язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Халқаро алоқалар/ Ташқи сиёсий фаолиятни тартибга солиш/ Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги ваколатхоналари фаолиятини тартибга солиш/ Алоҳида ваколатхоналар/ Осиё, Арабистон/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 29.11.2002 й. 416-сон "Афғонистонда Ўзбекистон Республикасининг элчихонасини очиш тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

29.11.2002 й.

N 416


АФҒОНИСТОНДА ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ЭЛЧИХОНАСИНИ

ОЧИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси билан Афғонистон Ислом Давлати ўртасидаги икки томонлама муносабатлар ривожланишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Афғонистон Ислом Давлатида, Қобул шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Элчихонаси очилсин.

3. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги 2002 йилнинг қолган даври учун мазкур Элчихона таъминотига харажатлар сметасини Молия вазирлиги билан келишсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2002 йилдан бошлаб навбатдаги молиявий йил учун бюджетда тасдиқланган хорижий муассасаларни маблағ билан таъминлаш миқдоридан келиб чиқиб, штатлар бутланишига қараб, харажатлар сметасига мувофиқ хорижий муассаса таъминотига зарур маблағлар ажратсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги бир ой муддатда штат жадвалига мувофиқ Элчихонанинг дипломатик таркибини бутлаш учун номзодлар юзасидан таклиф киритсин.


6. Ўзбекистон Республикасининг Афғонистондаги элчиси маиший, тиббий ва транспорт харажатларини кўрсатиш шарт-шароитларига кўра Ўзбекистон Республикаси вазирлигига тенглаштирилсин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                              И. Каримов