Внимание!

NB! Айни вактда мазкур хужжатга ўзгартишлар киритилмокда.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Савдо. Умумий овқатланиш. Маиший хизмат кўрсатиш / Улгуржи савдо /

"Ўзбекозиқовқатзахира" мева-сабзавот маҳсулотларини тайёрлаш ва ғамлаш корхоналари уюшмаси таркибига кирадиган мева-сабзавот маҳсулотларини тайёрлаш ва ғамлаш корхоналарини рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 27.03.2006 й. 52-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2006 йил 27 мартдаги

52-сон қарорига

1-ИЛОВА



"Ўзбекозиқовқатзахира" мева-сабзавот маҳсулотларини

тайёрлаш ва ғамлаш корхоналари уюшмаси таркибига

кирадиган мева-сабзавот маҳсулотларини тайёрлаш

ва ғамлаш корхоналарини рўйхатдан ўтказиш

тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. "ЎЗБЕКОЗИҚОВҚАТЗАХИРА" МЕВА-САБЗАВОТ

МАҲСУЛОТЛАРИНИ ТАЙЁРЛАШ ВА ҒАМЛАШ КОРХОНАЛАРИ

УЮШМАСИ ТАРКИБИГА КИРАДИГАН МЕВА-САБЗАВОТ

МАҲСУЛОТЛАРИНИ ТАЙЁРЛАШ ВА ҒАМЛАШ

КОРХОНАЛАРИНИ РЎЙХАТДАН

ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ

1. "Ўзбекозиқовқатзахира" мева-сабзавот маҳсулотларини тайёрлаш ва ғамлаш корхоналари уюшмаси таркибига кирадиган мева-сабзавот маҳсулотларини тайёрлаш ва ғамлаш корхоналарини рўйхатдан ўтказиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

2. "Ўзбекозиқовқатзахира" мева-сабзавот маҳсулотларини тайёрлаш ва ғамлаш корхоналари уюшмаси таркибига кирадиган мева-сабзавот маҳсулотларини тайёрлаш ва ғамлаш корхоналари муассислари томонидан тақдим этиладиган таъсис ҳужжатларида:

шакллантириладиган устав фонди миқдори тўғрисидаги;

фаолият тури - истеъмол товарлари улгуржи савдоси, шунингдек мева-сабзавот маҳсулотларини тайёрлаш ва ғамлаш тўғрисидаги маълумотлар мавжуд бўлиши керак.


II. ИСТЕЪМОЛ ТОВАРЛАРИ УЛГУРЖИ

САВДОСИНИ АМАЛГА ОШИРИШ ТАРТИБИ


3. "Ўзбекозиқовқатзахира" мева-сабзавот маҳсулотларини тайёрлаш ва ғамлаш корхоналари уюшмаси таркибига кирадиган мева-сабзавот маҳсулотларини тайёрлаш ва ғамлаш корхоналари (кейинги ўринларда сотувчилар деб аталади) Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда улгуржи савдо фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига эга.

4. Улгуржи савдо фаолиятини амалга ошириш учун сотувчиларда ўзининг ёки ижарага олинган омборхона бинолари, совутиш (зарурият бўлганда), кўтариш-тушириш ва транспорт ускуналари, тегишли инфратузилма - автомобиль ва темир йўл кириш йўллари, электр энергияси ва сув таъминоти тармоқлари мавжуд бўлиши керак.


5. Сотувчилар товарларнинг етказиб берувчиларини ва харидорларини шартнома асосида мустақил равишда танлаб олиш ҳуқуқига эга ҳамда сотилган товарларнинг кейинчалик фойдаланилиши учун жавоб бермайдилар.


6. Сотувчилар томонидан истеъмол товарлари ҳудудий жойлашувидан қатъи назар, ҳар қандай хўжалик юритувчи субъектларга, шу жумладан белгиланган тартибда чакана савдо фаолияти билан шуғулланаётган ва назорат-касса машиналари билан жиҳозланган турғун савдо тармоғига эга бўлган юридик шахсларга, махсус истеъмолчиларга, давлат таъминотидаги муассасаларга, ишлаб чиқариш корхоналарига улгуржи сотилади.

Товарлар жисмоний шахсларга фақат якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома ва қонун ҳужжатларида белгиланган шаклдаги чакана савдони амалга оширишга рухсат берувчи гувоҳнома мавжуд бўлганда улгуржи сотилади.

8. Товарларни улгуржи сотиш фақат тузилган шартномалар асосида ва ўзаро ҳисоб-китобларнинг нақдинасиз шаклида амалга оширилиши мумкин.



III. СОТУВЧИЛАРНИНГ ВАЗИФАЛАРИ


9. Савдо фаолиятини амалга оширишда сотувчилар:

товарларнинг сотиб олинганлигини тасдиқловчи (шартнома, счёт-фактура, товар-йўл ҳужжатлари) ҳужжатларга;

мувофиқлик сертификатига, товарларнинг ишлаб чиқариш корхоналарида сертификатланганлиги тўғрисидаги маълумотлар ёки уларнинг нусхаларига - мажбурий тартибда сертификатланиши лозим бўлган товарлар сотилганда.


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 12-13-сон, 106-модда.


































Время: 0.2122
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск