Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Халқаро алоқалар / Кучини йўқотган ҳужжатлар /

Хорижий давлатларнинг дипломатик ваколатхоналарини, консуллик муассасаларини, халқаро ташкилотларнинг ваколатхоналарини ва уларнинг ходимларини Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ҳузурида аккредитация қилиш Тартиби (ЎзР ВМ 08.05.2001 й. 207-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2001 йил 8 майдаги

207-сон қарорига

2-ИЛОВА


Хорижий давлатларнинг дипломатик ваколатхоналарини,

консуллик муассасаларини, халқаро ташкилотларнинг

ваколатхоналарини ва уларнинг ходимларини

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар

вазирлиги ҳузурида аккредитация қилиш

ТАРТИБИ



I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Хорижий давлатларнинг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари, халқаро ташкилотлар ва уларнинг ходимлари Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ҳузурида халқаро ҳуқуқ нормаларига ва Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ аккредитация қилинадилар.


2. Дипломатик ваколатхоналар, консуллик муассасалари ва халқаро ташкилотларнинг ваколатхоналари ҳар йили камида икки марта Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Давлат протоколи бошқармасига ваколатхона ходимларининг лавозимлари, уй манзиллари, хизмат ва уй телефонлари рақамлари кўрсатилган рўйхатини, ваколатхона таркиби ўзгарганлиги тўғрисидаги, хусусан ваколатхона ходимларининг тайинланиши, ваколатхона ходимлари ва улар оила аъзоларининг келиши, бутунлай кетиши, функцияларининг тўхтатилганлиги ҳақидаги ахборотномани юборадилар.

Мазкур ахборотномада ваколатхонанинг Ўзбекистон Республикасининг ёки учинчи давлатларнинг фуқаролари ҳисобланадиган ходимлари тўғрисидаги маълумотлар ҳам бўлиши керак.

Зарур ҳолларда ваколатхоналар Давлат протоколи бошқармаси томонидан ваколатхона ходимининг оила аъзолари сифатида илгари аккредитация қилинган шахсларнинг қариндошлиги тўхтатилганлиги тўғрисидаги ахборотномани юборадилар.


3. Халқаро ҳуқуқ нормаларига ва миллий қонунчиликка, шунингдек, мазкур Тартибга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ҳузурида қуйидагилар юридик шахслар сифатида аккредитация қилинадилар:


а) дипломатик ваколатхоналар ва консуллик муассасалари;

б) халқаро ҳукуматлараро ташкилотларнинг ваколатхоналари;

в) мурувват ёрдами кўрсатиш, иқтисодий ва техник ҳамкорлик бўйича ҳукумат тасарруфида бўлмаган халқаро ва хорижий ташкилотлар ваколатхоналари;

г) хорижий давлатларнинг иқтисодий ва техника ҳамкорлик, шунингдек мурувват ёрдами кўрсатиш бўйича ҳукумат ташкилотлари ваколатхоналари.

Аккредитация қилинган барча ваколатхоналар Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг махсус реестрига ёзиб қўйилади.


4. 3-бандда кўрсатиб ўтилган ваколатхоналарни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ҳузурида аккредитация қилиш учун қуйидагилар асос бўлиб ҳисобланади 

"а" кичик бандда кўрсатиб ўтилганлар учун:

- дипломатик муносабатлар ўрнатиш тўғрисида битим;

- консуллик муносабатлари ўрнатиш тўғрисида битим;

- хорижий давлат Ташқи ишлар вазирлигининг Ўзбекистон Республикасида дипломатик ваколатхона очиш тўғрисидаги нотаси;

- хорижий давлат Ташқи ишлар вазирлигининг Ўзбекистон Республикасида консуллик ваколатхонаси очиш тўғрисидаги нотаси;

"б" кичик бандда кўрсатиб ўтилганлар учун:

- Ўзбекистон Республикаси билан халқаро ҳукуматлараро ташкилотлар ўртасида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ушбу ташкилотлар ваколатхонасини очиш тўғрисидаги шартнома;

"в", "г" кичик бандларда кўрсатиб ўтилганлар учун:

- Ўзбекистон Республикаси билан аккредитация қилинаётган ташкилотлар ўртасида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ваколатхона очиш мўлжалланаётганлиги баён қилинган битим (агар шундай битим бўлган тақдирда);

- мурувват ёрдами кўрсатиш бўйича ташкилотлар учун  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ижтимоий комплексининг аккредитация қилишнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги хулосаси, мазкур Тартибга 1-илованинг 1-бандига мувофиқ ҳужжатлар;

- иқтисодий ва техник ҳамкорлик бўйича ташкилотлар учун  мазкур Тартибга 1-илованинг 2-бандига мувофиқ ҳужжатлар.

3-банднинг "в", "г" кичик бандларида кўрсатиб ўтилган ваколатхоналар бир йил муддатга аккредитация қилинади.


5. 3-банднинг "в", "г" кичик бандларида кўрсатиб ўтилган ваколатхоналарни қайта аккредитация қилиш.

Мурувват ёрдами кўрсатиш бўйича ташкилотларнинг ваколатхоналарини қайта аккредитация қилиш учун Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига мазкур Тартибга 1-илованинг 3-бандига мувофиқ ахборотнома тақдим этилади.

Иқтисодий ва техник ҳамкорлик бўйича ташкилотларнинг ваколатхоналари қайта аккредитация қилиш учун Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлилига мазкур Тартибга 1-иловнинг 4-бандига мувофиқ ахборотнома тақдим этилади.


6. 3-банднинг "в", "г" кичик бандларида кўрсатиб ўтилган мурувват ёрдами кўрсатиш бўйича ваколатхоналар билан ишловчи Ўзбекистон Республикаси вазирликлари ва идоралари ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ижтимоий комплексига биргаликда амалга оширилган ишлар тўғрисида ахборотнома тақдим этадилар.


7. Ваколатхона фойдаланишида бўлган ёки аккредитация карточкалари эгаларининг шахсий мулки ҳуқуқидаги автотранспорт воситаларини рўйхатдан ўтказиш ва автомашиналар учун номерлар бериш тартиби Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда аккредитация қилинаётган ташкилот мақомига мувофиқ белгиланади.



II. АККРЕДИТАЦИЯ ҚИЛИНАДИГАН

ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАР


8. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ҳузурида қуйидагилар аккредитация қилинади:

- хорижий дипломатик ваколатхоналар ва консуллик муассасаларининг бошлиқлари ва ходимлари, дипломатик ваколатхоналар ва консуллик муассасаларининг ҳарбий атташелари, маъмурий-техник ҳамда хизмат кўрсатувчи ходимлари, уларнинг қарамоғида бўлган оила аъзолари, шунингдек уй хизматчилари, агар улар Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳисобланмасалар ёки бу ерда доимий яшамасалар;

- "қарамоғида бўлган шахслар" тоифасига эр-хотин, 18 ёшга тўлмаган ёки муомалага лаёқатсиз болалар, улар билан бирга яшовчи ота-оналар киради.

- Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ҳузурида аккредитация қилинган халқаро ҳукуматлараро ваколатхоналарининг бошлиқлари, шунингдек уларнинг қарамоғида бўлган оила аъзолари;

- Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ҳузурида аккредитация қилинган техник ва мурувват ёрдами кўрсатиш бўйича халқаро ва ҳукумат тасарруфида бўлмаган хорижий ташкилотларнинг бошлиқлари ва доимий ходимлари, шунингдек уларнинг қарамоғида бўлган оила аъзолари;

- Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ҳузурида аккредитация қилинган иқтисодий, техник ҳамкорлик ва мурувват ёрдами кўрсатиш бўйича хорижий давлатларнинг ҳукумат ташкилотлари ваколатхоналари бошлиқлари ва ходимлари, шунингдек уларнинг қарамоғида бўлган оила аъзолари.



III. АККРЕДИТАЦИЯ

КАРТОЧКАЛАРИНИНГ ТОИФАЛАРИ


9. 8-бандда кўрсатиб ўтилган шахсларга Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги уларнинг лавозимига кўра аккредитация карточкалари беради ва карточка эгасининг паспортига унинг аккредитация қилинганлиги тўғрисида ёзиб қўяди.


10.Аккредитация карточкалари 5 (беш) тоифага бўлинади: "А", "В", "С", "D", "Е".


1) "А" тоифасидаги яшил рангли аккредитация карточкалари дипломатик паспорти мавжуд ёки паспортида ёзув бўлган дипломатик ваколатхоналар ва консуллик муассалари бошлиқларига ва уларнинг оила аъзоларига берилади.

2) "В" тоифасидаги қизил рангли аккредитация карточкалари Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ҳузурида аккредитация қилинган халқаро ҳукуматлараро ташкилотларнинг ваколатхоналари бошлиқларига ва уларнинг оила аъзоларига, агар улар Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бўлмасалар, берилади.

3) "С" тоифасидаги тўқ сариқ рангли аккредитация карточкалари Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ҳузурида аккредитация қилинган дипломатик ваколатхоналар ва консуллик муассасаларининг маъмурий-техник персонал аъзоларига, фахрий консулларга, халқаро ҳукуматлараро ташкилотлар ваколатхоналари ходимларига ва уларнинг оила аъзоларига, агар улар Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бўлмасалар, берилади.

4) "D" тоифасидаги кўк рангли аккредитация карточкалари дипломатик паспорти бўлган ёки паспортда эгасининг дипломатик мақомини тасдиқловчи ёзув бўлган дипломатик ваколатхоналарнинг дипломатик ходимларига, консуллик муассасаларининг мансабдор шахсларига ва уларнинг оила аъзоларига берилади.

5) "Е" тоифасидаги ҳаворанг аккредитация карточкалари:


- мурувват ёрдами кўрсатиш, иқтисодий ва техник ҳамкорлик халқаро ва ҳукумат тасарруфида бўлмаган хорижий ташкилотлар ваколатхоналарнинг бошлиқларига ва доимий ходимларига ҳамда уларнинг оила аъзоларига;

- дипломатик ваколатхоналар ва консуллик муассасалари ходимларининг хизмат кўрсатувчи персонал ходимларига, агар улар Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бўлмасалар, берилади.


11. Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бўлмаган мурувват ёрдами кўрсатиш, иқтисодий ва техник ҳамкорлик халқаро ва ҳукумат тасарруфида бўлмаган хорижий ташкилотлар ваколатхоналарининг вақтинчалик ходимлари ва уларнинг оила аъзолари, дипломатик, консуллик муассасалари уй хизматчилари бўлган юқорида кўрсатиб ўтилган шахсларга аккредитация карточкалари бермасдан уларнинг паспортларига аккредитация қилинганлиги тўғрисида белги қўйилади.



IV. АККРЕДИТАЦИЯ

КАРТОЧКАЛАРИНИ БЕРИШ ТАРТИБИ


12. Ташқи ишлар вазирлиги аккредитация карточкалари беришнинг қуйидаги тартибини белгилайди:


1) Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ҳузурида аккредитация қилинган дипломатик ваколатхона, консуллик муассасаси ҳамда халқаро ва хорижий ташкилот ваколатхонаси ўз ходимини аккредитация қилиш ва аккредитация карточкаларини олиш учун Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига оғзаки нота ёки паспортнинг икки нусхаси, кириш визасининг икки нусхаси, 4 та фотосурат (3х4 см ўлчамли), тегишли тоифаларнинг 1-шакл бўйича тўлдирилган иккита аккредитация қилиш бланкаси ва 2-шакл бўйича тўлдирилган битта бланка илова қилинган хат юборади (2 ва 3-иловалар*);

2) аккредитация қилиш тўғрисидаги ҳужжатларни кўриб чиқиш ва аккредитация ҳужжатларини бериш аризачи томонидан зарур ҳужжатлар топширилган кундан бошлаб, D (дипломатик) ва S (хизмат) тоифали кириш визалари бўлганда, ўн иш куни мобайнида амалга оширилади.


13. Дипломатик ваколатхона ёки консуллик муассасаси ўз ходимларининг хизмат мавқеи ўзгарган тақдирда уч кун муддатда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигини ходимнинг янги дипломатик мавқеи ва лавозими кўрсатилган дипломатик паспортнинг нусхасини, 1-шакл бўйича тўлдирилган иккита аккредитация бланкасини, 2-шакл бўйича тўлдирилган битта бланкани ва илгари берилган аккредитация карточкасини илова қилган ҳолда хабардор қилади.



V. ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРНИ

АККРЕДИТАЦИЯ ҚИЛИШ МУДДАТИ


14. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги мазкур Тартибнинг 8-бандида кўрсатиб ўтилган шахсларни қисқа ва узоқ муддатга аккредитация қилади.


15. Қисқа муддатли аккредитация олти ойгача муддатга қилинади, бунда аккредитация карточкаси берилмайди, паспортга аккредитация қилинганлиги тўғрисида белги қўйилади.


16. Узоқ муддатли аккредитация олти ойдан ортиқ муддатга берилади:


- дипломатик ваколатхоналар, консуллик муассасалари ва халқаро ҳукуматлараро ташкилотлар ваколатхоналари бошлиқларига узоқ муддатли аккредитация уч йилгача муддатга берилади;

- дипломатик ваколатхоналарнинг дипломатик ходимларига ва консуллик муассасаларининг мансабдор шахсларига узоқ муддатли аккредитация икки йилгача муддатга берилади;

- дипломатик ваколатхоналар ва консуллик муассасаларининг маъмурий-техник ходимларига, халқаро ҳукуматлараро ташкилотлар ваколатхоналари ходимларига, халқаро ва ҳукумат тасарруфида бўлмаган хорижий ташкилотлар ваколатхоналарининг бошлиқлари ва ходимларига, иқтисодий, техник ҳамкорлик ва мурувват ёрдами кўрсатиш бўйича хорижий давлатларнинг ҳукумат ташкилотлари бошлиқлари ва ходимларига узоқ муддатли аккредитация бир йилгача муддатга берилади.


17. Аккредитация карточкаси йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келиб қолган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги бу ҳақда тегишли нота билан хабардор қилинади. Нотага йўқолган аккредитация карточкаси эгасининг иккита фотосурати, топилмалар столидан олинган маълумотнома илова қилинади.

Аккредитация карточкасининг дубликати ўн иш куни мобайнида берилади.



VI. ИМТИЁЗ ВА ДАХЛСИЗЛИК ҲУҚУҚЛАРИ


18. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ҳузурида аккредитация қилинган дипломатик ваколатхоналар ва хорижий давлатлар консуллик муассасаларининг бошлиқлари ва ходимлари, шунингдек уларнинг оила аъзолари дипломатик муносабатлар тўғрисида 1961 йил 18 апрелдаги Вена конвенциясида, консуллик муносабатлари тўғрисида 1963 йил 24 апрелдаги Вена конвенциясида, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган имтиёз ва дахлсизлик ҳуқуқларидан фойдаланадилар.


19. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ҳузурида аккредитация қилинган халқаро ҳукуматлараро ташкилотларнинг ваколатхоналари бошлиқлари ва ходимлари, шунингдек уларнинг оила аъзолари 1947 йил 21 ноябрдаги ихтисослаштирилган муассасаларнинг имтиёзлари ва дахлсизлик ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенцияда назарда тутилган, агар мазкур Конвенциянинг амал қилиши уларга жорий этилса, имтиёзлар ва дахлсизлик ҳуқуқларидан, шунингдек Ўзбекистон Республикаси билан халқаро ҳукуматлараро ташкилотлар ўртасидаги шартномаларда белгиланган имтиёзлар ва дахлсизлик ҳуқуқларидан фойдаланадилар.


20. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ҳузурида аккредитация қилинган иқтисодий, техник ҳамкорлик ва мурувват ёрдами кўрсатиш бўйича халқаро ва ҳукумат тасарруфида бўлмаган хорижий ташкилотлар ваколатхоналарининг бошлиқлари ва доимий вакиллари, шунингдек уларнинг оила аъзолари Ўзбекистон Республикаси билан ҳукумат тасарруфида бўлмаган халқаро ташкилотлар ўртасидаги шартномаларда ҳамда Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида назарда тутилган имтиёзлардан фойдаланадилар.


21. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ҳузурида аккредитация қилинган иқтисодий, техник ҳамкорлик ва мурувват ёрдами кўрсатиш бўйича хорижий давлатлар ҳукумат ташкилотлари ваколатхоналари бошлиқлари ва ходимлари, шунингдек уларнинг оила аъзолари Ўзбекистон Республикаси билан хорижий давлатлар ҳукумат ташкилотлари ўртасидаги шартномаларда, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида назарда тутилган имтиёзлардан фойдаланадилар.


22. 18-21-бандларда кўрсатиб ўтилган шахслар ва уларнинг оила аъзолари, агар улар Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бўлмасалар ва унинг ҳудудида доимий яшамасалар, имтиёзлар ва дахлсизлик ҳуқуқларидан фойдаланадилар.



VII. АККРЕДИТАЦИЯ КАРТОЧКАЛАРИ

ЭГАЛАРИНИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИ


23. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ҳузурида аккредитация қилинган ваколатхона ходими бутунлай жўнаб кетаётган ходимнинг ўзининг, шунингдек унинг оила аъзоларининг аккредитация карточкалари Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига мажбурий тартибда қайтарилади.

Аккредитация карточкалари Ўзбекистон Республикасидан ташқарига олиб чиқиб кетилмайди.


24. Аккредитация карточкасининг эгаси, бўлиши мақомидан қатъи назар, қуйидагилар мажбурдир:


- ўзининг имтиёзлари ва дахлсизлик ҳуқуқларига зиён етказмаган ҳолда бўлиб турган давлатнинг қонунлари ва қоидаларини ҳурмат қилиш;

- Ўзбекистон Республикасининг ички ишларига аралашмаслик;

- ваколатхона биносидан ва қароргоҳдан, автотранспортдан фақат ваколатхона функцияларига мувофиқ мақсадларда фойдаланиш;

- Ўзбекистон Республикасида яшовчи халқларнинг маданияти, урф-одатлари, анъаналари ва турмушини ҳурмат қилиш ва ёки бу миллатга ёки эътиқодга нисбатан хайрихоҳ бўлиш.


25. 8-бандда кўрсатиб ўтилган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасидан ташқарига вақтинчалик сафарларга чиқишлари уларнинг ҳақиқий паспортлари ва Ўзбекистон Республикаси визалари асосида амалга оширилади.



VIII. ВИЗАЛАР БЕРИШ ВА

УЛАРНИНГ МУДДАТИНИ УЗАЙТИРИШ


26. 8-бандда кўрсатиб ўтилган шахсларга визалар бериш ва уларнинг муддатини узайтириш масалалари Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари асосида ва аккредитация муддатига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Консуллик бошқармаси томонидан ҳал этилади.





Тартибга

1-ИЛОВА



1. Аккредитация қилиш тартиби 3-бандининг "в", "г" кичик бандларида кўрсатиб ўтилган мурувват ёрдами кўрсатиш ташкилотлари ваколатхоналарини аккредитация қилиш учун зарур бўлган ҳужжатларга қуйидагилар киради:


а) (легализация қилинган) ташкилот Устави ёки Низомнинг нусхаси;

б) аккредитация қилинадиган ташкилотнинг Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ҳузурида ваколатхонани аккредитация қилиш тўғрисидаги илтимоснома хати;

г) тавсия қилинаётган ва Ўзбекистон Республикасида амалга ошириладиган лойиҳалар ва дастурлар, шу жумладан, мурувват ёрдамининг мўлжалланаётган миқдорлари тўғрисидаги ўзбек ёки рус тилида ёзилган ахборотнома.


2. Аккредитация қилиш тартиби 3-бандининг "в", "г" кичик бандларида кўрсатиб ўтилган иқтисодий ва техник ҳамкорлик ташкилотлари ваколатхоналарини аккредитация қилиш учун зарур бўлган ҳужжатларга қуйидагилар нусхаси:


а) (легализация қилинган) ташкилот Устави ёки Низомнинг нусхаси;

б) аккредитация қилинадиган ташкилотнинг Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ҳузурида ваколатхонани аккредитация қилиш тўғрисидаги илтимоснома хати;

в) Ўзбекистон Республикасида амалга ошириш тавсия қилинаётган лойиҳалар ва дастурлар тўғрисида ўзбек ёки рус тилида ёзилган ахборотнома;

г) ташкилот ўз фаолиятини улар орқали амалга оширадиган вазирликлар ва идоралар номидан ёзилган тавсиянома хатлар.


3. Аккредитация қилиш тартиби 3-бандининг "в", "г" кичик бандларида кўрсатиб ўтилган мурувват ёрдами кўрсатиш бўйича ташкилотлар ваколатхоналарини қайта аккредитация қилиш учун зарур бўлган ҳужжатларга қуйидагилар киради:


а) аккредитация қилинадиган ташкилотнинг қайта аккредитация қилиш тўғрисидаги илтимоснома хати;

б) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ижтимоий комплексининг қайта аккредитация қилишнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги хулосаси;

в) ваколатхонанинг амалга ошириладиган фаолияти тўғрисида ўзбек ёки рус тилида ёзилган ахборотнома;

г) ваколатхона ходимларининг янгиланган рўйхати ва ваколатхонанинг юридик манзили.


4. 3-банднинг "в", "г" кичик бандларида кўрсатиб ўтилган иқтисодий ва техник ҳамкорлик бўйича ташкилотлар ваколатхоналарини қайта аккредитация қилиш учун зарур бўлган ҳужжатларга қуйидагилар киради:

а) аккредитация қилинадиган ташкилотнинг қайта аккредитация қилиш тўғрисидаги илтимоснома хати;

б) ваколатхонанинг амалга ошириладиган фаолияти тўғрисида ўзбек ёки рус тилида ёзилган ахборотнома;

в) ваколатхона ходимларининг янгиланган рўйхати ва ваколатхонанинг юридик манзили.

г) ташкилот ўз фаолиятини улар орқали амалга оширадиган вазирликлар ва идоралар номидан ёзилган тавсиянома хатлар.



-------------------------

*) 2-3-иловалар берилмайди.











































































Время: 0.0053
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск