ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Фермер хўжаликлари /

ЎзР 30.04.1998 й. 602-I-сон Қонунининг олдинги таҳрири

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎзР 30.04.1998 й. 602-I-сон Қонунининг

олдинги таҳрири




ЎзР 06.06.2022 й. ЎРҚ-775-сон Қонунидан олдинги таҳрири



5-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Чорвачилик маҳсулоти етиштиришга ихтисослаштирилган фермер хўжалиги камида 30 шартли бош чорва моли бўлган тақдирда ташкил этилади. Чорвачилик маҳсулоти етиштиришга ихтисослаштирилган фермер хўжалигига бериладиган ер участкаларининг энг кам ўлчами бир шартли бош чорва молга ҳисоблаганда Андижон, Наманган, Самарқанд, Тошкент, Фарғона ва Хоразм вилоятларидаги суғориладиган ерларда камида 0,3 гектарни (наслдор чорвачилик фермер хўжаликлари учун 0,5 гектарни), бошқа вилоятлар ва Қорақалпоғистон Республикасидаги суғориладиган ерларда тегишинча, камида 0,45 гектарни (наслдор чорвачилик фермер хўжаликлари учун 0,6 гектарни), суғорилмайдиган (лалмикор) ерларда эса камида 2 гектарни ташкил этади.



11-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Фермер хўжаликлари юритиш учун ер участкалари очиқ танлов асосида ижарага эллик йилгача бўлган, лекин ўттиз йилдан кам бўлмаган муддатга берилади.



11-модда учинчи қисмининг олдинги таҳрири


Ер участкасини ижарага олиш шартномаси фермер хўжалигининг бошлиғи ва туман ҳокими томонидан имзоланади.



13-модда саккизинчи қисмининг олдинги таҳрири


Фермер хўжалиги бошлиғи пенсия ёшига тўлганда ёки меҳнат қобилиятини йўқотганда, шунингдек муддатли ҳарбий хизматга чақирилган, олий таълим муассасаларига кундузги ўқишга қабул қилинган, сайлаб қўйиладиган лавозимларга сайланган тақдирда, ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқини ўзининг туман ҳокими номига берилган аризасига кўра ушбу Қонуннинг 4-моддаси биринчи қисми талабларига жавоб берадиган ўз оила аъзоларидан бирига қонунчиликка мувофиқ ижара шартномаси амал қиладиган муддатга бериши мумкин. (ЎзР 21.04.2021 й. ЎРҚ-683-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)



18-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Пул, қимматли қоғозлар, бинолар, иншоотлар, бошқа мол-мулк ёки пул билан баҳоланадиган мулкий ҳуқуқлар фермер хўжалигининг устав фондига қўшиладиган ҳисса бўлиши мумкин. Бунда фермер хўжалигини юритиш учун ер участкаси бериш бўйича очиқ танловда кўрсатиб ўтилган мол-мулк, техника ва пул маблағлари фермер хўжалиги бошлиғи томонидан фермер хўжалигининг устав фондига киритилади. (ЎзР 07.10.2013 й. ЎРҚ-355-сон Қонуни таҳриридаги қисм)



31-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Кўп тармоқли фермер хўжалигининг ер участкалари захира ерларга олиб қўйилганда кўп тармоқли фермер хўжалиги ўз раҳбари томонидан унинг ташкилий-ҳуқуқий шаклини ўзгартириш орқали қайта ташкил этилиши мумкин. (ЎзР 18.04.2018 й. ЎРҚ-476-сон Қонунига мувофиқ киритилган қисм)



32-модда иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


фермер хўжалигини юритиш учун ер участкаси бериш бўйича очиқ танловда фермер хўжалиги бошлиғи томонидан кўрсатиб ўтилган мол-мулк, техника ва пул маблағлари устав фондига киритилмаганда; (ЎзР 11.12.2019 й. ЎРҚ-592-сон Қонуни таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)



32-модда еттинчи хатбошининг олдинги таҳрири


давлат ва жамият эҳтиёжлари учун ёки ер тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун, шу жумладан фермер хўжалиги ер участкасидан белгиланган мақсадда фойдаланмаганида, хусусан контрактация шартномасида назарда тутилмаган қишлоқ хўжалиги экинларини экканида ер участкасини олиб қўйиш зарурати бўлган тақдирда, ер участкасини ижарага олиш шартномаси белгиланган тартибда бекор қилинса, шунингдек Ўзбекистон фермер, де??он хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашига аъзолиги туман фермер, де??он хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари раёсатининг қарорига мувофиқ тугатилиши муносабати билан. (ЎзР 21.04.2021 й. ЎРҚ-683-сон Қонуни таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)




ЎзР 21.04.2021 й. ЎРҚ-683-сон Қонунидан олдинги таҳрири



7-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Фермер хўжалиги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилганидан кейин ташкил этилган деб ҳисобланади ҳамда унинг муассиси ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш тўғрисида шартнома тузади. Фермер хўжалиги банк муассасасида ҳисоб-китоб варағи ва бошқа хил ҳисобварақлар очишга, ўз номи ёзилган муҳрга эга бўлишга ҳақли. (ЎзР 18.04.2018 й. ЎРҚ-476-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)



13-модда саккизинчи қисмининг олдинги таҳрири


Фермер хўжалиги бошлиғи пенсия ёшига тўлганда ёки меҳнат қобилиятини йўқотганда, шунингдек муддатли ҳарбий хизматга чақирилган, олий таълим муассасаларига кундузги ўқишга қабул қилинган, сайлаб қўйиладиган лавозимларга сайланган тақдирда, ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқини ўзининг туман ҳокими номига берилган аризасига кўра ушбу Қонуннинг 4-моддаси биринчи қисми талабларига жавоб берадиган ўз оила аъзоларидан бирига қонун ҳужжатларига мувофиқ ижара шартномаси амал қиладиган муддатга бериши мумкин. (ЎзР 18.04.2018 й. ЎРҚ-476-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)



17-модда биринчи қисм ўн иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя этилишини, ўз ходимлари, шу жумладан фермер хўжалигида меҳнат қиладиган оила аъзолари, вақтинча (мавсумий) ёлланадиган фуқаролар учун хавфсиз меҳнат шароитларини таъминлаши; (ЎзР 18.04.2018 й. ЎРҚ-476-сон Қонуни таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)



22-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Фермер хўжалиги ўз уставида ва ер участкасини ижарага олиш шартномасида назарда тутилган ихтисослашувга мувофиқ фаолияти йўналишларини, ишлаб чиқариш тузилмаси ва ҳажмларини мустақил равишда белгилайди. Фермер хўжалиги қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг ҳар қандай тури билан, шунингдек қишлоқ хўжалиги маҳсулотини қайта ишлаш, сақлаш ва реализация қилиш, саноат ишлаб чиқариши, ишлар бажариш, хизматлар кўрсатиш ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа фаолият турлари билан шуғулланишга ҳақли. (ЎзР 07.10.2013 й. ЎРҚ-355-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)



22-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Фермер хўжалиги ўзи етиштираётган маҳсулот ва ишлаб чиқараётган товарлар, бажараётган ишлар ва кўрсатаётган хизматлар сифатига оид нормативлар ва стандартларга, экологияга, санитарияга тааллуқли ҳамда қонун ҳужжатларида белгилаб қўйилган бошқа талаблар ва қоидаларга риоя этиши шарт. (ЎзР 07.10.2013 й. ЎРҚ-355-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)



23-модда учинчи қисмининг олдинги таҳрири


Фермер хўжалиги ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш тарафларнинг келишувига кўра пул ҳамда натура тарзида, қонун ҳужжатларида Меҳнатга ҳақ тўлаш ягона тариф сеткасининг биринчи разряди бўйича белгиланган миқдордан оз бўлмаган миқдорда белгиланади. (ЎзР 10.09.2012 й. ЎРҚ-329-сон Қонуни таҳриридаги қисм)



29-модда учинчи қисм биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, шаҳарча, қишлоқ ва овул фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ўз ваколатлари доирасида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда: (ЎзР 07.10.2013 й. ЎРҚ-355-сон Қонуни таҳриридаги хатбоши)



30-модданинг олдинги таҳрири


30-модда. Фермер хўжалиги фаолиятини

текшириш чекланганлиги

(ЎзР 23.03.2006 й. ЎРҚ-26-сон Қонуни таҳриридаги модда матни)

(Олдинги таҳририга қаранг)


Фермер хўжалиги фаолиятини текшириш (молия-хўжалик фаолиятини текширишлар бундан мустасно), давлат эҳтиёжлари учун маҳсулот реализация қилиш шартнома мажбуриятлари бажарилмаган ёки ер тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилганлигига далиллар бўлган ҳолларда, ижарага олиш шартномасига мувофиқ ижарага берилган ер участкасидан фақат белгиланган мақсадда ва оқилона фойдаланиш масалалари бўйича, белгиланган тартибда амалга оширилади. (ЎзР 09.11.2020 й. ЎРҚ-646-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)


ЎзР 09.11.2020 й. ЎРҚ-646-сон Қонунига мувофиқ иккинчи-бешинчи қисмлар чиқариб ташланган


Фермер хўжаликларининг фаолиятини режали текширишлар кўпи билан тўрт йилда бир марта амалга оширилади. (ЎзР 20.08.2015 й. ЎРҚ-391-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)

Янги ташкил этилган фермер хўжаликларининг молия-хўжалик фаолияти улар давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан дастлабки уч йил мобайнида режали текширишлардан ўтказилмайди, ушбу модданинг тўртинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно. (ЎзР 13.09.2011 й. ЎРҚ-295-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)

Акциз тўланадиган товарлар ишлаб чиқарувчи янги ташкил этилган фермер хўжаликларининг молия-хўжалик фаолияти, шунингдек фермер хўжаликларининг бюджет ҳамда марказлаштирилган маблағлар ва ресурслардан мақсадли фойдаланиш билан боғлиқ молия-хўжалик фаолияти улар давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан дастлабки икки йил мобайнида режали текширишлардан ўтказилмайди. (ЎзР 13.09.2011 й. ЎРҚ-295-сон Қонунига мувофиқ киритилган қисм)

Ушбу моддада кўрсатилган фермер хўжаликларининг молия-хўжалик фаолияти солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар молия йили мобайнида мунтазам равишда тўланмаган тақдирда, режали текширишлардан ўтказилиши мумкин. (ЎзР 29.12.2016 й. ЎРҚ-418-сон Қонунига мувофиқ киритилган қисм)



32-модда еттинчи хатбошининг олдинги таҳрири


давлат ва жамият эҳтиёжлари учун ёки ер тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун, шу жумладан фермер хўжалиги ер участкасидан белгиланган мақсадда фойдаланмаганида, хусусан контрактация шартномасида назарда тутилмаган қишлоқ хўжалиги экинларини экканида ер участкасини олиб қўйиш зарурати бўлган тақдирда, ер участкасини ижарага олиш шартномаси белгиланган тартибда бекор қилинса, шунингдек Ўзбекистон фермер, де??он хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашига аъзолиги туман фермер, де??он хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари раёсатининг қарорига мувофиқ тугатилиши муносабати билан. (ЎзР 04.04.2019 й. ЎРҚ-533-сон Қонуни таҳриридаги хатбоши)




ЎзР 09.11.2020 й. ЎРҚ-646-сон Қонунидан олдинги таҳрири



30-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Фермер хўжалиги фаолиятини текшириш (молия-хўжалик фаолиятини текширишлар бундан мустасно), давлат эҳтиёжлари учун маҳсулот реализация қилиш шартнома мажбуриятлари бажарилмаган ёки ер тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилганлигига далиллар бўлган, шунингдек ягона ер солиғи ўз вақтида тўланмаган ҳолларда, ижарага олиш шартномасига мувофиқ ижарага берилган ер участкасидан фақат белгиланган мақсадда ва оқилона фойдаланиш масалалари бўйича, белгиланган тартибда амалга оширилади.




ЎзР 29.09.2020 й. ЎРҚ-639-сон Қонунидан олдинги таҳрири



13-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Фермер хўжалигига берилган ер участкаларидан қатъий белгиланган мақсадда фойдаланилади. Улар хусусийлаштирилиши, шунингдек олди-сотди, гаров, ҳадя, айирбошлаш объекти бўлиши ва иккиламчи ижарага берилиши мумкин эмас.




ЎзР 07.01.2020 й. ЎРҚ-601-сон Қонунидан олдинги таҳрири



27-модда матнининг олдинги таҳрири


Қонун ҳужжатларига мувофиқ фермер хўжалиги Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ва давлат мақсадли жамғармаларига солиқлар ҳамда бошқа мажбурий тўловлар тўлайди.

Фермер хўжалигининг фойдаси солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўланганидан кейин фермер хўжалиги бошлиғининг тасарруфига ўтади ва унга солиқ солинмайди.




ЎзР 11.12.2019 й. ЎРҚ-592-сон Қонунидан олдинги таҳрири



32-модда иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


фермер хўжалиги давлат рўйхатидан ўтказилган кундан эътиборан бир йил ичида ўз устав фондини уставда назарда тутилган миқдорда шакллантирмаганида, шу жумладан фермер хўжалигини юритиш учун ер участкаси бериш бўйича очиқ танловда фермер хўжалиги бошлиғи томонидан кўрсатиб ўтилган мол-мулк, техника ва пул маблағлари устав фондига киритилмаганида; (ЎзР 07.10.2013 й. ЎРҚ-355-сон Қонунига мувофиқ киритилган хатбоши)



33-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Фермер хўжалиги:

фермер хўжалиги бошлиғининг қарорига биноан;

қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда суднинг қарорига биноан тугатилади.




ЎзР 21.12.2018 й. ЎРҚ-506-сон Қонунидан олдинги таҳрири



11-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Фермер хўжалиги юритиш учун ер участкасини олишда фермер хўжалиги ташкил этилаётган жойда яшовчи шахслар устун ҳуқуқдан фойдаланади.




ЎзР 18.04.2018 й. ЎРҚ-476-сон Қонунидан олдинги таҳрири



3-модда матнининг олдинги таҳрири


Фермер хўжалиги ижарага берилган ер участкаларидан фойдаланган ҳолда қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқариши билан шуғулланувчи, мустақил хўжалик юритувчи субъектдир.

Фермер хўжалиги Ўзбекистон Республикасида қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг асосий субъектидир. (ЎзР 25.12.2009 й. ЎРҚ-240-сон Қонунига мувофиқ киритилган қисм)



5-модда матнининг олдинги таҳрири


Фермер хўжалиги қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларда ва захира ерларда ташкил этилади. (ЎзР 25.12.2009 й. ЎРҚ-240-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)

Чорвачилик маҳсулоти етиштиришга ихтисослаштирилган фермер хўжалиги камида 30 шартли бош чорва моли бўлган тақдирда ташкил этилади. Фермер хўжалигига ижарага бериладиган ер участкаларининг энг кам ўлчами бир шартли бош чорва молга ҳисоблаганда Андижон, Наманган, Самарқанд, Тошкент, Фарғона ва Хоразм вилоятларидаги суғориладиган ерларда камида 0,3 гектарни, бошқа вилоятлар ва Қорақалпоғистон Республикасидаги суғориладиган ерларда камида 0,45 гектарни, суғорилмайдиган (лалмикор) ерларда эса камида 2 гектарни ташкил этади.

Де??ончилик маҳсулоти етиштиришга ихтисослаштирилган фермер хўжаликларига ижарага бериладиган ер участкаларининг энг кам ўлчами пахтачилик ва ғаллачилик учун камида 30 гектарни, боғдорчилик, узумчилик, сабзавотчилик ва бошқа экинларни етиштириш учун камида 5 гектарни ташкил этади. (ЎзР 25.12.2009 й. ЎРҚ-240-сон Қонуни таҳриридаги қисм)

Ер участкалари берилганда фермер хўжалиги ўз зиммасига қишлоқ хўжалик экинларининг ҳосилдорлиги (уч йил учун ўртача йиллик ҳосил ҳисобида) ернинг кадастр баҳосидан кам бўлмаслигини таъминлаш мажбуриятини олади. Бу мажбурият ер участкасини ижарага олиш шартномасида мустаҳкамлаб қўйилади.



7-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Фермер хўжалиги белгиланган тартибда давлат рўйхатига олинган пайтдан эътиборан ташкил этилган деб ҳисобланади. Фермер хўжалиги ваколатли орган томонидан давлат рўйхатига олинганидан кейин юридик шахс мақомини олади, банк муассасасида ҳисоб-китоб варағи ва бошқа хил ҳисобварақлар очишга, ўз номи ёзилган муҳрга эга бўлишга ҳақли.



11-модда матнининг олдинги таҳрири


Фермер хўжаликлари юритиш учун ер участкалари очиқ танлов асосида ижарага эллик йилгача бўлган, лекин ўттиз йилдан кам бўлмаган муддатга берилади. (ЎзР 25.12.2009 й. ЎРҚ-240-сон Қонуни таҳриридаги қисм)

Фермер хўжалиги юритиш учун ер участкасини олишда фермер хўжалиги ташкил этилаётган жойда яшовчи шахслар устун ҳуқуқдан фойдаланадилар.

Захира ерлардан ёки юридик ва жисмоний шахсларга берилмаган, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан ер участкалари ер участкалари бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқувчи туман комиссияси ўтказган танлов якунларига кўра туман ҳокимининг қарорига асосан берилади.

Фаолият кўрсатаётган, қайта ташкил этилаётган ва тугатилаётган қишлоқ хўжалиги кооперативларининг (ширкат хўжаликларининг) ҳамда бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари, муассасалари ва ташкилотларининг ер участкалари махсус ташкил этилган комиссия ўтказган танлов якунларига кўра туман ҳокимининг қарорига асосан берилади. (ЎзР 25.12.2009 й. ЎРҚ-240-сон Қонуни таҳриридаги қисм)


ЎзР 25.12.2009 й. ЎРҚ-240-сон Қонунига мувофиқ бешинчи-ўн биринчи қисмлари бешинчи-ўнинчи қисмлар билан алмаштирилган (Олдинги таҳририга қаранг)


Туман ҳокимининг фермер хўжалиги юритиш учун ер участкаси бериш тўғрисидаги қарори вилоят ҳокими бошчилик қиладиган ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқувчи вилоят комиссияси томонидан тасдиқланганидан кейин кучга киради.

Қишлоқ хўжалиги кооперативининг (ширкат хўжалигининг) умумий йиғилиши ҳамда бошқа қишлоқ хўжалиги корхонаси, муассасаси ва ташкилотининг ваколатли органи фермер хўжаликларига берилиши лозим бўлган ер участкаларини ижарачини аниқламаган ҳолда белгилаши мумкин. Бундай ҳолда фермер хўжалигига ер участкаси ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган тартибда берилади.

Ер участкасини ижарага олиш шартномаси фермер хўжалигининг бошлиғи ва туман ҳокими томонидан имзоланади.

Туман ҳокимининг фермер хўжалиги юритиш учун ер участкаси беришни рад этиш тўғрисидаги қарори устидан, шунингдек ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқувчи вилоят комиссиясининг туман ҳокимининг қарорини тасдиқлашни рад этиш тўғрисидаги қарори устидан судга ёки бўйсунув тартибида юқори турувчи органга, мансабдор шахсга шикоят қилиниши мумкин.

Фермер хўжалиги юритиш учун ер участкалари олган ва қишлоқ аҳоли пунктида тураржойи бўлган шахсларнинг томорқа ер участкаси сақланиб қолади.

Фермер хўжалигининг ер участкаси чегаралари натурада (жойнинг ўзида) ер тузиш хизмати органлари томонидан маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан белгиланади.



13-модда еттинчи қисмининг олдинги таҳрири


Фермер хўжалиги бошлиғи пенсия ёшига тўлганда ёки меҳнат қобилиятини йўқотганда ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқини ушбу Қонуннинг 4-моддаси биринчи қисми талабларига жавоб берадиган ўз оила аъзоларидан бирига қонун ҳужжатларига мувофиқ ижара шартномаси амал қиладиган муддатга бериши мумкин. (ЎзР 25.12.2009 й. ЎРҚ-240-сон Қонунига мувофиқ киритилган қисм)



17-модда биринчи қисм ўн иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя этилишини, ўз ходимлари учун хавфсиз меҳнат шароитларини таъминлаши;




ЎзР 20.08.2015 й. ЎРҚ-391-сон Қонунидан олдинги таҳрири



30-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Фермер хўжаликларининг молия-хўжалик фаолиятини режали текширишлар кўпи билан тўрт йилда бир марта амалга оширилади.




ЎзР 07.10.2013 й. ЎРҚ-355-сон Қонунидан олдинги таҳрири



22-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Фермер хўжалиги ўз уставида ва ер участкасини ижарага олиш шартномасида назарда тутилган ихтисослашувга мувофиқ фаолияти йўналишларини, ишлаб чиқариш тузилмаси ва ҳажмларини мустақил равишда белгилайди. Фермер хўжалиги қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг қонунларда тақиқланмаган ҳар қандай тури билан, шунингдек қишлоқ хўжалиги маҳсулотини қайта ишлаш ва реализация қилиш билан шуғулланишга ҳақли.



22-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Фермер хўжалиги ўзи етиштираётган маҳсулот сифатига оид нормативлар ва стандартларга, экологияга, санитарияга тааллуқли ҳамда қонун ҳужжатларида белгилаб қўйилган бошқа талаблар ва қоидаларга риоя этиши шарт.



29-модда учинчи қисм учинчи хатбошининг олдинги таҳрири


ишлаб чиқариш объектлари ва турар жойларни барпо этишда фермер хўжаликларига ёрдам кўрсатадилар;




ЎзР 13.09.2011 й. ЎРҚ-295-сон Қонунидан олдинги таҳрири



30-модда учинчи қисмининг олдинги таҳрири


Янги ташкил этилган фермер хўжаликларининг молия-хўжалик фаолияти улар давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан икки йил мобайнида режали текширувлардан ўтказилиши мумкин эмас.




ЎзР 25.12.2009 й. ЎРҚ-240-сон Қонунидан олдинги таҳрири



5-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Фермер хўжалиги аксарият ҳолларда ортиқча меҳнат ресурслари бўлмаган ерларда ва ҳудудларда ташкил этилади.



III-бўлим номининг олдинги таҳрири


III. ФЕРМЕР ХЎЖАЛИКЛАРИ ЮРИТИШ

УЧУН ЕР УЧАСТКАЛАРИ БЕРИШ.

ЕРДАН ВА СУВДАН ФОЙДАЛАНИШ



11-модда бешинчи-ўн биринчи қисмларининг олдинги таҳрири


Қишлоқ хўжалиги кооперативларининг (ширкат хўжаликларининг) ҳамда бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари, муассасалари ва ташкилотларининг ер участкалари мазкур кооперативнинг (ширкат хўжалигининг) ёки корхона, муассаса, ташкилотнинг аъзоларига (ходимларига) фермер хўжалиги юритиш учун қишлоқ хўжалиги кооперативининг (ширкат хўжалигининг) умумий йиғилиши томонидан, бошқа қишлоқ хўжалиги корхонаси, муассасаси ва ташкилотининг ваколатли органи томонидан ўтказилган танлов якунларига кўра туман ҳокимининг қарорига асосан берилиши мумкин.

Туман ҳокимининг фермер хўжалиги юритиш учун ер участкаси бериш тўғрисидаги қарори вилоят ҳокими бошчилик қиладиган ер участкалари бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқувчи вилоят комиссияси томонидан тасдиқланганидан кейин кучга киради.

Қишлоқ хўжалиги кооперативининг (ширкат хўжалигининг) умумий йиғилиши ҳамда бошқа қишлоқ хўжалиги корхонаси, муассасаси ва ташкилотининг ваколатли органи фермер хўжаликларига берилиши лозим бўлган ер участкаларини ижарачини аниқламаган ҳолда белгилаши мумкин. Бундай ҳолда фермер хўжалигига ер участкаси ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган тартибда берилади.

Ер участкасини ижарага олиш шартномаси фермер хўжалигининг бошлиғи ва туман ҳокими томонидан имзоланади.

Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) умумий йиғилишининг, бошқа қишлоқ хўжалиги корхонаси, муассасаси ва ташкилоти ваколатли органининг ҳамда туман ҳокимининг ер участкаси беришни рад этиш тўғрисидаги қарорлари устидан, шунингдек ер участкалари бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқувчи вилоят комиссиясининг туман ҳокимининг қарорини тасдиқлашни рад этиш тўғрисидаги қарори устидан судга ёки бўйсунув тартибида юқори турувчи органга, мансабдор шахсга шикоят қилиш мумкин.

Фермер хўжалиги юритиш учун ер участкалари олган ва қишлоқ аҳоли пунктида турар жойи бўлган шахсларнинг томорқа ер участкаси сақланиб қолади.

Фермер хўжалигининг ер участкаси чегаралари натурада (жойнинг ўзида) ер тузиш хизмати органлари томонидан маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан белгиланади.



12-модда матнининг олдинги таҳрири


Қишлоқ хўжалиги кооперативларининг (ширкат хўжаликларининг) таркибидан чиқиш ва фермер хўжалигини мустақил юритиш истагини билдирган аъзолари кооператив (ширкат) уставига биноан ўзларига тегишли мулкий пай қийматини ҳамда даромаддан (фойдадан) улуш олишга ҳақли, улушнинг миқдори кооператив (ширкат) аъзосининг меҳнатдаги иштироки инобатга олинган ҳолда аниқланади. Мазкур шахслар фермер хўжалиги юритиш учун ер участкасини қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) умумий мажлисининг қарорига биноан ушбу Қонуннинг 11-моддасида белгиланган тартибда ижарага олиш ҳуқуқига эга. Бунда ер участкасининг ижарага берилиши қишлоқ хўжалиги кооперативини (ширкат хўжалигини) унинг фаолият кўрсатиши учун зарур ер ресурслари ва асосий ишлаб чиқариш фондларидан маҳрум этиб қўймаслиги лозим.



15-модданинг олдинги таҳрири


15-модда. Сувдан фойдаланиш


Фермер хўжаликлари учун сувдан фойдаланиш лимитлари ваколатли органлар томонидан белгиланади.



16-модда еттинчи хатбошининг олдинги таҳрири


электр энергияси, ёқилғи-мойлаш материаллари, минерал ўғитлар, ўсимликларни ҳимоя қилишнинг кимёвий воситалари етказиб берилиши, хизматлар кўрсатилиши юзасидан шартномалар тузиш;



17-модда биринчи қисм саккизинчи-ўн тўртинчи хатбошининг олдинги таҳрири


сув ресурсларидан сувдан лимит бўйича фойдаланиш тўғрисидаги шартномага мувофиқ фойдаланиши;

хўжалик ичидаги мелиоратив тармоқни тозалаб ва таъмирлаб туриши;

ер участкасини сақлаш шартларига ва сервитутларга риоя этиши;

ўз ходимлари учун хавфсиз меҳнат шароитларини таъминлаши;

солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ўз вақтида тўлаши; (ЎзР 31.12.2008 й. ЎРҚ-197-сон Қонуни тахриридаги хат боши)

қишлоқ хўжалиги маҳсулоти етиштиришда агротехника талабларига риоя этиши;

қишлоқ хўжалиги ўсимликларининг зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтлардан муҳофаза қилинишини таъминлаши шарт.




ЎзР 23.03.2006 й. ЎРҚ-26-сон Қонунидан олдинги таҳрири


30-модда матнининг олдинги таҳрири


Фермер хўжалиги фаолиятини текшириш, давлат эҳтиёжлари учун маҳсулот реализация қилиш шартнома мажбуриятлари бажарилмаган ёки ер тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилганлигига далиллар бўлган, шунингдек ягона ер солиғи ўз вақтида тўланмаган ҳолларда, ижарага олиш шартномасига мувофиқ ижарага берилган ер участкасидан фақат белгиланган мақсадда ва оқилона фойдаланиш масалалари бўйича, белгиланган тартибда амалга оширилади.



































Время: 0.1995
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск