Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд хокимияти. Одил судлов / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Суд тизими. Суд таркиби. Судьяларни танлаш ва тайинлаш. Халқ маслаҳатчилари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 10.04.2006 й. 61-сон "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Судьяларни танлаш ва лавозимларга тавсия этиш бўйича олий малака комиссияси фаолиятини молиявий ва моддий-техникавий жиҳатдан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

10.04.2006 й.

N 61


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ СУДЬЯЛАРНИ

ТАНЛАШ ВА ЛАВОЗИМЛАРГА ТАВСИЯ ЭТИШ

БЎЙИЧА ОЛИЙ МАЛАКА КОМИССИЯСИ ФАОЛИЯТИНИ

МОЛИЯВИЙ ВА МОДДИЙ-ТЕХНИКАВИЙ ЖИҲАТДАН

ТАЪМИНЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Судьяларни танлаш ва лавозимларга тавсия этиш бўйича олий малака комиссияси фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида" 2006 йил 17 мартдаги ПФ-3725-сон Фармонини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Судьяларни танлаш ва лавозимларга тавсия этиш бўйича олий малака комиссиясининг (кейинги ўринларда Комиссия деб аталади) ижро этувчи аппарати ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича разрядлар иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Комиссиянинг ижро этувчи аппарати ходимларига Ўзбекистон Республикаси Президенти Девони ходимлари учун белгиланган тиббий таъминот шарт-шароитлари татбиқ қилинсин.

Комиссиянинг ижро этувчи аппарати ходимлари учун илгари уларнинг судларда, адлия ва прокуратура органларида ишлаган даврида малака даражаси, даражали унвони (мартаба даражаси) ва кўп йиллик хизмати учун олинадиган устамалар сақлаб қолинсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги (Р. Азимов):

2006 йилда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармасидан Комиссиянинг асосланган ҳисоб-китобларига мувофиқ, идора мебеллари, компьютер ва бошқа ташкилий техника билан жиҳозлаш, енгил автотранспорт билан таъминлаш, шунингдек Комиссиянинг жорий молиявий таъминоти учун маблағлар ажратсин;

2007 йилдан бошлаб ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети харажатларида Комиссиянинг молиявий таъминоти учун зарур бюджетдан ажратиладиган маблағлар назарда тутилсин.

4. Комиссияга Ўзбекистон Республикаси Президенти Девони Ишлар бошқармасининг автохўжалиги томонидан бериладиган 2 та хизмат енгил автомобили учун лимит белгилансин.


5. Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги (А. Арипов) бир ой муддатда Комиссияни зарур алоқа воситалари, шу жумладан Ҳукумат алоқа воситалари билан белгиланган тартибда таъминласин.


6. Тошкент шаҳар ҳокимлиги (А. Тўхтаев) Комиссияни жойлаштириш учун бир ой муддатда бино ажратсин ва уни капитал таъмирлашни амалга оширсин.


7. Қуйидагилар:

Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси судлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2001 йил 22 сентябрдаги 383-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 9-сон, 55-модда) 3-банди;

Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 25 сентябрдаги 533-ф-сон фармойиши;

Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 6 сентябрдаги 564-ф-сон фармойиши ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари В.А. Голишев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                              Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2006 йил 10 апрелдаги

61-сон қарорига

ИЛОВА


Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги

Судьяларни танлаш ва лавозимларга тавсия этиш бўйича

олий малака комиссияси ижро этувчи аппарати

ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича

РАЗРЯДЛАР

   

Лавозимлар номи

Ягона тариф сеткаси

бўйича тариф разряди

Комиссия раиси


20

Инспекция (котибият) раҳбари


18

Инспекция (котибият) раҳбарининг ўринбосари


17

Етакчи инспектор


13

Бош бухгалтер


13

Архив мудири


8

Иш юритувчи


7

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 15-сон, 125-модда.





















Время: 0.1410
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск