Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Банклар ва бошқа кредит ташкилотлари /

Кредит ахбороти миллий институтининг маълумотлар базасини шакллантириш ҳамда Банклараро кредит бюроси ва тижорат банкларига кредит ахборотини тақдим этиш тартиби тўғрисида Низом (Янги таҳрирда) (АВ томонидан 18.04.2006 й. 1562-сон билан рўйхатга олинган Марказий банк бошқарувининг 11.03.2006 й. 7/2-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2006 йил 18 апрелда 1562-сон

билан рўйхатга олинган

Марказий банк Бошқарувининг

2006 йил 11 мартдаги

7/2-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Кредит ахбороти миллий институтининг маълумотлар

базасини шакллантириш ҳамда Банклараро кредит

бюроси ва тижорат банкларига кредит ахборотини

тақдим этиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ

(Янги таҳрирда)


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида", "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида", "Банк сири тўғрисида"ги қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 23 апрелдаги 197-сон "Қарз олувчиларнинг кредит тарихи тўғрисидаги ахборотни ҳисобга олиш тизимини шакллантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Кредит ахбороти миллий институти (кейинги матнда - КАМИ) томонидан тижорат банкларининг кредит, лизинг ҳамда факторинг операциялари ва уларнинг қарздорлари тўғрисидаги ахборотни йиғиш, қайта ишлаш, сақлаш ва тақдим этиш тартибини белгилаб беради.



I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. КАМИ тижорат банкларининг кредит операциялари ва уларнинг қарздорлари тўғрисидаги маълумотларни йиғади ва таҳлил қилади, улар бўйича маълумотлар базасини шакллантиради, кредит ахборотининг ягона реестрини (кейинги матнда - реестр) юритади ҳамда Банклараро кредит бюроси (кейинги матнда - БКБ) ва тижорат банкларига ахборот тақдим этади.


2. Тижорат банклари томонидан тақдим этиладиган кредит, лизинг ҳамда учинчи шахслардан мажбуриятларнинг бажарилишини талаб қилиш ҳуқуқини олиш тўғрисидаги (кейинги матнда - факторинг) шартномалар шартлари, гаровга олинган мулк, кафолатлар (кафилликлар, кредит таваккалчилигини суғурталаш) тўғрисидаги ахборот, шунингдек давлат статистика ва иқтисодиёт органлари, нодавлат ташкилотлари ва хўжалик субъектларидан қонун ҳужжатларида тақиқланмаган тартибда ва асосларда олинган маълумотлар КАМИ реестрини шакллантириш манбаи ҳисобланади.



II. ТИЖОРАТ БАНКЛАРИ ТОМОНИДАН

АХБОРОТНИ ТАҚДИМ ЭТИШ

ТАРТИБИ ВА МУДДАТИ


3. Тижорат банклари КАМИга мазкур Низомда белгиланган тартибда қуйидаги ахборотни тақдим этишга мажбурдирлар:

потенциал қарз олувчилар томонидан тақдим этилган кредит буюртмалари тўғрисидаги маълумотлар;

банк кредит қўмитаси томонидан кўриб чиқилган кредит буюртмалари тўғрисидаги маълумотлар;

тузилган кредит, лизинг ҳамда факторинг (кейинги матнда - кредит) шартномалари тўғрисидаги маълумотлар;

кредит буюртмаларини кўриб чиқиш давомида қарздорлар тўғрисида банкка маълум бўлган маълумотлар;

қарздорлар томонидан банк билан тузилган кредит шартномалари бўйича мажбуриятлар бажарилишининг ҳолати тўғрисидаги маълумотлар.


4. Тушган кредит буюртмалари тўғрисидаги маълумотлар, 1-иловага мувофиқ шаклда, буюртма тушган кундан бошлаб бир иш кунидан кечикмаган ҳолда тақдим этилади.


5. Рад этилган кредит буюртмалари тўғрисидаги маълумотлар, 2-иловага мувофиқ шаклда, тегишли қарор қабул қилинган кундан бошлаб бир иш кунидан кечикмаган ҳолда тақдим этилади.

Тузилган кредит шартномалари ҳақидаги маълумотлар, 3-иловага мувофиқ шаклда, тегишли шартномалар тузилган кундан бошлаб бир иш кунидан кечикмаган ҳолда тақдим этилади.


6. Қарздорлар томонидан тузилган кредит шартномалари бўйича мажбуриятларнинг бажарилиши ҳақидаги маълумотлар, 4-6-иловаларга мувофиқ шаклларда, операциялар бажарилгандан сўнг бир иш кунидан кечикмаган ҳолда тақдим этилади.


7. Маълумотларни тайёрлаш ва жўнатиш, шунингдек реестрдан ахборот олиш банк Бошқаруви раиси (раҳбари) томонидан тайинланадиган банкнинг ваколатли ходими томонидан амалга оширилади.

Банкнинг ваколатли ходими тўғрисидаги маълумотлар КАМИга у тайинлангандан сўнг уч иш кунидан кечикмаган ҳолда юборилиши шарт.

Ваколатли ходим тақдим этиладиган маълумотларнинг маҳфийлигини банк сири тўғрисидаги қонунчиликда белгиланган тартибда таъминлашга мажбурдир.



III. КРЕДИТ АХБОРОТИНИ ЙИҒИШ,

ҚАЙТА ИШЛАШ ВА САҚЛАШ ТАРТИБИ


8. Банклар томонидан маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Бош ахборотлаштириш маркази ёки Минтақавий ахборотлаштириш марказлари (кейинги матнда - БАМ) электрон алоқа тизими орқали Марказий банкнинг меъёрий талабларига мувофиқ белгиланган форматда шифрланган файл кўринишида тақдим этилади.


9. Банклардан олинган маълумотлар БАМ томонидан КАМИ серверида автоматик тарзда қайта ишланади ва реестрга киритилади.

Реестрга киритилган ҳар бир кредит буюртмасига БАМ уникал (хос) код беради. Хос код буюртма берувчи банкининг коди, буюртма тушган сана ва солиқ тўловчининг идентификацион рақами (СТИР)дан иборат бўлади. Кредит буюртмасининг хос коди уни реестрдан чиқарилгунга қадар сақланади.


10. Банк томонидан кредит берилиши тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, кредит буюртмасининг хос коди автоматик тарзда буюртма берувчи ва банк ўртасида тузилган кредит шартномасига берилади.

Кредит буюртмаси буюртма берувчининг кредитга лаёқатлилиги ва ишчанлик обрўси билан боғлиқ бўлмаган сабаблар билан рад этилган тақдирда, ушбу кредит буюртмаси реестрдан чиқарилади.

Кредит буюртмаси буюртма берувчининг кредитга лаёқатлилиги ва ишчанлик обрўси билан боғлиқ бўлган сабаблар билан рад этилган тақдирда, банк томонидан тегишли қарор қабул қилинган кундан 3 ой ўтгандан сўнг ушбу кредит буюртмаси реестрдан чиқарилади.


11. Кредит ахбороти қуйидаги ҳолларда реестрдан чиқарилиши мумкин:

қарздор шартнома бўйича ўз мажбуриятларини вақтида ва тўлиқ бажарган ҳолларида кредит шартномаси бекор қилинган тақдирда 5 йил ўтгандан кейин;

қарздор ўз мажбуриятларини лозим бўлган тарзда бажармаган ёки банклар томонидан кредит қолдиғининг суммасини "Кўзда тутилмаган ҳолатлар" ҳисобварағига ўтказилган ҳолларида кредит тўланган тақдирда 10 йил ўтгандан кейин.

Ноаниқ ахборот тижорат банкининг хатига асосан реестрдан чиқарилиши мумкин. КАМИ рўйхатдан чиқарилган ноаниқ ахборотнинг электрон баённомасини юритади ва у бир йил давомида сақланади.

Кредит ахборотининг бошқа асослар бўйича реестрдан чиқарилишига йўл қўйилмайди.


12. Берилаётган ахборот сифатини назорат қилиш мақсадида КАМИ белгиланган тартибда тижорат банкларининг Марказий банкнинг бўлинмалари томонидан олинган маълумотларини олиш ҳуқуқига эга.



IV. БАНК НАЗОРАТИНИ АМАЛГА

ОШИРИШ МАҚСАДИДА КРЕДИТ

АХБОРОТИДАН ФОЙДАЛАНИШ


13. Банк назорати функцияларини амалга ошириш, кредит сиёсатидаги ўзгаришларни ва тижорат банкларининг кредит портфели ҳолатини таҳлил этиш мақсадида реестрда сақланаётган кредит ахбороти Марказий банкнинг Тижорат банкларига лицензиялар бериш ва улар фаолиятини тартибга солиш департаментига ҳар ойда ёки ёзма сўровнома асосида, Марказий банкнинг Тижорат банкларини назорат қилиш департаментига ёзма сўровнома асосида, Марказий банкнинг бошқа бўлинмаларига Марказий банк раҳбариятининг кўрсатмасига кўра тақдим этилади.


14. Марказий банкнинг бўлинмалари томонидан олинган кредит ахборотидан бошқа мақсадларда фойдаланилиши, шунингдек уларнинг учинчи шахсларга берилиши тақиқланади.



V. БКБ ВА ТИЖОРАТ БАНКЛАРИГА

МАЪЛУМОТЛАРНИ ТАҚДИМ

ЭТИШ ТАРТИБИ


15. Реестрда сақланаётган маълумотлар БКБ ва тижорат банкларига фақат тегишли шартномалар асосида тақдим этилиши мумкин.

Юридик ёки жисмоний шахснинг кредит ажратиш ҳақидаги ёзма мурожаати банк учун ушбу шахс ҳақидаги кредит ахборотини реестрдан олиш учун асос бўлади.


16. Реестрдаги ахборотни тақдим этиш тўғрисидаги шартнома тақдим этиладиган ахборотнинг ҳажми ва олинган маълумотларнинг маҳфийлигини таъминлаш ҳамда ошкор этилмаслиги бўйича томонларнинг мажбуриятлари тўғрисидаги мажбурий шартларни ўз ичига олиши шарт.


17. Реестрдаги ахборот БКБ ва тижорат банкларига Марказий банк томонидан ўрнатилган тартибда БАМ алоқа каналлари орқали шифрланган кўринишда юборилган электрон сўровномалар асосида тақдим этилади.

БКБ ва тижорат банкларининг сўровномаларига жавоблар тайёрлаш ва бериш реал вақт режимида амалга оширилади.


18. Тижорат банклари ва БКБ ўрнатилган тартибда тақдим этилган ва рўйхатдан ўтказилган кредит буюртмалари мавжуд бўлгандагина, реестрдан ахборот олиш ҳуқуқига эгалар.

Кўзда тутилаётган кафиллик берувчи, кредит таъминотининг эгаси ёки факторинг бўйича қарздор тўғрисидаги маълумотларни олишга фақат уларнинг ёзма розилиги бўлганда рухсат берилади.

БКБ ва тижорат банкининг сўровномасида буюртма берувчи тўғрисидаги ва кредит буюртмасининг банк девонхонасида рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумотлар қайд этилиши шарт.

БКБ ва тижорат банки томонидан реестрдан бошқа тартибда ахборот олинишига йўл қўйилмайди.

БКБ ва тижорат банклари реестрдан потенциал қарздор ва унинг кўзда тутилаётган кафиллик берувчиси ёки кредит таъминотининг эгаси ҳамда факторинг бўйича қарздор тўғрисида қуйидаги маълумотларни сўралган сана ҳолатига олиш ҳуқуқига эгалар:

а) қарздорнинг тўлиқ номи;

б) қарздорнинг солиқ тўловчининг идентификацион рақами ёки паспорт серияси;

в) уч ой давомида қондирилмаган ёки рад этилган кредит буюртмалари сони;

г) қарздор томонидан учинчи шахсларнинг мажбуриятлари таъминоти сифатида берилган кафилликлар сони;

д) қарздор томонидан учинчи шахсларнинг мажбуриятлари таъминоти сифатида берилган кафилликларнинг умумий суммаси;

е) банк коди (МФО);

ж) кредит валютаси;

з) кредит бўйича берилган сумма;

и) кредит бўйича муддатли ёки муддати узайтирилган қарздорлик суммаси;

к) кредит бўйича муддати ўтган қарздорлик суммаси (шу жумладан, суд жараёнидаги сумма ва "Кўзда тутилмаган ҳолатлар" ҳисобварақларига ўтказилган сумма);

л) муддати ўтган фоизлар суммаси (шу жумладан, "Кўзда тутилмаган ҳолатлар" ҳисобварақларига ўтказилган фоизлар суммаси);

м) кредит таъминотининг тури;

н) гаровга қўйилган мулк номи;

о) аввалги мажбуриятларнинг бажарилиши тўғрисидаги маълумотлар.

Потенциал қарздор тўғрисида КАМИ реестридан олинган маълумотлар кредит буюртмаси бўйича кредит бериш ёки рад этиш учун асос бўлиб хизмат қилмайди. Банклар қонунчиликка асосан банк операцияларини амалга оширишга доир қарорлар қабул қилишда мустақилдирлар.



VI. ЖАВОБГАРЛИК


19. Тижорат банклари ахборотни тақдим этиш муддатлари бўйича ушбу Низом талабларини бузганда ёки ноаниқ ахборот узатганда қонунчиликка мувофиқ жавобгар ҳисобланадилар.


20. КАМИ, БКБ ва тижорат банклари қонунчиликда ўрнатилган тартибда мазкур Низомда белгиланган тартибда ахборот алмашинуви давомида уларга маълум бўлган банк сири бўлиб ҳисобланадиган маълумотларнинг сақланишини ва маҳфийлигини таъминлашга жавобгардирлар.


21. Тижорат банклари ва БКБ потенциал қарздор ёки унинг кўзда тутилаётган кафили ёки кредит таъминотининг эгаси ҳамда факторинг бўйича қарздор тўғрисида ушбу Низомда ўрнатилмаган тартибда КАМИдан ахборот олганликлари учун жавобгарликка тортиладилар.


22. КАМИ, БАМ, БКБ ва тижорат банклари кредит ахборотининг хавфсиз узатилиши ва тегишли сақланишини таъминлаш учун зарур бўлган барча ташкилий ва техник чораларни кўришлари лозим.


23. Мазкур Низом ва банк сири тўғрисидаги қонунчилик талабларини бузишда айбдор бўлган шахслар қонунчиликда ўрнатилган тартибда жавобгарликка тортиладилар.





Низомга

1-ИЛОВА


Кредит буюртмалари тўғрисидаги маълумотлар

ТАРКИБИ*

N

Маълумотлар

Изоҳ

1.

Жорий сана

Маълумотларнинг КАМИга тақдим этилган санаси


2.

Банк коди

Банк коди


3.

Кредит буюртмаси келиб тушган сана

Кредит буюртмасининг банкка тушган санаси


4.

Буюртма берувчи тўғрисида маълумотлар


Буюртма берувчи тўғрисида маълумотлар:


юридик шахслар учун: номи, СТИР, реквизитлари ва давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги маълумотлар;


жисмоний шахслар учун: фамилияси, исми, шарифи, туғилган йили, яшаш жойи, паспорт маълумотлари, СТИР (агар мавжуд бўлса).


5.

Тармоқ

Буюртма берувчининг тармоқ коди (юридик шахслар учун)


6.

Кредит тури

Сўралаётган кредит тури


7.

Сўралаётган кредит суммаси

Кредит буюртмаси (бизнес-режа)да кўрсатилган кредит суммаси


8.

Кредитни қайтариш мўлжалланаётган муддат

Кредит буюртмаси (бизнес-режа)да кўрсатилган кредитни қайтариш муддати


9.

Кўзда тутилаётган кафиллик берувчи ёки кредит таъминоти эгасининг ёзма розилигининг мавжудлиги


Ҳа/Йўқ

10.

Кўзда тутилаётган кафиллик берувчи ёки кредит таъминотининг эгаси ҳамда факторинг бўйича қарздор тўғрисида маълумотлар

юридик шахслар учун: номи, СТИР, реквизитлари ва давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги маълумотлар;


жисмоний шахслар учун: фамилияси, исми, шарифи, туғилган йили, яшаш жойи, паспорт маълумотлари, СТИР (агар мавжуд бўлса).


11.

Таъминотнинг номи

Мулк гарови учун: мулк номи


*) Кредит буюртмалари тўғрисидаги маълумотларга лизинг ва факторинг шартномаларини тузиш бўйича буюртмалар тўғрисидаги маълумотлар ҳам киради.





Низомга

2-ИЛОВА


Рад этилган кредит буюртмалари тўғрисидаги маълумотлар

ТАРКИБИ*


N

Маълумотлар

Изоҳ

1.

Жорий сана

Маълумотларнинг КАМИга тақдим этилган санаси


2.

Банк коди

Банк коди


3.

Қарор қабул қилинган сана

Кредит буюртмасини рад этиш тўғрисидаги қарор қабул қилинган сана


4.

Банк органи

Кредит буюртмасини рад этиш тўғрисида қарор қабул қилган банк органи


5.

Буюртма берувчи тўғрисида маълумотлар

Буюртма берувчи тўғрисида маълумотлар:


юридик шахслар учун: номи, СТИР, реквизитлари ва давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги маълумотлар;


жисмоний шахслар учун: фамилияси, исми, шарифи, туғилган йили, яшаш жойи, паспорт маълумотлари, СТИР (агар мавжуд бўлса).


6.

Тармоқ

Буюртма берувчининг тармоқ коди (юридик шахслар учун)


7.

Рад этиш сабаби

Рад этиш тўғрисида қабул қилинган қарорга мувофиқ кредит буюртмасини рад этиш сабабларининг баёни


*) Рад этилган кредит буюртмалари тўғрисидаги маълумотларга лизинг ва факторинг шартномаларини тузиш бўйича рад этилган буюртмалар тўғрисидаги маълумотлар ҳам киради.





Низомга

3-ИЛОВА


Кредит, лизинг ҳамда учинчи шахслардан

мажбуриятларнинг бажарилишини талаб қилиш

ҳуқуқини олиш тўғрисидаги (факторинг)

шартномалари тўғрисидаги маълумотлар

ТАРКИБИ

N

Маълумотлар

Изоҳ

1.

Жорий сана

Маълумотларнинг КАМИга тақдим этилган санаси


2.

Банк коди

Банк коди


3.

Буюртма номери

Кредит буюртмасининг кредит ахбороти ягона реестридаги идентификацион рақами


4.

Шартнома тузишга асос

Банкнинг ваколатли органи (банк кредит қўмитаси, бошқаруви, кенгаши, акциядорларнинг умумий йиғилиши)нинг қарори ёки бошқа асослар


КРЕДИТ ШАРТНОМАЛАРИ УЧУН:

5.

Шартнома рақами ва санаси

Кредит шартномаси рақами ва имзоланган сана


6.

Кредит берилган сана

Кредит суммасининг қарздорни ссуда ҳисобварағига ўтказилган санаси


7.

Буюртма берувчи тўғрисида маълумотлар

Буюртма берувчи тўғрисида маълумотлар:


юридик шахслар учун: номи, СТИР, реквизитлари ва давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги маълумотлар;


жисмоний шахслар учун: фамилияси, исми, шарифи, туғилган йили, яшаш жойи, паспорт ёки унинг ўрнини босувчи шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжат маълумотлари, СТИР (агар мавжуд бўлса).


8.

Тармоқ

Буюртма берувчининг тармоқ коди (юридик шахслар учун)


9.

Кредит суммаси

Шартномада кўрсатилган кредит суммаси


10.

Кредитнинг қайтариш санаси

Шартномада кўрсатилган кредитни қайтариш муддати


11.

Кредитлаш объекти

Шартномада кўрсатилган кредитдан фойдаланиш мақсадлари


12.

Кредит таъминотининг типи

Гаров, кафиллик, кафолат ёки кредит хатарини суғурталаш


13.

Кредит таъминоти тўғрисида маълумотлар

Гаров: гаров тўғрисидаги шартнома реквизитлари, мулк баёни, баҳоси, гаров шартномасининг давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги маълумотлар (агар мазкур гаров шартномасини давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим бўлса).


Кафиллик: кафиллик тўғрисидаги шартнома реквизитлари, кафил - юридик шахснинг реквизитлари; кафил - жисмоний шахснинг паспорт маълумотлари.


Кафолат: кафолатнинг реквизитлари, кафолат берувчининг реквизитлари.


Кредит таваккалчилигини суғурталаш: кредит хатарини суғурталаш шартномаси реквизитлари, суғурталовчининг реквизитлари.


14.

Кредит бўйича фоизлар

Кредит шартномасида кўрсатилган кредит бўйича фоизлар миқдори


15.

Кредит берилган валюта

Кредит берилган валюта коди


16.

Кредит бериш шакли

Нақд пул билан ёки нақд пулсиз


17.

Қайтариш шакли

Нақд пул билан ёки нақд пулсиз


ЛИЗИНГ ШАРТНОМАЛАРИ УЧУН:

18.

Шартнома рақами ва санаси

Лизинг шартномаси рақами ва имзоланган сана


19.

Шартноманинг нотариал тасдиғи

Шартноманинг нотариал тасдиғи (агар ушбу шартномани тасдиқлаш лозим бўлса)


20.

Берилган сана

Лизинг объектининг лизинг олувчига берилган санаси


21.

Лизинг олувчи тўғрисида маълумотлар

Лизинг олувчи тўғрисида маълумотлар:


юридик шахслар учун: номи, СТИР, реквизитлари ва давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги маълумотлар;


жисмоний шахслар учун: фамилияси, исми, шарифи, туғилган йили, яшаш жойи, паспорт ёки унинг ўрнини босувчи шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжат маълумотлари, СТИР (агар мавжуд бўлса).


22.

Тармоқ

Лизинг олувчининг тармоқ коди (юридик шахслар учун)


23.

Лизинг объекти тўғрисида маълумотлар

Шартномага мувофиқ лизинг объекти сони, сифати, таркиби, баҳоси ва бошқа параметрлари, рўйхатдан ўтганлиги (агар ушбу объект рўйхатдан ўтиши лозим бўлса)


24.

Лизинг тўловлари миқдори

Шартномага мувофиқ лизинг олувчининг лизинг берувчига тўланиши лозим бўлган тўловлар миқдори


25.

Шартноманинг амал қилиш муддати

Шартноманинг амал қилиши тугайдиган муддат


ФАКТОРИНГ ШАРТНОМАЛАРИ УЧУН:

26.

Шартнома рақами ва санаси

Факторинг шартномаси рақами ва имзоланган сана


27.

Мижоз тўғрисида маълумотлар

Мижоз тўғрисида маълумотлар:


номи, СТИР, реквизитлари ва давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги маълумотлар


28.

Тармоқ

Мижознинг тармоқ коди


29.

Қарздор тўғрисида маълумотлар

Қарздор тўғрисида маълумотлар:


номи, СТИР, реквизитлари ва давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги маълумотлар


30.

Тармоқ

Қарздорнинг тармоқ коди


31.

Зиммасига олинадиган мажбурият тўғрисида маълумотлар


Факторинг шартномаси бўйича маълумотлар

32.

Бировга бериладиган мажбурият миқдори

Мажбуриятнинг умумий суммаси (дисконтни ҳисобга олмасдан)


33.

Мажбуриятни ижро этиш муддати

Факторинг шартномасига мувофиқ қарздор томонидан ўз мажбуриятларини бажариш муддати




Низомга

4-ИЛОВА


Қарздорлар томонидан кредит шартномалари

бўйича ўз мажбуриятларининг бажарилиш

ҳолати тўғрисидаги маълумотлар

ТАРКИБИ

N


Қарздор

тўғрисида маълумот

Шартнома

реквизитлари

Кредит

суммаси

Кредитни

қайтариш муддати

Кредитнинг

ҳолати

Тўланмаган асосий қарз қолдиғи

Тўланмаган фоизлар қолдиғи

Муддати

ўтган

асосий қарз

суммаси

Муддати

ўтган

фоизлар

суммаси

1.

2.


3.




Низомга

5-ИЛОВА


Қарздорлар томонидан лизинг шартномалари

бўйича ўз мажбуриятларининг бажарилиш

ҳолати тўғрисидаги маълумотлар

ТАРКИБИ

N

Лизинг

олувчи

тўғрисида

маълумот

Лизинг

шартномаси

реквизитлари

Лизинг

шартномаси

суммаси

Шартноманинг

амал қилиш

муддати

Лизинг

тўловларини

тўлаш

муддати

Тўланмаган

лизинг

тўловлари

қолдиғи

Муддати

ўтган лизинг

тўловлари

суммаси

1.

2.

3.




Низомга

6-ИЛОВА


Қарздорлар томонидан учинчи шахслардан

мажбуриятларнинг бажарилишини талаб қилиш

ҳуқуқини олиш тўғрисидаги (факторинг) шартномалари

бўйича ўз мажбуриятларининг бажарилиш

ҳолати тўғрисидаги маълумотлар

ТАРКИБИ

N

Қарздор

тўғрисида

маълумотлар

Шартнома

реквизитлари

Шартнома

бўйича қарздорнинг

мажбуриятлари

суммаси

Қарздор томонидан

ўз мажбуриятларини

бажариш муддати

Шартнома бўйича

қарздор томонидан

ўз мажбуриятларини

бажаришнинг муддати

ўтган суммаси

1.

2.

3.


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 16-сон, 135-модда.






























Время: 0.1962
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск