Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ёқилғи-энергетика комплекси /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 29.06.2000 й. 248-сон "Электр энергияси учун олдиндан ҳақ тўлаш тизимига эга бўлган электр энергияси электрон ҳисоблагичлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

29.06.2000 й.

N 248



ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ УЧУН ОЛДИНДАН ҲАҚ

ТЎЛАШ ТИЗИМИГА ЭГА БЎЛГАН ЭЛЕКТР

ЭНЕРГИЯСИ ЭЛЕКТРОН ҲИСОБЛАГИЧЛАР

ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Электр энергияси учун ҳисоб-китобларни яхшилаш, электрон электр ҳисоблагичларни республикада ишлаб чиқаришни ташкил этиш, электр энергияси учун олдиндан ҳақ тўлаш тизимини жорий этиш, шунингдек, республиканинг экспорт салоҳиятини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагиларга:

"Ўзэлтехсаноат" уюшмасининг Исроилнинг "MRK Family LTD", "NISCO" ва "Balshin" компаниялари билан электр энергияси учун олдиндан ҳақ тўлаш тизимига эга бўлган электрон электр ҳисоблагичлар ишлаб чиқариш, монтаж қилиш ва хизмат кўрсатиш бўйича қўшма корхона ташкил этиш тўғрисидаги;

Ўзбекистон Республикаси Энергетика ва электрлаштириш вазирлиги ҳамда "Ўзэлтехсаноат" уюшмасининг Тошкент шаҳрида электр энергияси учун олдиндан ҳақ тўлаш тизимига эга бўлган 100 та электрон электр ҳисоблагичларни ўрнатиш ва фойдаланиш бўйича эксперимент ўтказиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


2. "Ўзэлтехсаноат" уюшмаси ва Ўзбекистон Республикаси Энергетика ва электрлаштириш вазирлиги электр энергияси учун олдиндан ҳақ тўлаш тизимига эга бўлган электрон электр ҳисоблагичлар ва уларга дастур тузувчи қурилмалар ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳасининг техника-иқтисодий асосларини ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришни ва валюта билан ўз харажатини ўзи таъминлашни назарда тутган ҳолда икки ой муддатда ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда экспертизага тақдим этсин.


3. Ташкил этилаётган Ўзбекистон - Исроил қўшма корхонаси дастлабки устав жамғармасининг миқдори 2 млн АҚШ долларини ташкил этиши ва қуйидаги тартибда тақсимланиши маълумот учун қабул қилинсин:

унинг 70 фоизини ёки 1,4 млн АҚШ долларини Исроил "MRK Family LTD", "NISCO" ва "Balshin" компанияларининг пул маблағлари, электрон электр ҳисоблагичлар, дастур тузувчи қурилмалар, назорат-синаш ускунаси ва 100 та электрон электр ҳисоблагичлар тарзидаги бадали ташкил этади;

унинг 30 фоизини ёки 0,6 млн АҚШ долларини "Ўзэлтехсаноат" уюшмасининг асосий ва айланма маблағлар тарзидаги бадали ташкил этади.


4. Ўзбекистон Республикаси Энергетика ва электрлаштириш вазирлиги Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳамда "Ўзэлтехсаноат" уюшмаси билан биргаликда Тошкент шаҳрида йилнинг ёз ва қиш даври шароитларида электрон электр ҳисоблагичлар ва электр энергияси учун олдиндан ҳақ тўлаш тизимидан фойдаланиш бўйича эксперимент ўтказилишини таъминласин.


5. "Ўзэлтехсаноат" уюшмаси Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги билан келишган ҳолда техника-иқтисодий асослар лойиҳаси тасдиқлангандан сўнг уч ой муддатда 2001-2005 йилларда республика корхоналарида бутловчи қисмларнинг камида 60 фоизини ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришнинг мукаммал дастурини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.

7. "Ўзстандарт" агентлиги "MRK Family LTD" "NISCO" ва "Balshin" компаниялари томонидан келтириладиган асбоб-ускуналар ва бутловчи қисмлар белгиланган тартибда сертификацияланишни таъминласин.

8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари В.Й. Атаев зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                              И. Каримов



























Время: 0.1933
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск