Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Харид қилишдаги ҳисоб-китоблар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 17.03.2006 й. ПҚ-304-сон "Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини давлат томонидан янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

17.03.2006 й.

N ПҚ-304



ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ИШЛАБ

ЧИҚАРИШИНИ ДАВЛАТ ТОМОНИДАН

ЯНАДА ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришга сарфланадиган харажатларни камайтириш ҳамда фермер ва ширкат хўжаликларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш мақсадида:


1. "Ўзагромашсервис" уюшмаси корхоналари ва муқобил машина-трактор парклари истисно тариқасида:

2006-2007 йиллар мобайнида Ҳукумат қарори билан олиб келинадиган қишлоқ хўжалиги техникаси, бутловчи ва эҳтиёт қисимлар, қишлоқ хўжалик шиналари ва таъмирлаш материалларини импорт қилишда божхона тўловларини тўлашдан (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари), шунингдек, уларни қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари ва машина-трактор парклари, жумладан муқобил машина-трактор паркларига сотишда қўшилган қиймат солиғидан;

қишлоқ хўжалиги корхоналари талабномаларига кўра бажариладиган иш ва хизматлар учун қўшилган қиймат солиғи тўлашдан 2007 йилнинг 1 январигача озод этилсин.


2. "Ўзагросервис" акциядорлик жамиятига ва муқобил машина-трактор парклари фермер хўжаликларга қишлоқ хўжалиги техникаси ва моддий-техника ресурсларини сотишда улар қийматининг 5 фоизидан ошмайдиган (солиқлар ва бюджетга тўланадиган мажбурий тўловлардан ташқари) устама нархни назарда тутсин.

3. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                         И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 12-13-сон, 102-модда.

































Время: 0.1411
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск