Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / 2008 йилдан солиқ қонунчилигига оид ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Солиққа оид бўлмаган тўловлар /

Патент божлари ва тўловлари тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 20.04.2006 й. 65-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2006 йил 20 апрелдаги

65-сон қарорига

1-ИЛОВА


Патент божлари ва тўловлари тўғрисида

НИЗОМ


1. Мазкур Низом:

патент божларини (кейинги ўринларда бож деб юритилади) тўлаш тартибини, шунингдек ихтиролар, фойдали моделлар, саноат намуналари, селекция ютуқларини ҳуқуқий муҳофаза қилиш, товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари, товар келиб чиққан жойлар номлари, интеграл микросхемалар топологияларини рўйхатдан ўтказиш билан боғлиқ юридик аҳамиятга эга бўлган хатти-ҳаракатлар содир этилганлиги учун тўловлардан озод қилиш ёки уларни қайтариш асосларини;

тўловларни ундириш тартибини, шунингдек ЭҲМ ёки маълумотлар базалари учун дастурларни рўйхатдан ўтказиш ҳамда ЭҲМ ва маълумотлар базалари учун дастурлардан фойдаланишга мулкий ҳуқуқни берганлик учун шартномаларни рўйхатдан ўтказиш билан боғлиқ юридик аҳамиятга эга бўлган хатти-ҳаракатлар содир этилганлиги учун тўловлардан озод қилиш ёки уларни қайтариш асосларини белгилайди.

2. Бож ёки тўловлар Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг (кейинги ўринларда Агентлик деб аталади) ҳисоб рақамларига тегишли суммаларни ўтказиш йўли билан тўланади ҳамда тўлов ҳужжати билан тасдиқланади.

3. Бож ёки тўлов тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатда талабнома ёки патент, гувоҳноманинг рўйхатдан ўтказиш рақами, бож ёки тўлов тўланган хатти-ҳаракат номи ҳамда солиқ тўловчининг идентификацион рақами (СТИР) бўлиши лозим. Агар талабномага рўйхатдан ўтказиш рақами берилмаган бўлса, кўрсатиб ўтилган ҳужжатда бож ёки тўлов тўланган хатти-ҳаракатнинг номи билан биргаликда ихтиро, фойдали модель, саноат намунаси, селекция ютуғи, товар белгиси, хизмат кўрсатиш белгиси, товар келиб чиққан жой номлари, интеграл микросхемалар топологиялари, ЭҲМ учун яратилган дастурлар ва маълумотлар базалари, шунингдек, биринчи муаллифнинг фамилияси ёки талабнома берувчининг номи бўлиши керак. Агентлик кўрсатиб ўтилган маълумотлар мавжуд бўлмаган ҳужжатни қабул қилишни рад этишга ҳақлидир.

4. Тўланган бож ёки тўловнинг миқдори белгиланган бож ёки тўлов миқдорига мувофиқлиги бож ёки тўлов тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилган санада аниқланади.

5. Ихтиролар, фойдали моделлар, саноат намуналари, селекция ютуқлари, товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари, товар келиб чиққан жой номлари, интеграл микросхемалар топологиялари, ЭҲМ ва маълумотлар базалари учун дастурлар ҳуқуқий муҳофаза қилиниши билан боғлиқ божнинг ёки тўловнинг тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилмаган тақдирда юридик аҳамиятга эга бўлган хатти-ҳаракат содир этилмайди.

6. Агар давлат экспертизаси ўтказилганлиги учун талабномага доир бож ёки ихтиролар, фойдали моделлар, саноат намунаси вариантлари гуруҳларига талабнома берилганлиги ва экспертиза ўтказилганлиги учун божнинг белгиланган миқдоридан кам миқдорда бож тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилган тақдирда, экспертиза ариза берувчи томонидан танланган ёхуд бундай танлов мавжуд бўлмаганда, ихтиро, фойдали модель ёки саноат намунаси тавсифида формулада биринчи бўлиб кўрсатилган ва улар учун бож тўланган ихтиролар, фойдали моделлар, саноат намунаси вариантларига нисбатан ўтказилади.

Агар талабнома бож буюртманома берилганлиги ҳамда товар белгиси ва хизмат кўрсатиш белгиси давлат экспертизасидан ўтказилганлиги учун белгиланган миқдордан кам миқдорда тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилган тақдирда, экспертиза Товарлар ва хизматлар халқаро таснифининг ариза берувчи томонидан танланган ва улар учун бож тўланган классларига нисбатан белгиларни рўйхатдан ўтказиш учун ўтказилади.

Ариза берувчи Агентлик томонидан етишмаётган бож қўшимча равишда тўланиши тўғрисида билдиришнома юборилган санадан бошлаб 3 ой мобайнида зарур суммани тўлаш ҳуқуқига эга.

7. Экспертиза қарори жўнатилган санадан бошлаб уч ой мобайнида муҳофаза ҳужжати рўйхатдан ўтказилганлиги, эълон қилинганлиги ва берилганлиги учун белгиланган миқдорда бож ёки тўловлар тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилмаган тақдирда ушбу тартиботлар амалга оширилмайди. Бож ёки тўловлар тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат кўрсатиб ўтилган уч ой муддат тамом бўлган кундан бошлаб уч ой мобайнида тақдим этилиши мумкин. Ушбу ҳолатда бож ёки тўловлар миқдори 50% га кўпаяди.

8. Тўланган талабнома божи ва тўловлари қайтарилмайди.

9. Тўланган бошқа божлар ёки тўловлар ариза берувчининг - божни ёки тўловларни тўлаган шахснинг илтимосига кўра божлар ёки тўловлар белгиланган миқдордан ортиқ миқдорда тўланган ёки унинг учун бож ёки тўловлар тўланган хатти-ҳаракат содир этилмаган тақдирда қайтарилиши мумкин.

10. Божнинг ёки тўловларнинг ортиқча тўланган суммаси илтимос қилувчи шахснинг илтимосига кўра илтимос берилган санада уларни тўлаш мумкин бўлган бошқа божлар ёки тўловлар тўланиши ҳисобига ўтказилиши мумкин.

11. Ўзбекистон Республикаси резидентлари бўлган юридик ва жисмоний шахслар патент божларини ёки тўловларини миллий валютада тўлайдилар. Ўзбекистон Республикасининг норезидентлари бўлган юридик ва жисмоний шахслар божни ёки тўловни, агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро битимларида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, тўлов кунидаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг курси бўйича миллий валюта "сўм"да тўлайдилар.

12. Божларни ёки тўловларни қайтаришга доир банк хизматлари учун бож ёки тўловлар тўлаган шахс ҳисобидан ҳақ тўланади.

13. Ихтиролар, фойдали моделлар, саноат намуналари, селекция ютуқлари, интеграл микросхемалар топологиялари, ЭҲМ ва маълумотлар базалари учун дастурларнинг ягона муаллифлари бўлган ҳамда ўз номига муҳофаза ҳужжати сўраётган 1941 - 1945 йиллардаги уруш қатнашчилари ёки уларга тенглаштирилган шахслар, шунингдек I гуруҳ ногиронлари Патент божлари ставкаларининг 1.1 - 1.4, 2.1 - 2.4, 3.1 - 3.2, 5.1 - 5.2, 7.1 - 7.2-бандларида назарда тутилган божларни ёки тўловларни тўлашдан тегишли равишда озод қилинадилар.

Ушбу бандда назарда тутилган божни ёки тўловларни тўлашдан озод қилиш ариза берувчининг илтимосномасига кўра берилади ва қуйидаги ҳужжатларнинг нусхалари бунга асос ҳисобланади:

1941 - 1945 йиллардаги уруш қатнашчиси ёки унга тенглаштирилган шахснинг гувоҳномаси;

уруш йиллари фронт ортида ишлаганлик (ёки хизмат қилганлик) учун берилган гувоҳнома;

тиббий-меҳнат эксперт комиссиясининг маълумотномаси.

Лицензия шартномаси, муҳофаза ҳужжатини бошқа шахсга бериш тўғрисида шартнома тузишда бож ёки тўловлар миқдорини камайтириш назарда тутилмайди.


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 16-сон, 134-модда.






































Время: 0.1493
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск