Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Транспорт /

Шаҳарда йўловчилар ташиш йўналишларини жойлаштириш учун очиқ тендерлар ташкил этишга оид Низом (ЎзР ВМ 17.08.1998 й. 350-сон қарорига 4-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1998 йил 17 августдаги

350-сон қарорига

4-ИЛОВА



Шаҳарда йўловчилар ташиш йўналишларини

жойлаштириш учун очиқ тендерлар

ташкил этишга оид

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Очиқ тендерларни ташкил этишдан мақсад шаҳарда йўловчилар ташиш транспорти томонидан хизмат кўрсатиш соҳасида соғлом рақобат муҳитини яратиш, йўловчиларни юқори сифатли ташиш ва хизмат кўрсатишнинг энг қулай шароитларини акс эттирувчи энг фойдали таклифларни аниқлаш, йўловчилар транспорти хизматлари бозорини тартибга солиш, фойдаланувчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, йўловчиларга хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш ҳисобланади.


2. Очиқ тендерда, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида рўйхатдан ўтган, шаҳарда йўловчилар ташишни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи рухсатнома (лицензия)га эга бўлган ҳар қандай юридик шахс иштирок этиши мумкин.

Тендер қатнашчиси давлат солиқ хизмати органларида ҳисобда туриши ҳамда тендер таклифларида тавсия этилаётган ҳар бир автотранспорт воситаси учун тегишли лицензияга ва лицензия карточкаларига эга бўлиши шарт. Тендер қатнашчиси айнан битта автотранспорт воситаларини ҳар хил йўналишларга тавсия этишга ҳақли эмас.

Тугатиш ёки банкротлик босқичида турган ёхуд мулкига арест солинган талабгорларнинг тендерда қатнашишига йўл қўйилмайди.

3. Тендерга алоҳида йўналишлар ҳам, йўналишлар пакетлари ҳам қўйилиши мумкин.


4. Шаҳарда йўловчилар ташишни ташкил этиш комиссияси (бундан буён матнда Комиссия деб аталади) очиқ тендерлар ташкилотчиси ҳисобланади. У очиқ тендерларни ўтказиш шартлари ва тартибини белгилайди.


5. Тендер жараёнининг давом этиш муддати у эълон қилинган санадан бошлаб ғолиб(лар)ни ва у(лар) билан контрактни имзолаш муддатигача - кўпи билан 60 кундан иборат бўлиши тавсия этилади.


6. Шаҳар йўловчилар транспорти хизматларини кўрсатиш юзасидан очиқ тендерлар ғолиб(лар) билан контракт Комиссия қарори асосида шаҳар йўловчилар транспортини бошқариш органи билан тузилади.


7. Тендер камида икки қатнашчи мавжуд бўлган тақдирда ўтказилади.

Ташувчига тендер ўтказилмасдан йўналишда ишлаш ҳуқуқининг биркитилишига йўл қўйилмайди, қуйидаги ҳолатлар бундан мустасно:

янги йўналиш очилгандан кейин уч-тўрт ой мобайнида янги йўналишда автотранспорт воситаларининг мунтазам синов ишлари бажарилиши;

кўча-йўл тармоғида олдиндан кутилмаган вазиятларда, айрим участкалар, транспорт узеллари ва майдонлари ёпилганда вақтинчалик йўналишлар жорий этилиши;

йўналишларнинг ташкилотлар буюртмалари бўйича соатбай ҳақ тўлаш асосида бажарилиши;

дам олиш зоналари, спорт-соғломлаштириш комплекслари, ярмаркаларнинг фаолият кўрсатиш даврида мавсумий йўналишларнинг ташкил этилиши;

махсус йўналишлар (ташкилотлар ходимларини ишга олиб бориш ва ишдан олиб кетиш кабилар учун) ташкил этиш;

бўлиб ўтмаган тендер муносабати билан йўналиш ташувчининг хизматисиз қолади. Комиссия йўналишга (йўналишлар пакетига ёки жадвалига) такрорий тендер натижаларигача бўлган даврга контрактнинг амалда бўлишини узайтиради ёхуд исталган ташувчига ушбу даврда мазкур йўналишга хизмат кўрсатишни юклайди.

Тендерда қатнашиш учун буюртманомалар мавжуд бўлмаганда ёхуд унда атиги бир нафар ташувчи қатнашганда Комиссия ушбу Низомда назарда тутилган тартибда такрорий тендер ташкил этиши керак, бунда йўналишлар пакетига ёки йўналишга қўйиладиган талабларнинг қайта кўриб чиқилишига йўл қўйилади.

Агар такрорий тендерни ўтказишда йўналишга (йўналишлар пакетига) яна атиги бир нафар ташувчи талабгор бўлса, Комиссия ушбу ташувчига йўналишда (йўналишлар пакетида) ишлаш ҳуқуқини мазкур ташувчининг тендер таклифлари қўйилаётган талабларга мувофиқ бўлган тақдирда бириктириб қўйиш ҳуқуқига эгадир.

8. Зарурат бўлганда, тендерлар ўтказиш бўйича амалий тажриба тўпланишига қараб, Комиссия тендерларни ташкил этиш тартиботига ўзгартиришлар киритиши мумкин,



II. ТЕНДЕР ЎТКАЗИШНИНГ АСОСИЙ

ПРИНЦИПЛПАРИ ВА ВАЗИФАЛАРИ


9. Тендер ўтказишнинг асосий принциплари;

йўналишларни мулкчиликнинг турли шаклларидаги ташувчилар ўртасида адолатли, холисона тақсимлаш;

Fолибни танлаш, ташувчини танлаш масалаларининг субъектив равишда ҳал қилинишига имкони борича йўл кўймаслик учун тендер қатнашчилар, матбуот ходимлари, кузатувчилар иштирокида ўтказилиши керак;

ташишнинг энг қулай шартларини таклиф этган ташувчи йўловчиларни ташиш ҳуқуқига эга бўлади;

ташувчилар тендер ҳужжатларида белгиланган ягона талаблар асосида рақобатлашишлари керак.


10.Тендернинг вазифалари:

йўловчилар транспорти билан хизмат кўрсатиш соҳасида рақобат муҳитини яратиш;

йўловчилар ташиш ва уларга сифатли хизмат кўрсатишнинг энг қулай шартларини акс эттирувчи энг фойдали таклифларни аниқлаш. Бу - қатновларнинг мунтазамлиги, қатновлар оралиғи белгилаб қўйилган ҳолдаги ташишлар тартиби, автобус ҳаракат қилаётган вақтда йўловчиларга хизмат кўрсатишнинг қулайлиги, йўловчиларга хизмат кўрсатиш маданиятининг даражаси, автобусларнинг ҳолати, ташқи кўриниши ва жойлашуви, йўл ҳаракати хавфсизлиги таъминланишидир.



III. ОЧИҚ ТЕНДЕРЛАРНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


11. Комиссия тендерга қўйиладиган йўналишлар рўйхати (йўналишлар пакетни тайёрлайди, тендер ҳужжатлари пакетини шакллантиради, тендер ўтказилишидан камида 30 кун олдин тендер ўтказишнинг асосий шартлари, тартиби ва муддатини оммавий ахборот воситалари орқали эълон қилади.

Намунавий эълон 1-иловада кўрсатилган.


12. Очиқ тендерда қатнашишни хоҳловчилар тендер ҳужжатлари пакетини олиш учун Комиссияга ёзма буюртманома беришлари керак.

Буюртманомалар бериш ва тендер ҳужжатларини олиш учун белгиланган муддат тендер ўтказиладиган санадан 5 кун олдин тугайди. Барча буюртманомалар Комиссиянинг тартиб рақами қўйилган ва ип ўтказиб тикилган махсус дафтарида рўйхатдан ўтказилади.

13. Комиссия шаҳарда йўловчилар ташиш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлган қатнашчилардан тушган барча буюртманомаларни истисносиз қабул қилишга мажбурдир.

Белгиланган муддатдан кейин тушган очиқ; тендерда иштирок этиш тўғрисидаги буюртманомалар кўриб чиқиш учун қабул қилинмайди.


14. Қатнашчи тендер ҳужжатлари пакети қийматини эълонлар чоп этиш харажатларини ҳисобга олган ҳолда уларни тайёрлашнинг ҳақиқий таннархи бўйича тўлаши керак. Тушган маблағлар Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт ва логистикани ривожлантириш жамғармаси ғазначилик ҳисобварағига ўтказилади ва улардан тендерларни ўтказишни ташкил этиш учун фойдаланилади. Ушбу маблағларни фақат Комиссия раиси, Комиссия аъзолари билан келишилган ҳолда, тасарруф этиш ҳуқуқига эгадир.

15. Тендер ҳужжатлари пакети қуйидагилардан иборат бўлади: йўловчилар транспортида хизмат кўрсатиш учун очиқ тендерлар ташкил этишга оид низом;

қатнашчи тўғрисидаги маълумотлар шакли (2-илова);

тендер қатнашчилари учун йўриқнома (3-илова);

тендерга қўйилган йўналишда йўловчилар ташишни ташкил

этишга қўйиладиган талаблар (4-илова).

қатнашчининг тендер таклифлари шакли (5-илова);

йўналишда (йўналишлар пакетида) йўловчилар ташиш транспортида хизмат кўрсатиш учун намунавий контракт (6-илова);

Комиссияга тендер таклифларини ва қатнашчи тўғрисидаги маълумотларни бериш учун конверт.

Конвертга тендерга қўйилаётган йўналиш (ёки йўналишлар пакети) номи ёзилади.

Қатнашчи учун тайёрланган тендер ҳужжатлари Комиссия раиси томонидан имзоланган бўлиши керак, уларни тендер қатнашчисига бериш эса махсус дафтарда рўйхатдан ўтказилади.


16. Тендер таклифларини қабул қилиш тендер ўтказилишидан бир кун олдин тўхтатилади.

Тендер таклифларини қабул қилишнинг тамом бўлиш санаси ўтказиладиган тендер тўғрисидаги эълонда Комиссия томонидан кўрсатилиши керак.


17. Тендер таклифлари топширилгандан кейин қатнашчилар уларга бирон-бир тузатиш киритиш ҳуқуқига эга бўлмайдилар.


18. Тендер таклифлари улар тақдим этилган санадан кейин 60 кун мобайнида юридик кучга эга бўлади.


19. Қатнашчининг имзоси ва муҳри қўйилган тендер таклифлари Комиссияга конвертда тақдим этилади.

Агар тендерга йўналишларнинг биттадан кўп пакети қўйилган бўлса, у холда ҳар бир пакет учун алоҳида конверт бўлиши керак.

Конвертларда ҳеч қандай белгилар ёки фарқловчи белгилар бўлмаслиги, яъни тендер иштирокчисининг бирортасини ажратиш мумкин бўлмаслиги керак. Барча конвертлар пухта бекитилган ҳолда тақдим этилади.


20. Қатнашчилардан тушган тендер таклифлари махсус тузилган тендер комиссияси ёки у сайлаган ҳисоблаш гуруҳи томонидан баҳоланади.

21. Йўналишлар пакетини шакллантиришда йўналишларнинг аҳамияти ва уларнинг рентабеллиги ҳисобга олиниши зарур. Рентабелли йўналишлар билан бирга пакетга рентабелсиз, лекин аҳолига хизмат кўрсатиш учун зарур бўлган йўналишларни ҳам киритиш мумкин.


IV. ТЕНДЕР ТАКЛИФЛАРИНИНГ МАЗМУНИ


23. Тендер таклифлари Комиссия томонидан баҳоланадиган қуйидаги кўрсаткичлар ва ахборотларни ўз ичига олиши керак:

тендерга қўйилган йўналишларда, харажатларни тўлиқ қоплашни ҳисобга олган ҳолда, йўлкира учун қатнашчи томонидан таклиф этилаётган тарифлар даражаси;

транспорт воситасининг русуми (класси), ишлаб чиқарилган йили;

ташишлар учун таклиф этилаётган автотранспорт воситаларидаги умумий сиғим;

тиғиз пайтлар ўртасидаги вақтда йўналишдаги транспорт ҳаракати оралиғидаги таклиф этилаётган вақт;

автотранспорт воситаларининг ишлаш тартиби;

йўналишларда қатновлар сони;

йўналишларда ишлаганда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш тадбирлари режаси.

қатнашчи тендер таклифларининг барча бандлари бўйича тўлиқ ва муфассал ахборот тақдим этишга мажбурдир.



V. ТЕНДЕР ТАКЛИФЛАРИНИ БАҲОЛАШ

ВА ҒОЛИБНИ АНИҚЛАШ

25. Тендер таклифлари қуйидаги кўрсаткичлар бўйича кўриб чиқилади ва баҳоланади:

тендерга қўйилган йўналишларда иштирокчи томонидан таклиф этилаётган йўлкира учун тарифлар даражаси - беш балли тизим бўйича;

транспорт воситасининг русуми (класси), ишлаб чиқарилган йили - 5а-иловага мувофиқ табақалаштирилган баллар бўйича. Бунда агар транспорт воситаси тендер қатнашчисининг мулки бўлса транспорт воситаси русуми учун олинган балларга 1,15 миқдорда оширувчи коэффициент қўлланилади;

ташиш учун таклиф этилаётган автотранспорт воситаларининг умумий сиғими - 5б-иловага мувофиқ табақалаштирилган баллар бўйича;

тиғиз пайтлар орасидаги вақтда йўналишдаги ҳаракат оралиғининг таклиф этилаётган даражаси - беш балли тизим бўйича;

автотранспорт воситалари ишлаш тартибининг таклиф этилаётган варианти - беш балли тизим бўйича;

йўналишда таклиф этилаётган қатновлар сони - беш балли тизим бўйича;

йўналишларда ишлаётган вақтда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш бўйича тадбирлар режаси - беш балли тизим бўйича. Бунда ташувчи транспорт воситалари кундалик қатноволди техник назоратидан ва ҳайдовчилар тиббий кўрикдан ўтказилганлиги, ҳайдовчилар Ҳаракат хавфсизлиги қоидаларининг 30 соатлик дастури бўйича ўқитилганлиги таъминланганда беш балл олади.

Йўналишда ишлаш учун талаб этиладиган автомобиллар русуми ва улар бўйича табақалаштирилган баллар Комиссия томонидан мустақил белгиланади.

26. Комиссия ҳар қайси аъзо томонидан тасдиқланган шакллар (7-илова) асосида натижаларни умумлаштиради ва ҳар қайси қат-нашчи бўйича тендер таклифларини баҳолашнинг якуний балларини аниқлайди. Натижалар 8-иловада кўрсатилган шаклга ёзилади.


27.

Даъвогар томонидан таклиф этилаётган ташишлар тарифи даражасининг ҳар бир пасайиш кўрсаткичи учун Комиссиянинг дастлабки йиғилишида аниқланадиган ортиб борувчи коэффициентлар татбиқ этилади.

Атайлаб паст тариф билан тендер таклифлари тақдим этилишига йўл қўймаслик мақсадида Комиссия тендер талабларида рентабеллиликни ҳисобга олган ҳолда тарифнинг йўл қўйиладиган энг кам чегарасини белгилашга ҳақлидир.

Даъвогар Комиссия томонидан назарда тутилганидан қимматроқ тарифни таклиф этган ҳолларда, Комиссия ушбу қатнашчининг тендер таклифини тўғридан-тўғри рад этади. Агар даъвогар томонидан тиғиз пайтлар ўртасидаги вақтга энг юқори оралиқ вақт таклиф этилганда ҳам худди шундай қарор қабул қилинади.


28. Танлов натижалари бўйича барча даъвогарлар томонидан тенг баллар тўпланган ҳолларда ғолиб тендер комиссияси аъзоларининг яширин овоз бериши йўли билан аниқланади.


29. Энг кўп миқдорда балл олган ташувчи аниқлангандан кейин Комиссия раиси ушбу қатнашчи тўғрисидаги маълумотларни ўқиб эшиттиради.

30. Тендер ўтказишдаги тартибот изчиллиги қуйидагича бўлади:

а) Комиссиянинг барча аъзоларига тендер таклифларини баҳолаш шакллари тарқатилади, улар тендер таклифларини баҳолаш шаклларига пакет рақамини, қатнашчи рақамини қўйиши ва ўз фамилиясини (7-илова) ёзишлари керак.

Комиссия раиси якуний баҳолар қўйиладиган шаклни ўзида қолдиради (8-илова);

б) Комиссия раиси катта конвертнинг ўнг томонидаги юқори бурчагига йирик рақамлар билан биринчи тартиб рақамини қўяди;

в) сўнгра раис тендер таклифлари жойланган конвертни очади, таклифларнинг ҳар қайси нусхасига биринчи тартиб рақамини қўйиб чиқади ва уларни Комиссия аъзоларига тарқатади;

г) Комиссия аъзолари ушбу таклифларни кўриб чиқадилар ва тендер таклифларининг ҳар қайси банди бўйича баҳо қўядилар. Комиссия аъзоларининг баҳолари конвертга биринчи тартиб рақами билан жойлаштирилади.

Худди шундай тартибот мазкур йўналишларнинг қолган барча конвертлари бўйича амалга оширилади;

д) Комиссия раиси олинган баллар асосида ушбу йўналишлар пакетига _____ рақамли қатнашчи тендер ғолиби бўлганлигини эълон қилади;

е) тендер ғолибининг тартиб рақами ёзилган катта конвертдан Комиссия раиси қатнашчи тўғрисидаги маълумотларни олади ва очиқ тендерда ютиб чиққан ҳамда контракт тузиш ҳуқуқини олган ғолибнинг маълумотларини Комиссия аъзоларига ўқиб беради.

31. Комиссиянинг тендер ғолибини аниқлаш бўйича мажлиси натижалари баённома тарзида расмийлаштирилади, уни Комиссия аъзолари ва унинг раиси имзолайдилар.

Тендер ғолибига тендер бўйича ютилган ушбу йўналишда ишлаш ҳуқуқини тасдиқловчи гувоҳнома берилади. Гувоҳнома Шаҳар йўловчилар ташиш транспортини бошқариш органи раҳбари томонидан имзоланади ва ушбу органнинг муҳри билан тасдиқланади.

32. Баённома асосида Комиссия тендерга қўйилган йўналишга ёки йўналишлар пакетига хизмат кўрсатиш бўйича тендер ғолиби билан контрактни имзолаш учун уни шаҳар йўловчилар транспортини бошқариш органига тақдим этади.

Контрактни имзолаш муддати қатнашчи тендер ғолиби деб эълон қилингандан кейин 30 кундан ошмаслиги керак. Контрактни имзолашдан олдин (тендер ўтказилгандан кейин 15 кун мобайнида) комиссия ғолибнинг тендер таклифларининг ҳақиқийлигини текширишга ҳақлидир.

Тендер Fолибининг тендер таклифлари ҳақиқий эмаслиги аниқланган ҳолларда энг кўп баллар сони бўйича унинг тендер таклифларининг ҳақиқийлиги Комиссия томонидан аниқланиши керак бўлган навбатдаги даъвогар ғолиб деб эътироф этилади.

Йўналишларда йўловчилар транспорти хизмати кўрсатиш юзасидан тендер ғолиби билан контракт камида 6 ойга тузилади.

Ташувчи томонидан контракт бўйича барча шартларга риоя этилган тақдирда, у тендер ўтказилмаган ҳолда яна бир йил муддатга узайтирилиши мумкин. Контрактни қайта узайтиришга йўл қўйилмайди.

33. Тендернинг исталган қатнашчиси ҳам ўзининг, ҳам тендер бошқа қатнашчиларининг тақдим этилган тендер таклифларини баҳолаш натижаларини Комиссиядан ёзма шаклда олиш ҳуқуқига эга бўлади.






Низомга

1-ИЛОВА



Шаҳарда йўловчилар ташиш йўналишларини

жойлаштириш учун очиқ тендерлар

ўтказилиши тўғрисида

ЭЪЛОН


Йўловчилар ташиш бўйича хизматлар кўрсатувчи барча давлат, хусусий, ижара ва ширкат ташкилотларига:

1. ___________ шаҳар Шаҳарда йўловчилар ташишни ташкил этиш комиссияси 199 йил " " да шаҳрида йўловчилар ташиш транспортида хизмат кўрсатиш учун контрактлар) тузиш ҳуқуки учун манзилда очиқ тендер ўтказади.


2. Очиқ тендерда мулкчилик шаклларидан қатъи назар ________ вилояти_______шаҳри ҳудудида рўйхатдан ўтказилган, шаҳарда йўловчилар ташиш ҳуқуқини берувчи рухсатнома (лицензияга эга бўлган ҳар қандай юридик шахс қатнашиши мумкин.

3. Очиқ тендерга йўналишларнинг қуйидаги пакети қўйилади:

йўналишларнинг биринчи пакети - / рақамли йўналишлар...

йўналишларнинг иккинчи пакети - / рақамли йўналишлар ... ва ҳоказо.


4. Очиқ тендерда қатнашишни хоҳловчилар Шаҳарда йўловчилар ташишни ташкил этиш комиссиясига тендер ҳужжатлари пакетини олиш учун қуйидаги манзил бўйича _______

199 " " соат дан кечикмасдан буюртманома бериши керак.

Буюртманомада йўловчилар ташиш ҳуқуқини берувчи рухсатнома (лицензия) мавжудлиги тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилиши зарур.


5. Ҳужжатларнинг битта пакети битта йўналишга ёки йўналишлар пакетига берилади. Битта тендер ҳужжатлари пакетининг нархи сўмни ташкил этади. Тендер ҳужжатлари пакетининг нархи ______ сўмни ташкил этади. Тендер ҳужжатлари пакети учун ҳақ ____ ҳисоб рақамига ҳар қандай шаклда олдиндан (ёки келишув бўйича) тўланади.


6. Қатнашчи томонидан олинган тендер ҳужжатлари пакети учун тўланган ҳақ қайтариб берилмайди.

Тендер таклифларини топшириш муддати 199___йил "___"__дан " __ " ____________гача.

Тендер таклифлари топширилгандан сўнг қатнашчилар уларга бирон-бир тузатиш киритиш ҳуқуқига эга бўлмайдилар.


7. Йўналишларда йўловчилар транспорти хизмати кўрсатиш юзасидан тендер ғолиби билан контракт камида 6 ойга тузилади.

Контракт бўйича ишларнинг барча шарчларига ташувчи томонидан риоя қилинган ҳолларда контрактнинг амал қилиш муддати узайтирилиши мумкин.





Низомга

2 ИЛОВА



Қатнашчи тўғрисида маълумотлар


1. Юридик шахснинг номи, ____________________________________

2. Почта манзили______________________________________________

Телефон _______________________

Факс ______________ ___ __________________.


3. Банкдаги ҳисоб рақами ________________________


4. Юридик ташкилот номидан вакиллик қилувчи ваколатли

шахс________________________________________________________

(фамилияси, исми, отасининг исми, лавозими, манзили)


Юридик шахснинг рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси илова қилиниши зарур.





Низомга

3-ИЛОВА



Тендер қатнашчиси учун йўриқнома


1. Очиқ тендерни ташкил этишдан мақсад йўловчиларга жамоат транспорти билан сифатли хизмат кўрсатишни таъминлаш ___________ шаҳрида адолатли рақобат шароитларини яратиш ва транспорт хизматлари кўрсатиш бозорини тартибга солиш ҳисобланади.


2. Тендер жараёни у эълон қилингандан бошлаб ғолибни танлаш тугагунга қадар давом этади ва кўпи билан 60 кунни ташкил этади.


3. Очиқ тендерда, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, вилояти, шаҳри ҳудудида рўйхатдан ўтган, шаҳарда йўловчилар ташишни амалга ошириш ҳуқуқни берувчи лицензияга эга бўлган ҳар қандай юридик шахс иштирок этиши мумкин.

4. Тендер қатнашчилари ўз таклифларини Шаҳарда йўловчилар ташишни ташкил этиш комиссиясига 199 йил "___" дан кечикмасдан қуйидаги _________________________________________________ манзилга тақдим этадилар.

Белгиланган муддатдан кейин қатнашчидан тушган таклифлар тендерда қатнашишга қўйилмайди.


5. Шаҳарда йўловчилар ташишни ташкил этиш комиссияси иштирокчига унинг таклифлари олинганлиги тўғрисида Комиссия раиси имзолаган, қабул килиб олинган санаси ва вақти кўрсатилган ёзма билдиришнома беради.

Тендер таклифини бериш катнашчининг бўлруси ишлар (хизматлар) хусусияти билан яхши танишганлигини ва унинг мавжуд шартларини кабул қилганлигини билдиради,


6. Тендер қатнашчиси асосий эътиборни "Катнашчининг тендер таклифлари" шаклида тақдим этилган масалаларга, ҳар қайси таклиф учун балларни ҳисоблаш тартибига, йўналишда йўловчилар транспорти билан хизмат кўрсатиш юзасидан тузиладиган контракт шаклига, тендерга қўйилган йўналишларда йўловчилар ташишни ташкил этишга қўйиладиган талабларга, йўналишнинг техникавий-фойдаланиш тавсифномасига қаратиши керак.


7. Тендер таклифлари _____нусхада (тендер комиссияси аъзолари сонига тенг миқдорда) тақдим этилади.

Агар тендерга йўналишларнинг биттадан кўп пакети қўйилган бўлса, у ҳолда ҳар бир пакетга йўналишлар пакети рақами тўғрисида кўшимча ахборотлар мавжуд бўлган алоҳида конвертлар бўлиши керак.

Пакетларда ҳеч қандай ўчириб ёзишлар бўлмаслиги, яъни бирорта катнашчини ажратиб олиш мумкин бўлмаслиги керак. Барча конвертлар пухта беркитилган бўлиши зарур.


8. Тендер таклифлари топширилгандан ва Шаҳарда йўловчилар ташишни ташкил этиш комиссияси томонидан рўйхатдан ўтказилгандан кейин уларга қўшимчалар ва бирон-бир ўзгартиришлар киритиш тақиқланади.


9. Очиқ тендер ғолиби шаҳар йўловчилар транспортини бош-кариш органи билан тендер бўйича ютилган йўналишларда йўловчилар транспорти билан хизмат кўрсатиш юзасидан контрактни имзолаш ҳуҳуқига эга бўлади.






Низомга

4-ИЛОВА



Тендерга кўйилган йўналишларда йўловчилар

ташишни ташкил этишга қўйиладиган

ТАЛАБЛАР


1. Ташувчи жамоат транспортида йўловчиларни сифатли ташишни ва юксак маданиятли хизмат кўрсатишни таъминлаши керак.


2. Барча йўлкира тушумлари тўлиқ, ташувчида қолади ва инкассация қилинади.

Ташувчи йўлкира тушумларини йиғишни, бир марта фойдаланиладиган чипталар сотишни таъминлайди.


3. Очиқ тендер қатнашчисига йўловчилар ташишни ташкил этиш учун қуйидаги йўналишлар таклиф этилади:

___________________-йўналиш _____________________-бекатидан

_________________________ бекатигача хизмат кўрсатади,

    (охирги бекат кўрсатилсин)

______________________________схема бўйича юради;

      (асосий кўчалар кўрсатилсин)

хавфли участкалар кўрсатилган ҳолда йўналишлар схемаси илова қилинади;

ишнинг бошланиши ______________соатлар, дақиқалар кўрсатилсин;

ишнинг тамом бўлиши ____________соатлар, дақиқалар кўрсатилсин;

иш тартиби __________________ҳафтадаги кунлар сони кўрсатилсин;

шанба ва дам олиш кунларида ҳаракатлар ўртасидаги оралиқ

___________________

(даққалар кўрсатилсин)

сиғими __________________ўриндиқли жойлар, __________________ тик туриб кетиладиган жойлар;

жадваллар сони: иш кунларида_______________дам олиш кунларида ______________;

йўлкира тарифи кўпи билан__________ (энг юқори тариф миқдори кўрсатилсин);

охирги пунктлар оралиғидаги масофа ____________________км;

______________________-йўналиш ва бошқалар.


4. Тендерда ютиб чиққан қатнашчи:

- имтиёзларга эга бўлган ва транспортда юриш карточкаларидан фойдаланувчи йўловчиларни бепул ташишга;

- штамп-соатларни қўллаган ҳолда ёки йўл ҳужжатларига диспетчернинг белги қўйиши йўли билан қатновларни рўйхатдан ўтказишга;

- йўналишга хизмат кўрсатаётган қатнаётган транспорт бирлигидан келиб чиққан ҳолда диспетчер бошқаруви учун ______

сўм микдорида ҳақ тўлашга мажбурдир. Ажратмалар суммаси контракт имзолангандан сўнг кейинги ойнинг 15 кунигача олдиндан ўтказилиши керак;

- Шаҳарда йўловчилар ташищни ташкил этиш комиссиясига 1-шакл бўйича ҳисобот тарзида йўналишлардаги ишлар тўғрисида ахборот тақдим этишга мажбурдир.


5. Йўловчиларни ташиш учун ташувчи қатнаётган транспортнинг қуйидаги турларидан фойдаланади:

- йўналишда сиfими: ўриндиқлар бўйича ________ва тўлиқ бўлган автобуслар;

- йўналишда сиғими: ўриндиқлар бўйича ________ва тўлиқ бўлган автобуслар;

- йўналишда сиғими: ўриндиқлар бўйича _______ва тўлик бўлган автобуслар ва бошқалар.


6. Ташувчининг қатнаётган транспортига қўйиладиган талаблар:

автобуслар:

- тиббий дори қутичаси, ўт ўчиргичлар ва авария ҳолатида тўхташ белгилари билан;

- автобус кўтарилиш ёки қия жойларда узоқ вақт туриб қолганда унинг ўз-ўзидан юриб кетишидан сақлаб қолувчи восита (бошмоқ) билан;

- ойналарни уриб синдириш учун болғачалар тўплами билан;

- йўл-транспорт ҳодисаси юз берган тақдирда люклар, ойналар, эшикларни тезда очиш, автобус салонидаги ойналарни олиб ташлаш усуллари тўғрисида йўловчилар учун кўргазмали ахборотлар билан таъминланган бўлиши керак;

- йўналишларда ҳайдовчиларнинг ишини назорат қилиш учун назорат қурилмаси - ЎПЕ билан жиҳозланган бўлиши мумкин;

- автобуснинг орқа эшиги ўнг томонидаги олд тарафида, шунингдек орқасида йўналишнинг рақами ва қисқача тавсифи кўрсатилган трафаретлар бўлиши керрк.

- ташувчининг автобуси давлат стандартлари ва тайёрловчи заводнинг техник шартларига мувофиқ, шу жумладан тутқичлар, авария ҳолатида йўловчиларнинг салондан чиқиб кетишини таъминловчи воситалар, созланган ўриндиқлар билан жиҳозланган бўлиши керак;

- автобус салонидаги кўринарли жойда Йўловчилар ташиш қоидалари, ДЙҲХХ, Марказий диспетчерлик хизмати, ташувчининг телефонлари, шикоят ва таклифлар дафтари бўлиши керак;

- ташувчининг автобуси тоза, эстетик куринишга эга бўлиши керак;

- автобус салони эшиклари бемалол, ҳеч қандай тўсиқларсиз ўз-ўзидан очилиши, ёхуд ҳайдовчининг ўтирган жойида қўлда (шаҳар ва шаҳар атрофига қатновчи автобуслар учун) очиладиган бўлиши керак.


7. Ташувчи:

- қатнаётган транспортга техник хизмат кўрсатилишини;

- автобусларнинг ташқарисида ва салонлари ичида тозалаш-ювиш ишларини;

- транспорт воситалари рейсга чиқиш олдидан техник назоратдан ва ҳайдовчилар тиббий кўрикдан ўтказилишини;

- ҳайдовчилар тиббий текширувдан ўтказилишини;

- йўлга тўлиқ жиҳозланган автобуслар чиқарилишини;

- барча қатнаётган транспортлар ўз вақтида амалдаги талабларга мувофиқ 1 ва 2-теxник кўрикдан ўтказилишини таъминлаши керак.


8. Ҳайдовчилар:

- ҳар бир тўхтаб ўтиш жойи ва ундан кейин келувчи тўхтаб ўтиш жойи номини, бошқа йўналишларга ўтиш жойларини йўловчиларга тўғри ва аниқ эълон қилишга, йўналишлар ўзгарган тақдирда бу ҳақда ҳар бир бекатда эълон қилиб боришга, йўловчиларга автобус салонида ўзларини тутиш қоидаларига риоя қилиш зарурлигини, йўлкира ва юк ҳақини ўз вақтида тўлаш тўғрисида эслатиб туришга;

- йўловчиларни фақат йўналишнинг тўхтаб ўтиш жойларида автобусга чиқаришга ва ундан туширишга;

- йўловчиларга нисбатан эътиборли ва эҳтиёткор бўлишга мажбурдир. Автобус салонида йўловчилар ўртасида жанжал чиққан, безорилик ҳаракатлари ёки бошқа нохуш ҳодисалар (йўловчининг саломатлиги тўсатдан ёмонлашган) юз берган тақдирда, автобусни дарҳол тўхтатишга ва можарони бартараф этиш ёки ёрдам кўрсатиш юзасидан биргаликда чоралар кўришга, зарурат бўлганда ички ишлар органларига ёки тез тиббий ёрдамга хабар беришга;

- салонда спиртли ичимликлар ичилишига, чекишга ва автобус юриб кетаётганда пайдо бўладиган бошқа ёқимсиз ҳидлар мавжуд бўлишига йўл қўймасликка;

- транспорт воситасининг тизимларида ва механизмларида автобусдан бундан кейин фойдаланганда ҳаракат хавфсизлигига хавф солувчи очиқ-ойдин техник носозликлар пайдо бўлгдн ҳолларда автобусни тўхтатишга, барча эшикларни, зарур бўлганда эса авария люкларини очишга, йўловчиларни салондан ташқарига чиқаришга, уларни шу чипталар билан ушбу йўналишда келаётган бошқа автобусга чиқаришга;

- назорат органлари (ДЙҲХХ, солиқ инспекцияси, Шаҳарда йўловчилар ташишни ташкил этиш комиссияси вакилларининг биринчи талабига кўра барча зарур ахборотни тақдим этишга ва транспорт воситасини кўздан кечиришга рухсатномаси бўлган шахсга ёрдам кўрсатишга;

- йўловчилар учун ҳеч қандай ноқулайликлар туғдирмасдан уларга чипталар сотишга мажбурдир.






Низомга

5-ИЛОВА



Тендер бўйича таклифларнинг намунавий шакли


1. Тендерга қўйилган йўналишларда қатнашчи томонидан таклиф қилинаётган йўлкира тарифи даражаси _______________сўм.


2. Қатнаётган транспортнинг русуми (класси), ишлаб чиқарилган йили, паспорт маълумотлари бўйича умумий сиғими:

т/р

Қатнаётган транспортнинг русуми (класси)


Сони


Ишлаб чиқарилган йили


Умумий сиғими


1






2






3














3. Тиғиз вақт оралиғида йўналишда катновлар ўртасидаги таклиф қилинаётган вақт (дақиқа).






Низомга

5а-ИЛОВА



Қатнаётган транспортнинг русуми (тури) учун балларнинг

табақалаштирилган шкаласи ва транспортнинг

ишлатилиш йиллари


1. Автобус русуми (тури) учун:

Русумя (тури)

Қатнаётган битта транспорт учун баллар сони


"Мерседес-Бенц" (модификациялари)


10,0

"Икарус" (модификациялари)


8,0

ЛАЗ, ЛИАЗ, ДЭУ (модификациялари)


6,0

ПАЗ (модификациялари)


4,0

КАВЗ (модификациялари)


2,0

Тушунтириш: Ташувчи томонидан таклиф қилинаётган автобуслар русумлари бўйича аниқланган баллар жамланади ва йўналишнинг техникавий-фойдаланиш тавсифномасига биноан талаб қилинаётган автобусларнинг режали сонига бўлинади.

Масалан: Йўналишда 6 та жадвал (ёки 6 та "ЛАЗ" русумли автобуслар) мўлжалланмокда. Ташувчи томонидан 8 та "ПАЗ" автобуслари таклиф этилади.

Баллар сони = 8 та автобус 4,0 балл: 6 та жадвал = 5,33. 2. Қатнаётган транспортнинг ишлатилиш йиллари:

Ишлатилиш йиллари

Қатнаётган битта транспорт учун баллар сони

1 йилдан 3 йилгача

5,0

3 йилдан 5 йилгача

4,5

5 йилдан 8 йилгача

4,0

8 йилдан 10 йилгача

3,0

10 йилдан кўп

2,0

Тушунтириш: ҳар бир транспорт воситаси бўйича аниқланган баллар, унинг ишлатилищ йилларига кўра жамланади, сўнгра ташувчи томонидан таклиф қилинаётган автобуслар сонига бўлинади.






Низомга

5б-ИЛОВА



Қатнаётган транспортнинг умумий сиғими учун

балларнинг табақалаштирилган шкаласи

(беш балли тизим)

Қатнаётган транспорт русуми


Паспорт бўйича умумий сиғими


Тўғриловчи коэффиицент


Қатнаётган 1 та транспорт учун баллар сони


Ҳисоб-китоб намунаси





1.Техник-фойдаланиш параметрлари бўйича базавий (талаб қилинаётган) даража сифатида "ЛАЗ-695" автобуси тавсия этилади


62

1,0

5,0

2. Ташувчи томонидан так-лиф килинаётган сиғим:





1-вариант:


110

1,77*

8,85

2-вариант:


37

0,6

3,0

-----------------------------------

* Тўғриловчи коэффициент (ушбу намунада - "ЛАЗ-695" автобуси сиғимига) таклиф этилаётган сиғимни техник-фойдаланиш параметрлари бўйича базавий (талаб қилинаётган) даражага бўлиш йўли билан аниқланади.

Низомга

6-ИЛОВА



йўналишларида шаҳар йўловчилар ташиш

транспортида хизмат кўрсатиш юзасидан

НАМУНАВИЙ КОНТРАКТ


Шаҳарда йўловчилар ташишни ташкил этиш комиссиясининг 20__ йил ____________ даги ____-сон қарорига асосан ________ шаҳар йўловчилар ташиш транспортини бошқариш органи номидан иш кўрувчи _________, бундан кейин "Буюртмачи" деб аталади, бир томон бўлиб ва

          

(номи)

автоташувчи, бундан кейин "Ташувчи" деб аталади, иккинчи томон бўлиб қуйидагилар тўғрисида мазкур контрактни туздилар:


1-модда. Контрактнинг мавзуси

1.1. Буюртмачи Ташувчига ушбу контрактда келишиб олинган шартларда йўловчиларни ташишни қуйидаги _________________________-сон йўналиш бўйича ташкил этиш ва амалга ошириш бўйича мутлақ ҳуқуқни беради.


1.2. Ташувчи йўналишда йўловчиларни ташиш учун чап томондан бошқариладиган ва йўловчиларнинг қулай чиқиши ва тушишини таъминлайдиган, йўловчилар эшиги ўнг томонда жойлашган _____ та автобуслар/ микроавтобуслардан фойдаланади:

   

Т/р

Автобус/ микроавтобус русуми

Давлат рақами

Ўриндиқлар

бўйича сиғими

Умумий сиғими

1.





2.





3.





ва ҳ.к.





2-модда. Томонларнинг мажбуриятлари


2.1. "Ташувчи";

- мазкур тоифадаги транспорт воситасини-бошқариш ҳуқуқини берувчи гувоҳномага ва унга талонга, транспорт воситасига берилган рўйхатдан ўтказиш ҳужжатларига, йўл (йўналиш) ҳужжатларига ва шаҳарда йўловчилар, ташиш ҳуқуқини берувчи рухсатнома (лицензия)га эга бўлишга;

- қабул қилинган шартларга мувофиқ транспорт хизмати кўрсатиш учун берилган йўналишларда мазкур контракт амалда бўлишининг бутун муддати давомида мунтазам равишда йўловчилар ташишни ташкил этиш ва бажаришга;

- йўловчиларни хавф-хатарсиз ташишни таъминлаган ҳолда белгиланган иш тартибига, қатнов жадвалига, қатнов схемасига, уларда кўрсатиб ўтилган тўхташ жойларига (йўналишли таксилар бундан мустасно) риоя этишга;

- транспорт воситаларининг йўналишда мунтазам равишда қатновини таъминлаш учун транспорт воситалари йўналишдан чиқиб кетган вазиятларда автобусларни бир йўналишдан иккинчи йўналишга ўтказиш. Техник ёки бошқа сабабларга кўра йўналишдан чиқиб кетган автобусларни тезкорлик билан алмаштириш учун ______ та заҳира автобусга эга бўлишга;

- йўналишлардаги қатнов мунтазамлиги камида ______ % бўлишини таъминлашга;

- йўналишлар схемасини, иш тартибини, қатнов жадвалини, йў-налишларда ишлаш учун режалаштирилган қатнов транспортлари сонини ўзича ўзгартирмасликка;

- тендерда белгиланган шартларга мувофик йўловчилар ташиш тарифига риоя қилишга мажбурдир. Бунда "Ташувчи" белгиланган тарифни ўз хоҳишига кўра камайтириш ҳуқуқига эга бўлади;

- шаҳар транспортида юриш учун қонун хужжатларига муво-фиқ имтиёзлар белгиланган йўловчиларни, шунингдек имтиёзли йўл карточкаларига эга бўлган йўловчиларни бепул ташишга;

- бошқаришнинг автоматлаштирилган тизими маълумотлари асосида ёки йўл ҳужжатларига белги кўйилиши йўли билан қат-новларнинг ҳисобини олишга;

- йўналишга хизмат кўрсатувчи қатнов транспорти бирлигидан келиб чиқиб диспетчерлик бошқаруви учун ____ миқдорида ҳак тўлашга мажбурдир. Ажратмалар суммаси контракт имзолангандан сўнг кейинги ойнинг 15-кунигача олдиндан тўланиши керак;

- ўзига бириктирилган йўналишларда йўналиш ва молиявий назоратни таъминлашга;

- йўналишларда "Ташувчи" ишини назорат қилишни ташкил этиш ва амалга ошириш вазифаси юкланган ваколатли давлат органлари талабларига бўйсунишга;

- бир марталик чипталар сотиш йўли билан йўлкира тушумлари йиғишни таъминлашга мажбурдир. Шуни назарда тутиш керак-ки, бир марталик чипта қатъий ҳисобда турадиган ҳужжатдир, унинг ҳчсоб серияси бўлиши керак, чипта рақами босмахона усулида тайёрланади ва бевосита транспорт воситаси салонида "Ташувчи" томонидан сотилади;

- стандартлар талабларига мувофик; техник хизмат кўрсатишни, салон ташқарисида ва ичкарисида тозалаш-ювиш ишларини, қатнов транспортини қатнов олдидан техник кўрикдан ва ҳайдовчиларни тиббий кўрикдан ўтказишни таъминлашга мажбурдир;

- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 4 июлдаги 191-сон қарори билан тасдиқланган Автотранспорт воситалари конструкциясининг фойдаланиш шартлари бўйича хавфсизлиги тўғрисида умумий техник регламентнинг белгиланган талабларига, давлат стандартлари, шунингдек, техник тартибга солиш соҳасида автомобилда ташишга тааллуқли бошқа норматив ҳужжатларга мувофиқ йўловчиларни ташиш учун воситалар, қурилмалар, схемалар, жадваллар ва йўналишлар кўрсаткичлари билан жиҳозланган ҳаракатдаги таркибдан фойдаланишга;

- йўловчиларни ташиш учун ДЙҲХХнинг ижобий хулосаси бўлган, фойдаланишнинг белгиланган талабларига мувофиқ воситалар, курилмалар, схемалар, жадваллар ва йўналишлар кўрсаткичлари тўплами билан жиҳозланган ва таъминланган катнов транспортидан фойдаланишга;

- ҳар бир транспорт салонининг кўринарли жойига Йўловчилар ташиш қоидаси, ДЙҲХХ, МДХ (марказий диспетчерлик хизмати), ташувчининг телефон рақамларини, йўл-транспорт ҳодисаси юз берган ҳолларда люклар, деразалар, эшикларни тезлик билан очиш ва автобус салонидаги ойналарни олиб ташлаш усуллари тўғрисида кўргазмали маълумотларни жойлаштиришга;

- қатнов транспортининг ўз вақтида, амалдаги талабларга мувофиқ техник кўрикдан ўтказилишини таъминлашга;

- йўловчиларга юксак маданиятли хизмат кўрсатишни таъминлашга, уларга нисбатан қўпол муносабатда бўлишга йўл қўймасликка;

- йўналишли таксиларда йўл ҳаракати хавфсизлигига риоя қилган ҳолда йўловчиларни уларнинг талабларига кўра чиқариш ва туширишга;

- Шаҳарда йўловчилар ташишни ташкил этиш комиссиясига белгиланган шакллар ва муддатларда ҳисобот тақдим этишга, амалдаги қонун ҳужжатлари талаблари ва молиявий фаолиятни тартибга солувчи норматив ҳужжатларга мувофиқ бухгалтерия ҳисоботини юритишга мажбурдир;

- "онлайн" (GPS) режимида масофадан кузатиш тизими ёки бошқа масофадан кузатиш инновацион воситаларни татбиқ этиш таъминлансин;

- зарур ускуналар билан жиҳозланган йўналишларда нақд пулсиз тўлов шартларига амал қилинсин;

- контрактнинг тўлиқ амал қилиш даври мобайнида баҳоланиши лозим бўлган барча мезонлар бўйича тендер талабларига мос келадиган автотранспорт воситаларидан фойдаланиш таъминлансин: а) автотранспорт воситасининг русуми (класси), ишлаб чиқарилган йили бўйича; б) йўловчиларнинг умумий сиғими бўйича; в) автотранспорт воситаларининг ишлаш тартиби бўйича (соат); г) йўналишда ҳаракатланиш оралиғидаги даража бўйича (дақиқа); д) йўналишдаги қатновлар сони бўйича Тендер контрактида назарда тутилган автотранспорт воситалари фақат ушбу даражадаги ёки бундан юқори даражадаги автотранспорт воситаларига алмаштирилиши мумкин;

- ҳайдовчи билан тузилган меҳнат шартномаларида ҳайдовчига нисбатан тендер контрактининг шартларини бажармаслик ёки лозим даражада бажармасликнинг ҳар бир муайян ҳолати учун ҳайдовчиларни эгаллаб турган лавозимидан озод этишгача бўлган таъсир чоралари қўлланилиши назарда тутилиши лозим.

2.2. "Буюртмачи":

- ташишлар, қатновлар йўналишлари шартларининг ҳар қандай ўзгаришлари тўғрисида "Ташувчивни ўз вактида хабардор қилиши;

- ташишларнинг самарадорлигини ошириш масалалари юзасидан "Ташувчивдан тушган таклифларни 10 кун муддатда кўриб чиқиши ва унга ёзма тарзда жавоб бериши;

- шаҳар йўловчилар ташиш транспорти иши устидан тушган шикоятларни кўриб чиқиши ва аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан амалий чоралар кўриши;

- маҳаллий ҳокимият органлари билан биргаликда транспортда йўл карточкалари билан ва текин ҳамда имтиёзли юриш ҳуқуқидан фойдаланувчи йўловчиларни ташиш билан боғлиқ даромадларни қоплаш масаласини ҳал қилиши шартдир.



3-модда. Томонларнинг ҳуқуқлари


3.1. "Ташувчи":

- йўналишлар очиш, уларни ўзгартириш, тугатиш, транспорт воситалари, жадвалларнинг режадаги сонини, иш тартибини, ташишлар учун тарйфларни қайта кўриб чиқиш юзасидан "Буюртмачи"га асосли таклифлар киритиш;

- қатнов хавфсизлиги ёки йўловчилар ташиш талаблари ва шартларига жавоб бермайдиган кўча-йўл тармоғидаги йўналишларда ёки йўналишлар участкаларида йўловчилар ташишни белгиланган тартибда рад этиш ёки тўхтатиш;

- белгиланган тартибга мувофиқ йўл карточкаларини сотишдан тушган даромадларнинг бир қисмини олиш ҳуҳуқига эгадир;

- Буюртмачи билан келишган ҳолда автотранспорт воситасини тендер таклифида эълон қилинган автотранспорт воситасига тенг ёки тегишли лицензияли карточка билан таъминланган ундан яхшироқ вариантга алмаштириш.

3.2. "Буюртмачи":

- "Ташувчининг ишини назорат қилиш ва унинг натижаларига қараб жазо жарималари қўллаш;

- қўпол бузилишлар рўй берган ҳолларда мазкур контрактни бир томонлама тартибда бекор қилиш;

- "Ташувчи"дан контракт юзасидан қабул қилинган мажбуриятларнинг бажарилиши тўғрисидаги ҳисоботларнинг ўз вақтида тақдим этилишини талаб қилиш;

- "Ташувчининг автокорхонаси тугатилган, шунингдек мазкур йўналишларда ишлаш ҳуқуки "Ташувчи" томонидан Шаҳарда йўловчилар ташишни ташкил этиш комиссияси билан келишилмасдан учинчи томонга берилган ҳолларда "Ташувчига зарар ўрнини тўлдирмасдан мазкур контрактни белгиланган тартибда бекор қилиш;

- шаҳарда автобусларда йўловчилар ташишни ташкил этиш масалалари бўйича "Ташувчи"га кўрсатмалар бериш ҳуқукига эгадир.



4-модда. Томонларнинг жавобгарлиги


4.1. Мазкур контракт шартлари бажарилмаслиги ёки зарур даражада бажарилмаслигининг ҳар бир ҳолати (қатнов схемаларини, жадвалларини, иш тартибини, қатнов мунтазамлигини ўзгартириш, салонларнинг жиҳозлаш стандартларига номувофиқлиги, санитарияга хилоф ҳолати ва транспорт воситалари ташқи кўринишининг ифлослиги, ҳайдовчининг қўполлиги, имтиёзли юриш ҳуқуқига эга бўлган йўловчиларни ташишдан бош тортиш, тарифни ўзбошимчалик билан ўзгартириш, йўналиш ишига йўловчилардан асосли шикоятлар тушиши ва бошқалар) базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача жарима солишга олиб келади.

4.2. "Буюртмачи" кўча-йўл тармоқларининг аҳволи, "Ташувчи" билан олдиндан келишиб олмай кўчаларни ёпиб қўйиш туфайли йўналишларда ташишларни тўхтатиш ёки чеклаб қўйиш сабабларини бартараф этиш юзасидан ўз вақтида чора-тадбирлар кўрилмаганлиги учун етказилган зарар миқдорида жавобгар бўлади.



5-модда. Бошқа шартлар


5.1. Контракт шартлари, агар фаолият ҳолати ва шартлари холисонилло ўзгарса, томонлардан исталган бирининг таклифига кўра қайта кўриб чиқилиши мумкин. Таклиф этилаётган ўзгаришлар тўғрисидаги қарор томонлардан исталган бири томонидан ёзма ҳолда билдиришнома олинган вақтдан бошлаб 14 кун мобайнида қабул қилинади.


5.2. "Ташувчи" контракт шартларига унинг бутун муддати давомида риоя қилган ҳолларда контракт тендер ўтказилмасдан яна бир йилга узайтирилиши мумкин. Контрактни такроран узайтиришга йўл қўйилмайди.

5.3. Контракт шартлари "Ташувчи" томонидан мунтазам равишда бузилган ҳолларда "Буюртмачи" уларни бартараф этиш муддатини белгилайди. Бузилишлар бартараф этилмаган тақдирда "Ташувчи" билан тузилган контракт бекор қилинади, йўналишлар эса янгидан тендерга қўйилади.


5.4. "Ташувчи" контрактни бекор қилиш тўғрисидаги қарор юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда эътироз билдириши мумкин.


5.5. Томонлардан исталган бирига боғлиқ; бўлмаган сабабларга кўра мазкур контракт мажбуриятлари уларнинг исталган бири томонидан тўла ёки қисман бажарилиши мумкин эмаслиги ҳолатлари пайдо бўлганда, мажбуриятларни бажариш муддати бундай ҳолатлар амалда бўлиши давомидаги вақтга тўғрилаб, лекин кўпи билан _____кунга сурилади.


5.6. Томонларнинг хоҳишига боғлиқ бўлмаган ҳолда пайдо бўлган ҳолатлар, агар улар контракт тузилгандан сўнг рўй берган бўлса, уни тўла ва қисман бажаришга тўсқинлик қилса, томонларни жавобгарликдан озод қилади.

Табиий офатлар ва ташувчиларга боғлиқ бўлмаган бошқа ҳолатлар ана шундай ҳолатлар ҳисобланади.


5.7. Агар бундай ҳолатлар_________кундан ортиқ давом этса, у ҳолда томонлардан ҳар бири мазкур контракт бўйича мажбуриятларни бундан кейин бажаришни рад этишга ҳақлидир ва бундай ҳолларда кўрилиши мумкин бўлган зарарни бошқа томон ҳисобига қоплаш ҳуқуқига эга бўлмайди.


5.8. Контракт бўйича мажбуриятларни бажаришга имкон бермайдиган ҳолат пайдо бўлган томон бошқа томонни ушбу ҳолатлар пайдо бўлган кундан бошлаб 5 кундан кечикмай шу сабабга кўра ўз мажбуриятларини тўхтатиши тўғрисида хабардор қилиши керак.



6-модда. Контрактга илова қилинадиган ҳужжатлар


6.1. Контрактга:

- йўналишнинг техник-фойдаланиш тавсифи ва унга қўйиладиган талаблар (1-илова);

- йўналишлар бўйича қатновлар схемаси;

- транспорт воситаларининг йўналишлар бўйича қатнов жадвали;

-қатновдаги транспортга ва "Ташувчи"нинг ҳайдовчиларига қўйиладиган талаблар (2-илова).

- йўналишли такси сифатида ишловчи транспорт воситалари оладиган йўловчиларнинг чекланган миқдори (3-илова) илова қилинади.

Юқорида санаб ўтилган ҳужжатлар контрактга илова қилинадиган ҳужжатлар мажмуини ташкил этади ва унинг ажралмас қисми ҳисобланади.

Контракт ____ йил давомида амалда бўлади.

Бошланиши - 199___ йил _________________

Тамом бўлиши - 199___ йил ________________


Томонларнинг юридик манзиллари



"Ташувчи" - _____________________

"Буюртмачи" - ____________________






Контрактга

1-ИЛОВА



Йўналишнинг техник-фойдаланиш тавсифи

ва унга қўйиладиган талаблар


Номи


Бирлик

Сони

1.

Йўналишнинг умумий масофаси


км



бориш йўналишида


км



кайтиш йўналишида


км


2.

Бекатларнинг умумий сони


бекат



бориш йўналишида


бекат



кайтиш йўналишида


бекат


3.

Бир марта бориб-қайтишга кетадиган вақт


дақиқа


4.

Жадваллар сони:





иш кунларида





дам олиш кунларида




5.

тиfиз соатларда қатнов оралиғи


дакика


6.

Тиғиз пайтлар ўртасидаги ҳаракат оралиғи


кўпи билан дақиқа


7.

Йўналишда ишнинг бошланиши


соат/дақиқа


8.

Йўналишда ишнинг тугалланиши


соат/дақиқа


9.

Йўналишдаги иш тартиби


ҳафтадаги кунлар


10.

сиfими:





ўриндиқли жойлар


жой



ўриндиксиз жойлар


жой


11.

Йўлкира тарифи


кўпи билан сўм


Контрактга

2 ИЛОВА



Қатновдаги транспортга ва ташувчининг

ҳайдовчи ходимига қўйиладиган

ТАЛАБЛАР


1.1. Йўловчиларни ташиш учун ташувчи транспортнинг қуйидаги турларидан:

______________ - йўналишда ____________ русумли, ўриндиқлари _______ та ва умуман _______ нафар йўловчи сиғадиган автобуслардан;

______________ - йўналишда ____________ русумли, ўриндиқлари _______ та ва умуман _______ нафар йўловчи сиғадиган автобуслардан фойдаланилади; ва ҳоказо.


1.2. Транспорт:

- тиббий дори қутичалар, ўт ўчиргичлар ва авария ҳолатида тўхташ белгилари билан;

- автобус кўтарилиш ёки қия жойларда узоқ вақт туриб қолганда унинг ўз-ўзидан юриб кетишидан сақловчи восита (бошмоқ) билан;

- ойналарни уриб синдириш учун болғачалар тўплами билан жиҳозланган бўлиши керак;

- йўл-транспорт ҳодисаси юз берган тақдирда люклар, ойналар, эшикларни тезда очиш, автобус салонидаги ойналарни олиб ташлаш усуллари тўғрисида йўловчилар учун кўргазмали ахборотлар билан таъминланган бўлиши;

- йўналишларда ҳайдовчиларнинг ишини назорат қилиш учун назорат қурилмаси - УПЕ билан жиҳозланган бўлиши мумкин;

- автобуснинг орқа эшиги ўнг томонидаги олд тарафида, шунингдек, орқасида йўналишнинг рақами ва қисқача тавсифи кўрсатилган трафаретлар бўлиши керак;

- ташувчининг автобуси давлат стандартлари ва тайёрловчи заводнинг техник шартларига мувофиқ, шу жумладан тутқичлар, авария ҳолатида салондан йўловчиларнинг чиқиб кетишини таъминловчи воситалар, созланган ўриндиқлар билан жиҳозланган бўлиши керак;

- автобус салонидаги кўринарли жойда Йўловчилар ташиш қоидалари, ДЙҲХХ, Марказий диспетчерлик хизмати, ташувчининг телефонлари, шикоят ва таклифлар дафтари жойланиши керак;

- ташувчининг автобуси тоза, эстетик кўринишга эга бўлиши керак;

- автобус салони эшиклари бемалол, ҳеч қандай тўсиқларсиз ўз-ўзидан очилиши, ёхуд ҳайдовчининг ўтирган жойида кўлда (шаҳар ва шаҳар атрофи автобуслари учун) очиладиган бўлиши керак.


1.3. Ташувчи:

- қатнаётган транспортга техник хизмат кўрсатилишини;

- автобусларнинг ташқарисида ва салонлари ичида тозалаш-ювиш ишларини;

- транспорт воситалари қатновга чиқиш олдидан техник назоратдан ва ҳайдовчилар тиббий кўрикдан ўтказилишини;

- ҳайдовчилар тиббий текширувдан ўтказилишини;

- йўлга тўлиқ жиҳозланган автобуслар чиқарилишини;

- барча қатнаётган транспортлар ўз вақтида амалдаги талабларга мувофиқ 1 ва 2-теxник кўрикдан ўтказилишини таъминлашга мажбурдир.


1.4. Ҳайдовчилар:

- ҳар бир тўхтаб ўтиш жойи ва ундан кейин келувчи тўхтаб ўтиш жойи номини, бошқа йўналишларга ўтиш жойларини йўловчиларга тўғри ва аниқ эълон қилишга, йўналишлар ўзгарган тақдирда бу ҳақда ҳар бир бекатда эълон қилиб боришга, йўловчиларга автобус салонида ўзларини тутиш қоидаларига риоя қилиш зарурлиги, йўлкира ва юк ҳақини ўз вақтида тўлаш тўғрисида эслатиб туришга;

- йўловчиларни фақат йўналишнинг тўхтаб ўтиш жойларида автобусга чиқаришга ва ундан туширишга (йўналишли такси бундан мустасно);

- йўловчиларга нисбатан эътиборли ва эҳтиёткор бўлишга мажбурдир. Автобус салонида йўловчилар ўртасида жанжал чиқкан, безорилик ҳаракатлари ёки бошқа нохуш ҳодисалар (йўловчининг саломатлиги тўсатдан ёмонлашган) юз берган тақдирда, автобусни дарҳол тўхтатишга ва можарони бартараф этиш ёки ёрдам кўрсатиш юзасидан чоралар кўришга, зарурат бўлганда ички ишлар органларига ёки тез тиббий ёрдамга хабар беришга;

- транспорт воситасининг тизимларида ва механизмларида автобусдан бундан кейин фойдаланганда ҳаракат хавфсизлигига хавф солувчи очиқ-ойдин техник носозликлар пайдо бўлган ҳолларда автобусни тўхтатишга, барча эшикларни, зарур бўлганда эса авария люкларини очишга, йўловчиларни салондан ташқарига чиқаришга, уларни шу чипталар билан ушбу йўналишда келаётган бошқа автобусга чиқаришга;

- назорат органлари (ДЙҲХХ, солиқ инспекцияси, Шаҳарда йўловчилар ташишни ташкил этиш комиссияси вакилларининг биринчи талабига кўра барча зарур ахборотни тақдим этишга ва транспорт воситасини кўздан кечиришга рухсатномаси бўлган шахсга ёрдам кўрсатишга;

- йўловчилар учун ҳеч қандай нокулаиликлар туғдирмасдан уларга чипталар сотишга мажбурдир.






Контрактга

3-ИЛОВА



Йўналишли таксилар сифатида ишловчи транспорт

воситалари оладиган йўловчиларнинг чекланган миқдори

Транспорт воситалари русуми


Ўриндиқли жойлар сони


Ўриндиқсиз жойларнинг чекланган сони


1.




1.




3.




4.




ва ҳоказо.




Низомга

7-ИЛОВА



Тендер бўйича таклифларни баҳолаш

Қатнашчиларнинг тендер бўйича

таклифлари ўринларини балларда баҳолаш


Қатнашчининг тартиб рақами


1


2


3


ваҳоказо


1. Йўловчиларни ташиш учун та-рифлар даражаси






2. Йўналишда фойдаланиш учун мўлжалланган қатнов транспорти - қуйидагилар учун ўртача баллар сони






а) русуми (класс) б) ишлатилиш йиллари в) умумий сиғими






3. Тиғиз пайтда автобуслар қат-нови оралиғидаги таклиф этилаётган вакт






Жами:






Баҳолашга мувофиқ энг кўп_________ баллни _____рақамли иштирокчи тўплади.

Комиссия аъзоси фамилияси, исми, отаси нинг исми, _____________

                                                                                                                                (имзо)






Низомга

8-ИЛОВА



Тендер бўйича таклифларни якуний баҳолаш

Комиссия аьзоларининг

фамилияси, исми, отасининг исми


1

2

3

ва хоказо

    





   





    





  





     





   





    





   





    





   





  





      





Жами:

Ушбу баҳолашга мувофиқ балл тўплаган ____рақамли

қатнашчи________________________________________

(юридик шахснинг тўлиқ номи) тендер ғолиби бўлди.

Комиссия аъзоларининг имзолари:

1. ___________________________

2. __________________________

ва ҳоказо.











































Время: 0.1455
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск