Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суғурта / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Алоҳида тадбиркорлик тузилмаларидаги суғурта /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 25.03.1999 й. 132-сон "Мева-сабзавот маҳсулотлари, сут ва чорва маҳсулотлари харид қилишга шартномалар бўйича ҳисоб-китоблар ўз вақтида қилиниши учун жавобгарликни суғурта қилиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

25.03.1999 й.

N 132



МЕВА-САБЗАВОТ МАҲСУЛОТЛАРИ, СУТ

ВА ЧОРВА МАҲСУЛОТЛАРИ ХАРИД ҚИЛИШГА

ШАРТНОМАЛАР БЎЙИЧА ҲИСОБ-КИТОБЛАР ЎЗ

ВАҚТИДА ҚИЛИНИШИ УЧУН ЖАВОБГАРЛИКНИ

СУҒУРТА ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДА


Қишлоқ товар ишлаб чиқарувчиларининг манфаатларини суғуртавий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Ўзагросуғурта" давлат-акциядорлик суғурта компаниясининг мева-сабзавот маҳсулотлари, сут ва чорва маҳсулотлари харид қилишга шартномалар бўйича ҳисоб-китоблар ўз вақтида қилиниши учун тайёрлов ташкилотларининг жавобгарлигини суғурта қилишни жорий этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин ҳамда уни амалга ошириш схемаларига 1 ва 2-иловаларига мувофиқ розилик берилсин.


2. Суғуртанинг мазкур турини амалга ошириш "Ўзагросуғурта" давлат-акциядорлик суғурта компаниясига топширилсин ва мева-сабзавот маҳсулотларини харид қилишга тузилган шартномалар бўйича суғурта тарифларининг суғурта суммасининг 2 фоизи миқдорида, сут ва чорва моллари харид қилишга тузилган шартномалар бўйича эса 1 фоизи миқдорида бўлишига розилик берилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзагросуғурта" давлат-акциядорлик суғурта компанияси фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида" 1997 йил 6 мартдаги 125-сон қарорига 3-илованинг 12-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.С. Ҳамидов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                         И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

1999 йил 25 мартдаги

132-сон қарорига

1-ИЛОВА



Мева-сабзавот хом ашёси харид қилишга

тузилган шартномалар бўйича ҳисоб-китоблар

ўз вақтида қилиниши учун жавобгарликни суғурта қилиш

СХЕМАСИ

Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари

1

"Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг" холдинг компанияси ва "Мевасабзавот" ҳудудий бирлашмалари бўлинмалари


2

"Ўзагросуғурта" давлат-акциядорлик суғурта компанияси бўлинмалари


3


4

5

6

6



8



7


Мева-сабзавот хом ашёси харид қилишга тузилган шартномалар

бўйича ўз вақтида ҳисоб-китоб қилиниши учун жавобгарликни

суғурта қилиш операцияларининг изчиллиги


1. "Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг" холдинг компанияси ва "Мевасабзавот" ҳудудий бирлашмаларининг бўлинмалари қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари билан мева-сабзавот хомашёси харид қилишга (кейинги ўринларда матнда "маҳсулот" деб аталади) контрактация шартномалари (кейинги ўринларда матнда "харид қилишга тузилган шартнома" деб аталади) тузадилар.

Харид қилишга тузилган шартномада барча зарур реквизитлар, шу жумладан маҳсулот тури, миқдори ва сифати, етказиб бериладиган маҳсулотнинг контрактлар тузилган кундаги қиймати, ҳисоб-китоблар тартиби, шунингдек томонларнинг улар томонидан харид қилишга тузилган шартнома бўйича ўз зиммаларига олган мажбуриятлар бажарилмаганлиги ёки зарур даражада бажарилмаганлиги учун ўзаро мулкий жавобгарлиги кўрсатилади.


2. "Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг" холдинг компанияси ва "Мевасабзавот" ҳудудий бирлашмаларининг бўлинмалари (кейинги ўринларда матнда "суғурталанувчи" деб аталади) "Ўзагросуғурта" суғурта компаниясининг бўлинмаларига (кейинги ўринларда матнда "суғурталовчи" деб аталади) маҳсулот харид қилишга тузилган шартномалар бўйича ўз вақтида ҳисоб-китоб қилиниши учун жавобгарликнинг суғурта шартномаси (кейинги ўринларда матда "суғурта шартномаси" деб аталади) тузиш тўғрисидаги ариза билан мурожаат қилишади. Аризага суғурталанувчининг солиқ инспекциясининг белгиси қўйилган охирги санадаги баланси, тайёр маҳсулотни сотишга тузилган шартномалар илова қилинади.


3. Суғурталовчи тақдим этилган ҳужжатлар туркумини кўриб чиқади, суғурталанувчининг тўлов қобилиятини аниқлайди ва тўловга қобилиятли суғурталанувчилар билан суғурта шартномаси тузади, шартномада суғурталовчи, суғурталанувчи, қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари ва харид қилишга тузилган шартнома, суғурта шартномаси мавзуси, суғурта пули миқдори, амал қилиш муддати, томонларнинг юридик манзиллари, реквизитлари, тузилган санаси, суғурталанувчи ва суғурталовчи раҳбарларининг тегишли муҳрлар билан тасдиқланган имзолари кўрсатилади.

Суғурталанувчи томонидан қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиси томонидан харид қилишга тузилган шартнома бўйича етказиб берилган кондицион маҳсулот учун суғурталанувчига боғлиқ бўлмаган ҳолатларга кўра маҳсулотга ҳақ тўлаш юзасидан харид қилиш шартномасида кўрсатилган санадан бошлаб 5 кундан ортиқ муддатда тўлиқ ёки қисман ҳақ тўланмаслиги суғурта ҳодисаси ҳисобланади.

Суғурталовчининг жавобгарлиги даражаси, суғурталанувчи билан келишилган ҳолда, суғурталанувчи, назарда тутилган аванс чиқариб ташланган ҳолда, харид қилишга тузилган шартнома бўйича қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчисига тўлаши керак бўлган сумманинг 50 фоизини ташкил этади.

Суғурта шартномаси харид қилишга тузилган шартноманинг амал қилиши муддатига тузилади ва суғурта ҳодисаси пайдо бўлган тақдирда харид қилишга тузилган шартнома муддати тамом бўлган кундан бошлаб олти ойгача амал қилади.


4. Суғурта шартномаси ҳисоблаб чиқилган суғурта тўлови суғурталовчининг талаб қилиб олинадиган депозит счётига тушган пайтдан бошлаб кучга киради, шундан кейин суғурталовчи суғурталанувчига суғурта полиси беради. Суғурта полиси суғурта шартномаси кучга кирганлигидан далолат берувчи ҳужжат ҳисобланади. Суғурта полиси суғурталанувчига суғурта тўлови суғурталовчининг талаб қилиб олинадиган депозит счётига тушган кундан бошлаб 3 кун мобайнида ёзиб берилади.


5. Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиси томонидан харид қилишга тузилган шартнома бўйича етказиб берилган маҳсулотга ҳақ тўлаш юзасидан харид қилишга тузилган шартномада кўрсатилган санадан бошлаб 5 кун ўтгандан кейин ҳақ тўлиқ ёки қисман тўланмаган тақдирда суғурталанувчи суғурталовчига суғурта ҳодисаси бошланганлиги тўғрисидаги ариза юборади.


6. Суғурталовчи суғурталанувчи ва қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиси билан биргаликда ариза қабул қилинган санадан бошлаб 10 кун муддатда суғурта ҳодисаси бошланганлиги тўғрисидаги далолатнома тузади.


7. Суғурталовчи қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчисига суғурта товонини суғурта далолатномаси тузилган санадан бошлаб 3 кун муддатда тўлайди.


8. Суғурталовчи қарз суммасини суғурталанувчидан қуйидаги тартибда ундириб олади. Суғурталанувчига қарзни тўлаш учун суғурта товони тўланган санадан бошлаб 90 кунлик муддат белгиланади. Ушбу муддат давомида суғурта фонди маблағларидан фойдланганлик учун ҳақ ундирилмайди. Ушбу муддат тамом бўлгандан кейин суғурталанувчи суғурталовчига суғурта товони тўланган санадан бошлаб суғурталанувчи томонидан суғурта товонини амалда қоплаш санасигача, бироқ маҳсулот учун ҳақ тўлаш юзасидан харид қилишга тузилган шартномада кўрсатилган санадан бошлаб олти ойдан ортиқ эмас, суғурта фонди маблағларидан фойдаланганлик учун ҳақ тўлайди. Ҳақ миқдори маҳсулот ҳақи ўз вақтида тўланмаганлиги учун харид қилишга тузилган шартномадаги санкция суммасига қараганда 0,1 фоиз юқори, бироқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаш ставкасидан кам бўлмаган миқдорда белгиланади. Сўнгра суммалар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ундириб олинади.





Вазирлар Маҳкамасининг

1999 йил 25 мартдаги

132-сон қарорига

2-ИЛОВА



Сут ва чорва моллари харид қилишга тузилган шартномалар

бўйича ўз вақтида ҳисоб-китоб қилиниши учун

жавобгарликни суғурта қилиш

СХЕМАСИ

Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари

1

"Ўзгўштсутсаноат" уюшмаси бўлинмалари

2

"Ўзагросуғурта" давлат-акциядорлик суғурта компанияси бўлинмалари

3


4

5

6

6



8



7



Время: 0.1463
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск