ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Тураржой ва нотурар жойлар. Коммунал хўжалик / Уй-жой қонунчилиги / Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.04.2006 й. 64-сон "Хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатларини янада ривожлантириш ва турар жойларга хизматлар кўрсатишнинг аниқ бозорини шакллантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

12.04.2006 й.

N 64


ХУСУСИЙ УЙ-ЖОЙ МУЛКДОРЛАРИНИНГ

ШИРКАТЛАРИНИ ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШ ВА

ТУРАР ЖОЙЛАРГА ХИЗМАТЛАР КЎРСАТИШНИНГ

АНИҚ БОЗОРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА

Турар жойларни бошқариш, уларга хизмат кўрсатиш ва уларни таъмирлаш бўйича хизматлар кўрсатишнинг аниқ бозорини шакллантиришни тубдан яхшилаш, аҳолининг кўп квартирали уйларни сақлаш ва мукаммал таъмирлашдан манфаатдорлигини ошириш, шунингдек уй-жой мулкдорлари ширкатларининг ўзини ўзи бошқариш институти сифатида ширкатларнинг нуфузини, ташкилий ва молиявий мустақиллигини ҳамда улар фаолиятининг самарадорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:

икки ой муддатда вилоятлар, шаҳарлар ва Тошкент шаҳри туманлари хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатлари уюшмалари билан биргаликда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари иштирокида "Хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунини тушунтириш, хонадонлар мулкдорларини уларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари билан таништириш мақсадида кўп квартирали уйларда яшовчилар билан йиғилишлар ўтказилишини ташкил этсинлар;

2006 йил мобайнида вилоятлар, шаҳарлар ва Тошкент шаҳри туманлари хусусий уй-жой мулкдорларининг уюшмалари билан биргаликда кичик (умумий хонадонлари сони 250 дан ортиқ бўлмаган 1 тадан 5 тагача уйлар) ширкатларнинг афзалликлари тўғрисида уй-жой мулкдорлари билан тушунтириш ишлари олиб борсинлар ҳамда шартнома асосида хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатларига хизматлар кўрсатадиган, ихтисослаштирилган бошқариш ва хизмат кўрсатиш (сервис) ташкилотлари, шу жумладан, қайта ташкил қилинаётган йирик ширкатлар негизида ташкил этилишига ёрдам кўрсатсинлар;

ўз ҳудудларида хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатлари ходимларини тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича ўқув марказлари ҳамда аҳоли учун хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатлари фаолияти масалалари бўйича консультация маслаҳат пунктлари ташкил этиш юзасидан зарур чора-тадбирлар кўрсинлар.


3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг ҳар йили "Энг яхши шаҳар (туман, вилоят) хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкати" танловларини ўтказиш, уларнинг натижаларини ҳамда энг яхши ширкатлар иш тажрибасини оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.


4. Ҳокимликларга хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатлари ходимларини ўқитиш ва аҳоли учун консультациялар ўтказиш харажатларини Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг, вилоятлар вилоят бюджетларининг ва Тошкент шаҳри шаҳар бюджетининг, туманлар ва шаҳарлар бюджетининг захира жамғармалари, шунингдек қонун ҳужжатларида рухсат этилган бошқа манбалар маблағларидан тўлашга рухсат берилсин.

5. "Ўзкоммунхизмат" агентлиги Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда 2006 йил 1 июнгача 1991 йилгача қурилган, 2002-2006 йилларда уй-жойларнинг умумий фойдаланиладиган жойларини ва муҳандислик коммуникацияларини мукаммал таъмирлаш дастурига кирмаган кўп квартирали уйларни (шу жумладан, 2002-2006 йиллар даврида маҳаллий ҳокимият органлари балансига берилган идораларга қарашли уйларни) пухта хатловдан ўтказиш асосида 1991 йилгача қурилган уйларни мукаммал таъмирлашни тугаллаш дастурини белгиланган тартибда тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Н.М. Ханов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                            Ш. Мирзиёев


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 15-сон, 127-модда.












Время: 0.2045
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск