ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Савдо. Умумий овқатланиш. Маиший хизмат кўрсатиш / Савдо бўйича умумий қоидалар /

ЎзР 30.08.1997 й. 483-I-сон Қонунининг олдинги таҳрири

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎзР 30.08.1997 й. 483-I-сон Қонунининг

олдинги таҳрири




ЎзР 17.01.2024 й. ЎРҚ-898-сон Қонунидан олдинги таҳрири



4-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Озиқ-овқат маҳсулотининг сифати ва хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги давлат бошқаруви Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати, Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги, Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги ҳамда қонунчилик билан белгиланадиган бошқа органлар (бундан кейин матнда давлат назорати органлари деб юритилади) томонидан амалга оширилади. (ЎзР 24.05.2022 й. ЎРҚ-771-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)




ЎзР 03.11.2022 й. ЎРҚ-800-сон Қонунидан олдинги таҳрири



5-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Озиқ-овқат маҳсулотининг сифати ва хавфсизлигини таъминлаш соҳасида давлат томонидан нормалаш озиқ-овқат маҳсулотининг сифати ва хавфсизлигига, уни ишлаб чиқариш, тайёрлаш, харид қилиш, қайта ишлаш, етказиб бериш, сақлаш, ташиш ва реализация қилиш шарт-шароитларига қўйиладиган талабларни ўз ичига оладиган санитария, ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва нормаларини, фитосанитария нормаларини, қоидаларини ва гигиена нормативларини, давлат стандартларини, техникавий шартларни (бундан кейин матнда нормалар ва қоидалар деб юритилади) белгилаш йўли билан амалга оширилади. (ЎзР 26.12.2016 й. ЎРҚ-416-сон Қонуни таҳриридаги қисм)




ЎзР 24.05.2022 й. ЎРҚ-771-сон Қонунидан олдинги таҳрири



4-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Озиқ-овқат маҳсулотининг сифати ва хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги давлат бошқаруви Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати, Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси, Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги ҳамда қонунчилик билан белгиланадиган бошқа органлар (бундан кейин матнда давлат назорати органлари деб юритилади) томонидан амалга оширилади. (ЎзР 26.04.2021 й. ЎРҚ-685-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)




ЎзР 26.04.2021 й. ЎРҚ-685-сон Қонунидан олдинги таҳрири



4-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Озиқ-овқат маҳсулотининг сифати ва хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги давлат бошқаруви Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати, Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси, Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги ҳамда қонунчилик билан белгиланадиган бошқа органлар (бундан кейин матнда давлат назорати органлари деб юритилади) томонидан амалга оширилади. (ЎзР 21.04.2021 й. ЎРҚ-683-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)




ЎзР 21.04.2021 й. ЎРҚ-683-сон Қонунидан олдинги таҳрири



3-модданинг олдинги таҳрири


3-модда. Озиқ-овқат маҳсулотининг сифати ва хавфсизлиги

тўғрисидаги қонун ҳужжатлари


Озиқ-овқат маҳсулотининг сифати ва хавфсизлиги тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ушбу Қонундан ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонун ҳужжатларидан иборатдир.

Қорақалпоғистон Республикасида озиқ-овқат маҳсулотининг сифати ва хавфсизлиги Қорақалпоғистон Республикасининг қонун ҳужжатлари билан ҳам ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солинади.

Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида ушбу Қонунда назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгилаб қўйилган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.



4-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Озиқ-овқат маҳсулотининг сифати ва хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги давлат бошқаруви Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Давлат санитария-эпидемиология хизмати, Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси, Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги ҳамда қонун ҳужжатлари билан белгиланадиган бошқа органлар (бундан кейин матнда давлат назорати органлари деб юритилади) томонидан амалга оширилади. (ЎзР 12.11.2019 й. ЎРҚ-583-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)



18-модданинг олдинги таҳрири


18-модда. Озиқ-овқат маҳсулотининг сифати ва хавфсизлиги

тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик


Озиқ-овқат маҳсулотининг сифати ва хавфсизлиги тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузишда айбдор бўлган шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.




ЎзР 12.11.2019 й. ЎРҚ-583-сон Қонунидан олдинги таҳрири



4-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Озиқ-овқат маҳсулотининг сифати ва хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги давлат бошқаруви Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Давлат санитария-эпидемиология хизмати, Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси, Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги ҳамда қонун ҳужжатлари билан белгиланадиган бошқа органлар (бундан кейин матнда давлат назорати органлари деб юритилади) томонидан амалга оширилади. (ЎзР 09.01.2018 й. ЎРҚ-459-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)




ЎзР 29.08.2019 й. ЎРҚ-559-сон Қонунидан олдинги таҳрири



8-модда тўртинчи қисмининг олдинги таҳрири


Жамоат бирлашмалари қонун ҳужжатларига мувофиқ озиқ-овқат маҳсулотининг сифати ва хавфсизлигини таъминлашга доир нормалар ва қоидалар бажарилиши устидан жамоатчилик назоратини амалга оширишга ҳақли.




ЎзР 09.01.2018 й. ЎРҚ-459-сон Қонунидан олдинги таҳрири



4-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Озиқ-овқат маҳсулотининг сифати ва хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги давлат бошқаруви Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Давлат санитария-эпидемиология хизмати, Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликлар карантини бош давлат инспекцияси, Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги ҳамда қонун ҳужжатлари билан белгиланадиган бошқа органлар (бундан кейин матнда давлат назорати органлари деб юритилади) томонидан амалга оширилади. (ЎзР 16.10.2017 й. ЎРҚ-448-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)




ЎзР 16.10.2017 й. ЎРҚ-448-сон Қонунидан олдинги таҳрири



4-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Озиқ-овқат маҳсулотининг сифати ва хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги давлат бошқаруви Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Давлат санитария-эпидемиология хизмати, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Бош давлат ветеринария бошқармаси, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликлар карантини бош давлат инспекцияси, Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги ҳамда қонун ҳужжатлари билан белгиланадиган бошқа органлар (бундан кейин матнда давлат назорати органлари деб юритилади) томонидан амалга оширилади. (ЎзР 25.04.2003 й. 482-II-сон Қонуни таҳриридаги қисм)




ЎзР 18.04.2017 й. ЎРҚ-429-сон Қонунидан олдинги таҳрири



2-модда учинчи хатбошининг олдинги таҳрири


гигиена сертификати - озиқ-овқат маҳсулоти, технология, ускуна ва бошқа жараёнлар амалдаги санитария нормалари ва қоидаларига мос эканлигини тасдиқлайдиган ҳужжат;



6-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилаётган ва унинг ҳудудига олиб кирилаётган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муомалага рухсат берилган озиқ-овқат маҳсулотини ва ускуналарни давлат рўйхатидан ўтказиш гигиена сертификати берилаётганда давлат санитария назорати органлари томонидан амалга оширилади. (ЎзР 06.04.2006 й. ЎРҚ-31-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)




ЎзР 26.12.2016 й. ЎРҚ-416-сон Қонунидан олдинги таҳрири



10-модда тўртинчи қисмининг олдинги таҳрири


Янги озиқ-овқат маҳсулотини ишлаб чиқаришга, янги технология жараёнларини, ускуналарни жорий этишга улар токсикология-гигиена экспертизасидан, ҳайвонлардан олинадиган озиқ-овқат хом ашёси эса - ветеринария экспертизасидан ўтказилганидан ҳамда маҳсулот белгиланган нормалар ва қоидаларга мослиги ҳақида давлат санитария назорати органининг гигиена сертификати ёки хулосаси ёхуд ветеринария назорати органининг хулосаси олинганидан ва озиқ-овқат маҳсулоти давлат реестрига киритилганидан кейин йўл қўйилади.



11-модда бешинчи қисмининг олдинги таҳрири


Ҳайвонлардан олинадиган озиқ-овқат хом ашёсини етиштириш чоғида ем-хашаклар, ем қўшимчалари, ҳайвонларни парваришлашда ишлатиладиган ветеринария дори воситалари ва препаратларини қўллашга улар давлат ветеринария назорати органлари томонидан давлат санитария назорати органлари билан келишган ҳолда рўйхатдан ўтказилганидан кейин йўл қўйилади.



17-модда номининг олдинги таҳрири


17-модда. Нормалар ва қоидаларга мос келмайдиган озиқ-овқат

маҳсулотидан фойдаланиш ва уни йўқ қилиб ташлаш



17-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Яроқлилик муддати ўтган, сифатсизлиги белги бериб турган, та??ослаш ва ишлаб чиқарувчисини аниқлаш мумкин бўлмаган, шунингдек давлат санитария ва (ёки) ветеринария назорати органлари томонидан гигиена ва (ёки) ветеринария экспертизаси ва сертификатлаш синовлари натижалари бўйича овқатга ишлатиш учун яроқсиз деб топилган озиқ-овқат маҳсулоти ишлаб чиқариш ва реализация қилишдан олиб ташланади, у белгиланган мақсадда ишлатилмаслиги ҳамда қайта ишланиши ёки йўқ қилиб ташланиши керак.



17-модда олтинчи қисмининг олдинги таҳрири


Озиқ-овқат маҳсулотини экспертиза қилиш, йўқ қилиб ташлаш усуллари ва шартларини белгилаш, қайта ишлаш, сақлаш, ташиш ва йўқ қилиб ташлаш билан боғлиқ харажатларни унинг эгаси тўлайди.




ЎзР 06.04.2006 й. ЎРҚ-31-сон Қонунидан олдинги таҳрири



6-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилаётган ва унинг ҳудудига олиб кирилаётган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муомалага рухсат берилган озиқ-овқат маҳсулотини ва ускуналарни давлат рўйхатидан ўтказиш Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги томонидан давлат санитария назорати органлари берадиган гигиена сертификати асосида амалга оширилади. (ЎзР 25.04.2003 й. 482-II-сон Қонуни таҳриридаги қисм)


































Время: 0.2473
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск