Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / 2008 йилдан солиқ қонунчилигига оид ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Солиққа оид бўлмаган тўловлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.04.2006 й. 65-сон "Патент божлари ва тўловлари тўғрисидаги низомни ҳамда Патент божлари ва тўловлари ставкаларини тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

20.04.2006 й.

N 65


ПАТЕНТ БОЖЛАРИ ВА ТЎЛОВЛАРИ

ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ҲАМДА ПАТЕНТ

БОЖЛАРИ ВА ТЎЛОВЛАРИ СТАВКАЛАРИНИ

ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Илмий-техник ва инновация фаолиятини янада ривожлантириш, илмий салоҳиятдан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, юридик ва жисмоний шахсларнинг ихтиролар, фойдали моделлар, саноат намуналари, селекция ютуқларини ҳуқуқий муҳофаза қилиш, товар белгиларини, хизмат кўрсатиш белгиларини, товарлар келиб чиққан жой номларини, ЭҲМ учун дастурлар ва маълумотлар базаларини, интеграл микросхемалар топологияларини рўйхатдан ўтказиш билан боғлиқ харажатларини камайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Патент божлари ва тўловлари тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Патент божлари ва тўловлари ставкалари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ҳисоб рақамларига тушадиган патент божлари ва тўловлари маблағлари қуйидаги тартибда тақсимланади:

а) Ўзбекистон Республикаси норезидентлари бўлган юридик ва жисмоний шахслардан келиб тушадиган маблағларнинг:

90 фоизи - Инновацион ривожланиш ва новаторлик ғояларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисоб рақамига;

2 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг тегишли ҳисоб рақамига;

8 фоизи - Агентликнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлашда ҳамда саноат ва интеллектуал мулкнинг бошқа турларини ҳуқуқий муҳофаза қилиш (маблағларнинг камида 50 фоизи) соҳасида халқаро ташкилотларда қатнашишда, шунингдек ходимларни моддий рағбатлантиришда фойдаланиш учун Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг бюджетдан ташқари ҳисоб рақамига;

б) Ўзбекистон Республикаси резидентлари бўлган юридик ва жисмоний шахслардан келиб тушадиган маблағларнинг:

20 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети даромадига;

80 фоизи - Агентликнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлашда ҳамда саноат ва интеллектуал мулкнинг бошқа турларини ҳуқуқий муҳофаза қилиш (маблағларнинг камида 50 фоизи) соҳасида халқаро ташкилотларда қатнашишда, шунингдек ходимларни моддий рағбатлантиришда фойдаланиш учун Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг бюджетдан ташқари ҳисоб рақамига ўтказилади.

4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


5. Ўзбекистон Республикаси Давлат патент идораси бир ой муддатда ўзининг норматив ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


6. Ушбу қарор 2006 йил 1 июлдан кучга киради.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                          Ш. Мирзиёев





Вазирлар Маҳкамасининг

2006 йил 20 апрелдаги

65-сон қарорига

4-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

ўз кучини йўқотган қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Патент божлари тўғрисидаги низомни ва патент божлари ставкаларини тасдиқлаш ҳақида" 2002 йил 14 октябрдаги 357-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 10-сон, 59-модда) 1-банди, шунингдек қарорга 1 ва 2-иловалар.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Давлат патент идорасининг Апелляция кенгаши тўғрисидаги низомни ҳамда Патент вакиллари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2003 йил 1 июлдаги 298-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 7-сон, 55-модда) 2-банди, шунингдек қарорга 3-илова.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Вазирликлар ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига ажратмаларни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2004 йил 25 октябрдаги 499-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 10-сон, 100-модда) 3-илова 19-бандининг иккинчи хатбоши.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 16-сон, 134-модда.





































Время: 0.2119
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск