ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ёқилғи-энергетика комплекси / Кўмир саноати /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 04.06.2002 й. 196-сон "Кўмир" акциядорлик бирлашмаси тузилмасини такомиллаштириш ва 2002-2010-йилларда республика кўмир саноатини ривожлантириш Дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

04.06.2002 й.

N 196



"КЎМИР" АКЦИЯДОРЛИК БИРЛАШМАСИ

ТУЗИЛМАСИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ВА 2002-2010-ЙИЛЛАРДА РЕСПУБЛИКА

КЎМИР САНОАТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

ДАСТУРИНИ АМАЛГА ОШИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


[Кўчирма]


Кўмир ишлаб чиқаришни барқарор равишда кўпайтиришни таъминлаш ва унинг энергия манбалари таркибидаги улушини ошириш, кўмир саноатини бошқариш тузилмасини такомиллаштириш, акциялаштириш жараёнларини чуқурлаштириш, кўмир тармоғи корхоналарини ривожлантириш, техника билан қайта жиҳозлаш ва замонавийлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 5 мартдаги 112-ф-сон фармойиши билан тузилган махсус комиссия томонидан ишлаб чиқилган 2002-2010 йилларда Ўзбекистон Республикаси кўмир саноатини ривожлантириш Дастури 1-иловага мувофиқ маъқуллансин.


2. Қуйидагилар:

Кўмир саноатини техника билан қайта жиҳозлаш ва реконструкция қилишга доир тадбирлар 2-иловага* мувофиқ;

2002-2010 йилларда Янги Ангрен ИЭСини ва Ангрен ИЭСини реконструкция қилишга доир тадбирлар 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

4. "Кўмир" акциядорлик бирлашмаси ва унинг корхоналари раҳбар ходимларини аттестациядан ўтказиш учун 7-иловага мувофиқ таркибда комиссия тузилсин.

Комиссия бир ой муддатда "Кўмир" акциядорлик бирлашмаси ва унинг корхоналари раҳбар ходимларини аттестациядан ўтказсин ва у тугаллангач Вазирлар Маҳкамасига ахборот берсин.


5. Воситачилар сонини қисқартириш, тармоқни бошқариш механизмини такомиллаштириш мақсадида "Ўзбеккўмир" сотиш фирмаси тугатилсин ва унинг ҳудудий бўлинмалари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари тасарруфига берилсин.

8. "Крупп Фердертехник Гмбх" компанияси (Германия) томонидан "Кўмир" акциядорлик бирлашмаси билан биргаликда "Ангрен" конини техника билан қайта жиҳозлаш лойиҳасининг техник-иқтисодий асосланиши ишлаб чиқилгани, унда Германиянинг "МАН Такраф" фирмаси билан консорциумда замонавий импорт технологик асбоб-ускуналар етказиб берилиши назарда тутилгани маълумот учун қабул қилинсин.

Мазкур лойиҳани маблағ билан таъминлаш "Гермес" жамияти (Германия)нинг суғурта қопламаси остида Германия банклари кредитлари ҳисобига, шу жумладан кўмир тармоғини техника билан қайта жиҳозлашнинг биринчи босқичи бўйича (42 млн. Германия марксаси миқдорида) - "Банк Гезельшафт Берлин АГ" (Германия) кредитлари ҳисобига амалга оширилади.


9. "Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компанияси, "Кўмир" акциядорлик бирлашмаси:

Янги Ангрен ИЭСининг бешта энергоблоки 11-иловага мувофиқ 2010 йилгача кўмирдан йил давомида фойдаланишга босқичма-босқич ўтказилишини;

ишлаб чиқариладиган иссиқлик энергияси ҳажмини сақлаб қолган ва 2010 йилда электр энергияси ишлаб чиқаришни йилига 1,37 млрд кВт. соатгача кўпайтирган ҳолда Ангрен ИЭСи тўлиқ таъмирланишини;

Янги Ангрен ИЭСи учун қўшимча кул-шлак ташлаш жойлари қуришнинг дастлабки босқичини, уларнинг 8,3 млн тонна сиғимли биринчи навбатини 2004 йилда тугаллаган ҳолда 2002 йилда бошланишини;

кўмир саноати корхоналарини техника билан қайта жиҳозлаш ва реконструкция қилиш бўйича ушбу қарор билан тасдиқланган тадбирлар ўз вақтида амалга оширилишини таъминласинлар.


10. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикасининг Инвестиция дастурида 2002-2010 йилларда Ўзбекистон Республикаси кўмир саноатини ривожлантириш Дастурига киритилган лойиҳаларнинг амалга оширилишини ҳар йили назарда тутсинлар.

11. "Кўмир" акциядорлик бирлашмаси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда бюджет ташкилотларига кўмир етказиб бериш механизмини бир ой муддатда ишлаб чиқсин, унда:

улар томонидан йилнинг I чорагида йиллик кўмир харидлари учун аванс тўлаш;

уларга кўмирни йил мобайнида, тўлов вақтида амалда бўлган нарх бўйича (кўмирни келишилган жойдаги истеъмолчигача етказиб бериш қийматини ҳисобга олган ҳолда) тузилган шартномаларга мувофиқ "Кўмир" акциядорлик бирлашмаси корхоналари томонидан кўмирни етказиб бериш муддатлари ва сифати бўйича ўз мажбуриятларини бажариш юзасидан масъулияти билан етказиб бериш имкониятини назарда тутсин.


15. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси аҳолисига ва бюджет ташкилотларига кўмир сотишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" 1994 йил 20 октябрдаги 516-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


16. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари В.Ю. Атаев ва Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                             И. Каримов



*) 2-11-иловалар берилмайди.




































Время: 0.1501
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск