Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд хокимияти. Одил судлов / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Суд тизими. Суд таркиби. Судьяларни танлаш ва тайинлаш. Халқ маслаҳатчилари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 10.03.2001 й. 120-сон "Судлар фаолияти таъминотини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

10.03.2001 й.

N 120



СУДЛАР ФАОЛИЯТИ ТАЪМИНОТИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


"Судлар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ ҳамда судьяларнинг мустақиллигини янада мустаҳкамлаш, судлар фаолиятини ташкилий, моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлашни такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузурида махсус ваколатли орган - Судлар фаолиятини ташкилий, моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаменти (кейинги ўринларда "Департамент" деб аталади) ва унинг жойлардаги бўлинмалари (бўлимлари) ташкил этилсин.

Белгилаб қўйилсинки:

Департамент юридик шахс ҳисобланади ва ўз фаолияти тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирига ҳисоб беради.

Департаментга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланадиган Департамент директори - Адлия вазирининг ўринбосари раҳбарлик қилади.


2. Қуйидагилар Департаментнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

судларни ташкил этиш масалалари юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш ва уларни Ўзбекистон Республикаси Президентининг муҳокамасига киритиш;

тегишли Судьялар малака ҳайъатлари тавсияномалари асосида кадрларни танлаш ва судья лавозимларига тавсия этиш масалаларини ҳал этиш учун зарур материалларни тайёрлаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Судьяларни танлаш ва лавозимларга тавсия этиш бўйича олий малака комиссиясига тақдим этиш, Комиссия топшириғига биноан судларни ташкилий-техника жиҳатидан таъминлаш бўйича бошқа вазифаларни амалга ошириш;

қабул қилинган суд қарорлари, шунингдек бошқа органлар қарорлари сўзсиз бажарилишини таъминлаш, суд ижрочиси, суд мажлиси котиби кадрларини танлаш ва жой-жойига қўйиш, уларнинг самарали фаолиятини ташкил этиш юзасидан тизимли ишларни амалга ошириш;

суд амалиёти ва суд статистикасининг тизимли таҳлилини амалга ошириш;

судларни моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш ҳамда уларнинг фаолияти учун зарур шароитлар яратиш ишларини ташкил этиш;

халқ маслаҳатчилари сайловларини тайёрлаш ва ўтказиш ҳамда уларни ўқитиш ишларини ташкил этиш ва уларнинг самарадорлигини ошириш;

судьялар ва суд процессларининг хавфсизлигини таъминлаш ишларини ташкил этиш.


3. Департамент тўғрисидаги Низом, Департаментнинг штатдаги ходимлари сони 31 нафардан иборат бўлган марказий аппарати тузилмаси, ходимлари сони 109 нафардан иборат бўлган жойлардаги бўлимлари тузилмаси 1-4-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.

Департаментнинг ҳудудий бўлимлари бевосита Департаментга бўйсуниши, Департамент томонидан шакллантирилиши ва маблағ билан таъминланиши белгилаб қўйилсин.

Белгилансинки, Департамент ва унинг жойлардаги бўлимлари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлигининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаларининг мавжуд штатдаги ходимлари сони ҳисобига ташкил этилади.

Департамент ташкил этилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Судлар фаолиятини ташкилий таъминлаш бошқармаси, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаларининг тегишли бўлимлари тугатилсин.


4. Белгилаб қўйилсинки:

судларнинг жорий фаолиятини молиялаштириш ва моддий-техника жиҳатидан таъминлаш, уларнинг биноларини қуриш, харажатларини таъминлаш ва қўриқлаш Департамент томонидан республика бюджети, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Адлия муассасалари ва судларни ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобига амалга оширилади;

Департамент директори судларни навбатдаги молия йилида молиялаштириш тўғрисидаги таклифларни бевосита Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматига тақдим этади;

Департамент бюджет молиявий маблағлари тақсимланишини ҳамда уларнинг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банки томонидан белгиланадиган тартибда тегишли банк тузилмалари орқали судларга етказилишини таъминлайди.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳар йилги бюджетларни шакллантиришда республика бюджетида Департамент ва судлар фаолиятини молиялаштириш учун алоҳида сатрда зарур бюджет маблағлари ажратишни назарда тутсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири:

бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги марказий аппаратининг, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаларининг янги ташкилий-штат тузилмасини, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тўғрисидаги Низомни тайёрласин ва кўриб чиқиш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин;

икки ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда 2001 йил учун тасдиқланган харажатлар сметаларига тегишли ўзгартиришлар киритсин;

бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда судьяларнинг ҳамда суд процесслари қатнашчиларининг хавфсизлигини таъминлаш тартибини ишлаб чиқсин;

икки ой муддатда Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан биргаликда Департаментнинг тегишли бинога жойлаштирилишини таъминласин, бериладиган бино жойлашган ер участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини белгиланган тартибда расмийлаштирсин;

Департаментнинг қулай ўрнашишини, компьютер техникаси ва бошқа зарур моддий-техника воситалари билан жиҳозланишини таъминласин.


6. Судлар фаолиятини ташкилий, моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаменти судлар фаолиятини ўрганиш асосида бир ой муддатда судьялар ва судлар аппарати ходимларига илмий асосланган иш юкламалари нормативларини, суд ижрочилари ва суд мажлиси котиблари фаолиятини такомиллаштириш, иш юкламаларини ва улар томонидан бажарилаётган ишлар ҳажмини ҳисобга олган ҳолда судларни тоифалаштириш юзасидан таклифларни ишлаб чиқсин ва кўриб чиқиш учун киритсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Департаментга иккита енгил автомобиль таъминоти учун лимит ажратсин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Т. Худойбергенов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                     И. Каримов





Вазирлар Маҳкамасининг

2001 йил 10 мартдаги

120-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги

Судлар фаолиятини ташкилий, моддий-техника

жиҳатидан ва молиявий таъминлаш

департаментининг тузилмаси







Адлия вазирлиги




























































Департамент директори -Адлия вазирининг ўринбосари



Котибият         2



























































Департамент директорининг

ўринбосари








Департамент директорининг ўринбосари








































Суд амалиётини  ва суд статистикасини

тизимли таҳлил қилиш бўлими

4


Ташкилий-ҳуқуқий ва  кадрлар ишлари бўлими

9



Судларни моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш бўлими

4










































Суд қарорлари ва бошқа органлар қарорларини ижро этиш бўлими

4


Бухгалтерия

3



Капитал қурилиш ва асосий  фондлардан фойдаланиш бўлими 

2
























































Департаментнинг ҳудудий бўлимлари

(7-10 киши)


Жами 140 киши, шу жумладан: марказий аппарат - 31 киши;

ҳудудий бўлимлар - 109 киши.


Жами 14 та бўлим













































































  

Вазирлар Маҳкамасининг

2001 йил10 мартдаги

120-сон қарорига

3-ИЛОВА




Департамент ҳудудий бўлимининг намунавий тузилмаси


(штатдаги ходимлар сони 7-10 киши)









Бўлим бошлиғи






























































Биринчи тоифали иш юритувчи























































































Суд қарорларини ижро этиш масалалари бўйича бош ва етакчи инспекторлар


Ташкилий-ҳуқуқий ва кадрлар ишлари бўйича катта инспектор



Суд амалиётини ва суд статистикасини  тизимли таҳлил қилиш бўйича катта инспектор



Судларнинг моддий-техника таъминоти масалалари бўйича катта мутахассис



Катта бухгалтер ва кассир























































Туманлараро ва туман (шаҳар) судларининг суд ижрочилари










































































































































































  

Вазирлар Маҳкамасининг

2001 йил 10 мартдаги

120-сон қарорига

4-ИЛОВА




Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги

Судлар фаолиятини ташкилий, моддий-техника жиҳатидан

ва молиявий таъминлаш департаментининг штатдаги

ходимлари сони


Департамент директори  Адлия вазирининг ўринбосари


1



Департамент директорининг ўринбосари


2



Департамент котибияти


2


I.

Ташкилий-ҳуқуқий ва кадрлар ишлари бўлими


9



Бўлим бошлиғи


1


Бош инспектор


3


Етакчи инспектор


4


Инспектор


1


II.

Суд амалиётини ва суд статистикасини тизимли таҳлил қилиш бўлими


4





Бўлим бошлиғи


1


Бош инспектор


2


Етакчи инспектор


1


III.

Суд қарорлари ва бошқа органлар қарорларини ижро этиш бўлими


4



Бўлим бошлиғи


1


Бош инспектор


1


Етакчи инспектор


2



IV.

Судларни моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш бўлими


4




Бўлим бошлиғи

1


Мутахассис


3


V.

Капитал қурилиш ва асосий фондлардан фойдаланиш бўлими


2



Бўлим бошлиғи


1


Мутахассис


1



VI.

Бухгалтерия


3


Бош бухгалтер


1


Бухгалтер


1


Кассир


1




Марказий аппарат бўйича ҳаммаси


31




Департаментнинг ҳудудий бўлимлари




Бўлим бошлиғи


14


Бош инспектор


14


Етакчи инспектор


14


Катта инспектор


11


Катта бухгалтер


14


Кассир


14


Катта мутахассис


14


Иш юритувчи


14




Департаментнинг ҳудудий бўлимлари бўйича ҳаммаси


109




Департамент бўйича жами


140

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 2001 й., 3-сон, 18-модда














Время: 0.1990
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск