хизматларни эмас) охирги фойдаланувчига (истеъмолчига) бериш мумкин. Бошқа томондан, бу жараённи "реклама хизматларини кўрсатиш" деб номлаш мумкин. Солиқ органлари МЧЖга маълум қилишича, агар маҳсулотни "ишлаб чиқариш" серияли эмас, балки бир марталик (якка тартибдаги буюртма бўйича) бўлса, бундай фаолиятни ишлаб чиқариш фаолиятига киритиш ноқонунийдир. Бироқ ушбу масала юзасидан бирон-бир меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатни тақдим эта олмадилар. У ёки бу фаолиятни хизматлар кўрсатиш ёхуд товарлар ишлаб чиқаришга киритишнинг қандай мезонлари мавжуд? Бундай мезонлар қайси меъёрий ҳужжат билан мустаҳкамланган? ("Низоли хўжалик вазиятларининг таҳлили" бўлими) (10.5 KB)
Полимердан буюмлар ишлаб чиқарувчи корхона бўёқ чиқаради. 1 кг бўёқ ишлаб чиқариш учун ХХХХ сўм миқдоридаги компонентлардан фойдаланилади. Таннархни пасайтириш учун буюртмачилар уларда мавжуд бўлган ХХХ сўм миқдоридаги ўз компонентларидан бирини ишлатишни таклиф қилмоқдалар. Буюртмачининг компанентидан фойдаланган ҳолда бўёқ ишлаб чиқариш корхона учун ишлаб чиқариш ҳисобланадими? ("Низоли хўжалик вазиятларининг таҳлили" бўлими) (6 KB)
Хусусий тадбиркорлар юридик шахс ташкил этмасдан шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхатида "қандолатчилик маҳсулотларини тайёрлаш ва сотиш" кўрсатилган. Якка тартибдаги тадбиркор хом ашёни (масалан, тайёр хамирни) юридик шахсга бериб, лозим даражадаги тайёрлаш циклидан сўнг кейинчалик ўзи қадоқлаб ва ўрамларга жойлаштириб тайёр маҳсулотни ўзининг маҳсулоти сифатида аҳолига сотиш ҳуқуқига эгами? Ёки "тайёрлаш" деганда тадбиркорнинг ўзи томонидан ишларнинг "нол"дан бошлаб цикл тугаллангунча бажарилиши тушуниладими? ("Низоли хўжалик вазиятларининг таҳлили" бўлими) (5.2 KB)

Наши газеты

по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск