Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Савдо. Умумий овқатланиш. Маиший хизмат кўрсатиш /

"Ўзбекозиқовқатзахира" мева-сабзавот маҳсулотларини тайёрлаш ва ғамлаш корхоналари уюшмаси таркибига кирадиган мева-сабзавот маҳсулотларини тайёрлаш ва ғамлаш корхоналари истеъмол товарлари улгуржи савдосини амалга ошириш фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 27.03.2006 й. 52-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2006 йил 27 мартдаги

52-сон қарорига

2-ИЛОВА



"Ўзбекозиқовқатзахира" мева-сабзавот маҳсулотларини

тайёрлаш ва ғамлаш корхоналари уюшмаси таркибига

кирадиган мева-сабзавот маҳсулотларини тайёрлаш ва

ғамлаш корхоналари истеъмол товарлари улгуржи

савдосини амалга ошириш фаолиятини

лицензиялаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом "Ўзбекозиқовқатзахира" мева-сабзавот маҳсулотларини тайёрлаш ва ғамлаш корхоналари уюшмаси таркибига кирадиган мева-сабзавот маҳсулотларини тайёрлаш ва ғамлаш корхоналарининг истеъмол товарлари улгуржи савдосини амалга ошириш фаолиятини лицензиялаш тартибини белгилайди.

Ушбу Низом товар-хом ашё биржаларининг очиқ электрон савдоларида истеъмол товарларини улгуржи сотишга (сотиб олишга) татбиқ этилмайди.

2. Мазкур Низомда назарда тутилган тартибда берилган лицензия улгуржи савдо корхоналарига:

ҳудудий жойлашувидан қатъи назар, хўжалик юритувчи субъектларга, шу жумладан белгиланган тартибда чакана савдо фаолиятини амалга ошираётган ва назорат-касса машиналари билан жиҳозланган турғун савдо тармоғига эга бўлган юридик шахсларга, махсус истеъмолчиларга, давлат таъминотидаги муассасаларга, ишлаб чиқариш корхоналарига товарларни улгуржи сотиш;

фақат якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаси ва қонун ҳужжатларида белгиланган шаклдаги чакана савдони амалга оширишга рухсат берувчи гувоҳномаси мавжуд бўлган жисмоний шахсларга товарларни кичик туркумлар билан улгуржи сотиш ҳуқуқини беради.

3. Мазкур Низомнинг 1-бандида кўрсатилган корхоналарнинг истеъмол товарлари улгуржи савдосини амалга ошириш фаолиятини лицензиялаш Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан (кейинги ўринларда лицензияловчи орган деб аталади) амалга оширилади.


4. Лицензияловчи орган томонидан лицензия талабгорининг аризаси кўриб чиқилганлиги учун қонун ҳужжатларида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида йиғим ундирилади. Лицензия бериш юзасидан ҳужжатлар кўриб чиқилганлиги учун йиғим суммаси лицензияловчи орган ҳисоб рақамига ўтказилади.

5. Лицензия берилганлиги учун қонун ҳужжатларида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари миқдорида давлат божи ундирилади. Давлат божи суммаси республика бюджетига ўтказилади.

6. Истеъмол товарлари улгуржи савдоси фаолиятини амалга ошириш учун лицензия чекланмаган муддатга берилади.



II. ЛИЦЕНЗИЯ ТАЛАБЛАРИ ВА ШАРТЛАРИ


7. Қуйидагилар истеъмол товарлари улгуржи савдоси фаолиятини амалга оширишда лицензия талаблари ва шартлари ҳисобланади:

улгуржи савдо фаолиятини амалга оширишни тартибга солувчи Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига риоя этилиши;

ўзининг ёки ижарага олинган омборхона бинолари, совутиш (зарурият бўлганда), кўтариш-тушириш ва транспорт ускуналари, тегишли инфратузилма - автомобиль ва темир йўл кириш йўллари, электр энергияси ва сув таъминоти тармоқлари мавжуд бўлиши;

мувофиқлик сертификатлари ёки маҳсулотларнинг ишлаб чиқариш корхоналарида сертификатланганлиги тўғрисидаги маълумотлар ёхуд уларнинг нусхалари мавжуд бўлиши - мажбурий тартибда сертификатланиши лозим бўлган товарлар сотилганда;

лицензия талабгорининг "Ўзбекозиқовқатзахира" мева-сабзавот маҳсулотларини тайёрлаш ва ғамлаш корхоналари уюшмаси таркибига кириши.


III. ЛИЦЕНЗИЯ ОЛИШ УЧУН ЗАРУР ҲУЖЖАТЛАР


8. Лицензия олиш учун лицензия талабгори лицензияловчи органга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

а) юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, жойлашган жойи (почта манзили), банк муассасасининг номи ва банкдаги ҳисоб рақами, фаолиятнинг лицензияланадиган тури кўрсатилган ҳолда лицензия бериш тўғрисидаги ариза;

в) ўзининг ёки ижарага олинган омборхона бинолари, совутиш (зарурият бўлганда), кўтариш-тушириш ва транспорт ускуналари, тегишли инфратузилма - автомобиль ва темир йўл кириш йўллари, электр энергияси ва сув таъминоти тармоқларининг мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжатлар;

г) лицензия талабгорининг "Ўзбекозиқовқатзахира" мева-сабзавот маҳсулотларини тайёрлаш ва ғамлаш корхоналари уюшмаси таркибига киришини тасдиқловчи ҳужжатлар;

д) лицензия бериш тўғрисидаги ариза лицензияловчи орган томонидан кўриб чиқилганлиги учун йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат.


9. Лицензия талабгоридан мазкур Низомда назарда тутилмаган ҳужжатлар тақдим этилишини талаб этишга йўл қўйилмайди.


10. Ҳужжатлар лицензия талабгори томонидан лицензияловчи органга бевосита ёхуд улар олинганлигини тасдиқловчи билдиришнома билан почта алоқаси воситаси орқали берилади.


11. Ҳужжатлар лицензияловчи органнинг масъул ходими томонидан рўйхат бўйича қабул қилинади, унинг нусхаси ҳужжатлар қабул қилиб олинган сана кўрсатилган ҳолда лицензия талабгорига юборилади (топширилади).



IV. АРИЗАНИ КЎРИБ ЧИҚИШ ВА ЛИЦЕНЗИЯ

БЕРИШ ЁКИ ЛИЦЕНЗИЯ БЕРИШНИ РАД ЭТИШ

ТЎҒРИСИДА ҚАРОР ҚАБУЛ ҚИЛИШ


12. Ҳужжатларни кўриб чиқиш ва истеъмол товарлари улгуржи савдоси фаолиятини амалга оширишга лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиш муддати ариза ва лицензия олиш учун барча зарур ҳужжатлар тушган кундан бошлаб икки иш кунини ташкил этади.

13. Лицензияловчи орган лицензия талабгорини қабул қилинган қарор тўғрисида тегишли қарор қабул қилинган кундан кейин бир иш куни мобайнида хабардор қилади.

Лицензия беришга қарор қилинганлиги тўғрисидаги билдиришнома банк ҳисоб рақамининг реквизитлари ва давлат божини тўлаш муддати кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда лицензия талабгорига юборилади (топширилади).


14. Лицензия битими лицензияловчи орган билан лицензиат ўртасида тузилади ҳамда унда қуйидагилар бўлиши керак:

битимни имзолаган шахсларнинг фамилияси, исми, отасининг исми, эгаллаб турган лавозими;

томонларнинг реквизитлари;

амалга оширилишига лицензия берилаётган фаолият турининг номи;

лицензиатга қўйиладиган лицензия талаблари ва шартлари;

лицензия битими талаблари ва шартлари бузилганлиги учун томонларнинг жавобгарлиги;

лицензиат томонидан лицензия битими талаблари ва шартлари бажарилишини лицензияловчи орган томонидан назорат қилиш тартиби.

Лицензия битими икки нусхада - лицензиат ва лицензияловчи орган учун бир нусхадан тузилади.


15. Лицензиялар лицензияловчи орган томонидан мазкур Низомга иловага мувофиқ шаклдаги бланкаларда расмийлаштирилади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг ваколатли ўринбосари томонидан имзоланади.

Лицензия бланкалари қатъий ҳисобда турадиган ҳужжатлар ҳисобланади, ҳисобга олиш сериясига, тартиб рақамига ва ҳимояланганлик даражасига эга бўлади.

Лицензия бланкалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 20 декабрдаги 488-сон қарорига мувофиқ тайёрланади.


16.

Лицензия мазкур Низомга иловага мувофиқ шакл бўйича берилади.


17. Лицензия талабгори томонидан давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилган кунда лицензия битими тузилади ва лицензия берилади.


18. Лицензиат лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги ҳақидаги билдиришнома юборилган (топширилган) вақтдан бошлаб уч ой мобайнида лицензияловчи органга лицензия берилганлиги учун давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этмаган ёхуд лицензия битимини имзоламаган тақдирда, лицензияловчи орган лицензияни бекор қилишга ҳақлидир.


19. Лицензия бериш "Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддасида назарда тутилган асослар бўйича рад этилиши мумкин.

Лицензия беришни бошқа асослар бўйича, шу жумладан мақсадга мувофиқ эмаслиги сабабларига кўра рад этишга йўл қўйилмайди.

Лицензия талабгори лицензия бериш рад этилиши тўғрисидаги қарор, шунингдек лицензияловчи орган мансабдор шахсининг хатти-ҳаракати (ҳаракатсизлиги) юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эга.


20. Лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда рад этиш тўғрисидаги билдиришнома лицензия талабгорига тегишли қарор қабул қилингандан кейин бир кун мобайнида рад этишнинг аниқ сабаблари ва лицензия талабгори кўрсатиб ўтилган сабабларни бартараф этиб ҳужжатларни такроран кўриб чиқишга тақдим этиши учун етарли бўлган муддат кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда юборилади (топширилади).


21. Лицензия талабгори томонидан лицензия бериш рад этилишига асос бўлган сабаблар бартараф этилган тақдирда, ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш лицензия талабгорининг аризаси барча зарур ҳужжатлар билан биргаликда олинган кундан бошлаб бир иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда амалга оширилади.

Лицензия талабгорларининг аризалари такроран кўриб чиқилганлиги учун йиғим ундирилмайди.

Лицензия бериш рад этилганлиги тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган муддат ўтгандан кейин берилган ариза янгидан берилган ариза ҳисобланади.



V. ЛИЦЕНЗИЯНИ ҚАЙТА РАСМИЙЛАШТИРИШ,

ДУБЛИКАТ БЕРИШ


22. Лицензиат қайта ташкил этилганда, унинг номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарганда лицензиат ёки унинг ҳуқуқий вориси қайта рўйхатдан ўтказилгандан ёхуд жойлашган жойи ўзгаргандан кейин бир ҳафта муддатда кўрсатиб ўтилган маълумотларни тасдиқловчи тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда лицензияни қайта расмийлаштириш учун лицензияловчи органга мурожаат қилиши шарт.


23. Лицензия қайта расмийлаштирилгунга қадар лицензиат лицензияда кўрсатилган фаолиятни илгари берилган лицензия асосида амалга оширади.


24. Лицензияловчи орган лицензияни қайта расмийлаштиришда лицензиялар реестрига тегишли ўзгартиришлар киритади. Лицензияларни қайта расмийлаштириш лицензияловчи орган томонидан тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза олинган кундан бошлаб икки кун мобайнида амалга оширилади.

Лицензияни қайта расмийлаштиришда қонун ҳужжатларида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг ярми миқдорида йиғим ундирилади. Лицензия қайта расмийлаштирилганлиги учун йиғим суммаси лицензияловчи орган ҳисоб рақамига ўтказилади.

25. Йўқотиб қўйилган ёки яроқсиз ҳолга келиб қолган лицензия ўрнига лицензиатнинг аризасига кўра унинг дубликати берилиши мумкин.

Лицензиат лицензия дубликати олиш учун лицензияловчи органга, юридик шахснинг номи, ташкилий-ҳуқуқий шакли кўрсатилган ҳолда, лицензия дубликати бериш тўғрисида ариза ҳамда лицензия дубликати берилгани учун йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этади.

Лицензия дубликати беришда қонун ҳужжатларида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг ярми миқдорида йиғим ундирилади. Лицензия дубликати берилгани учун йиғим суммаси лицензияловчи орган ҳисоб рақамига ўтказилади.


VI. ЛИЦЕНЗИЯ ТАЛАБЛАРИ ВА ШАРТЛАРИГА

РИОЯ ЭТИЛИШИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ


26. Лицензия талаблари ва шартларига риоя қилиниши устидан назорат тегишли назорат органлари томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда текширишлар ўтказиш йўли билан амалга оширилади.

Тегишли назорат органлари лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини текшириш чоғида пайдо бўладиган масалалар юзасидан лицензиатдан зарур ахборотни сўраши ва олиши мумкин.

Текширишлар натижалари асосида текшириш далолатномаси тузилади. Бузилишлар аниқланган тақдирда текшириш далолатномасида лицензия талаблари ва шартларининг аниқ бузилишлари кўрсатилади.

Текшириш далолатномаси нусхаси лицензияловчи органга юборилади, лицензияловчи орган лицензиатга лицензия талаблари ва шартларининг аниқланган бузилишларини бартараф этиш мажбуриятини юкловчи қарор чиқаради ҳамда бундай бузилишларни бартараф этиш муддатларини белгилайди.


27. Текшириш далолатномаси икки нусхада тузилади, улардан бир нусхаси лицензиатга берилади, иккинчи нусхаси назорат органида қолади.



VII. ЛИЦЕНЗИЯНИНГ АМАЛ ҚИЛИШИНИ

ТЎХТАТИБ ТУРИШ, ТЎХТАТИШ,

ЛИЦЕНЗИЯНИ БЕКОР ҚИЛИШ


28. Лицензиянинг амал қилишини ўн иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатга тўхтатиб туриш "Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 22-моддасига мувофиқ, лицензияловчи орган томонидан амалга оширилади.

Лицензиянинг амал қилишини ўн иш кунидан ортиқ муддатга тўхтатиб туриш суд тартибида амалга оширилади.

Лицензияловчи органнинг лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарори юзасидан судга шикоят қилиниши мумкин. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш асоссиз эканлиги суд томонидан эътироф этилган тақдирда, лицензияловчи орган лицензиат олдида лицензиатга етказилган зарар миқдорида жавоб беради.


29. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиш ва лицензияни бекор қилиш "Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 23 ва 24-моддаларига мувофиқ амалга оширилади.



VIII. ЛИЦЕНЗИЯЛАР РЕЕСТРИ


30. Лицензияловчи орган белгиланган тартибда лицензиялар реестрини юритади.


31. Лицензиялар реестрида қуйидагилар кўрсатилиши керак:

а) лицензиатлар тўғрисидаги асосий маълумотлар: юридик шахснинг тўлиқ ва қисқартирилган номи, рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумотлар (рўйхатдан ўтказиш санаси, рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг берилган санаси ва тартиб рақами, СТИР), почта манзили ҳамда мавжуд бўлса телефон, факс рақами, электрон почта манзили;

б) фаолиятнинг лицензияланаётган тури;

в) лицензияларнинг берилган санаси ва тартиб рақами;

г) лицензияларни қайта расмийлаштириш, амал қилиш муддатини тўхтатиб туриш ва тиклашнинг асослари ва санаси;

д) лицензияларнинг амал қилишини тўхтатиш асослари ва санаси;

е) лицензияларни бекор қилишнинг асослари ва санаси;

ж) дубликат беришнинг асослари ва санаси.


32. Лицензиялар реестридаги маълумотлар манфаатдор юридик ва жисмоний шахсларнинг улар билан танишиши учун очиқ ҳисобланади ҳамда аниқ лицензиатлар тўғрисидаги маълумотлар реестрдан кўчирма тарзида ёзма сўров асосида ва сўров учун ҳақ тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилганда уч кун муддатда берилади.


33. Реестрдан бир лицензиат тўғрисида маълумот берилганлиги учун қонун ҳужжатларида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг ярми миқдорида тўлов ундирилади.

Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларига лицензиялар реестридан маълумотлар текин берилади.


34. Реестрдан маълумот берилганлиги учун йиғим суммаси лицензияловчи орган ҳисоб рақамига ўтказилади.





Низомга

ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлиги



ЛИЦЕНЗИЯ

АА N 000

Мазкур лицензия билан ________________________________________ га

(лицензия эгасининг тўлиқ номи)


________________________________________________________________

(фаолиятнинг рухсат берилган тури)


________________________________________________________________


____________________________ ни амалга оширишга рухсат берилади.


Лицензия эгасининг жойлашган жойи (почта манзили): _____________


________________________________________________________________


Солиқ тўловчи-лицензия эгасининг идентификация рақами:


________________________________________________________________


Лицензия берилган сана _____________ йил ________________________


Лицензиянинг амал қилиш муддати чекланмаган.


Реестр бўйича тартиб рақами _____________________________________


Ваколатли шахс:


_____________________________________                            _______________

                   (Ф.И.О.)                                                                                       (имзо)



М.Ў.


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 12-13-сон, 106-модда.
































Время: 0.1354
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск