Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қурилиш ва архитектура /

Уй-жой, архитектура-шаҳарсозлик қонунчилигига риоя қилинишини назорат қилиш бўйича Республика комиссияси тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 06.03.1999 й. 103-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1999 йил 6 мартдаги

103-сон қарорига

ИЛОВА



Уй-жой, архитектура-шаҳарсозлик қонунчилигига

риоя қилинишини назорат қилиш бўйича

Республика комиссияси тўғрисида

НИЗОМ


1. Мазкур Низом уй-жой, архитектура-шаҳарсозлик қонунчилигига риоя қилинишини назорат қилиш бўйича Республика комиссияси (кейинги ўринларда - Комиссия)нинг асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари ва унинг фаолиятини ташкил этишни белгилайди.


2. Комиссия ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Олий Мажлис қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонларига, қарорларига ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, бошқа меъёрий ҳужжатларга ва мазкур Низомга амал қилади.


3. Комиссия ўз фаолиятини маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, табиатни муҳофаза қилиш органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, "Маҳалла" жамғармаси ва бошқа жамоат ташкилотлари билан яқин алоқада амалга оширади.


4. Қуйидагилар:

уй-жой ва архитектура-шаҳарсозлик сиёсати амалга оширилишини;

ваколатли давлат бошқаруви органлари томонидан ер, уй-жой, архитектура-шаҳарсозлик қонунчилигига риоя қилиниши устидан назорат ташкил этилишини;

аҳоли яшаш жойлари ерларидан аниқ мақсадли фойдаланиш, уй-жой фондини, хўжалик ва ишлаб чиқариш мақсадларидаги объектларни сақлаш ва унга хизмат кўрсатиш бўйича чора-тадбирларнинг самарадорлигини таъминлашга қаратилган комплекс тадбирлар ишлаб чиқиш ва уларни амалга ошириш Комиссиянинг асосий вазифалари ҳисобланади.


5. Комиссия ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ:

тегишли вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг уй-жой фондидан, хўжалик ва ишлаб чиқариш мақсадларидаги объектлардан, аҳоли яшаш жойлари ерларидан аниқ мақсадли фойдаланиш ва уларнинг сақланишини таъминлаш соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштиради;

ер, уй-жой ва архитектура-шаҳарсозлик қонунчилигини такомиллаштириш юзасидан таклифлар тайёрлайди ва уларни Ҳукуматга киритади;

тегишли ҳудудий комиссиялар, уй-жой инспекциялари, архитектура ва шаҳарсозлик органлари, ер ресурслари ва кўчмас мулк кадастри хизматлари ва бошқа давлат ваколатли органлар фаолиятини назорат қилади.


6. Комиссия қуйидаги ҳуқуқларга эга:

давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, ташкилотлардан ўз ваколатига кирувчи масалалар бўйича зарур материаллар ва бошқа ҳужжатларни олиш;

ваколатли органларга уй-жой, архитектура-шаҳарсозлик ва ер кадастри қонунчилигига риоя қилинишини белгиланган тартибда текширишни тавсия қилиш;

ўз йиғилишларида ер, уй-жой ва архитектура-шаҳарсозлик қонунчилиги бузилишининг олдини олиш ва уни бартараф этиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар, шунингдек, юридик ва жисмоний шахсларнинг ушбу масалалар бўйича хатлари, шикоятлари ва мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича ишларнинг аҳволи тўғрисида вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари раҳбарларининг, ҳудудий комиссияларнинг ахборотларини вақти-вақти билан эшитиш;

текширишлар натижаларини кўриб чиқиш чоғида, заруриятга қараб, айбдор мансабдор ва бошқа шахсларга нисбатан маъмурий ва фуқаролик - ҳуқуқий таъсир кўрсатиш чоралари қўлланиш учун уларни судга ошириш тўғрисида тавсиялар бериш;

ўз ваколатлари доирасида тегишли органлар фаолиятидаги аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан қарорлар қабул қилиш.


7. Комиссия ишига раис, у бўлмаган вақтларда эса ўринбосар бошчилик қилади.

Комиссия раиси, унинг ўринбосари ва унинг таркиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Раёсати томонидан тасдиқланади.


8. Комиссия қарорлари унинг аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади, баённома билан расмийлаштирилади ва раис томонидан имзоланади.


9. Комиссия мажлислари заруриятга кўра, ҳар чоракда камида бир марта ўтказилади.


10. Комиссия томонидан ўз ваколати доирасида қабул қилинган қарорлар вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, хўжалик юритувчи субъектлар ва фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.




























Время: 0.2040
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск