язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Бухгалтерия ҳисоби. Аудит. Баҳолаш фаолияти/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Бухгалтерия ҳисоби/ Молия вазирининг 09.03.2006 й. 28-сон "Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бюджети ижросининг молия органларида бухгалтерия ҳисоби бўйича йўриқномани тасдиқлаш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 10.04.2006 й. 1560-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

10.04.2006 й.

N 1560

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

09.03.2006 й.

N 28

БУЙРУҒИ



Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва

Тошкент шаҳри бюджети ижросининг молия

органларида бухгалтерия ҳисоби бўйича

йўриқномани тасдиқлаш тўғрисида


(2006 йил 20 апрелдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикасининг "Бюджет тизими тўғрисида"ги ва "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги қонунларига асосан БУЮРАМАН:


1. Илова қилинаётган "Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бюджети ижросининг молия органларида бухгалтерия ҳисоби бўйича Йўриқнома" (янги таҳрирда) тасдиқлансин.


2. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2001 йил 25 январдаги 16-сонли "Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ва маҳаллий бюджетларнинг молия органларида бухгалтерия ҳисобини олиб бориш бўйича йўриқномани тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруғи (2001 йил 17 февраль, рўйхат рақами 1007 - Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 2001 йил, 3-4-сон);

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2002 йил 3 мартдаги 76-сонли "Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ва маҳаллий бюджетларнинг молия органларида бухгалтерия ҳисобини олиб бориш бўйича йўриқномасига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги буйруғи (2002 йил 22 июль, 1007-1 - Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 2002 йил, 14-сон).


3. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кундан сўнг амалга киритилсин.



Молия вазири                                                                                 Р. Азимов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 15-сон, 129-модда.