Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд хокимияти. Одил судлов / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Суд тизими. Суд таркиби. Судьяларни танлаш ва тайинлаш. Халқ маслаҳатчилари /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 17.03.2006 й. ПФ-3725-сон "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Судьяларни танлаш ва лавозимларга тавсия этиш бўйича олий малака комиссияси фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

17.03.2006 й.

N ПФ-3725



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ

ҲУЗУРИДАГИ   СУДЬЯЛАРНИ   ТАНЛАШ

ВА    ЛАВОЗИМЛАРГА    ТАВСИЯ    ЭТИШ

БЎЙИЧА ОЛИЙ МАЛАКА КОМИССИЯСИ

ФАОЛИЯТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ТЎҒРИСИДА


Суд ҳокимияти мустақиллигини кучайтириш, судьялар захирасини шакллантириш, номзодларни танлаш ва лавозимларга тавсия этишнинг демократик тамойилларини мустаҳкамлаш, судьялар корпуси барқарорлигини таъминлаш, Судьяларни танлаш ва лавозимларга тавсия этиш бўйича олий малака комиссияси фаолиятини ташкил қилишни тубдан ўзгартириш мақсадида ҳамда Ўзбекистон Республикасининг "Судлар тўғрисида"ги Қонуни 11-моддасига мувофиқ:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Судьяларни танлаш ва лавозимларга тавсия этиш бўйича олий малака комиссиясининг ташкилий тузилмаси ва штатлар сони 1 ва 2-иловаларга мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Судьяларни танлаш ва лавозимларга тавсия этиш бўйича олий малака комиссияси тўғрисида янги таҳрирдаги Низом, шунингдек унинг таркиби 3 ва 4-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси мазкур Фармонни ижро этиш юзасидан икки ҳафта муддатда Комиссияни молиявий ва моддий-техникавий жиҳатдан таъминлаш тўғрисида қарор қабул қилсин.

3. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


4. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:

"Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Судьяларни танлаш ва лавозимларга тавсия этиш бўйича олий малака комиссияси тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2001 йил 19 мартдаги ПФ-2817-сон Фармони;

"Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Судьяларни танлаш ва лавозимларга тавсия этиш бўйича олий малака комиссияси тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2001 йил 24 сентябрдаги ПФ-2943-сон Фармони;

"Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи Фармонларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 25 мартдаги ПФ-3587-сон Фармони иловасининг 2-банди.


5. Ушбу Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчисининг ўринбосари А.Набиев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                   И. Каримов






ЎзР Президентининг

2006 йил 17 мартдаги

ПФ-3725-сон Фармонига

1-ИЛОВА


Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги

Судьяларни танлаш ва лавозимларга тавсия

этиш бўйича олий малака комиссиясининг

ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ










Раис

(жамоатчилик асосида)

1
































































Комиссия аъзолари (жамоатчилик асосида)

11


Раис ўринбосари

1
































































































Комиссия аъзоси - Суд инспекцияси раҳбари

1


Комиссия аъзоси - Суд инспекцияси раҳбари ўринбосари

1




Комиссия аъзоси - Котибият раҳбари

1

Комиссия аъзоси - Кот. раҳбари ўринбосари

1














































































Ижроия

аппарати






































Суд инспекцияси

7




Комиссия котибияти

7

Хўжалик бўлими

3












































































































Судларнинг малака ҳайъатлари

31








Жами - 18 бирлик






























































ЎзР Президентининг

2006 йил 17 мартдаги

ПФ-3725-сон Фармонига

2-ИЛОВА




Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Судьяларни

танлаш ва лавозимларга тавсия этиш бўйича олий малака

комиссиясининг штатлар сони

ОЛИЙ МАЛАКА КОМИССИЯСИНИНГ ТАРКИБИ

1.

Комиссия раиси (жамоатчилик асосида)


- 1

2.

Комиссия раиси ўринбосари (доимий асосда)


- 1

3.

Комиссия аъзолари (жамоатчилик асосида)


- 11

4.

Комиссия аъзолари (доимий асосда)


- 4


Комиссия бўйича жами


- 17


ИЖРОИЯ АППАРАТИ



I. Комиссия раисининг ўринбосари


- 1


II. Комиссия ҳузуридаги Суд инспекцияси



1.

Инспекция раҳбари - комиссия аъзоси


- 1

2.

Инспекция раҳбарининг ўринбосари - комиссия аъзоси


- 1

3.

Етакчи инспектор


- 4

4.

Иш юритувчи


- 1


Жами


- 7


III. Комиссия Котибияти



1.

Котибият раҳбари - комиссия аъзоси


- 1

2.

Котибият раҳбарининг ўринбосари - комиссия аъзоси


- 1

3.

Етакчи инспектор


- 4

4.

Архив мудири - иш юритувчи


- 1


Жами


- 7


IV. Хўжалик бўлими



1.

Бухгалтер


- 1

2.

Хизмат кўрсатувчи ходимлар


- 2


Жами


- 3


Ижроия аппарати бўйича жами


18

ЎзР Президентининг

2006 йил 17 мартдаги

ПФ-3725-сон Фармонига

4-ИЛОВА


Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги

Судьяларни танлаш ва лавозимларга тавсия

этиш бўйича олий малака комиссиясининг

ТАРКИБИ

1.

Муҳитдинова Ф.Ф.

-

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раисининг ўринбосари, комиссия раиси


2.

Лавозими бўйича

-

Комиссия раисининг ўринбосари (доимий асосда)


3.

Лавозими бўйича

-

Комиссия ҳузуридаги Суд инспекцияси раҳбари, комиссия аъзоси (доимий асосда)


4.

Лавозими бўйича

-

Комиссия ҳузуридаги Суд инспекцияси раҳбарининг ўринбосари, комиссия аъзоси (доимий асосда)


5.

Лавозими бўйича

-

Комиссия котибиятининг раҳбари, комиссия аъзоси (доимий асосда)


6.

Лавозими бўйича

-

Комиссия котибияти раҳбарининг ўринбосари, комиссия аъзоси (доимий асосда)


7.

Набиев А.Э.

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчисининг ўринбосари, комиссия аъзоси


8.

Отахонов Ф.Х.

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчисининг ўринбосари, комиссия аъзоси


9.

Исмоилов Н.М.

-

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси раиси, комиссия аъзоси


10.

Қодиров Ғ.Т.

-

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари, комиссия аъзоси


11.

Ахмонов Н.Р.

-

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди раисининг биринчи ўринбосари, комиссия аъзоси


12.

Жамолов Б.У.

-

Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг ўринбосари, комиссия аъзоси


13.

Мирбобоев Б.Ш.

-

Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди раисининг ўринбосари, комиссия аъзоси


14.

Нурмуҳамедов Б.Ғ.

-

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари, комиссия аъзоси


15.

Шукуров Ғ.Х.

-

Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш Департаменти директори - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг ўринбосари, комиссия аъзоси


16.

Убайдуллаева Р.А.

-

"Ижтимоий фикр" Республика жамоатчилик марказининг директори, комиссия аъзоси


17.

Шораҳмедов Ш.Ш.

-

Тошкент давлат юридик институтининг кафедра мудири, комиссия аъзоси


Комиссия мажлисларида, шунингдек судьяларнинг малака ҳайъатлари раислари (31) улар томонидан тақдим этилган номзодлар кўриб чиқилаётганда маслаҳат овози билан иштирок этадилар.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 12-13-сон, 101-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси", 2006 йил, 3-сон, 135-модда


















































Время: 0.1861
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск